Пятница, 24-04-19, 14:48

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2012 » Май » 16 » ҚИЛ БОШ ГИЖЖА
22:08
ҚИЛ БОШ ГИЖЖА
ҚИЛ  БОШ  ГИЖЖА (TRICHOCEPHALUS TRCHIURUS)
(трихоцефалез)  (учинчи мақола)

    Қил бош гижжа "trichocephalus trichiurus”-юмолоқ чувалчанглар типининг энг майда вакили хисобланади. Унинг ташқи  кўриниши бир  қадар  калта хивчинга ўхшаб кетади,  яъни  гижжа  танасининг бош  қисми қилча ҳолидадир, орқа томонга ўтган сари  аста  кенгая боради ва  юмалоқ  бўлиб тугайди. Шунинг учун ҳам мазкур  гижжа қил  бош  гижжа деб аталади.

Тузилиши:
Эркак  қил  бош  гижжа  танасининг узунлиги 30-40 мм  бўлиб, шу  типнинг  бошқа  вакилларидаги  каби орқа  қисми  спирал ҳолда ўралгандир.
  Урғочи  қилбош гижжанинг танаси эса хийла узун бўлиб, 40-50 мм га етади. Қил  бош  гижжанинг  олдинги  қилсимон  қисмида  асосан оғиз  бўшлиғи  ва қизилўнгач  жойлашган.  Танасининг кенгайган–орқа қисмида эса хазм системасининг  давоми ўрта ва орқа ичаклар,  орқа  чиқарув  тешиги, жинсий  аъзолари жойлашгандир.

Жинсий  органлари:
 Урғочи гижжада жинсий  органлар жуфт бўлиб, тўлқинланиб кетган, найсимон тухумдон,  тухум йўли, бачадон  ва қин  тафовут  этилади.  Ташқи жинсий тешик эса,  қил бош  гижжа  танасининг кенгайган  соҳасида,  яъни қилсимон  қисмининг кенгая  бошлаган  ерига очилади.  Эркак қилбош  гижжада  найсимон шаклдаги  тоқ уруғдон, уруғ  чиқарувчи ва уруғни  отиб  берувчи  каналлар ва жинсий  спикула  тараққий этган. Қил бош  гижжа  асосан  одамлар  йўғон  ичагининг бошланғич  қисмида (кўр ичакда), баъзан чувалчангсимон ўсимта деворида паразитлик қилади. Чувалчангсимон  ўсимтанинг яллиғланишига хам баъзан шу гижжалар сабаб бўлади деган фикрлар бор. Одатда қилбош гижжа бош қисмини  ўз хўжасининг ичак деворига санчган холда яшайди. Санчиш борасида  майда қон томирларнинг яраланиши хазм системасига бир қатор микроорганизмлар  тушишига йўл очса, нозик нерв толаларининг таъсирланиши бемор организмида оғриққа сабаб бўлади.

Хаёт циклига:
Қил бош гижжанинг хаёт циклига келсак, урғочи гижжа танасида оталанган тухумлар паразит хўжасининг ичак бўшлиғига тушади. Оталанган тухум ахлат билан бирга ташқи мухитга чиқариб ташланади. Тухумнинг навбатдаги тараққиёти учун энг асосий  шартларидан бири  нам  шароит  ва оптимал  (+28 +35С)  температура  бўлишидир. Гельминтологик текширишлар  кўрсатганидек, ташқи  ҳарорат    + 15С  бўлгса, қил бош гижжа  оталанган тухумининг тўла етилиши учун 120  кун талаб этилади, ташқи ҳарорат  +35С бўлганда бу  муддат жуда қисқариб, 11 кунга тўғри келади. Оптимал  температура ва намлик  шароити бўлганда  оталанган  тухумлар  инвазион  шаклга  айланади, тухум қобиғи остида  личинкалар етилади. Баъзи ҳолларда  тухум қобиғи  остида  личинканинг оғиз сохасида стилет тараққий  этади. Аксари  ҳолларда  инвазион  личинкани  кишилар сув билан,  баъзан  ювилмаган мева ва  сабзавотлар билан ютиб  юборади. Хазм  системасига  тушиб  (тухум қобиғи  эрийди), хеч қандай  миграциясиз  йўғон  ичакнинг бошланғич  қисмида  (кўр  ичак ) ва чувалчангсимон  ўсимтада   етилади ва жинсий–эркак ва урғочи  шаклларга айланади.

Клиникаси   
Беморнинг дармони қурийди,  қорнининг ўнг-паст тамони қаттиқ оғрийди. Кўнгли айнийди, ичи кетади ё қабзият  бўлади. Аппендицит ва колит  аломатлари  бўлиши мумкин. Болаларда  баъзан  тутқаноқ тутади. Баъзан тўғри ичакнинг  ташқарига чиқиш холлари учрайди ва эозинофилия яққол кўринади.  Қил бошли гижжа (трихоцефалез) диагнози клиникага асосланган  ҳолда  бемор ахлатида  гижжа  тухумлари  топилгач узул-кесил  аниқланади.

Давоси:  
Қил бош  гижжа (трихоцефалез)ни даволашда  менбендазол, вермакс, (катталарга 200 мг дан 3-4 кун берилади) ва  альбендазол (1 кунда 400 мг дан ҳафтада 2-3 марта берилади) яхши натижа беради. Дифезил ва бепасал, бу 2 дори  1 хил дозада ишлатилади. Катта ёшдаги беморга 1кунда  5 г, 2-5 ёшли болаларга  2,5-3 г дан 5 кун босим берилади. Дорининг  1 кунда  дозаси 3 га бўлиб овқатланишдан  1-2 соат  олдин ичирилади.  Медамин  ҳам яхши  натижа  беради (кунига  10 мг/кг хисобидан 1-2 кун берилади).
Буларадан ташқари беморга осиё 125 йиғма ўти берилади. Ёш болаларга бизларни «МАЛХАМ» халқ табобат маркази ходимлари янги қовоқ уруғини ва уни қуритиб истемол қилишни тавсия қиладилар. Кейинги мақолаларда табобат усулида гижжаларни даволаш усулларни тавсия қиладилар. Мурожат  учун телефон:+998-74-998-5-998

Профилактика: Худди аскаридоздагига  ўхшаш профилактик чоралар  амалга оширилади.     


Фойдаланган адабиётлар:
А.Н.Саттаров "Гижжалар ва ичак паразитлари”
Ж.Х.Хамидов.А.Т.Оқилов "Умумий биологиядан амалий машғулотлар”
В.М.Мажидов” Юқумли касалликлар”

 Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари                                 
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли      Саттаров
Тел: +998 -74- 998- 5-9 98


Категория: ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН | Просмотров: 2229 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz