Пятница, 24-03-29, 09:45

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2012 » Февраль » 23 » Маҳфий гувоҳ ёки Жамшид Мухторовнинг “Террорчи бўлиб кўришга уринишлари”
10:53
Маҳфий гувоҳ ёки Жамшид Мухторовнинг “Террорчи бўлиб кўришга уринишлари”

Маҳфий гувоҳ ёки Жамшид Мухторовнинг "Террорчи бўлиб кўришга уринишлари”

23.02.2012 Фарғона

2012 йил 21 январь куни 35 ёшли ўзбекистонлик Жамшид Мухторов Американинг Чикаго шаҳар аэропортида ҳибсга олинди. Кейинчалик маълум бўлишича, Америка махсус хизматлари ўзбек муҳожирини деярли бир йил давомида "ўтлагани” қўйиб беришган экан. Ўзбекистонлик қочоқнинг назорат остига олинган телефон сўзлашувлари, электрон почтасининг перлюстрацияси Федерал текширув бюросига уни террорчилик фаолиятига тайёргарлик қилишда айблов эълон қилиш учун етарли далилларни тақдим этди. Ушбу айбловлар нақадар асосли? Мухторов ватанида ким эди, Америка Қўшма Штатларида нима қилаётган ва ўз келажагини қандай режалаштираётганди? "Фарғона” ўзининг журналистик текшируви давомида баъзиларнинг назарида "қўй оғзидан чўп олмаган ювош йигит”, бошқалар учун эса − террорчиларнинг фаол таянчи, дея ҳисоблаган одамнинг портретини ярата олди.

2012 йил 21 январь куни 35 ёшли ўзбекистонлик Жамшид Мухторов Американинг Чикаго шаҳар аэропортида ҳибсга олинди. Кейинчалик маълум бўлишича, Америка махсус хизматлари ўзбек муҳожирини деярли бир йил давомида "ўтлагани” қўйиб беришган экан. Ўзбекистонлик қочоқнинг назорат остига олинган телефон сўзлашувлари, электрон почтасининг перлюстрацияси Федерал қидирув бюросига (ФТБ) уни террорчилик фаолиятига тайёргарлик қилишда айблов эълон қилиш учун етарли далилларни тақдим этди. Ушбу айбловлар нақадар асосли? Мухторов ватанида ким эди, Америка Қўшма Штатларида нима қилаётган ва ўз келажагини қандай режалаштираётганди?

Мухторни яхши таниган киши "Фарғона” ахборот агентлигига баъзиларнинг назарида "қўй оғзидан чўп олмаган ювош йигит”, бошқалар учун эса − террорчиларнинг фаол таянчи, дея ҳисоблаган одамнинг портретини яратишга кўмак берди.

МУҚАДДИМА

1976 йилда туғилган, Абумўъмин Туркистоний ёки Абу Мўъмин номлари билан ҳам маълум бўлган Жамшид Мухторовга қарши айбловлар АҚШ Федерал текширув бюроси махсус агенти Дональд Ҳейлнинг (Donald E.Hale) ёзма кўрсатмаларига асосланган.

Мухторов 2011 йилнинг февралида, sodiqlar.com сайтининг администратори ҳамда "Исломий жиҳод иттиҳоди” (ИЖИ) вакили Муҳаммад ёки Абу Муҳаммад билан мулоқот бошлаганидан сўнг Америка махсус хизматлари кузатуви остига тушиб қолган. Ўша сониядан бошлаб суд ижозати билан Мухторовнинг телефон сўзлашувларига "қулоқ” ўрнатилди.

Кузатув натижаси бўйича Мухторовнинг номаълум кишилар билан тез-тез телефон орқали боғланиб туриши, сўзлашув давомида Ўзбекистон Исломий ҳаракати асосчиси Жума Намангоний номини тилга олиши, ИЖИ ғояларига садоқати ҳақида қасам ичиб туриши (байъат), ИЖИ аъзоларига пул жўнатиш таклифини бергани ҳамда "тўйга” бориш иштиёқини изҳор этиб тургани маълум бўлди. ФТБ ходимининг кўрсатмаларида "тўй” нимани англатиши ҳақидаги изоҳ ҳам бор. Ўз тажрибасига суянган ҳолда у террорчилар бу сўз орқали терактни тушунишларини таъкидламоқда.

ФТБ агентининг Жамшид Мухторовга қарши кўрсатмаларининг аввалги саҳифаси. Агентлигимизда кўрсатманинг тўлиқ матни бор

ФТБ агентининг Жамшид Мухторовга қарши кўрсатмаларининг аввалги саҳифаси. Агентлигимизда кўрсатманинг тўлиқ матни бор

Бироқ Мухторовни тўйга чақиришга шошилмадилар. Боз устига, ИЖИ вакили Муҳаммад билан ёзишмаларда у "жазирама кунлар бошлангунча” барибир боражагини ва ҳатто "тўёна” олиб боражагини билдириб келди.

Кўринишдан, "тўёна”га каттароқ пул керакка ўхшади. Юк машинаси ҳайдовчиси бўлиб ишлаётган Мухторов кўпроқ буюртма олишга ҳаракат қилар, Америка шаҳар ва қишлоқлари бўйлаб тинмай ҳаракатланарди. Шу пайтнинг ўзида эса унинг хотини ўзаро суҳбатларда пул етишмовчилигидан шикоят қиларди. Кўринишидан, оиладаги муҳит ва ўзаро муносабатлар таранглашиб бораётганга ўхшади.

Жамшид Мухторов 2012 йил 1 январида ишдаги хўжайинига бўшашини маълум қилди. Террорчиларнинг муҳтамал кўмакчиси Америка қонунларига мувофиқ икки ҳафта ишлаб берганидан сўнг, 16 январь куни Истамбулга 21 январь кунига авиачипта сотиб олди. Уни аэропортда, рейсга чиқаётган пайтда ҳибсга олдилар.

Унга "Исломий жиҳод иттиҳодига моддий ёрдам кўрсатишга уриниш ҳамда терактларни тайёрлашга иштирок этиш истаги” бўйича айблов эълон қилдилар (АҚШ Кодекси, 18 боб, 2339B).

Жамшид Мухторов 15 йилга қамалиши мумкин. Колорадо штатида 3 февраль куни ўтган судда Жамшид Мухторов ўзининг айбсизлигини билдирди.

Жамшид Мухторов Тошкентдалигида тушган сурат
Жамшид Мухторов Тошкентдалигида тушган сурат
ОЗОДЛИК УЧУН КУРАШЧИМИ ЁКИ ТЕРРОРЧИ?

Америка оммавий ахборот воситалари Мухторовнинг қўлга олиниши ва суди борасида иккилланиб, шубҳа-гумонда қолдилар. "Мухторов иши, - дея ёзади "Денвер Пост” , - озодлик курашчиси билан террорчининг ўртасида қандай фарқ бўлиши ҳақидаги мураккаб масалаларни кўндаланг қўймоқда. Давлат департаменти хабарномалари ва ҳуқуқ ҳимоячи ҳамкасблари билан интервьюлардан Мухторов ўз ҳаёти учун хавотир олгани туфайли ватанини тарк этишга мажбур бўлган идеалист сиймосини намоён этади. У АҚШга келиб қолган кўплаб ливияликлар, мисрликлар ҳамда бошқа мамлакатлардан келган қочоқлар каби ватанида давом этаётган репрессиялар ва озодлик учун кураш ортидан доим кузатиб келган”, - дея қайд этади газета.

"Ўзбек қочоқлари учун вазият ўта мураккаб бўлиб қолмоқда, - дея давом этади "Денвер Пост” , - негаки, АҚШ ҳукумати Ливияда Муаммар Қаддофийга қарши кураш олиб борганларни қўллагани сингари Ислом Каримов режимига қарши курашчиларни қўлламайди”.

Америка газетаси хабар беришича, Мухторовнинг адвокати Брайан Лидининг таъкидлашича, унинг мижози экстремистик интернет саҳифаларига фақат ватани Ўзбекистонда нималар содир бўлаётганини билиш учун кирган ва уларнинг администраторлари билан билан боғланган. Мухторовнинг Истамбулга режалаштирилган сафари борасида эса адвокат айбланувчининг Марказий Осиё мамлакатларида истиқомат қилаётган қариндошлари билан учрашиш истаги билан изоҳлаган ( Америка Овози маълумотига кўра, Жамшиднинг укаси Қозоғистонда, синглиси эса Ўзбекистонда қамоқда). Мухторовнинг фақат бир томонга чипта олганини эса минтақадаги авиатранспорт муаммоси билан изоҳлади.

Бироқ Колорадо штати Денвер шаҳридаги Федерал суднинг кайфияти қатъий ва муроса қилишга мойил эмас. Оилали, икки кичик ёшдаги фарзанди бор киши ишини ташлаб Туркияга фақат бир томонга чипта олгани, боз устига, ўзи билан катта миқдорда нақд пул олиб кетаётгани судья Ҳегартини ташвишга солиб қўйди. Айнан шу ташвиш туфайли судья Мухторовни кимлардир таклиф этган гаров эвазига озодликка чиқаришдан бош тортди.

Жамшид Мухторов оиласи билан АҚШга келганидан кейин

Жамшид Мухторов оиласи билан АҚШга келганидан кейин

Қораловчи томоннинг таъкидлашича, Мухторов Исломий жиҳод иттиҳоди – НАТО ва АҚШнинг Афғонистондаги қўшинларига қарши кураш олиб бораётган жангавор ташкилот эканини жуда яхши билган.

Барибир, бу инсонни панжара ортига ташлаш учун етарли далил бўла олмайди, деб айтарсиз? Бироқ бир нарсага эътибор беринг: Мухторовни айбини исботловчи энг асосий далиллар "кадр ортида” қолди. Суднинг сўнги мажлисида маълум бўлишича, ишда Мухторов охирги йилларда радикаллашгани ҳамда "глобал жиҳод” тарафдорига ва Усома бин Лодиннинг издошига айланганини таъкидловчи қандайдир гувоҳ бор экан.

"Денвер Пост” газетаси ёзишича, адвокат Брайан Лиди суд тингловлари давомида текширув олиб бораётган ФТБ махсус агентидан ёдга олинган гувоҳнинг шахсини аниқламоқчи бўлганида, прокурор унга "бу маълумот маҳфийлаштирилган”, деб жавоб берди.

Хўш, маҳфийлаштирилган гувоҳ судга нималарни сўзлаб берди?..

НОМАЪЛУМ ТАФСИЛОТЛАР

"Фарғона” Жамшид Мухторовни яхши танийдиган одамни излаб топди ва у бу иш бўйича саволларимизга жавоб беришга рози бўлди. Биз бу одам Америка газетаси ёзган айнан ўша гувоҳ, дея таъкидлай олмаймиз. Аммо бу каби эҳтимолликни соқит қилмаймиз ҳам.

Бу одам ўз исмини матбуотда ошкор этилишини истамади. Шунинг учун биз уни шартли равишда Бахтёр деб атадик. Суҳбатдошимиз ўз номини сир сақлаётганига қарамай, "Фарғона” таҳририяти бу одамнинг сўзлари ишончга сазавор деган хулосага келди.

- Бахтиёр, Мухтор АҚШга кетишдан аввал, Жиззахда яшаган кезида нима ишлар билан шуғулланган?

- Жамшид асосан ночор қолганларни эмас, балки бой одамларнинг ҳимояси билан шуғулланган. У икки йил "Эзгулик” жамиятининг Жиззах вилояти бўйича раиси бўлиб ишлаганига қарамай, мен уни чинакамига ҳуқуқ ҳимоячи деб ҳисобламасдим. Жамшид Андижон воқеаларидан сўнг мухолифатга босим бошланганидан фойдаланиб қолган, холос. Унинг синглиси гўё сохталаштирилган жиноят иши бўйича қамалгани ҳам унга фойда берган. Синглиси эса чиндан ҳам одам ўлдириш каби оғир жиноятларга аралашган. Яна бир нарсага эътибор беринг: 2004 йилда қўлбола ароқ тайёрлашда гумон билан унинг уйида тинтув ўтказилган. Бу гумонлар ҳам асоссиз эмасди, у қалбаки ароқни ўз уйида тайёрлаб келган. Бунақа одам қандай қилиб диндор бўлиб кетганига ақл бовар этмайди.

- Сиз у билан сўнги йилларда мулоқотда бўлгансиз Мухторов нималар ҳақида гапирган, АҚШдаги ҳаёти ҳақида нима деган?

- Мен билан алоқага чиққанида, бу ўша Мухторов эканини дарҳол англаб етмаганман. У соқол қўйиворган, пешонасида эса зафифа (сажда изи) пайдо бўлганди. У бу доғни "мужоҳид тамғаси” деганди. Унда катта ички ўзгаришлар содир бўлган экан. У исмини ҳам ўзгартирибди, ўзини фақат "Абу Мўъмин” деб чақиришни сўради. Хотини ва болаларини ҳам исмини ўзгартирибди. Кичкина болаларини Қуръон ёдлашга мажбур қила бошлабди. Уларга қараб жуда ачиндим.

У такрор-такрор "шариат учун жонимни фидо қилишга тайёрман” дея мени ҳам "бу ёлғон демократияни тарк этишга” ундарди. У доим Каримов ва Ўзбекистон ҳақида гап юритар, "бир-икки йил ичида ҳукуматни қўлга оламиз”, сиз ҳам бу "демократик дунёқарашларни ташланг, бизга қўшилинг” дер эди. Мен бу борада у билан ҳатто уришиб ҳам қолдим. Бироқ бир-оз ўтиб у яна пайдо бўлди ва менга ўзининг ишлари ва режалари ҳақида сўзлай бошлади.

Нималар ҳақида?-

- Жамшид АҚШда ўзига бир шайхни пир, устоз қилиб олгани билан мақтана бошлади. Мен "у ўзбекми?” деб сўрадим. Йўқ, у араб, дея жавоб берди. Ўша одамлар унга яхши пул топадиган дальнабойшчик ишига жойлашига ёрдам беришибди. Жамшид ишлаган пулининг бир қисмини биродарларга юборажаги билан мақтанарди. Аммо ўтган йили кузда у АҚШни бутунлай тарк этмоқчи бўлаётганини билдирди.

- Нега энди? Қонун билан муаммоси бормиди?

Жамшид Мухторовнинг оёғидаги полиция
Жамшид Мухторовнинг оёғидаги полиция "билагузуги”

- Кўринишидан, шунақага ўхшади. Полиция уларнинг гуруҳини назорат остига олган экан, аввалдан шубҳаланиб юрган бўлса керак. Покистонда Усома бин Лодинни ўлдиришларидан икки кун аввал Жамшид ва унинг биродарларининг оёғига махсус датчиклар ўрнатилган билагузукларни тақиб қўйдилар. "Биринчи рақамли террорчи” йўқ қилинганидан кейин эса датчиклар олиб ташланди. Бин Лодинни нима деб аташини биласизми? "Бизнинг доҳий”. У ҳалок бўлганида эса жуда қаттиқ қайғурди...

У ўз дунёқарашларини яширмасмиди?

- Йўқ, аксинча, ҳатто овоза қилиб юришни яхши кўрарди. Шу нарса менга ғалати туюлганди, ахир бу йўлга қадам қўйган одам ҳар бир қадами кузатув остида, сўзларига эса "қулоқ” қўйилганини англаб етиши керак эди. Ҳатто, унинг биродарлари ҳам Жума Намангоний исмини ошкор гапиримасликни, телефонда ўз ишлари ҳақида сўзлашмасликни сўрар эдилар.

- Шунинг учун ҳам улар "тўйга бориш” каби ибораларни ишлатармидилар? Балки у чиндан ҳам Туркиядаги қандайдир дўстининг тўйига бормоқчи бўлгандир?

- Бунақаси бўлиши мумкин эмас. У Туркияда яшайман ва ишлайман деганди. Бир марта эса ўша ерда укаси Хуршид билан учрашмоқчилигини айтди. У ўша ердаги "шайхлар” ва "биродарлар” билан танишиш учун Олма-Отадан келиши керак эди.

- Укаси ҳам жиҳодчими?

- Йўқ, аксинча Хуршид доим дунёвийлик тарафдори бўлган. Аммо Жамшид Мухторов доим ундан диндор бўлишни, шариат бўйича яшашини талаб қилиб келган. Бўлмаса пул бермай қўяман дер эди. Хуршид соқол қўйди, гўё беш вақт номозини ўқиб юргандек кўрсатди ўзини. Аслида бу ишларнинг ҳаммаси акасидан пул олиш учун қилинган.

- У ҳозир қаерда?

- Бир неча кун олдин Қозоғистон муҳожирлик хизмати томонидан қўлга олинган. Билишимча, АҚШ ёки Ўзббекистоннинг сўровига биноан. 17 февраль куни уни суд қилишлари, кейин эса Ўзбекистонга депорт қилиб юборишлари мумкин.

- Жамшиднинг бошқа қариндошлари борми?

- Хотини ва иккита боласи Денверда. Кичик укаси Асил Мухторов эса акаси билан урушиб қолиб бошқа шаҳарга кўчиб кетди. Улар гаплашмай қўйишган. Акаси қанча ялинмасин Асил "жиҳод йўлига чиқишни” истамади. Жамшиднинг айтишича, ўшанга уйидан ҳайдаб солган экан.

- Жамшиднинг бунчалик ўзгаргани сизни ҳайратга солмадими? Аввалига у сохта ҳуқуқ ҳимоячи, кейин қочоқ, ундан кейин эса мужоҳид?

- Унинг суддаги сўзларидан кейин ҳеч нарсага ҳайрон бўлмай қўйдим. Ахир у бир неча йил давомида эътиқод қилиб келган ғояларидан осонликча воз кечиб юборди. Ҳақиқий жиҳодчилар бунақа қилмайдилар, ўз ғояларидан воз кечмайдилар, охиригача туриб ўз ғояларини ҳимоя қиладилар.

Хуршид Мухторов акасидан пул олиб туриш учун айтайлаб шундай кийиниб юрган
Хуршид Мухторов акасидан пул олиб туриш учун айтайлаб шундай кийиниб юрган
ЖИНОЯТ ВА ЖАЗО

Жамшид Мухторовнинг тарихига қанчалик чуқур киришган сари, жавобсиз саволлар ҳам шунчалик кўпаймоқда.

Террорчилик ташкилотига байъат берган, аммо ҳозирча ҳеч қандай теракт содир этмаган инсонни жазога тортиш тўғрими? Яъни, кишини фақат ниятлари учун суд қилиш тўғрими? Боз устига, унинг ниятлари хали ҳеч кимга маълум эмас.

Ахир назарий жиҳатдан Жамшид Мухторов бугунги кунда суд ва терговни алдаётгандек ўз "шайхлари” ва "биродарларини” ҳам алдаб келган, дея фараз қилса бўладими?

Бошқа тарафдан олиб қараганда, Жамшид Мухторов АҚШ маъмурияти ва Ўзбекистон раҳбарияти ўртасида шаклланаётган "илиқ” муносабатлар учун тўлов бўлиб қолмаяптими? Бу икки мамлакатнинг бугунги кунда бир-бирига қизиқиши катта, баъзида улар ўзларининг эгоистик мақсадларга эришиш учун ҳеч нарсадан тоймайдиганга ўхшаб кетади ҳам.

Энди эса Американинг адолатли суди ўз қарорини сиёсий ёки бошқа сабабларга мослаб чиқармаслигига умид қилиш қолаяпти, холос.

Қайд этиш жоизки, АҚШдаги судлов тизими Ўзбекистонникидан тубдан фарқ қилади. Шу тарафдан олиб қараганда, Ўзбекистонга депортация қилиниши мумкин бўлган укаси Хуршидга кўра Жамшид Мухторовнинг омади кўпроқ чопган дея таъкидлаш мумкин.

Аслида "дунёвийлик” тарафдори бўлган Хуршид "исломийлик”нинг ҳар қандай кўринишига қарши шавқатсиз кураш олиб бораётган Каримов режимининг навбатдаги қурбонига айланиши мумкин. Унга адвокат ҳам бермайдилар, унинг тақдири ҳам яқин йиллар ичида номаълум бўлиб қолиш мумкин.

Унинг ўта доғули, айёр ва мақтанчоқ акаси эса маслаҳатчилар иштирокида адолатли судга рўбаро бўлиш ҳуқуқини қўлга киритади.

”Фарғона” ахборот агентлиги
Категория: ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР | Просмотров: 1335 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz