Четверг, 24-04-18, 08:30

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Март » 14 » Неъматуллонинг тақдири ташвиш уйғотмоқда
19:28
Неъматуллонинг тақдири ташвиш уйғотмоқда

Неъматуллонинг тақдири ташвиш уйғотмоқда

''Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари'' ташкилоти раиси Надежда Атаева ҳуқуқ фаолларини Тожикистонда йўқолган Неъматулло Бўтақўзиевни қидиришга ундамоқда.

13.03.2010
Гулнора Равшан

"Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ташкилоти Тожикистонда бедарак йўқолган қирғизистонлик ҳуқуқ фаоли Неъматилло Бўтақўзиев саломатлигидан ташвиш билдирган. Мазкур ташкилот минтақа ҳуқуқлар фаолларидан Бўтақўзиевни топишга кўмаклашишни сўраган.

"Тожикистон ва минтақадаги нодавлат ташкилотлар вакилларининг аксарияти бу масалани ташвиш билан кузатаётгани минтақа мамлакатларида инсон ҳуқуқлари масаласи боши берк кўчага кириб қолганидан дарак”, дея таъкидлаган қароргоҳи Парижда жойлашган "Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ташкилоти раиси Надежда Атаева минтақа давлатларидаги ҳуқу фаолларига мурожаат қила туриб.

У Неъматилло Бўтақўзиев 2000 йилда Қирғизистонда ташкил топган "Правда истина” ташкилоти аъзоси эканини маълум қилди.
Хоним Атаева Бўтақўзиевнинг турмуш ўртоғи Мавлуда Абдулазизова ўз ташкилотига мурожат қилиб, сўнги вақтлар Неъматилло юраги оғриб юрганини маълум қилганини айтди.

"Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари” ташкилот расмийси Неъматиллонинг саломатлигидан унинг яқинлари қаторида ўз ташкилоти ҳам ташвишдалигини билдирган.

Аснода 15 кундан буён бедарак йўқолиб, ҳамон топилмаётган Қирғизистон фуқароси Неъматилло Бўтақўзиевнинг укаси Муҳаммадсолиҳ Муҳаммадтоҳир ўғли Душанбе шаҳрида акасини таниган бир қатор оммавий ахборот воситалари вакилларига мурожат қилиб, акасини топишга кўмаклашишларини сўрамоқда.

У сўнгги марта акаси билан 26 феврал куни эрталаб телефонда гаплашганини ва шундан кейин уни умуман кўрмаганини айтди.
Айни пайтда Муҳаммадсолиҳ Муҳаммадтоҳир ўғли бу масала билан Тожикистон ҳуқуқ тартибот идораларига мурожат этмаганини маълум қилар экан, бунинг сабабларини қўйидагича изоҳлади.

-У ерларга биз боролмаймиз. Аслида биз ўшалардан қочиб келганмиз. Новқат воқеаларида Новқат миллий хавфсизлик хизмати ходимлари акамизга тухмат қилиб, бу ишда акамдан гумон қилиб, бир ой эшигимиз тагига шу одамлар келиб - кетиб турди. То шу кунгача улар акамни пойлаб юришди. Қирғизистон Миллий хавфсизлиги Ўзбекистон, Тожикистон, Қозоғистон ва Россия Миллий хавфсизлик хизматига мурожат қилиб, акам ва унинг билан бирга кўпчиликни қидирувга берган, - дейди суҳбатдошимиз.

Муҳаммадсолиҳ Муҳаммадтоҳир ўғли ўзга юртда боши берк кўчада турганини ва акасини қаердан ахтаришни билмай қолганини айтди.
-Мен дунёдаги инсон ҳуқуқлари билан иш олиб бораётган барча ташкилотларга мурожат қилиб, акамни топишда бизга ёрдам қўлларини чўзишларини сўрайман. Унинг юраги оғрийда, унга биринчи ўринда тиббий ёрдам керак. Унинг аҳволи қандайлиги биз учун қоронғу, - дейди Муҳаммадсолиҳ Муҳаммадтоҳир ўғли.

Суҳбатдош Душанбе шаҳрида яна қанча вақт қолишини билмаслигини, лекин Неъматиллони топмагунча Қирғизистонга қайтмаслигини айтди.

2008 йилнинг 1 октябрида Новқат туман марказида диндорлар Ҳайит байрамини тантанали нишонлашга рухсат бериш талаби билан намойиш ўтказган эдилар. Ўшанда намойишчилар ва милиция ўртасида тўқнашув содир бўлган ва мазкур намойиш тартибсизликка айланиб кетган эди. Бу тартибсизликни уюштирганликда айбланган 32 киши узоқ муддатларга қамалганди.

48 ёшли Неъматилло Бўтақўзиев юз берган ўша тартибсизликлардан сўнг ўзига нисбатан таъқиблар кучайиши ортидан қочқинлик мақомини олиш мақсадида Тожикистонга ўтиб, БМТнинг Душанбедаги идорасига мурожаат қилган эди.

Аснода Париждаги инсон ҳуқуқлари ташкилоти Неъматилло Бўтақўзиевни топиш учун ёрдам сўраб, Тожикистон ҳуқуқ идораларига расман мурожат этажагини билдирган.
http://www.ozodlik.org/content/article/1982482.html
Категория: ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР | Просмотров: 1048 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz