Среда, 24-04-24, 11:49

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Ноябрь » 30 » Ўзбек жамиятининг олтин даври
12:55
Ўзбек жамиятининг олтин даври
Янги дунё хабари

Ўзбек жамиятининг олтин даври

Ёхуд ҳукумат нега "Бирдамлик” Қурултойига йўл қўймади?

Ўтаётган ҳафта Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ўзининг дастлабки Қурултойини ўтказишни мўлжаллаган "Бирдамлик” ҳаракати фаоллари ҳукумат қаршилигига дуч келишди - ички ишлар ва хавфсизлик ходимлари тадбир иштирокчиларини Қурултойгача етиб келишларига йўл қўйишмади. Ўзбекистонда нозўравонлик йўли билан сиёсий -иқтисодий ўзгаришар қилишни ўз олдига мақсад қилиб олган "Бирдамлик” ҳаракатига нисбатан ҳукуматнинг бу каби қонунбузарликлари нималарга асосланган? Ҳукумат мамлакатда демократия қуришни истаса, диний - экстремистик, радикал гуруҳларга қарши курашаётган бўлса, нисбатан мўътадил мухолифатдаги ҳаракатлар фаолиятига йўл очиб бериши мақсадга мувофиқ эмасми? Биз бу саволлар билан Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамияти президенти Абдужалил Бойматовга мурожаат қилдик.


-Ҳукуматнинг "Бирдамлик” Қурултойига тўсқинлиги сабабларини қандай изоҳлайсиз?

Абдужалил Бойматов: - 24 ноябр куни "Бирдамлик” ҳаракати ўзининг Қурултойини ўтказмоқчи бўлди. Лекин Ўзбекистон ҳокимияти бу Қурултой ўтказилишига йўл қўймади. "Бирдамлик” ҳаракати Қурултойини ўтказилмаслиги менга Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Коммунистик партияси бош котиби бўлиб сайланишгача  ва ундан кейин бўлиб ўтган воқеаларни эслатди.

Ҳаммага маълумки, 1988 йилнинг 11 ноябр куни машҳур ҳофиз ва шоир Дадахон Ҳасаннинг уйида "Бирлик” халқ ҳаракатини тузиш ташаббус гуруҳи ташкил қилинганди. Бу ташаббус гуруҳида адашмасам 18 киши бўлган. Улар асосан шоирлар, ёзувчилар ва Ўзбекистоннинг кўзга кўринган олимлари эди. Бу ташаббус гуруҳини бутун халқимиз қўллаб - қувватлади. 1989 йилнинг 23 июнида Ислом Каримов ҳокимиятга келганида "Бирлик” халқ ҳаракати халқнинг қўллаб - қувватлаши натижасида оёққа туришга улгурган эди. Ўша йилнинг 28 майида "Бирлик” халқ ҳаракатининг таъсис қурултойи ўтказилди ва бу Қурултойда демократик йўл билан Абдураҳим Пўлатов ҳаракатнинг раиси этиб сайланди.

Ўша пайтлар Ўзбекистон ҳукуматининг тазйиқларига қарамасдан "Бирлик” халқ ҳаракати ўн минглаб кишиларни кўчага олиб чиқиш қудратига эришган эди. Ислом Каримов "Бирлик” халқ ҳаракатининг намойишларини тўхтатиб қолиш қудратига эга эмас эди. Мана ҳозир 20 йилдан сўнг биз аниқ айта оламиз, у ўша пайтда жуда айёрлик билан "Бирлик” халқ ҳаракатини йўқ қилиш учун бел боғлаган экан.

1989 йилни 10 сентябрида "Бирлик” халқ ҳаракати ўша пайтдаги Ленин (Ҳозирги Мустақиллик) майдонида жуда катта митинг ўтказишни режалаштирган эди. Ислом Каримов "Бирлик” халқ ҳаракати лидерларига телевидение орқали чиқиш қилиб митингни қолдиришни таклиф этди. Ўша пайтда "Бирлик”нинг раиси Абдураҳим Пўлатов бу таклифни қабул қилганди. Телевидение орқали "Эртага митинг бўлмайди” деб эълон қилинди. Лекин шунга қарамай минглаб кишилар турли йўллар билан Тошкентга етиб келишади, аммо Ўзбекистон ҳукумати ва "Бирлик” халқ ҳаракати раҳбарлари митингчиларга мурожаат қилиб "Митинг бўлмайди” деб уларни тўхтатишади. Ўша пайтда Абдураҳим Пўлатов ва Ўзбекистон ҳукумати ҳам халқ мамлакатда ўзгаришлар бўлишини хоҳлашини тушуниб етишган эди. Демак, ўзгаришлар қилиш керак эди. Ўша пайтда Ислом Каримов Ўзбекистонда, Михаил Гарбачёв СССРда ҳокимият тепасида эдилар. Ислом Каримов Михаил Горбачёвга кескин қарши ҳам боролмасди. Лекин, Ўзбекистон Коммунистик Партияси раҳбари бўлган Каримов кейин маълум бўлдики "Бирлик”нинг бошқа бир гуруҳлари билан (Муҳаммад Солиҳ гуруҳи) гаплашиб, уларни "йўлдан оздиришга” муваффақ бўлди. Муҳаммад Солиҳ бошчилигидаги "Бирлик” чилар "Бирлик” халқ ҳаракати Марказий Кенгашида "Кўча демократияси Ўзбекистонни келажагини йўқ қилади. Биз маданий демократия йўлини танлашимиз керак. Биз Парламент демократияси йўлидан боришимиз керак ” деган иддаоо билан чиқишди. Воқеаларнинг кейинги ривожи шуни кўрсатдики, Муҳаммад Солиҳ гуруҳини бу иддаолар билан чиқишига Ўзбекистон компартиясининг Каримов бошлиқ раҳбариятини уларга берган катта ваъдалари сабаб бўлганди. Ўзбекистон мустақил бўлгандан кейин Эрк демократик партиясининг кўзга кўринган шоир ва ёзувчилари - Усмон Азимов, Аҳмад Аъзам, Мурод Муҳаммад Дўст бошчилигидаги жуда кўп ижодкорлар, (қолаверса, Эркин Воҳидов ва Абдулла Орипов) қамишдан бел боғлаб Ислом Каримов хизматига киришишди. Умуман ўша пайтда жуда кўплаб ёзувчи, шоир, олимлар халққа хизмат қилишни унутиб, сарой хизматига ўтишди.

Лекин шунга қарамай Абдураҳим Пўлатов бошчилигидаги гуруҳ митингларни тинмай давом эттираверди.  Ўша митинглар таъсири туфайли ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди, рус тили миллатлароро мулоқот тили мақомини олди. (Рус тили Ўзбекистон сиёсий мустақилликка эришгунгача  ўз мақомини сақлаб қолди).  Ўзбек тилининг давлат тили мақомини олиши "Бирлик” ҳаракатининг энг катта ютуғи эди. 1990 йилнинг 30 апрелида Муҳаммад Солиҳ бошчилигидаги гуруҳ "Эрк” демократик партиясини тузди. Бу партия орадан бир йил ўтиб, 1991 йилнинг август ойида давлат рўйхатига олинди ва Парламентда 11 нафар ўз вакилларига эга бўлди. "Эрк” демократик партиясининг саъйи - ҳаракатлари билан 1991 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Парламенти - Олий Кенгашида Мустақиллик Декларацияси қабул қилинди. Бу "Эрк” демократик партияси тимсолидаги ўзбек мухолифатининг иккинчи ютуғи эди.

1991 йилнинг 19 - 22 август кунларида Москвада давлат тўнтариши (путч) бўлиб ўтди. Ислом Каримов ўша путчгача СССРни сақлаб қолиш учун курашганди.  У ўз эътиқодига содиқ қолиб, путчиларни ҳам қўллаб, уларга телеграмма юборди. Путчилар қўлга олиниб қамалгандан кейин, 30 сентябрга келиб Ислом Каримов Ўзбекистон Олий Кенгашида Ўзбекистонни мустақил деб эълон қилишга мажбур бўлди. Бу билан Каримов ўзини ўзи қутқарган эди.

1988 йилнинг 11 ноябридан, яъни "Бирлик” халқ ҳаракати ташаббус гуруҳи тузилгандан бошлаб, 1992 йилнинг охирларигача,  "Бирлик” халқ ҳаракати ва "Эрк” партияси лидерлари - Абдураҳим Пўлатов ва Муҳаммад Солиҳга нисбатан шафқатсиз репрессиялар бошлангунча ўтган давр ичида - қарийб тўрт йил  - ўзбек жамиятининг энг эркин, энг демократик даври ҳисобланади. (Албатта, бу олтин давргача ва ундан кейинги йилларга нисбатан. Бу тўрт йилни Ғарбий Европадаги ва АҚШдаги эркин, демократик жамиятларга тенглаштиришдан мен йироқман).  Бу даврда "Бирлик” ҳаракати, "Эрк” партияси ва "Озод деҳқонлар” (лидери Олим Каримов эди) партиясини халқимиз қўллаб - қувватлагани учун Ўзбекистон халқи ўзбек тилини давлат тили мақомини олишига,  Ўзбекистон Республикасининг сиёсий мустақил бўлишига ва беш фоиз Ўзбекистон ерларини аҳолига уй - жойлар қуриш учун ёки хусусий тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер ажратиб берилишига эришди.


-Ўша пайтдаги мухолифатнинг бир қаноти -”ЭРК партиясининг Парламент демократияси , иккинчи қаноти -”Бирлик” ҳаракати эса митинглар йўлини танлаб чиққани қандай натижаларга олиб келди? Бу ҳаракатлар ўзини оқладими?

А.Б.: -Бу ерда мухолифатнинг, Муҳаммад Солиҳ  ва Абдураҳим Пўлатовларнинг энг катта хатоси - иккига бўлинган мухолифатнинг  бир -бири билан келишиб, мувофиқ сиёсат олиб бормасдан, ўзаро қарама - қарши йўналишда ҳаракат олиб боргани, яъни бир гуруҳ ҳукумат билан ҳамкорликда, иккинчи  гуруҳнинг эса ҳукуматга нисбатан мухолифатда қолишидир.  Аслида мухолифатнинг икки гуруҳга бўлиниб кетиши катта фожеа эмас.

Ўша пайтда Ўзбекистоннинг эркин ва демократик жамиятга айланиш имконияти 90 фоиз эди (бу албатта мени фикрим), афсуски, бу имконият бой берилди. Ўша пайтдаги олтин даврда Ислом Каримов, Абдураҳим Пўлатов ва Муҳаммад Солиҳ ҳокимият учун курашган эди. Улар Ўзбекистонда эркин -демократик жамият қуриш учун курашмаганлиги ҳам бугун яққолроқ маълум бўлди. Демак, улар ғоя учун эмас, амал учун, президент бўлиш учун курашишган экан. Абдураҳим Пўлатов 20 йил давомида "Бирлик” халқ ҳаракатини демократик партия сифатида шакллантирмади. Ислом Каримов тузган тўртта қўғирчоқ париялар ҳам ҳеч қандай демократик партиялар эмас. Муҳаммад Солиҳ бошчилигидаги ЭРК партиясининг (номи демократик ) демократик эмаслиги ҳам бу фикрларнинг исботидир. Улар учаласи ҳам сохта демократлар бўлиб чиқишди.Бу учаласи учун ҳам эркинлик, демократия мансабга, амалга эришиш учун бир восита эканлиги маълум бўлиб қолди.

Ислом Каримов ўша пайтда "Бирлик” халқ ҳаракати, "Эрк” партияси ва уларни қўллаб қувватлаган ўзбек халқи саъйи ҳаракати туфайли айрим, чегараланган, вақтинчалик прогрессив сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишга мажбур бўлганди. Лекин бу ислоҳотларни у ўз ташаббуси билан қилмаганди. Воқеаларнинг сўнгги ривожи шуни кўрсатдики, Ислом Каримовнинг дунёқараши Сталин типидаги раҳбар дунёқараши эканлиги тўлиқ тасдиқланди.. У экстремизм, терроризмга қарши курашиш ниқоби остида Ўзбекистондаги эркин фикрловчи, ҳукумат сиёсатига танқидий ёндошувчи кишиларга нисбатан қатағонларни (жестокие репрессии) бошлаб юборди.

-Аслида ҳукумат турли радикал оқимларга қарши қандай курашиши керак эди?

А.Б.: -Бутун дунёда экстремизм, терроризм, сепаратизмга қарши курашилади. Лекин бу кураш эркин, демократик жамиятларда ва реприссив жамиятларда бир - биридан кескин фарқ қилади. Эркин -демократик жамиятларда, масалан, АҚШ, Буюк Британияда, Испанияда террорчиларга, экстремистларга қарши курашилади. Лекин, бу кураш фуқароларнинг эркинлигига, уларнинг ҳуқуқлари чекланишига олиб келмайди. Репрессив жамиятларда бу кураш экстремизм, терроризм, сепаратизмга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳам кескин чекланишига олиб келади. Бу ҳолни Ўзбекистонда кўришимиз мумкин. Ислом Каримов экстремизм, террроризмга қарши курашиш ниқоби остида Ўзбекистон фуқароларининг асосий эркинликларини кескин чеклаб ташлади. Ўзбекистон фуқароларининг уюшмалар тузиш ҳуқуқи, (права на свабоду ассоциаций), йиғилишлар ўтказиш ҳуқуқи (права на свабоду собраний) , мамлакат ҳудудида эркин ҳаракатланиш ҳуқуқлари ( право на свабоду передвижения), яшаш жойини танлаш ҳуқуқи (права на свабоду выбора место жительства), ифода эркинлигидан (право на свабоду выражения) маҳрум бўлишди. Ислом Каримов режимининг экстремист , террористларни жазолашда адолатли судлар ёрдамида уларни қийноққа солмасдан жазоласа биз бу сиёсатни тўғри деб ҳисоблардик. Лекин Ислом Каримов эстремист, террористни қийноқларга солиб, уларни ёпиқ судлар орқали жазолашларидан ташқари Ўзбекистон фуқароларини фуқаровий эркинликлари ва ҳуқуқларидан маҳрум қилиши, бу режимнинг ўз фуқароларига нисбатан энг шафқатсиз, ноинсоний жиноятларидир.

Каримов режимининг асл қиёфасини кўрсатиш учун унинг икки амалдори қилган жиноятлари типик исбот бўла олади. Ўзбекистон Бош Вазири Шавкат Мирзиёев Самарқанд ва Жиззах вилоятларида ҳоким бўлган вақтида фермерларни шафқатсиз жазолаган, милиция ва МХХ ҳимояси остида фермерларни дўппослаган, уларни бўғзи баравар сув ичида бир неча соат ушлаб турган, ҳатто уларга (Самарқанд вилояти Иштихон туманида) мажбуран ўт (трава) егизган. Бош вазирнинг Жиззах вилоятидаги вакили Ўктам Мингбоевич Турсуновнинг Жиззахлик фермерни қабристонда уни ўзи учун қабр қаздиргани, ўлмаган фермерга муллага жаноза ўқитгани мисол бўла олади. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Мамир Азимовни икки милиционер томонидан дўппосланиши, Бахтиёр Ҳамроевни МХХ ходимлари томонидан калтакланиши, Ўзбекистон мактаб ўқувчиларининг, коллеж , институт ва университет талабаларининг ва бошқа Ўзбекистон фуқароларининг ҳам кишлоқ хўжалик ишларига, жумладан пахта теришга мажбуран жалб қилиниш каби жиноятларни амалга оширган амалдорларни режим малайларини Ислом Каримов ҳокимияти жазоламайди.

-”Бирдамлик” ҳаракати Ўзбекистонда эркин фаолият кўрсата бошласа, мамлакатдаги қандай муаммолар бартараф этилишига ёрдам бериши мумкин?

А.Б.: -Ўзбекистонда қашшоқликнинг, коррупциянинг, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатнинг кенг миқёсда мавжудлиги Ўзбекистон жамиятининг ривожланишини йўққа чиқаради. Ўзбекистонда таълим ва фан ривожланмас экан, иқтисодий ривожланиш бўлмайди. Билим ва фан савиясини ошириш учун Ўзбекистонда болалар меҳнатидан, мажбурий меҳнатдан воз кечиш, коррупцияга қарши курашиш керак.

Ўзбекистон ҳокимиятининг "Бирдамлик” ҳаракати қурултойига қарши тўсқинлиги ҳукуматнинг сиёсий -иқтисодий ислоҳотлар ўтказишни истамаслигининг белгисидир.Чунки, болалар меҳнати, мажбурий меҳнатдан воз кечиш, қашшоқлик ва коррупция муаммоларини мухолифатнинг ва Ўзбекистон аҳолисининг актив иштирокисиз ҳал қилиб бўлмайди.

Суҳбатни Юсуф Расул ёзиб олди.

www.yangidunyo.com

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 1510 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz