Четверг, 24-03-28, 23:52

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Январь » 20 » ЮСУФ ЖУМА – 21-АСР МАШРАБИДИР
10:43
ЮСУФ ЖУМА – 21-АСР МАШРАБИДИР
Шуҳрат  АҲМАДЖОНОВ
ЮСУФ   ЖУМА – 21-АСР  МАШРАБИДИР

ЎЗБЕК  ЗИЁЛИЛАРИГА  МУРОЖААТ

Машраб осилганда қаёқда эдинг?
Чўлпон отилганда қаёқда эдинг?
Суриштирганмидинг Қодирийни ё
Қалқон бўлганмидинг келганда бало?…
Ҳукмлар ўқилур сенинг номингдан,
Тарихлар тўқилур сенинг номингдан.
Нимасан? Қандайин сеҳрли кучсан?
Нечун томошага бунчалар ўчсан?
Қаршингда ҳасратли ўйга толаман,
Қачон халқ бўласан, эй сен, оломон?
[1]

АБДУЛЛА  ОРИПОВ


Мен шоир Юсуф Жумани 21 йилдан бери шахсан танийман ва шеърларини қизиқиш билан ўқиб бораман. Фикримча у – 21-аср Машрабидир, яъни тарихимиздаги буюк шоир Бобораҳим Машраб (1653-1711) миқёсидаги шоирдир!

Кўпчиликка маълумки, И.Каримов раҳбарлигидаги Миллий хавфсизлик хизмати бошқараётган Ўзбекистон сиёсий режим танқидчиси машҳур шоиримиз Юсуф Жума (1958.19.01) 2007 йил декабрида қамоққа олинганди. У нима сабабдан қамоққа олинганини қисқача эслатиб ўтсам.

"2007 йил 4 октябрь куни Ўзбекистон Либераллар демократик партияси Ислом Каримов номзодини президентликка қўйгач,  5 октябрь куни Юсуф Жумаев Либераллар демократик партиясини Ўзбекистон Жиноят кодекси (ЖК)нинг 159-моддаси билан айблаб Судга беради.

Декабрь ойидан бошлаб диктатор Каримов истеъфоси талаб қилиб, Пикет ўтказишга рухсат сўраб Қоракўл туман ҳокимияти ва Қоракўл туман Прокуратурасига ариза билан мурожаат қилади.

Шундан кейин Юсуф Жумаевнинг ҳаётидан ўрин олган кундалик таъқиблар кундан кунга кучаяди.
2007 йил 6 ноябрь куни Юсуф Жумаевнинг турмуш ўртоғи Гулнора Олтиевага Бухоро вилоят Миллий хавфсизлик хизмати (МХХ) томондан Ўз ЖКнинг 159-моддаси билан жиноят иши очилади.

2007 йил 4 декабрь куни Қоракўл туман ИИБ ходимлари шоир Юсуф Жумаевнинг ўғли Машрабни уйдирма айб билан иккинчи маротаба яна ҳибсга олади (Юсуф Жуманинг олти нафар фарзанди бор, А.Ш.). Шунча таъқибларда ҳам ортга чекинмаган Юсуф  Жумаев диктатор Каримов истеъфосини талаб қилиб пикет ўтказишни бошлайди.

2007 йил 10 декабрь куни Пикет кўча юришига айлантирилади. Юсуф Жумаев ва унинг икки ўғли Бобур ва Қодирийлар Юсуф Жумаевнинг "Нексиа” русумли машинасида Каримов истеъфоси талаб қилинган плакатларни ёпиштириб олиб Бухоро вилоятининг учта туманида - Олот, Қоракўл ва Жондор туманларида кўча юришлари ўтказадилар.

2007 йил 10 декабрь куни кечқурун Юсуф Жумаевнинг уйига Ички ишлар бошқармаси (ИИБ), МХХ ва махсус қўшинлар ташланиб  ўраб олинган уй ўққа тутилади. Бахтли тасодиф туфайли Юсуф Жумаев ва унинг оила аъзолари тирик қочиб қутулишга муваффақ бўладилар.

2007 йил 17 декабрь куни таъқиблардан қочиб келган Юсуф Жумаев ва унинг ўғли Бобурни Тошкент вилоятининг  Янги йўл туманида Президент Хавфсизлик Хизмати ходимлари қўлга олади (мен ўша кунлари Тошкентда сўраб-суриштириб аниқлаган маълумотларимга кўра, Мухитдинов Акромхўжанинг (1953) Янгийўл тумани, «Тинчлик» жамоа-фермер хўжалиги, Қоратепа маҳалласидаги уйига келганидан икки соат ўтгач калтаклаб, қўлига кишан солиб олиб кетишган, А.Ш.) » [2]

Бухоро вилоят Жиноий ишлар бўйича судья Шуҳрат Камолов раислигидаги суд маҳкамаси Юсуф Жумани ЎзР Жиноят кодексининг 105, 219, 140-моддаларини бузганликда айблаб, 2008 йил 15 апрелида унга 5 йил қамоқ жазосини бериш ҳақида ҳукм ўқиганди. [3]      

Эслатиб ўтаман: Гулнора Олтиева ва унинг айрим ўғиллари 2008 йилда Алматига бориб, халқаро ташкилотлар ёрдамида у ердан 2009 йил августида АҚШга кўчиб ўтишди ва сиёсий бошпана олиб яшамоқда.    

Айрим маълумотларга кўра, Юсуф Жумага қарши қамоқхонада навбатдаги провокация уюштирилиб, уни яна бир марта суд қилиб, Ўзбекистондаги энг даҳшатли Жаслиқ қамоқхонасига олиб кетишган ва у ерда оғир қийноқларга солишмоқда. Бу ҳақда унинг турмуш ўртоғи Гулнора Олтиева 2008 йил 9 ноябрида [4]-мақолада ва 2009 йил 12 феврал куни [5]-мақолада қуйидагича ёзганди.

"Дунёнинг энг даҳшатли турмаси бўлган Ўзбекистоннинг Жаслиқ турмасида (УЯ КИН 64/71) қизим Феруза бегуноҳ ҳибсга олиниб қийноқлар остида сақланаётган турмуш ўртоғим Юсуф Жумаев билан 2008 йил 6-8 ноябрь кунлари учрашиб келди.

Қизим уч кунлик учрашувдан дадасини кўриб изтиробга тушган ҳолда қайтди. Юсуф Жумаевнинг аҳволи оғир, кўкрак қафаси шишиб кетган, тирноқлари қорайган бўлиб Юсуф Жумаев ҳар куни мунтазам қийноқларга солинар, ижод қилиши учун қоғоз ҳам беришмаган” [4]   

"2009 йил 8-10-феврал кунлари қизим Феруза, дунёнинг энг даҳшатли турмаси бўлган, Жаслиқ УЯ64/71 колониясида учрашиб келди.
 
Қизимнинг айтишича дадасининг аҳволи жуда оғир, соғликлари жуда ёмонлашган. Қаҳратон қишда, совуқ ва зах бўлган карцерга, яланг оёқ ташлашган. Шу ҳам етмагандай карцерга кириб ҳам қийноқлар ўтказишган. Уйдирма баҳоналар билан 10 кун карцерга ташлашга қарор чиқариб, 14-15 кунлаб карцерда сақлашган. Турмуш ўртоғим Юсуф Жумаевни биринчи отряд бошлиғи Қаҳрамон Принаров (Пирназаров, А.Ш.) аёвсиз калтаклаб, юрагининг устига ва бошига кўп маротаба тепган” [5]   

Бу маълумотлар ёзилганига ҳам икки йилга яқин вақт ўтди.

Ўзбекистондаги сиёсий режим ўз жиноятларини яшириш ва хас-пушлаш мақсадида сохта суд қилинганлар ҳақида турли фильмлар қилиб, телевидение орқали халққа намойиш этмоқда. Бундай ноҳақ суд пайтида Миллий хавфсизлик хизмати ходими бўлган ёки улар буюртмасига асосан  кинооператор суд жараёнини кинокамера ёки видеокамера билан туширади. Буни МХХ ва ИИВ раҳбарлари томоша қилишади ва ўзларининг навбатдаги ноқонуний кўрсатмаларини беришади. Улар лозим топганида мана шундай адолатсиз, ярми ҳақиқат ярми ёлғон (бу эса ёлғондан баттар) "ҳужжатли” фильмларни компютер ёрдамида монтаж қилдириб, халқимизга телевидение орқали намойиш этишади.  

"2009 йил 21 декабр куни Ўзбекистон телеканалида "Ниқоб остидаги зўравонлик" ҳужжатли филми намойиш этилди. Филмда ўзбекистонлик қатор ҳуқуқ фаоллари "ҳуқуқ ҳимоячиси ниқоби остида жамият учун зарарли фаолият олиб борганлари" танқид қилинади.

Филмнинг асосий қаҳрамонлари Исоқ Абдуллаев, Солижон Абдураҳмонов, Оязимхон Хидирова ва Юсуф Жума бир қатор халқаро ташкилотлар томонидан сиёсий қарашлари ва ҳуқуқ ҳимоячиси фаолияти учун қамалган "виждон тутқунлари" сифатида талқин этилади. Халқаро ташкилотлар ёйинлаган маълумотларда айтилишича, бу тўрт нафар ҳуқуқ ҳимоячисига нисбатан жиноят ишлари қалбакилаштирилган.

Аммо "Ниқоб остидаги зўравонлик" ҳужжатли филмида бунинг акси айтилади. Филм муаллифларига кўра, Исоқ Абдуллаев хотинбозлиги ва ноқонуний қурол сақлаганлиги учун 9 йилга, Солижон Абдураҳмонов наркотик моддалар савдоси билан шуғуллангани учун 10 йилга, Юсуф Жума эса "Ўзбекистон жамияти ҳақида бўхтон тарқатиш билан овора бўлган ва ўзини шоир атаган. У жамият учун зарарли фаолият олиб борганликда айбланиб" 5 йилга озодликдан маҳрум қилинган» [6]

"Филмда Юсуф Жума қора бўёқларда кўрсатилади. Аммо унинг адвокатларига ва ўзига сўз берилмайди. Унинг айби нима экани очиқ айтилмайди, дейди Қашқадарёлик мухолифатчи Нодир Аҳатов” [6]

Бир сўз билан айтганда, машҳур шоиримиз Юсуф Жуманинг ҳаёти хавф остида қолмоқда.

Менинг таклифим. 21-аср Машраби бўлган шоир Юсуф Жумани қамоқдан озод қилиш учун халқаро қонунлар доирасида кураш кампаниясини бошласак.

Айримлар сўраши мумкин: Ўзбекистондаги қамоқхоналарда кўп йиллардан бери азоб чекаётган бошқа маҳбусларчи?

Биринчидан, бирданига ҳаммасини озод қилишга ҳозирча эриша олмаймиз.

Иккинчидан, бошқа таниқли маҳбусларга нисбатан жиноят ишлари қалбакилаштирилган ва сохта суд жараёнларида ЎзР Жиноят кодексининг энг оғир моддалари билан айбланиб кўп йилларга қамалган. Ўзбек мухолифати халқаро ташкилотлар билан биргаликда кўп йиллардан бери уларни озод қилиш учун курашиб, ҳозирча ижобий натижага эриша олгани йўқ.   

Учинчидан, Юсуф Жума улардан фарқли равишда ЎзР Жиноят кодексининг нисбатан енгилроқ моддалари бўйича айбланиб, сохта суд жараёнида 5 йилга қамалган.

Тўртинчидан, Юсуф Жума қамалганидан буён 3 йилдан ортиқ вақт ўтди ва қонун бўйича унга нисбатан амнистия қўлланилиб, озод қилиниши мумкин. 2011 йил 1 сентябр арафасида Ўзбекистон Мустақиллигининг 20-йиллигига бағишлаб катта амнистия бўлиши кутилмоқда.  

Бешинчидан, қолаверса, у халқимиз орасида каттагина обрўга эга бўлган машҳур шоирдир.

Шу ва шунга ўхшаш сабабларга кўра Юсуф Жума озодлиги учун кураш кампаниямиз ижобий натижа бериш эҳтимоли каттадир.

Албатта, Юсуф Жума учун кураш кампанияси доирасида Ўзбекистондаги барча виждон тутқинлари ҳақидаги ахборотни тарқатамиз ва уларга ҳам озодлик берилишини талаб қиламиз.

Шоир Юсуф Жумани озод қилиш учун кураш кампанияси доирасида қуйидаги ишларни амалга оширишимиз мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайман.

1. Ўзбек зиёлилари, жумладан мухолифат 2011 йилни шоир Юсуф Жума йили деб эълон қилсак. Кейинги -  2012 йилда келишиб бошқа маҳбус йили деб эълон қилиб курашни давом эттирамиз.

2. Ҳар бир сайтда Юсуф Жумага бағишлаб алоҳида саҳифа очсак. Бу саҳифада унга ҳамда оиласига доир ахборотлар ва сайт раҳбарияти лозим топган бир неча шеърлари жойлаштириши ўринлидир. Унинг шеърлари 11 та китобга жамланиб, www.turonzamin.org  сайтига қўйилган. Уларнинг номлари  ва манзили:  
Туркистон, Ватанимсан (1)
Туркистон, Ватанимсан (2)
Ҳакгўйга йўл йўқ эмиш
Тиллашганда булбул билан тиллашаман
Ёлгиздирман армондан
Бу олам хиёнат олами
ТАНГРИТОҒИМ
Ўзбек дейдилар
ЛУТ
Дўззахда исён
Ун учинчи май куёш кора конга ботган кун
Кимлар битмади ашъор
3. Бир неча шеърларини бошқа тилларга, авваламбор инглиз тилига таржима қилишни ташкиллаштирсак.

4. АҚШ, Канада ва бошқа мамлакатларда кўп йиллардан бери яшаб, яхши шеърлар ёзаётган ўзбек шоирлари бор. Улар Юсуф Жуманинг камида иккитадан шеърини инглиз тилига ўгиришни ўша мамлакатда яшаётган инглиз шоири билан ҳамкорликда амалга оширишса яхши бўларди. Масалан, Жаҳонгир Муҳаммад Юсуф Жуманинг иккита шеърини инглиз тилига ўгиришни ташкиллаштирганди ([7]-[8]-га қаранг). Бундай ҳолларда аввалига шеър сатр ости ("подстрочний”) йўли билан, яъни деярли сўзма-сўз таржима қилинади. Ушбу дастлабки таржима яна бир карра кўздан кечирилиб, қайси тилга ўгирилган бўлса, шу тилда ижод қилаётган шоирга берилади. Шоир ўша тил қонун-қоидалари ва сўз имкониятларидан келиб чиқиб таржима шеърни қиёмига етказади.  

Яна бир мисол: таниқли шоир Холдор Вулқоннинг "Ўзбегим” шеърини АҚШлик шоир Sarah Kendzyor инглиз тилига ўгирган ([9]-га қаранг).

Унутмайлик: Юсуф Жума шеърини ўртамиёна даражада бўлсада бошқа тилларга ўгириш ва сайтларда, иложи бўлса ўша мамлакат матбуотида чоп этиш умуман ҳеч нарса қилмай юргандан афзалдир.  

4. Юсуф Жума шеърларини қўшиқ қилиб куйлаш бўйича конкурс эълон қилсак ва каттагина соврин белгиласак. Совринга маблағ етарлича тўпланади, деб ҳисоблайман.  

5. 2011 йил 24 январ куни Президент Ислом Каримовнинг Европага расмий визит билан келиши кутилмоқда. Мана шу визит арафаси ва чоғида ҳар бир мамлакат пойтахтларида пикетлар ўтказиб шоир Юсуф Жумага ва бошқа тутқинларга озодлик талаб қилсак, шунингдек петиция - имзо йиғиш кампаниясини ташкиллаштирсак яхши бўларди.  

6. Ушбу кампанияни яхши ташкиллаштириш учун 2011 йил давомида қилинадиган ишлар режасини ишлаб чиқадиган ва у ёки бу даражада уюштирадиган Ташкилий қўмита тузсак. Қўмита аъзолигига ихтиёрийлик принципида таниқли зиёлилар ва фаолларни жалб қилмоқ ўринлидир. Бунга энг аввало инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва демократик ташкилотлар раҳбарлари фаоллик кўрсатмоқлари зарур.  

7. Ташкилий қўмита аъзолигига Ўзбекистон фуқаролари билан бир қаторда хориж зиёлиларини ҳам жалб қилишимиз ижобий натижа беради, деб ҳисоблайман. www.turonzamin.org сайтида Юсуф Жумани озод қилиш сўралган мурожаатнома остига кўпгина хориж фуқаролари, жумладан шоир ва ёзувчилар ҳам имзо чекишди ([10]-га қаранг).  

Ўзбек зиёлилари, жумладан ҳақиқий мухолифатнинг умумий қадриятлари бўлмоғи керак. Мана шундай қадриятлардан бири – бу ҳар бир инсонга Аллоҳ томонидан берилган инсон ҳуқуқларидир.

Мана шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, шоир Юсуф Жума ҳаёти ва озодлиги учун кураш кампаниясини бошлашга доир ушбу мақола-мурожаатномам иложи борича кўпроқ сайтларда чоп этилиб, муҳокамага қўйилса, таклифлар киритилса ва амалий ишларни бошласак.  

Мурожаатномам охирида машҳур шоиримиз Юсуф Жуманинг "Берди” номли шеърини келтираман.

Бир йўлимни ғаним тўсди,
Тангри менга минг йўл берди.
Дўст қўлимдан қўлин узди,
Тангри менга минг қўл берди.

Ўчирдилар бир шамимни,
Кун ёритди оламимни.
Минг тўлдирди бир камимни,
Нима берса мўл-кўл берди.

Кессалар бир дарахтимни,
Ҳайратим турган тахтимни,
Ўзи бутлади бахтимни,
Ўрмон берди, нуқул берди.

Деб пиёда қолсин сарсон,
Отимга уздилар пайкон.
Қанот берди менга осмон,
Минг нору, минг дулдул берди.  

Бир жонимни олди тождор,
Минг жон берди парвардигор.  
Ҳар шеъримда бир Юсуф бор,
Ёв ололмас булбул берди.

Таклиф ва мулоҳазалар учун телефон рақамим: 1-208-949-1296

E-mail:  shus54@safe-mail.net  ahmadus54@gmail.com  

ФОЙДАЛАНИЛГАН  АДАБИЁТЛАР

1. ОРИПОВ А. Оломонга: Шеър. - (Мен шеър матнини сайтларда қидириб топа олмадим. Ушбу шеър 6-8 қаторли бўлиб, унинг уч қаторини эслаб келтирдим).  

2. Юсуф Жума. - www.turonzamin.org/yusufjuma/  (www.turonzamin.org  сайти, 2008 йил).

3. Прокурор просит 5 лет Ю. Жуме. Завтра ожидается приговор (Прокурор Юсуф Жумага 5 йил сўраяпти. Эртага ҳукм ўқилиши кутилмоқда). - http://ignpu.net/index.php?option=com_content&view=article&id=77%3A--5------&Itemid=10&lang=en  (www.ignpu.net  Monday, 14 April 2008 12:09).  
 
4. Гулнора Олтиева: Юсуф Жуманинг ҳаёти хавф остида. - http://turonzamin.org/2008/11/09/yusufjuma-21/  (www.turonzamin.org  9.11.2008 ).

5. Гулнора Олтиева: Зулмнинг охири йўққа ўхшайди. - http://www.stopdictatorkarimov.com/Gulnora_Oltieva_Zulm_Haqida.htm  (www.stopdictatorkarimov.com  12.02.09).  

6. ЭЛМУРОД. Ҳуқуқ фаолларига қора бўёқ чапланди. - http://himoyachi.at.ua/news/2009-12-24-751 (www.himoyachi.at.ua/news/  2009 йил 24 декабр).

7. YUSUF JUMA. Andijan: Poetry (Андижон: Шеър). A poem by Yusuf Juma. – http://pulse.yahoo.com/_VSRJK6XXFVCWEMQHEI4ELRNP7M/blog/articles/17273?listPage=date&listItem=200712   

8. YUSUF JUMA. Don’t go, America (Кетма, Америка). -

9. VOLKANO. "My Uzbek” (2007) (The muhammas of Volcano to poetry of Erkin Vohidov) Translated bay in to the English SARAH KENDZYOR. U.S.A.  (ХОЛДОР ВУЛҚОН. Ўзбегим (2007) (Холдор Вулқоннинг Эркин Воҳидов шеърига мухаммаси). Инглизчага Сараҳ Кендзёр таржима қилган, АҚШ). - http://muvozanat.info/index.php?option=com_content&view=article&id=934:2010-05-19-19-12-01&catid=35:11&Itemid=59    (www.muvozanat.info   Last Updated (Thursday, 20 May 2010 20:18).

10. Жаноб Каримов, ўзингизни оқланг! - http://turonzamin.org/2010/08/22/yusufjuma-27/    

E-mail:  shus54@safe-mail.net  ahmadus54@gmail.com

2011 йил 18 январ.

АҚШ, Бойси шаҳри.
 

Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 3398 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz