Пятница, 24-04-19, 16:02

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2012 » Апрель » 11 » Пайғамбар мактабини ўтаган маршал
10:55
Пайғамбар мактабини ўтаган маршал
Барно Анвар 10.04.2012

Пайғамбар мактабини ўтаган маршал

Бу гал ҳам тафсирчи, таржимон, адиб, табиб бўлиш билан бирга сиёсат, жамоат арбоби ҳамда илк ўзбек маршали бўлган Алихонтўра Соғуний рукн қаҳрамони бўлди.

уркистон қайғуси” элтган оғир йўл

"Ўзбек имомлари” рукнида бир бор Алихонтўра Соғунийнинг диний фаолияти ҳақида берилган лавҳадан сўнг тингловчилардан бу кишининг сиёсий фаолияти ҳақида ҳам маълумот бериш ҳақидаги сўровлар келди.


Зеро, Алихонтўра Соғуний имом, тафсирчи ва шунингдек, совет Ўзбекистонида илк бор пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом тарихини ёзган адиб, табиб, таржимон бўлиш билан бирга йирик сиёсат, жамоат арбоби ҳамда илк ўзбек маршалидир.


Айниқса, Алихонтўра Соғунийнинг "Туркистон қайғуси” номли асари ўзбекистонлик зиёлилар орасида танилган асарлардан бири.


Алихонтўра Соғуний ҳаётидаги сиёсий ва ҳарбий фаолияти билан боғлиқ муҳим давр у кишининг Шинжон-Уйғурда кечган қарийб 15 йиллик даврдир.


Ўзбекистон Миллий энциклопедиясидан иқтибос келтирган бир неча ўзбек тилидаги ижтимоий сайтларда бу давр шундай таърифланган:


"Чор маъмуриятининг ерли аҳолини мардикорликка олиш сиёсатига қарши чиққанлиги учун (А. Соғуний — Таҳ.) подшо маҳфий полицияси таъқибида бўлди. 1916 йил қўзғолони (мардикорликка қарши - Таҳ.) шафқатсизларча бостирилгач, сиёсий муҳожир ўлароқ Қашқар (Хитой)га кетди, кейин Шарқий Туркистон (Ғулжа шаҳри)га борди”.


1931 йилда Шарқий Туркистонга ўтган Соғуний уйғурларнинг миллий-озодлик ҳаракатига етакчилик қилган ва у ерда ташкил этилган иккинчи мустақил республика — Шарқий Туркистон инқилоб республикасининг илк президенти бўлган.


Алихонтўра Соғунийнинг ҳозир Туркияда истиқомат қилаётган кенжа ўғли – Қутлуғхон Тўра отасининг Шарқий Туркистондаги фаолияти борасида тадқиқотлар олиб борган.

У яқинда Соғунийнинг "Туркистон қайғуси” китоби, шунингдек, "Тарихи Муҳаммадий” асарини ўзбек тилида Истанбулда чоп эттирди.


Алихонтўра Соғуний Туркистон фарзандидир


Қутлуғхон Тўра асли Шинжонда – Алихонтўра Соғунийнинг Шарқий Туркистон озодлиги учун кураш олиб борган йилларида туғилган.


Биз у кишининг суҳбатга тортар эканмиз, суҳбатни Алихонтўра Соғунийнинг Уйғуристонга қандай қилиб бориб қолгани ҳақидаги саволдан бошладик.


- У кишилар Туркистон фарзандидир. Уларнинг наздида битта Туркистон бўлган. Яъни, ҳозирги беш республикадан иборат Ғарбий Туркистон (Марказий Осиё республикалари –
Таҳ.) ҳамда Тяншан тоғининг у томонида Хитой идораси остидаги Шарқий Туркистон бўлган.

У киши Шарқий Туркистонга советлар таъқибидан қочиб кетган. Хабарингиз бўлса, у киши 10 йил қамоққа ҳукм қилинган вақтида Бишкек, аввалги Пишпакка келтирилган пайтида яхши инсонлар кўмагида қочган. У ерда хорижга чиқишнинг ягона йўли Қашқарга ўтиш эди.


У киши Шарқий Туркистон орқали Арабистон ёки Ҳиндистонга кетишни ният қилган эдилар. Аммо, совет ҳукуматининг бу минтақада ҳам таъсири кучли эди. Отамиз у ерда ҳибсга олиндилар. Хитой қамоғига солиндилар. Қамоқдан чиққач эса Шарқий туркистонликлар орасидаги миллий-озодлик ҳаракатига қўшилдилар, - дея хотирлайди Қутлуғхон Тўра.


1931 йилдан то 1937 йилга қадар — Хитой қамоғига олингунга қадар Соғуний Ғулжа шаҳридаги маҳаллий масжидлардан бирида имомлик қилган ва Қуръон қироати ҳамда тафсири билан ҳам маҳаллий аҳоли орасида тезда ном таратган.


Тарихий манбарларда у кишининг масжид қавми билан кўплаб савол-жавоблар ўтказгани ва ўша кезларда ҳам Хитой ҳукумати ҳукмронлигидан чиқиш ғоясида яшаган уйғурларга ҳуррият ғояларини эмин-эркин тарғиб қилгани битилган.


1937 йилда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган Соғуний 1941 йилга келиб адлиявий тафтиш натижасида озод қилингани айтилади.



Муҳаммад пайғамбар ҳарбий мактабини ўтаган маршал


Панжара ортидан чиқиши билан у кишини яна уйғур фаоллари қарши олади ва яна кураш бошланади.


Мана шу кураш даврида дунёга келган Қутлуғхон Тўра отаси ва отасининг ёнида туриб курашган акаларининг ҳикоялари асосида шаклланган хотираларини шундай ҳикоя қилади.


- Миллатчи Хитой бу ҳаракатларни бостириш учун бир неча марта армия ташлаган. Ўшанда отамиз бутун Шарқий Туркистон халқини оёққа турғизиб, жанг майдонига олиб чиққанлар. Буни "майдон муҳорабаси” дейди. Ўша муҳорабада Хитой армиясига қаттиқ зарбалар бериб, бунинг натижасида ҳарбий маҳорати учун отамизга маршал унвони берилган экан.


Озодлик:
Алихонтўра Соғуний қаердан ўрганган бу ҳарбий маҳоратни? Ёшлигида бунақа ҳарбий машғулотни олишга, ўрганишга шароити бўлмагандир у кишининг?

- Энди душманлар унинг ҳатти-ҳаракатларини кўриб, ўша вақтларда Усмонлилар империяси остида бўлган Маккаю Мадинада, турк ҳарбий мактабида ўрганиб келган, деб ўйлашган. Бундан ташқари, немис ҳарбий мактабини ўтаган, деб ўйлашган. Мен ҳам худди сиз каби отамдан сўраганман. Дадам кулганлар: "Мен Муҳаммад пайғамбарнинг ҳарбий мактабини битирганман”, деб.


Кейинчалик мен у кишининг китобларнинг устида ишлаганимда отамиз раҳматлининг Шарқий Туркистондаги ҳарбий тактикаларининг кўпи ўша Ислом дини энди оёққа тураётган пайтда қўлланган ҳарбий тактикага жуда ўхшаб кетишини кўрганман. У киши махсус бир ҳарбий таълим олмаганлар.


Озодлик
: Энди у вақтда Шарқий Туркистон ҳукумати энди оёққа тураётган бир пайт эди. У кишига маршал унвонини ким берган?

- Энди, бириничидан, ўша ҳукуматнинг ўзи берган. 1945 йилда Хитой армиясига жуда катта зарба берилган. 80 минг қўшинга 30 мингга яқин аҳоли қарши чиққан ва ислом лашкарлари кучи билан енгган. Жуда катта ҳарбий ўлжалар, асирлар олинган. Шунинг учун ҳукумат бу унвонни отамизга берган. Энди, албатта, албатта, бу унвоннинг тан олиши ортида Москва ҳам турган. Москва у вақтда Шарқий Туркистонга яширин равишда ёрдам бериб турган.


Озодлик
: Шу ўринда яна бир савол бермоқчи эдим, "ислом лашкарлари ёрдам берган", дедингиз. Улар кимлар бўлган, қаердан келган?

​​- Энди шу душман келаяпти, деган гапни эшитиши билан отамиз оммавий мобилизация эълон қилганлар ва буни Ислом байроғи остида қилганлар. 7 ёшдан 70 ёшгача қўлида қандай қуроли бўлса, ҳамма жангга чиққан. Шунинг учун буни ислом лашкари, дейишганда. Менинг акаларим ҳам аскар бўлган. Уч акам окопда урушган. Ғаффорхон акам полковник, Асилхон акам майор, Муҳаммадёрхон акам капитан бўлган. Яна икки акам 13-14 ёшли уларни армияга олишмаган, мен эса она қорнида бўлганман, - дея хотирлайди Қутлуғхон Тўра.


Шарқий Туркистондан қолган надомат


1944 йил 12 ноябрда Шарқий Туркистон жумҳурияти эълон қилиниб, Алихонтўра Соғуний муваққат инқилобий ҳукумат раислигига сайланган.


Аммо, 1946 йил июнда у собиқ шўро айғоқчилари томонидан махфий равишда Шарқий Туркистондан Тошкентга олиб келинган ва инқилоб республикаси 1949 йилда яна Хитойга қўшиб олинган.


Алихонтўра Соғуний умрининг охиригача Тошкентда яшаб ўтади ва бу давр ҳақидаги манбаларда у кишининг Туркистон озолиги учун ватанидан йироқда олиб борган курашидан афсус чеккани ҳақида айтилади.


Қутлуғхон Тўрага шу ҳақда савол бердик.


- Йўқ, у киши афсусланган эмас. Отам раҳматли айтардилар: "Бундай ишга киришган одам охиригача ғалабага олиб боришига амин бўлгач киришиши керак эди. Мен ғалабага амин эдим, аммо Оллоҳ буни менга насиб қилмади. Минглаб одам жангга кириб нобуд бўлди. Бу ҳурриятга лойиқ халқ эди, мен шуни охирига етказа олмадим, деб кўзларига кўп ёш олардилар.


Озодлик
: Аслида у кишининг у ерда республика ташкил қилишдан мақсади нима эди? Марказий Осиёда туғилиб, у ёқларга бориб жонфидо қилиб, курашишдан мақсад нима эди?

-  "Нима бўлганда ҳам Шарқий Туркистон халқи Хитойга ассимиляция бўлиб кетиши мумкин. Мустақил давлат бўлса, ўзи оёқда қолади. Майли, Исломий давлат эмас, дунёвий давлат бўлса ҳам, социалистик лагерга ўтса ҳам майли", дердилар. Бу миллат мустақил давлатга эга бўлиб қолсин, дердилар. Аслида бошланғич мақсад мустақил ислом республикаси ташкил қилиш эди. Аммо, охирларига бориб, бу миллатда бир мустақил давлат бўлиб қолса ҳам майли эди, деб қолган эдилар, - дея хотирлайди Қутлуғхон Тўра.



Маошсиз хизмат


Алихонтўра Соғуний 1976 йилнинг 18 февралида Тошкентда вафот этади ва Тошкентдаги Шайх Зайниддин бобо қабристонига дафн этилади.

Биз Қутлуғхон Тўрадан Соғунийнинг ҳаётлиги давридаги унутилмас хотиралари билан ўртоқлашишини сўрадик.

- Менинг у кишига севгим фарзандлик нуқтаи назаридан эмас. Мен у кишида инсонларга беғараз хизмат қилган холис инсон тимсолини кўрдим. У на совет ҳукумати, на бошқа кофирлардан бир тийин маош олмади.  Раиси жумхур бўлган одам бир тийин маош олмадилар. Уни китобларида ҳам ёзганлар.


Отамиз умрининг охирги 3 ойи ётоқда кечган. Унгача кунига 5-6 соат шогирд ўқитардилар. Ким келиб нимани ўқимоқчи бўлса, ўргатаверардилар. Араб тили, форс тили, тиббиёт, бундан ташқари, ҳадис, тавсир, калом илмини ўқишга кўп одам келарди. Ўзбек ҳам бор эди, доғистонлик ҳам бор эди, қозоқ ҳам бор эди, қирғиз ҳам бор эди.


Озодлик
: Бир тийин маош олмаган бўлсалар, шундоқ катта оила қандоқ тирикчилик қиларди?

- 6 ўғил, икки қиз эдик. Мен ҳам шу саволни отамиз раҳматликка берганман. "Худо беради”, дерди. У киши Нақшбандий ҳазратларининг йўлида эди. Борига қаноат қилар эдилар. Энди уйимизда битта сигир бўларди. Бутун маҳалла биздан сут-қатиқ олар эди. Кейин отамиз табибчилик қиларди, куни билан касал келарди ва атаганини ташлаб кетарди. Хуллас, шунақа қилиб яшар эдик. Яъни, борига қаноат қилиб, - деб хотирлайди Алихонтўра Соғунийнинг кенжа ўғли Қутлуғхон Тўра.



Васият ижроси


65 ёшга кирган Қутлуғхон Тўра ҳозир Туркияда истиқомат қилмоқда.


У кишининг асли касби иқтисодчи. Айни пайтда у киши отасининг васияти билан "Туркистон қайғуси" китобининг отаси ёзган биринчи ҳамда акаси ёзган иккинчи қисмини нашрга тайёрлаган.


"Туркистон қайғуси" ва "Тарихи Муҳаммадий" китоби бироз муқаддам Истанбулда ўзбек тилида чоп этилди.


Ҳозир Алихонтўра Соғунийнинг авлодлари Тошкент шаҳри ва Андижонда истиқомат қилмоқда.


Ўз вақтида "Ўзбеккино" миллий агентлиги Ўзбекистон Мусулмонлар идораси билан ҳамкорликда Алихонтўра Соғуний ҳақида ҳужжатли филм ҳозирлаган эди.


Ўша кўрсатувдан айрим парчалар ўтган йили интернетдаги Youtube порталига жойлаштирилди.


Қуйида "Ўзбеккино" миллий агентлиги томонидан "Беназир инсон эди" номи остида 2008 йилда тайёрланган кўрсатувдан бир парчани томоша қилишингиз мумкин.


Унда Соғунийнинг Ўзбекистонда қолган ўғиллари, қизи, набиралари, хусусан, Озодликка интервю берган набираси Баҳманёр Шокирнинг Соғуний ҳақидаги хотиралари бор.

Шу ўринда Озодлик ушбу эшиттиришни тайёрлашда яқиндан ёрдам берган тингловчиларга чуқур миннатдорчилигини билдиради. Бу тингловчилар номи уларнинг сўровига биноан эълон қилинмади.

Бироз муқаддам "Ўзбек имомлари" туркумидан яна бир эшиттириш - Мавлавий Ҳиндистоний ҳақидаги эшиттириш эфирга узатилган эди.


Ўша эшиттиришдан сўнг Озодликка боғланган айрим тингловчилар мавзуга оид қўшимча маълумотлар тўплашда кўмак ваъда қилдилар. Тез орада эшиттиришнинг фото ва видео материаллар билан бойитилган матни саҳифада эълон қилинади.


Айни пайтда таҳририят "Ўзбек имомлари" рукнини давом эттириб, Соғуний ва Ҳиндистонийларга замондош бўлган яна бир улуғ мударрис, собиқ совет даврида Ўзбекистонда ҳужра таълимини йўлга қўйган Абдуҳаким қори Восиев ҳақида эшиттириш ҳозирламоқда.


Бу борада кўмак беришни, ўзида мавжуд маълумотлар, фото ва видео материалларни ўртоқлашишни истаган муштарийлар мурожаатларини кутиб қолади.


Марҳамат, бу борадаги мурожаат учун телефон: + 420 221 123 437

Электрон почта манзили: uzbekweb@rferl.org
Категория: ТАРИХ | Просмотров: 1805 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz