Пятница, 24-03-29, 07:49

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2012 » Май » 21 » ЛЕНТАСИМОН ЧУВАЛЧАНГЛАР-CESTOIDEA
20:05
ЛЕНТАСИМОН ЧУВАЛЧАНГЛАР-CESTOIDEA
ЛЕНТАСИМОН   ЧУВАЛЧАНГЛАР-CESTOIDEA
тениоз

(ҳўкиздан юқадиган гижжа)  (тўртинчи мақола)

   Ҳўкиз солитери асосан одамларнинг ингичка ичагида  паразитлик  қилиб ҳаёт кечирувчи лентасимон чувалчанг хисобланади. Унинг танаси  бир хилдаги алохида сегментлар йиғиндисидан иборат бўлиб, буларнинг хар бири проглоттидалар дейилади, проглоттидалар йиғиндиси, яъни ҳўкиз солитерининг бутун танаси стробила дейилади. Ҳўкиз солитерининг бош қисми сколекс деб аталади. Стробиласнинг  узунлиги 4-10 метрга боради. Сколекс, яъни бош қисми  ноксимон бўлиб, 2 та жуфт  ёпишгич мосламаси бор.
 
Тузилиши:
 Ҳўкиз солитерининг сколексида алохида илмоқчалар ёки қармовучлар йўқ, шунинг учун ҳам мазкур солитерни қуролланмаган солитер дейилади. Ҳўкиз солитерини проглоттидалари етилмаган, германфродит бўғимлар ва етилган  бўғимлардан  иборатдир. Проглоттидаларнинг  сони  1000 донагача етади. Етилмаган  проглоттидалар солитернинг бош  қисмига  яқин  жойлашган ва эни  бўйига  нисбатан кенг  бўлади. Етилмаган-гермафродитик  бўғимларда  аввало  эркаклик  жинсий  аъзолари-уруғдонлар, уруғ  йўллари  такомил  этади, сўнгра  эса  урғочилик жинсий  аъзолари-тухумдон, тухум йўллари вояга етади. Протонефридий типидаги  айирув органлари ҳам бор.
   Бўғимлардаги  эркаклик  жинсий  аъзоларига  кичик  доира  шаклидаги  уруғдонлар,  уруғ йўли, уруғ отиб  берувчи  канал киради. Урғочилик жинсий аъзолари эса 2 бўлакли тухумдон тухум йўли, оотип, сариқдон, бачадон ва қиндан иборат.
  Уруғ отиб берувчи канал ва қиннинг  тешиги 1 та махсус ўйиққа очилади,  шуни  жинсий клоака деб айтилади. Уруғдонда  етилган уруғлар уруғ йўлига, ундан  уруғ  отиб берувчи  каналга ва жинсий клоакага  ўтади. Ҳўкиз  солитерининг  жинсий клоакаси  фақат  стробиласининг 1 томонига  очилади  (чўчқа  солитерининг  тана  муҳим фарқи).
 
 Тери-мускул халтаси:
 Ҳўкиз солитерининг  тана  девори тери-мускул халтасидан, иборат  бўлиб, кўп қаватли кутикула,  эпителий, айланасига ва узунусига йўналган  мускуллар қатлами бор. Тери-мукул халтаси ички  аъзоларни қоплаб туради. Алоҳида  тана бўшлиғи йўқ. протонефридиал типдаги  айирув органларида  4 тадан канал бор. Улар  ҳар 1 бўғимда  кўндаланг каналлар воситада  бир-бири билан қўшилади.
 
Нерв системаси:
 Марказий нерв системаси катта бош  тугунидан иборат бўлиб, ундан стробилага 10 та нерв устуни таралади. Шулардан 2 таси жуда узун бўлиб, сийдик ажратиш каналининг  ташқи томонида ётади. Ҳўкиз солитерининг  ёпишиш  мосламаларида  сезувчи нерв учлари жойлашган. Ҳўкиз солитери ичак паразити бўлганлиги учун  анаэроб ҳолда  нафас  олишга  мосланган. Етилган ароглоттидалар эса солитер  стробиласининг  орқа қисмларида  жойлашади, уларда фақат 2 томонга шохланган бачадон  оталанган тухумлар  билан  тўлиб туради.  Бачадоннинг  шохланиши алоҳида  аҳамиятга эга бўлиб, ҳўкиз солитерида  уларнинг  сони 18-36  шохчадан иборат.

 Диагностик аҳамияти:
 Бачадон  шохланишининг диагностик аҳамияти бор. Ҳўкиз  солитерининг  етилган  проглоттидаси  стробиладан  якка-якка  ажралади ва беморнинг орқа  чиқарув  тешиги-anus-дан  актив   харакатланиб чиқади. Етилган  проглоттида бачадон ўрта канали алохида тешик орқали ташқарига  очилади. Проглоттиданинг актив харакати натижасида бачадондаги етилган тухимлар беморнинг оралиқ сохасига, ўрин-кўрпаси ва ички кийимларига ўтиши мумкин. Хўкиз солитери  асосий хўжайини-одамнинг  ингичка ичагида  эндоосмотик усул билан, яъни  ичакдаги  озуқаларни бутун танаси билан  шимиб  овқатланади. Ташқи муҳитга тушган тухумлар  сув, сабзавот ва ўтлар  орқали  оралиқ  хўжайинга-қора  молларга  (ҳўкиз, сигирга) ўтади  ва ривожланади. Оралиқ  хўжайин организмида  улар  финноз (личинка) даврини бошдан кечиради.    Финнозли  гўшт яхши  пиширилмай  ейилса ёки  қассоблар, гўшт комбинатлари ходимлари санитария-гигиена қоидаларига риоя қилмаса, ҳўкиз солитерининг личинкалари гўшт билан  бирга ютиб юборилиши мумкин, бунда улар, юқорида қайд қилганимиздек, ингичка ичакда вояга етади.

Патогенези ва патанатомияси:
 Гижжанинг сўрғичлари  ичак  шиллиқ пардасини шилиб жароҳатлайди, изтироблайди. Гижжадаги  модда  алмашинув чиқиндилари захарли таъсир қилади. Ичакдаги тайёр озуқа моддаларига шерик бўлиб, бемор организмида озуқа етишмаслигига сабаб бўлади.

Клиникаси:
Бемор тинкаси қурийди, тажанг бўлиб қолади, олдин кўп овқат истеъмол қилади, кейинчалик  иштахаси бўғилади. Қорни оғрийди, бемор ухлаб ётган вақтда кўпинча кечаси анусдан гижжа бўлакчалари чиқади. Беморни кўнгли айнийди, қорни кўп кўпчийди, баъзан ичи кетади.  Баъзида  беморларнинг боши айланади,  уйқуси бузилади, камдан-кам  тутқаноқ тутади,  бошқа  неврологик  симптомлар кўринади. Гемограммада лейкопения, эозинофилия, баъзи беморларда меъёрида анемия аниқланади.

Асоратлари:
 Гижжа  бўлаклари ўрмалаб вагинага,  чувалчангсимон  ичакка кириши мумкин. Баъзан гижжа ўт пуфагида, 12 бармоқ ичакда,  ошқозон ости безида, қорин бўшлиғида топилади. Камдан – кам бу гижжа-ичак тутилиб қолишига сабаб бўлади.

Диагностикаси:
 Бемор  ахлатида  гижжа  бўлакчалари кўринади. Анус атрофидан олинган  суртмада гижжа  тухуми  топилади.

Давоси:
 Фенасал (йелизан, никлозамид, вермутин) кенг қўлланилади. Катта  ёшдаги  беморларга  ётишдан олдин  ёки эрталаб наҳорда 2 грамм берилади. Фенасалдан олдин чорак стакан сувда 1-2 грамм содани эритиб ичирилади.
   Бундан  ташқари  дихлосал  (унинг таркибида 0,5-1  грамм дехлофен ва 2 грамм фенасал бор) ва  трихлосал (0,5-1 грамм  трихлорафен ва 20 г  фенасал бор) ҳам ишлатилади.  Бу дорилар овқатланишдан 1-1,5 соат  олдин ширин  чой билан ичилади.
  Қириққулоқнинг  эфирдаги экстракти ҳам  ишлатилади. Бу дори  капсулада катта  ёшдагиларга 4,5-5,5 граммдан, 2 ёшли болаларга 1 грамм, 3  ёшдагиларга  1,5 грамм,         4 ёшдагига  2 грамм, 5-6 ёшдагига 2-2,5 грамм,  7-10 ёшдагига 3 грамм,  11-16 ёшдагига      3, 5-4 грамм  ичирилади.
  Қириққулоқнинг  илдизидан  тайёрланган филиксан  катта ёшдагиларга 7-8 грамм берилади. Бу дорини ичишдан 1-2 кун олдин беморга ёғсиз овқат берилади, спиртли ичимликлар таъқиқланади.  1 кун  илгари  кечқурун  сурги  дори  ичилади.  Дори ичиладиган кун эрталаб клизма  қилинади.  Дори озгина-озгинадан  30-40 минут давомида  асал билан ёки  мураббо билан қабул  қилинади. Дори қабул қилингандан кейин 1 соат ўтгач яна сурги ичилади.  Яна 1-1,5 соат ўтгач бемор нонушта  қилади.  Беморни ичи келмаса, дори ичгандан сўнг 3 соат ўтгач клизма қилинади.
Эслатма; бу гижжа кўпгина бемлорларни танасини худди вителего(пес)га ўхшатиб оқартиради. Бизларни марказ аъзолари шу дардга чалинган беморларни йилига юзлаб даволаб уларни дардига малхам бўлаётирлар. Танаси оқарган беморларимиз тортинмасдан бемалол марказга мурожат қилишлари мумкин. Мурожаат учун телефонимиз; +998-74-998-5-998

Профилактикаси:
 Тениаринхозга қарши курашда ҳам қатор  медицина  ва  ветернария чоралари амалга оширилади.  Гижжа  манбаларини зарарсизлантириш  ва  дегельминтизация муҳим  аҳамиятга эга.          

Фойдаланган адабиётлар:
А.Н.Саттаров "Гижжалар ва ичак паразитлари”
Ж.Х.Хамидов.А.Т.Оқилов  "Умумий биологиядан амалий машғулотлар”
В.М.Мажидов” Юқумли касалликлар”

Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари                                 
Абдуқодир Нурмухаммад ўғли      Саттаров
+998-74-998-5-998                      


Категория: ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН | Просмотров: 1733 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz