Пятница, 24-03-29, 11:07

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Июль » 2 » “Янги Дунё” хабари
23:09
“Янги Дунё” хабари

Ўзбекистон жамияти учун мухолифат сув ва ҳаводек зарур

“Янги Дунё” ўзбек мухолифати ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан мухолифат фаолларига 10 савол билан мурожаат қилди.

Бизнинг суҳбатдошимиз - Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти Абдужалил Бойматов.

Юсуф Расул:
-Ўзбекистонда мухолифат тарихи ҳақида нималарни биласиз? Бурунги замонларда ҳам бизда мухолифат бўлганми?

Абдужалил Бойматов: -Мухолифат ҳамма даврларда, ҳамма тузумларда бўлади. Бу табиий. Чунки, ҳар бир ҳукуматга нисбатан албатта мухолифат бўлади. Хонликлар даврида ҳам мухолифат бўлган ўз ўзидан. Ҳамма гап шундаки мухолифат партиялар бўлмаган. Ҳукумат тарафдаги партиялар деган тушунчалар бўлмаган. Замонваий партиялар Европада ҳам 200 йиллар олдин ташкил топган. Масалан, 1848 йилда Карл Маркс коммунистик партия манифестини чиқарган эди. 19 аср охиридаги Жадидлар ҳаракати нисбатан прогрессиврок мухолифат бўлган. Улар жамиятни уйғотиш, ижтимоий ҳаётни янгилаш, халқ маданий ҳаётини ошириш тарафдори бўлишган. Улар сиёсий партиялар кўринишида бўлмаган.

Ю.Р.: -Ўзбек мухолифатини пайдо бўлиши ва шаклланиш жараёнини 1989 йилда “Бирлик” ҳаракати ташкил топиши билан боғлайдилар. Сизнингча, Ўзбекистонда мухолифат ва мухолифатдаги сиёсий ҳаракатларни пайдо бўлиши сабаблари нималар билан боғлиқ эди?

А.Б.: -Мен мухолифатга 1988 йил декабрда кириб келганман. “Бирлик” халқ ҳаракатига қўшилдим. Ўзбек мухолифатини пайдо бўлишига Горбачёвни қайта куриш сиёсати яхши шароит яратди. Ўша пайтда ўзбек халқи, мен ўзим ҳам мустақил бўлишни хоҳлардик. Ўша пайтда бир қанча муаммолар пайдо бўлганди. Булар ичида ўзбек тили , Орол муаммоси ҳам бор эди. “Бирлик” пайдо бўлгандан кейин ҳаракат ичида бир қанча гуруҳлар пайдо бўлди. Баъзи кишилар мустақилликни биринчи ўринга қўйишган эди.

Кимдир динни, кимдир Орол муаммосини аввал ҳал қилиш керак дерди. Мухолифат ана шундай заминда юзага келди. Ташқи факторларни ҳам ўша пайтдаги мухолифатга таъсирини эътиборга олиш керак. Олдин Полъшада, кейин Венгрияда коммунистик тузум ағдариб ташланди. Бундан ташқари Болтиқбўйида бўлган ижтимоий -сиёсий ҳаракатлар ўзбек мухолифатини пайдо бўлишига катта таъсир кўрсатди.

Ю.Р.: -Сизнингча 90 -йиллар бошида пайдо бўлган ўзбек мухолифати мамлакат ва халқ учун асосан қандай кўзга кўринарли, тарих учун эслаш мумкин бўлган ишларни амалга оширди?

А.Б.: -Биринчиси - ўзбек тили тўғрисида қонун қабул қилинди. Ўзбек тилига давлат мақоми берилди. Иккинчидан - мухолифат саъй - ҳаракати билан мустақиллик декларацияси қабул қилинди. Кейин одамларга деҳқончилик қилиш ва уй қуриш учун томорқалар ажратиб берилди. Бундан ташқари Орол муаммосини халқаро даражага кўтарилишига мухолифатни хизматлари катта бўлди. Менинг бу саволга жавобим шу.

Ю.Р.: -Сизнингча ўзбек мухолифатини ўша пайтда йўл қўйган энг катта хато ва камчиликлари нималардан иборат эди - мухолифат нималарга эришди-ю, нималарни бой берди?

А.Б.: -Ўша пайтда мухолифат ЭРК ва “Бирлик”ка бўлиниб кетди. Бу ўша пайтда мухолифатни ўзида ва раҳбарларида демократия маданияти йўқ эканлигини кўрсатганди. Иккинчи томондан ҳукумат жон жаҳди билан мухолифатни бўлиб ташлашга ҳаракат қилди. Тарихда биринчи марта ўшанда ўзбек халқи мухолифат орқасидан эргашганди. Мухолифат ҳукумат тепасига келиши мумкин эди, бунга шароит етилган эди. Тажрибасизлиги оқибатида мухолифат бундан фойдалана олмади. Мухолифатни энг катта хатоси эди, бу.


Ю.Р.: -Каримов ҳукуматини мухолифатга қарши аёвсиз кураши сизнингча нималарга асосланган эди ва бу ҳаракатлар қанчалик ўзини оқлайди?

А.Б.: -Тўғрисини айтганда Каримовда демократик дунёқараш бўлмаган. 20 йиллик фаолияти шуни курсатмокда. У демократия , эркинлик, ошкоралик каби сўзларни куп ишлатади. Лекин эски коммунистик дунёқарашдан чиқиб кета олмади. Ундан жамиятни эркинлаштириш борасида бирор ўзгаришни кутиш кийин.

Мени шахсий фикрим, Каримов мухолифат билан келишиб ишлай олмади. Демократияни хоҳлаётган мухолифат билан диктатор ҳеч қандай келишувга бориши мумкин эмас эди. Шундай бўлди ҳам. Ўша пайтда Каримов Россиянинг демократик ҳукумати таъсирида мухолифатни рўйхатга олишга мажбур бўлганди. Фақат ЭРК партиясини рўйхатга олиб “Бирлик” ҳаракатини рўйхатга олинмагани мухолифат ичида яна парчаланишга сабаб бўлди. Бундан максад қандай бўлмасин мухолифатни парчалаб йўқ қилиш эди. Мухолифат осонгина ҳукумат қўйган тузоққа илинди.

Ю.Р.: -Ўзбек мухолифатини хорижда туриб амалга оширган ишлари ўзини оқлайдими? Хориждаги фаоллашув мамлакат ички ҳаётига оз бўлсада ўз таъсирини ўтказа олдими?

А.Б.: -Мухолифатни мамлакат ички ҳаётига оз бўлсада таъсири бўлди. Лекин Ўзбекистондаги тузумни, жамиятни эркинлаштириш нуқтаи назаридан караганда таъсири жуда ҳам кам. Мухолифатдаги сиёсий партияларга қараганда инсон ҳуқуқлари ташкилотларинининг фаолияти самаралироқ бўлди. Ҳуқуқ ҳимоячилари болалар меҳнати, сиёсий маҳбусларни озод қилиш, қийноқлар, Андижон воқеалари масалаларини кўтариб чиқишди. Улар дунё жамоатчилиги эътиборини шу муаммоларга жалб қилишга эришишди. Бу ҳуқуқбонларни энг катта ютуғи бўлди. Лекин биз мухолифатдаги сиёсий партия ва ҳаракатларни қандайдир аник бир муаммони кутариб чиқишгани ва бирор бир натижага эришишганини билмаймиз.

Ю.Р.: -Бугун мухолифатни бир қаноти диндорлар билан ўз фаолиятини кучайтиришга урунмоқда. Дунёвий мухолифатни исломлашиши мамлакат ва халқимиз келажагига қандай таъсир этиши мумкин?

А.Б.: -Менинг фикрим, Ўзбекистонда эркинлашиш ва демократлашиш жараёни исломлашиш жараёнига караганда олдинда кетиши керак. Чунки, демократия исломга зид эмас, демократия исломни эркин фаолият кўрсатиши учун шароит яратади. Афсуски, ЭРК демократик партияси ва “Бирлик” халқ ҳаракати партиялари демократик партиялар эмас. Уларни номи демократик бўлгани билан бу партияларда демократия йўқ. Ислом Каримов тузган партияларда эса демократия бўлиши ҳақида гап бўлиши ҳам мумкин эмас.”Бирлик” партияси раиси 1989 йил 28 майдан буён бу партия раиси. Муҳаммад Солиҳ 1990 йилдан буён ЭРК партияси раиси. Бу партияларни лидерлари алмашмагани бу партияларда демократия йўқлигини курсатиб турибди. Ўзида демократия бўлмаган партияларни демократиядан узоқ бўлган диндорлар билан яқинлашуви Ўзбекистонни демократлашиш жараёнига ижобий эмас, салбий таъсир кўрсатади. Бу ўзбек жамияти учун катта бир фожеадир.


Ю.Р.: -Халқимиз қарийб 18 йилдирки деярли мухолифат фаолиятидан бехабар ҳолда яшамоқда. Мамлакат ичида янги мухолифат пайдо бўлишига қандайдир сабаблар, белгилар ёки асослар бор деб ўйлайсизми? Агар янги мухолифат пайдо бўлса, у 90 йиллардаги мухолифатни қайси хато ва камчиликларини такрорламаслигини истардингиз?

А.Б.: -Менинг фикримча Марказий Осиёни келажагини кандай бўлишини Ўзбекистон эмас, Козоғистон белгилайди. Чунки, ҳозирги пайтда Қозоғистон Марказий Осиёда иқтисодий ривожланиш бўйича лидер. Аҳоли жон бошига даромад Ўзбекистонда 2008 йилда 900 доллар бўлган бўлса, Қозоғистонда 9700 долларни ташкил этади. Орадаги фарқ деярли ўн баробар. Бу иқтисодий аҳвол. Демократия нуқтаи назаридан олиб қараганда Қирғизистон ва Муғулистон Ўзбекистонга қараганда анча олдинда. Ҳозир турк мамлакатлари ичида (дунёда олтита турк мамлакати бор) ҳозир Туркия билан Қозоғистон иқтисодий лидер, Туркия, Кирғизистон ва Муғулистон сиёсий ислоҳотлар бўйича олдинда. Демак келажакда турк давлатларининг иқтисодий ва сиёсий ривожини шу давлатлар белгилагани учун Ўзбекистон улар оркасидан кетишга мажбур. Ўзбекистондаги мухолифат ва халкимиз мана шу жараёнларни қай даражада тушуниб етиши мухолифатни қанчалик даражада ривожланишини белгилайди.

Ю.Р.: -Сизнингча, ўзбек мухолифатининг бугун амалга ошириши зарур бўлган муҳим ишлари нималардан иборат бўлиши керак?

А.Б.: -Биринчидан - ўзбек мухолифатида лидерлари алмашиши керак. Мухолифатдаги партиялар коғозда эмас амалда ҳақиқий демократик партияларга айланишлари керак. Иккинчидан - мухолиф партиялар Ўзбекистон жамияти учун долзарб бўлган муаммолар билан шуғулланиши зарур. Аввал муаммоларнинг назарий ечими ишлаб чиқилиши, кейин амалий ечими устида фаолият олиб борилиши керак.

Афсуски, ҳозирги мухолифатда бунга интилиш йўқ, интилиш бўлганда ҳам балки мухолифат партияларининг интеллектуал қобилияти етарли эмас. Бунинг акси улароқ Каримов режими амалдорларида ҳам прогрессивлик йўқ.

Ю.Р.: -Сиз ўз ҳаётингизни кўп қисмини мухолифатга бағишлаганингиздан мамнунмисиз ёки афсусдамисиз?

А.Б.: -Бу саволингизга бошқачарок жавоб бераман.Мен мухолифатнинг 20 йиллик фаолияти давомида Ўзбекистон жамиятини эркинлаштириш ва демократиялаштириш борасида бироз бўлсада муваффақиятга эриша олмаганидан афсусдаман. Албатта Ислом Каримов режимини айблаш кўпрок ўринли.Ўзбекистон жамияти учун мухолифат сув ва ҳаводек зарур. Жамиятни эркинлашиши ва демократлашув жараёни мухолифатсиз амалга ошмаслиги аён.

Суҳбатдош: Юсуф Расул.

www.yangidunyo.com

Просмотров: 1651 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz