Среда, 24-04-24, 06:12

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Январь » 10 » Айрим диёнатсизлар ҳақида
23:27
Айрим диёнатсизлар ҳақида

Айрим диёнатсизлар ҳақида

Мени бир ёмон одатим бор: Босқинчилик, зўравонлик, инсофсизлик, бировни ҳақига кўз олайтираётган ёки бировни ҳақорат қилаётган, порахўрлик қилаётган одамларни кўрсам индамай ўтиб кета олмайман. Шартта ўша зўравонлик, босқинчилик қилаётган жиноятчиларни ҳар қандай йўл билан бўлмасин тўхтатишга, бировни камситаётган одамни тартибга чақиришга уринаман.

Аммо буларни ичида энг қийин иш – бу қайсидир зўравонни тўхтатиш эмас балки диёнатсиз одамни инсофга чақиришдир.

Бугун ББСининг веб саҳифасида ўзини очиқдан очиқ Президентнинг эркатойи деб атайдиган ва ҳатто шундай одам эканлигини тан оладиган Исмат Хушев ҳақида бир материал чоп этилибди.

ББС ўзбек ҳизмати бунақа материаллар қилишга устаси фаранг. Бу хизматнинг редактори учун ким ҳақида материал тайёрлаш мўҳим эмас балки бозори чаққон гап ёки одам ҳақида материал тайёрлаш мўҳимроқдир.

Шу сабаб бу материалдан сал илгарироқ ҳаммага отнинг қашқасидек маълум бўлиб қолган, 20 йилдан бери мухолифат ичига ҳукумат томонидан махсус киритилиб, унинг сафларини бузишга уриниб келаётган Васила Иноятова ҳақида ҳам айни шундай материал тайёрлашган эди.

Энди навбат ҳукумат айғоқчисидан тўғридан тўғри ҳукуматнинг ялоқхўри, аниқроғи қонҳўр диктатор Каримовнинг эркатойи ҳақида материал тайёрлашибди.

"Билганини қилишмайдими. Сизга нима?” деб эътироз билдириши мумкин айримлар. Агар мен ҳам "Мена нима!” деб бошқалар қатори бу нарсага эътибор бермай, кўзимни чиртта юмиб ўтиб кетаверсам, у ёғи қандоқ бўлади? Яъни, мен индамасам, сиз индамасангиз, у индамаса, бунақа оқу қорани, яхшилигу ёмонликни ажратиш дегандек азалий курашнинг дабдаласи чиқмайдими?

Қани, гурунчдаги тошу кесак, хасу хашакни ажратмай, ош қилиб еб кўрингчи, нима бўлар экан.

Мени жим тура олмаганимни сабаби − бу ерда катта бир муттаҳамликка йўл қўйилмоқда. Асосий вазифаси Демократия ва Сўз эркинлиги, Озодлик ва Ҳуррият ҳақида материаллар тайёрлаб, уларни ҳуррият ва зиё истаганларга етказиш бўлган бир радио ўз сармоя берувчиларини ғафлатда қолдириб, ўзбек тингловчиларини эса ҳафсалаларини пир қилиб, қаёқдаги бир ҳукумат малайига қонхўр бир жаллод бўлмиш Ислом Каримовни дунё олдида оқлашга ҳаракат қилиши мени ғашимга тегди ва қўлимга қалам олиб ва уларга қарата шуларни айтгим келди:

Ҳей кўрнамаклар! Ўйламай нетмай бир аблаҳни, халқ қонини сўриб ётган бир зулукни уни бир малайи томонидан оқлашга нега йўл қўйаяпсизлар. Ахир эътибор бермайсизми бу малайнинг гапларига! Нима эмиш: 

- Ислом Каримов мард инсон эмиш;

- Ислом ака шунақанги кучли, нигоҳлари ўткир сиёсатчи эмиш;

- Бу малайнинг ўзига ўхшаган кўр ва ғўр афғонистонлик дўстини гапи бўйича нима эмиш,  биз Каримовнинг қадрига етмаётган эканмиз ва ҳали бундан пушаймон қиларканмиз бизлар;

- Ислом Каримовга ҳали ҳақиқий баҳони тарих берар эмиш;

- у киши тарихда мустақил Ўзбекистоннинг биринчи Президенти сифатида ўзининг муносиб ўрнига эга эмиш;

- Ислом Каримов яратган мактаб, у киши пойдевор солган давлат ва у кишининг мустақиллик ғоялари ҳали узоқ йиллар яшаб қолар эмиш.

Ё товба! Ё алҳазар! Одамда уят, ор−номус ва диёнат бўлмаса қийин эканда, ундай зот оғзим бор деб оғзига келганини гапираверар эканда! Ё товба, ё алҳазар!

Мени бошқа айтадиган гапим йўқ. Тушунганлар ўз баҳоларини берадилар − ББСининг ўзбек бўлими ходимларига ҳам, "Президент”нинг эркатойига ҳам.

  Ҳазратқул Худойберди

2010 йил 9-январ

www.stopdictatorkar imov.com
Просмотров: 1384 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz