Пятница, 24-03-29, 11:28

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2010 » Декабрь » 20 » Пиёзнинг хосиятлари
20:49
Пиёзнинг хосиятлари
х

Пиёзнинг хосиятлари


Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли Сатторов.
"Малҳам” халқ табобати маркази раҳбари, халқ табиби.

Бисмиллоҳир раҳмонир роҳийм

ПИЁЗ араб тилида басал,рус тилида лук дейлади.Пиёз кўп йиллик ,бўйи 60-100 см га етадиган ўт ўсимликдир. Ер остида йирик пиёзбошчаси бўлади.Пояси йўғон ичи ковак,ўрта қисмдаги жойлар бироз шишган.Барги узун цилиндирсимон,ўткир учли ,ичи ковак бўлиб пояда қини билан ўрнашган .Гуллари оддий соябонга тўпланган.Меваси шарсимон чоноқ.Ўсимлик май-июньда гуллаб июлда пишади. Ошхона пиёзи ёввайи холда учрамайди.Уни келиб чиқиши аниқ эмас.Тахмин қилинишича пиёз Ўрта Осиё ва Кавказнинг тоғли туманларида бундан қаройиб олти минг йил аввал маданийлаштирилган.

ТУРЛАРИ

Малимотларга қараганда пиёзнинг 1000дан ортиқ навлари бўлиб МХД да унинг 150нави қайт этилган.

КИМИЁВИЙ ТАРКИБИ:

Пиёзбоши таркибида 0,05 % эфир мойи, 11 % гача қандлар, фитин, витаминлар, каротин, фитоцидлар бўлса, барги таркибида Витамин С, В2, каротин, лимон, олма кислоталар, қандлар мавжуд.

ШИФОБАХШ ХУСУСИЯТЛАРИ:

Бундан тўрт минг йил муқаддам Шарқ халқларида пиёзнинг шифобахш хусусиятлари маълум эди. Кўхна Юнон, Румо, Қадимий Миср халқлари пиёзга бўлган чуқур хурмат – эътиборларини бўйинга шода қилиб осиб юриш билан ифода этганлар. Тарихий маълумотларда келтирилишича пиёзни хар қандай хавфли ва тасодифий касалликлардан мухофаза этувчи "сехргар” деб эътиқод қилинар экан. Русларнинг қадимги ёзилган "Шифобахш гиёхлар” китобида пиёз хақида қуйидаги сўзларни ўқиймиз: "Мабодо тақдир тақозоси билан юқули касалликлар юртингизга ёпирилса, уй хоналарига бош пиёзларни осиб қўйинг, шунда даргохингизга касофатли касаллик кира олмайди, Ошиёнингиз хавоси покиза бўлади.” Дархақиқат бу сўзларда жон бор. Ленинград университетининг профессори Б.П.Токин "сехргар” пиёзнинг сир – асрорини очишга муваффақ бўлди. У кўпдан – кўп илмий тажрибаларга ёндашиб янги пиёз бўтқасидан қатор тажовузкор микроорганизмларга, микроб ва замбуруғларга қирон келтирувчи омиллар борлигини исботлади. Бу нарса фанда фитонцидлик хусусияти деб аталади. Пиёзда мавжуд бўлган фиоцинлар бўғма ва сил касаллиги таёқчаларининг кушандаси сифатида таъсир кўрсатади.

СИЛГА ҚАРШИ.

Олимларнинг маълумотларига қараганда пиёздаги учувчи фитоцид таъсирида сил таёқчаси беш минут давомида халок бўлар экан. Хатто куйдурги касаллиги эса пиёз фитонциди таъсирида ўн минутда халок бўлар экан. Шу туфайли хам авлод – аждодларимизнинг суюмли озиғ – овқат масаллиғидан бири пиёз бўлиб қолган.

ҚОРИН ТИФИ

Н.З. Умииковнинг маълумотига кўра 1805 йилда мамлакатга тарқалган қорин тифи эпидемиясидан минг – минглаб кишилар қирилиб кетган. Бироқ, озиғ – овқат рационида пиёз аримаган кишилар хавфли касалликка чалинмаганлар.

ХАЛҚ ТАБОБАТИДА

Халқ табобатида пиёзнинг шифобахш хусусиятларидан атрофлича фойдаланилади.ни ичак қаттиқ оғриганда, колит, атерасклероз, гипертония, авитаминоз каасаллигида, тумов, чипқон, хуппоз, сизлоғчида, хатто гижжани туширишда хам ишлатилади.

АНГИНАДА.

Яллиғланиш ва нафас йўллари шамоллаганда косага ёки ликобчага пиёзнинг сувини қуйиб , бошни сочиқ ёки бошқа нарса билан ўраб, хар куни 10 ьинут давомида хидлаш лозим кўрилади.

ҚАНДГА ЁКИ ҚАНД КАСАЛЛИГИГА

Пиёз киши организмини ундаги қанд миқдорини камайтириш қобилиятига эга. Шу туфайли, кўпроқ пиёз солинган суюқ овқатлар қанд касаллиги билан оғриган беморлар тавсия этилади.

ПИЁЗ БЎТҚАСИ.

Пиёз бўтқаси тери куйганда ва совуқ урганда ижобий натижа беради. Бўтқани тоза чит матога ўраб жарохатга қўйилса, уни иллатдан халос қилади. Чала пиширилган пиёз хўппоз ва чипқоннинг тезроқ етилишига ёрдам беради.Бавосилга ёрдам бериб унга ажойиб "малхам” дори бўлади. Шунингдек пиёз бўтқаси юздаги доғ, сепкил ва хусунбузарларни йўқотишда яхши ёрдам беради.

ИЗТИРОБЛИ ЙЎТАЛДА.

Изтиробли йўталга қарши пиёзли халқ амали мавжуд. Бунинг учун бир стакан сутга икки дона ўртача катталикдаги пиёзбошни майда тўғраб солиб қайнатилади. Сўнгра тўрт соат қўйиб қўйилади. Ундан сўнг докадан ўтказиб сузилади. Қайнатмани кунига бир ош қошиқдан хар икки – уч соатда ичиб турилади.

МИЯ СКЛЕРОЗИГА:

Пиёз билан асал омихтаси мия склерозига даво сифатида тавсия этилади. Бир стакан пиёз шарбатига бир стакан асал билан солиб аралаштирилади. Тайёрланган дори ош қошоғи ёки чой қошоғида кунига уч махал овқатдан бир соат олдин ёки овқатдан икки – уч соат кейин икки ой давомида истеъмол қилинади. Икки хафта танаффус қилиб яна икки ой ейилиши тавсия этилади.

ПУШТГА:

Овқатга хар куни сен ташласанг, кўп – кўп пиёз,
Пуштга қувват бахш этиб, дилда хиссинг қўзғотар.

КЎЗДАН ЁШ ОҚИШИГА

Пиёзнинг сувидан томизсанг кўзга,
Кўздан ёш оқиши бўлади ўзга.
"Кўзга сув кириш”нинг олдини олар,
Қичишиш хам кетади, ишонгин сўзга.

КЎЗ ОҚИ, ЯРАСИ ЗАИФЛИГИГА.

Пиёзнинг сувини қўшсанг асалга,
Сўнг уни тавсия қилсанг касалга.
Кўзга суртса яра заифлиги-ю
Кўзга тушган оқни йўқотар салга!

ҚУЛОҚ ОҒИРЛИГИГА:

Қулоқ оғир бўлса, ё келса овоз,
Қулоқ ичи бўлса чирк ила носоз.
Пиёз сувини ичсанг ёки томизсанг,
Буларни баридан қутиларсн соз

ЧАЁН ЧАҚИШИГА:

Яширин жойларда ётганда чаён,
Унинг иши сенга маълум-у аён.
Ногох чақиб олса пиёзни эзу,
Чаққан жойга босгин, тузалар осон.

ТЕРИ ОҚИГА:

Хар қачон яхшилаб эзмлса пиёз,
Унга асалу туз қўшилса бироз.
Малхамдан хам солиб, оққа суркасанг,
Тери оқи кетар, қилма эътироз.

КЎРИНМАС ХАТГА:

Хатим кўринмасин десанг хар замон
Пиёз суви билан хат ёз ўша он.
Қоғозни иссиққа тутмагунингча
Хати кўринмайди, туради нигох.

ШАҚИҚА (МИГРЕНЬ):

Бир оғриқ бор билсанг, номи шақиқа,
Бош ярими оғрийди баъзи дақиқа.
Пиёзнинг аччиғи кирса буринга,
Шақиқа тўхтайди ўша дақиқа.

ТИШ ОҒРИҒИГА.

Оғриб турса агар оғзингда тишинг,
Холинг ёмон бўлса, унмаса ишинг.
Пахтани ботириб пиёз сувига,
Тишга бос, бир зумда кетар ташвишинг.

ҚУЛОҚ ШОВҚИНИГА:

Шовқин пайдо бўлса агар қулоқда,
Юрган бўлсанг агар ғам-у фироқда.
Пиёз суви билан пахтани хўллаб.
Қулоқ ичра қўйсанг кетар шу чоқда.

Пиёзнинг хушхшр зиравор эканлигини барча билади. Сабзи, пиёз билан кўпгина таомларни таътимли ва кўркам этишга одатланиб қолганмиз. Кузда экилган пиёз палласини эрта бахорда кўплаб истеъмол қиламиз.

ПИЁЗ БАРГЛАРИ.

Пиёз барглари ёрилган терига, қалинлаётган қадоққа қўйилади. Барра пиёз таомни хазм бўлишини яхшилайди. Соч тўкилишидан асрайди. Барра пиёзнинг шарбатини қанд билан омухтаси организмни мустахкамлайди.
Болгариялик олимларнинг фикрига кўра, тумов, гриппда барра пиёз сувига ботирилган пахта пилик бурунга қўйилса, яхши фойда беради.

ОЛИМЛАР ВА ШИФОКОРЛАР.

Олимлар ва шифокорлар томонидан шу нарса аниқланган-ки, янги пиёз иштахага барака беради, овқат хазм қилишда фаол қатнашадиган безларнинг фаолиятига урғу беради, яхшигина сийдик хайдовчи омил бўлиб, аъзолардаги кичик тошчаларнинг нурашига, эриб кетишига сабабчи бўлади, йўтални камайтиради, балғамни кўчишига воситачилик қилади.

ОСТРИЦАГА:

Юмалоқ гижжалардан (острица) холи бўлиш учун сархил риёздан 15 – 20 г дан кунига истеъмол қилиниб 7 – 10 кун давомида фойдаланилади.

ПИЁЗБОШДАН НАСТОЙКА

Пиёзбошдан настойка тайёрлаш учун ярим литр спиртга ёки ароққа 40 г тозаланган пиёзбошидан солиб, 7 кун қўйиб қўйилади. Сўнгра докада сузилади. Бу настойка грипп, шамоллаш учун кунига 2 – 3 махал, бир чой қошиққа уч ош қошиқ сув аралаштирилиб ичилади.

ЙЎТАЛГА:

Бир стакан сутга 2 дона ўртача пиёзбошини майдалаб тўғраб сўнгра қайнатилади ва тўрт соат қўйиб қўйилади. Сўнгра докадан сузиб олинади. Қайнатмадан йўталга даво қилиш учун кунига бир ош қошиқдан 2 – 3 соатда ичилади.
ТИББИЁТДА:

Илмий тиббиётда пиёз ўсимлиги доривор прэпаратлари настойкаси Аллил пиёзбоши экстракти билан глисерин аралашмасиан Аллилглисэр, колит, атэросклероз, гипертониянинг баъзи турлари, авитаминоз каби касалликларни даволашда ишлатилади. Бундан ташқари рэнит, яъни буруннинг шиллиқ қавати яллиғланишида, суртилса гинекология амалиётида трихомонал колъпитни даволашда қўлланилади. Хозирги кун тажрибасида пиёзнанг спиртдаги 10% экстракти астма касаллиги хуружини 30% – 50% га енгиллаштирмоқда.
Бизнинг "Малхам” табобат маркази хобимлари томонидан ишлаб чиқарилган гаримдори ва пиёз хамкорлигидаги аралашмамиз бод, бел ва оёқ оғриқлари учун фойдалидир. Ундан эхтиёж сезган беморларимиз келиб олиб кетишлари мумкин.

Мурожат учун телефон +998-74-998-5-998.Электрон почтамиз : abduqodir sattarov

Фойдаланилган адабиётлар:

Саттаров А.Н.Абдурахманов Т.Р. "Дардинга давоман”.
Махмуд Хасаний "Даволардан чиққан садолар”
"Саломатлик "энциклапедияси.

Категория: ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН | Просмотров: 2750 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz