Пятница, 24-03-29, 00:01

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 7 » Янги дунё хабари
18:34
Янги дунё хабари

Мухолифат фаоллари нималарга эътибор беришмади?

“Янги Дунё” ўзбек мухолифати ташкил топганининг 20 йиллиги муносабати билан мухолифат фаолларига ўн савол билан мурожаат қилган эди. Бу саволлар деярли барча мухолифат фаолларига, жумладан мухолифатдаги партия ва ҳаракатлар лидерлари - Абдураҳим Пўлат (”Бирлик” партияси) Муҳаммад Солиҳ (”Эрк” партияси) Жаҳонгир Муҳаммад (Демократик Ўзбекистон Конгресси) ҳам йўлланган эди. Афсуски улар саволларга жавоб беришни исташмади. Ўзбек мухолифати тарихи, бугунги куни ва келажакда қиладиган ишлари билан боғлиқ саволларга ўз вақтида, батафсил жавоб берган мухолифат фаолларига, жумладан Ёдгор Обид, Алибой Йўляхшиев,Толиб Ёқубов, Насрулло Саййид, Исмоил Дадажонов, Васила Иноятова, АбдуМанноб Пўлат, Абдужалил Бойматов, Нурулло Мақсудов, Тўлқин Қораев, Баҳодир Чориев ва бошқа барча жонкуяр инсонларга ўз миннаддорчилигимизни билдирамиз. Келажакда ҳам мамлакатимиз ва жамиятимиз ҳаётидаги муаммолар билан боғлиқ савол-жавобларда ҳам улар фаол иштирок этадилар деган умиддамиз.

Умуман, мухолифат фаолларига берилган саволлар тўғри қўйилганмиди? Саволларга жавоб берган фаоллар мавзуни қанчалик ёритиб бера олишди? Нималарга эътибор берилди ёки қандай муаммолар ҳақида гапирилмади? Бу ҳақда ҳам албатта ўқувчилар ўз муносабатларини билдиришлари керак. Дастлаб айни мавзуда Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти Абдужалил Бойматов билан суҳбатлашдик.

Юсуф Расул: -Мухолифат фаолларига берилган ўнта савол ҳақиқатдан тўғри қўйилганмиди?

Абдужалил Бойматов: -Мен бу саволларни жуда яхши қўйилган деб ўйлайман.

Ю.Р.: -Саволларга жавоблар сизни қониқтирдими?

А.Б.: -Мен мухолифатни охирги 20 йилдаги фаолиятини таҳлил қилиб, келажакда тўғри йўл топа олиш учун нима қилиш кераклигига тўғри жавоб топилар деб ўйлаган эдим. Мен кутган умид эллик фоизча оқланди. Саволларга жавобларда келажакда мухолифат фаолиятига қандай ўзгартиришлар киритиш тўғрисида мен керакли жавобни топа олмадим. 1989 йилларда мухолифат мустақил , эркин ва демократик мамлакат яратиш учун тузулган эди. Лекин мана орадан 20 йил ўтгандан кейин маълум бўлдики, “Бирлик” халқ ҳаракати партияси раиси Абдураҳим Пўлатов, ЭРК партияси раиси Муҳаммад Солиҳ афсуски демократик лидерлар бўлиб чиқмади. Ўзбекистон президенти Ислом Каримов ҳам демократиядан ниҳоятда узоқ одам эканлиги маълум бўлди. Холбуки, у 20 йилдан буён Ўзбекистонни демократлаштириш билан “машғул ” бўлди. Бу лидерлар доим халқни ўзини атрофида бирлашувга чақириб келди. Аслида гапи билан иши бир лидерлар атрофида бирлашиш мумкин. Бирлашганда ҳам маълум бир ғояларни амалга ошириш учун. Бу учала лидерлар демократ ҳам эмас, улар бирлашиш учун бирор ғояни илгари сургани йўқ. Масалан, болалар меҳнатини Ўзбекистонда йўқ қилиш масаласини олсак. Ислом Каримов ҳам, Муҳаммад Солиҳ ёки Абдураҳим Пўлатов ҳам бу ғоялар атрофида бирлашишни таклиф қилишмади. Ёки Ўзбекистондаги қашшоқликни камайтириш, порахўрлик, коррупция масаласи. Бу каби ғояларни амалга ошириш бўйича бирлашиш мумкин эди. Лекин бундай бўлмади. Агар бу лидерларни атрофида бирлашишга чақириқ давом этавераса яна 20 йил ўтиб кетади.

Шунақанги ибора бор: “Подшони подшонинг атрофидагилар яратади”. Яъни, мана шу учала лидерни атрофдаги одамлар ҳам уларни алмашишини хоҳламайди. Уларни атрофидаги одамлар демократия ва эркинликдан узоқ одамлар. Лидерлар ўз атрофида шунақа одамларни тўплаб олган. Мухолифат аъзолари ўзларини мухолиф партиялардаги лидерларини алмаштиришга кучи етмаса Ўзбекистондаги Ислом Каримов режимини ҳам ағдаришга кучи етмайди. Шу сабабли Муҳаммад Солиҳ ва Абдураҳим Пўлатовни Каримов режимини ағдариш йўлида ўзларини атрофларида мухолифатни бирлашишга чақиришлари бу одамларни чалғитишдир. Аслида мухолифатдаги партиялар демократик бўлмаса Ўзбекистонда ҳеч нарса ўзгармайди.

Ю.Р.: -Сизнинг назарингизда мухолифат фаоллари нималарга эътибор беришлари керак эди?

А.Б.: -Мухолифатнинг асосий вазифаси Ўзбекистон фуқароларида эркинлик, демократия тушунчаларини шакллантириш. Бу тушунчалар шаклланган фуқаролар эркин, демократик жамият қуриш ишларида фаол иштирок этади. Бу вазифани демократия бўлмаган партия лидерлари амалга ошира олмайди. Мухолифат партиялари авторитар тузумдан эркин, демократик жамиятга босқичма -босқич ўтиш дастурини ишлаб чиқиши керак эди. Лекин бу дастур ишлаб чиқилмади.

Одатда жаҳон амалиятида инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи ташкилотлар ҳокимиятга келиш учун курашмасдан ҳокимиятни қилаётган жиноятларини фош қилади. Ўзбекистон Конституцияси, ҳокимият имзолаган халқаро Пакт ва Конвенцияларга қанчалик амал қилиниши юзасидан мониторинг ишларини олиб боради. Биз режимни қонунбузарликларини қанча фош этиб борсак бу мухолифатни ҳокимиятга келиш имкониятини кучайтиради. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари режимни коррупцияга ботганлиги, бу халқнинг кўп қисмини қашшоқликка олиб келганлиги, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш масалаларини бутун дунёга фош қилган пайтда мухолифат вакиллари биз ҳокимиятга келсак бунақа ишларга йўл қўймаймиз деган тарғибот ва ташвиқот ишларини олиб бориши керак. Биз бу муаммолар ҳақида жуда кўп баёнотлар тарқатдик. Лекин мухолифатдаги партиялар ўз сайтларида ҳатто бу баёнотларни босиб чиқаришмади. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари мухолифатга рақобатчи эмас-ку!

Асосий муаммо - Ўзбекистондаги партиялар демократик партияларга айлана оладими ёки йўқми? Бунга мухолиф партиялар аъзоларининг кучи етадими?  Мухолиф партияларни демократик партияларга айлантиришга кучи етса, мухолифат Ислом Каримов режимига барҳам бериши ҳам мумкин бўлади.

Ю.Р.: -Саволларга жавобларда мухолифатнинг келажакда қиладиган ишлари ҳақида аниқ фикрлар борми?

А.Б.: -Бу жавобларда мухолифатни 20 йиллик фаолияти таҳлил қилиниб келажакда қиладиган ишлари белгилаб олиниши керак эди. Лекин 20 йиллик фаолият таҳлили билан чегараланиб қолинди.

Аслида бу саволларга мухолифат лидерлари жавоб бериши керак эди. Лекин улар жавоб бермади ва бермайди ҳам. Бу лидерлар учун (Ислом Каримов учун ҳам) Ўзбекистонда эркин ва демократик жамият яратиш ғояси уларга  ўз амалини сақлаб қолиш учун керак экан. Улар бу ғояларни ўз шахсий манфаатлари йўлида ишлатиб келишяпти. Агар улар Ўзбекистон халқини, Ўзбекистон келажагини ўйлашганда эди партияларини демократик партияларга айлантирган бўлишарди. Партиялар ичида энг зўр интеллект кучларни тайёрлашарди. Ўшанда жамиятда ривожланиш бўларди…

Суҳбатдош: Юсуф Расул.
www.yangidunyo.com

Просмотров: 1505 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz