Суббота, 24-04-20, 01:31

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2012 » Апрель » 14 » Алишер Кароматов: "Олти йил Аллоҳдан сабр тиладик"
18:40
Алишер Кароматов: "Олти йил Аллоҳдан сабр тиладик"

Алишер Кароматов: "Олти йил Аллоҳдан сабр тиладик"

Тўққиз йилга озодликдан маҳрум этилган сирдарёлик инсон ҳуқуқи ҳимоячиси Алишер Кароматов жазонинг 6 йилини ўтаб бўлгач, озодликка чиқарилди. 38 ёшида қамоққа ташланган Алишер Кароматов қамоқхонада орттирилган сил касаллиги билан уйига қайтди И нсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Human Rights Watch ташкилоти Алишер Кароматовнинг озод қилиниши муносабати билан баёнот тарқатди. Ташкилотнинг Марказий Осиё бўйича тадқиқотчиси Стив Свердлов ёзма баёнотда бундай дейди:

"Бу нафақат Алишер Кароматов учун, балки унинг оиласи ва кўплаб ҳуқуқбонлар учун ҳам саодатли кун бўлди. Бироқ инсон ҳуқуқи ҳимояси учун курашган Алишер учун панжара ортида азобли ўтказилган олти йиллик умрни энди қайтариб бўлмайди. Ўзбекистон ҳукумати Кароматовга нисбатан ғайриқонуний муносабатда бўлган шахсларни топиб уларни зудлик билан жиноий жавобгарликка тортиши керак”,- деб ёзади Стив Свердлов.


"Эзгулик” жамиятининг Кароматов озодликка чиққани борасида тарқатган баёнотига кўра, жамият томонидан "БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссариатига тақдим қилинган ҳуқуқ ҳимоячиси Алишер Кароматов иши жорий йилнинг 30 апрель – 4 май кунлари Женевада муҳокама қилиниши кўзда тутилганди. БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлигининг ноқонуний ҳибслар бўйича ишчи гуруҳи котиби Мигель Де Ла Лама ишнинг Ўзбекистон ҳукумати раҳбарияти иштирокида кўриб чиқилишини айтганди”.


Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг фахрий президенти Толиб Ёқубов ҳам Алишер Кароматовнинг озод қилиниши Ўзбекистон ҳукуматининг Женевада ўтказиладиган БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича қўмитасининг йиғилишига "совға” си эканлигини таъкидлайди:


- Бу йиғилишга Ўзбекистон делегацияси боради. У инсон ҳуқуқлари бўйича ҳисобот бериши керак. Шу йиғилишда Алишер Кароматов ва Аъзам Фармоновнинг иши муҳокама қилиниши керак эди. Алишер Кароматовнинг озод этилиши бу амнистия эмас. Амнистия февралда тугаб бўлган. Мана энди улар айтади, "мана биз муддатидан олдин Кароматовни чиқардик”, дейди. Бу ўзига хос ўйин. Мен бу инсон ҳуқуқи фаолларининг ишлари юз фоиз сохталаштирилгани ҳақида БМТнинг инсон ҳуқуқлари қўмитасига шикоят ёзганман. Эътибор беринг, қамоққа ташланган инсон ҳуқуқи ҳимоячиларининг 80 фоизи ўша "дежурний модда” – товламачилик билан айбланган,- дейди Толиб Ёқубов.


Толиб Ёқубовга кўра, айни пайтда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг яна 8 нафар аъзоси қамоқда қолмоқда.


Алишер Кароматов 1968 йилда Фарғона вилоятининг Яйпан туманида туғилган.


У 2003 йилдан бошлаб Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани бўлимига раҳбарлик қилган.


2006 йилнинг 29 апрелида Алишер Кароматов Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари жамиятининг Сирдарё вилояти бўлими раҳбари Аъзам Фармонов билан биргаликда товламачиликда айбланиб ҳибсга олинган.


Янгиер шаҳар жиноий ишлар суди қарорига кўра, иккала ҳуқуқ фаоли ҳам Ўзбекистон жиноят кодексининг 165-моддаси, яъни товламачилик банди бўйича айбдор деб топилиб, уларнинг ҳар бири тўққиз йилдан қамоқ жазосига маҳкум қилинган.


Беш йилдан буён сил касаллиги билан оғриётган Алишер Кароматов Қаршидаги 64/49-сонли колонияда сақланаётган эди.


Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқи ҳимоячилари халқаро ташкилотлар Алишер Кароматов ва Аъзам Фармоновларнинг сохталаштирилган ва тўқима айблар билан қамоққа ташланганини айтиб келади.


Озодлик билан суҳбатда Алишер Кароматов уни озодликка чиқишига кўмаклашган халқаро ташкилотларга ташаккур изҳор этди.
Категория: ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР | Просмотров: 1247 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz