Пятница, 24-03-29, 12:04

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Август » 31 » Янги дунё хабари
21:16
Янги дунё хабари

“Истеъфо”га муносабат

Ўтаётган ҳафтанинг муҳим воқеаларидан бири “Бирлик” халқ ҳаракати партияси раиси ўринбосари Исмоил Дадажоновни раҳбарлик муддати тугаганлиги муносабати билан ўз вазифасидан истеъфо бергани бўлди. И.Дадажоновнинг бу ҳаракати кўпчилик демократик ҳаракат фаоллари томонидан қўллаб - қувватланган бўлса, Абдураҳим Пўлатов ва уни тарафдорлари томонидан қаттиқ қораланди. Айни масалага инсон ҳуқуқлари фаоллари ва мухолифат вакиллари муносабатини ўрганишга ҳаракат қилдик. Бизнинг дастлабки суҳбатдошимиз Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти Абдужалил Бойматов:

-Исмоил Дадажоновни ўз вазифасидан истеъфо бериши сизнингча демократия учун ташланган қадам бўлдими ёки аксинча, бу ҳаракат “Бирлик” раҳбариятига қарши бир исёнмиди?

Абдужалил Бойматов: -Исмоил Дадажоновни истеъфо бергани тўғрисидаги баёнотини мен жуда катта воқеа сифатида баҳолайман. Бу бир пайтлар Ельцин коммунистик партия билетини улоқтириб ташлагани билан боғлиқ акцияни ёдга солади.

Ўзбек мухолифатини демократлаштиришнинг учта йўли бор.

1. Партия лидерларини ўзи демократ бўлса партияни демократлаштиради. Лекин афсуски Ўзбекистондаги сиёсий партияларни тузган Ислом Каримов, Абдураҳим Пўлатов ва Муҳаммад Солиҳлар демократ эмаслиги учун бу партиялар қарийб 20 йилдирки демократлашмади.

2. Шу партия аъзолари партияда демократияни талаб қилиши мумкин. Афсуски партия аъзоларида ҳам демократик эътиқод кучли эмаслиги учун улар шу пайтгача партияларда демократия йўқлигига чидаб келишаяпти.

3. Ўзбек жамияти бу партияларни демократлашишини талаб қилиши мумкин. Ўзбек жамиятида ҳам демократик дунёқараш ва эътиқод кучсиз шаклланган. Мана шундай шароитда Исмоил Дадажоновни “Бирлик” халқ ҳаракати партиясида демократияни талаб қилиши бу жуда катта таҳсинга лойиқ ҳаракатдир.

-Исмоил Дадажоновни истеъфосига қарши “Бирлик” партияси раҳбарияти ҳаракатлари ҳақида қандай фикрдасиз?

А.Б.: -Абдураҳим Пўлатовни Исмоил Дадажоновни ҳақоратлаб ёзган мақолалари унинг партияда носоғлом муҳитни вужудга келтириб, партия аъзоларини чалғитиб, партияни демократлаштиришга халақит бериш деб биламан. Лекин бу сохта демократлар Абдураҳим Пўлатов, Муҳаммад Солиҳ ва Ислом Каримовларни жамоатчиликни чалғитишлари вақтинчалик. Ўзбек халқи уларга ўз баҳосини беради. Ҳозир ҳам баҳосини бераяпти.

-Мухолифатдаги партиялар раисларидаги диктаторларга хос хусусиятни йўқолмай келаётгани мухолифатни қандай чоралар кўришга ундаши мумкин деб ўйлайсиз?

А.Б.: -Бундай шароитда Ўзбек жамияти янги демократик партиялар тузишига туғри келади. Агар бу партиялар демократлашмаса бундан бошқа йўл йўқ.

Суҳбатдош: Юсуф Расул.

www.yangidunyo.com

****

“Янги Дунё” уюштирган бу саволларга жавоб беришни истаганлар ўз жавобларини yusufr71@yahoo.se манзилига йўллашлари мумкин.

-Исмоил Дадажоновни ўз вазифасидан истеъфо бериши сизнингча демократия учун ташланган қадам бўлдими ёки аксинча, бу ҳаракат “Бирлик” раҳбариятига қарши бир исёнмиди?

-Исмоил Дадажоновни истеъфосига қарши “Бирлик” партияси раҳбарияти ҳаракатлари ҳақида қандай фикрдасиз?

-Мухолифатдаги партиялар раисларидаги диктаторларга хос хусусиятни йўқолмай келаётгани мухолифатни қандай чоралар кўришга ундаши мумкин деб ўйлайсиз?

Просмотров: 1525 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz