|
|
|
|
Главная » 2010 » Февраль » 23 » ТАШАККУРНОМА
|
Бисмиллахир рохманир рохим.
ТАШАККУРНОМА Аввалам бор мушкулларимни осон қилган зот аллохга хамдлар бўлсин ва сарвари олам Мухаммад алайхис саломга саловотлар бўлсин. У зотни ахлига ва сахобаларига саломлар бўлсин.
Мени мушкулимни аритишини сўраб аллохга дуолар қилган яқинларим ва дугоналаримга рахматлар бўлсин.
Мени ахволимни тушуниб Швецияда яшашимга рухсат берган Швеция хукуматига хусусан Швецияда яшашим учун қарор қабул қилган Миграция хизмати ходимларига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Дунё жамоатчилиги ва хуқуқ химояси билан шуғуланаётган ташкилотларга очиқ хат билан мурожаат қилганимдан кейин менга Швециядан бошпана берилишини сўраб Швеция Миграция идораларига хат билан мурожаат қилган Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамияти президенти Абдужалил Бойматовга, ТАЯНЧ ташкилоти рахбари Мухаммадсолих Абутовга ва юрист Маргарета Хедилиусларга чексиз миннатдорчилигимни изхор этаман.
Судни қарорига асосан мени Швециядан икки фарзандим билан чиқариб юбориш мақсадида махаллий полиция назоратига қўйилиб хар чоршанба куни полиция махкамасига бориб кўринишим лозим бўлиб турган ва турмуш ўртоғим ва Швецияда туғулган фарзандимдан ажраб қолар эканманда деб умидсизликга тушиб турган бир пайтда менга Швецияда яшаш хуқуқини берилиши мен учун ва оила аъзоларим, қариндош уруғларим, таниш билишларим учун хам жуда қувончли воқеа бўлди.
Швецияда, на фақат Швецияда умуман Ўзбекистондан ташқарида мен сингари ташвишда юрганларни мушкулларини аллох осон қилсин ва менга ўхшаб бошпана олиб эмин эркин яшашларини аллох насиб қилсин деб Зиёдахон Каримова
|
Категория: МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ |
Просмотров: 3076 |
Добавил: himoyachi
| Рейтинг: 1.5/2 |
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи. [ Регистрация | Вход ]
|
|
Copyright MyCorp © 2024 |
|
|
|