Норбой Холжигитов ва Ҳабибулло Оқпўлатовлар соғлиғи ўта ёмонлашган
Айни дамда, қатор халқаро инсон ҳуқуқлари гуруҳлари қамоқ жазоларига ҳукм этилган ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоллари тақдиридан хавотир изҳор этишмоқда.
Бу борада Президент Ислом Каримов ва халқаро ташкилотларга йўлланган махсус мактубда қамоқда қолаётган Норбой Холжигитов ва Ҳабибулло Оқпўлатовлар соғлиғи ўта ёмонлашгани қайд этилади.
Хусусан, 60 ёшдан ошган Норбой Холжигитов оёғида қорасон бошланган, қамоқдаги оғир шароитлар боис астмага чалиниб, ҳозир барча тишларидан ажралган.
Ҳабибулло Оқпўлатовнинг эса ўнг оёғи деярли ишламай қолган, иккала кўзи ҳам касалланган ва вазни атиги 55 килограмм бўлиб қолган.
Халқаро ташкилотлар Ўзбекистон президентига даъват қилиб, ўз фаолиятлари туфайлигина жазога тортилган бу фаолларни ҳеч қандай шартларсиз қамоқдан озод қилиб, уларга зудлик билан тегишли тиббий хизмат етказиш чораларини кўришни сўраганлар.
http://www.bbc.co.uk/uzbek/news/story/2010/01/100127_uzbek_ezgulik_report.shtml
|