Суббота, 24-04-20, 07:07

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2012 » Июнь » 7 » Косон қамоқхонасидан маҳбус жасади чиқди
01:13
Косон қамоқхонасидан маҳбус жасади чиқди

Косон қамоқхонасидан маҳбус жасади чиқди

30 майга ўтар кечаси Қашқадарёдаги Косон қамоқхонасида жазо муддатини ўтаган Исматулла Аббосов жасади Самарқанддаги уйига келтирилиб, эрта тонгда дафн этилган.

Бу ҳақда Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари "Эзгулик” жамияти хабар тарқатди.

Ўзбекистон Жиноят кодексининг бир неча моддаси бўйича айбдор топилган 53 ёшли Исматулла Аббосовни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди 2005 йилда ўлим жазосига ҳукм қилган, бироқ мораторий туфайли бу ҳукм 25 йиллик қамоқ жазоси билан алмаштирилганди.


Косон колониясидан берилган тиббиёт хулосасида Аббосов миясига қон қуйилиши натижасида оламдан ўтгани айтилади. Аслида, Аббосовнинг оила аъзоларига кўра, у фақат қандли диабет билан оғриган, соғлиғи бўйича бошқа шикояти бўлмаган.


Аввалроқ Аббосов қандли диабет касали билан Тошкентдаги Сангородда тўрт марта муолажадан ўтган, хасталик зўрайиб кетгани ва қорасон авж олиб кетгани туфайли унинг бармоқлари кесиб ташланган.


Хотини билан сўнгги учрашув чоғида Аббосов ўзини анча тетик сезаётганини, бироқ кўнглида ҳаёти учун қандайдир таҳдид борлигини ҳис қилаётганини айтган. 


Шундан келиб чиққан ҳолда, "Эзгулик” жамияти, марҳумнинг оила аъзолари илтимосномасига кўра, бир ой муқаддам Аббосовни озод қилиш ёки шартли равишда озодликдан маҳрум қилиш талаби билан юқори инстанцияларга мурожаат қилганди. Бироқ ҳуқуқ ҳимоячиларининг бу талаби инобатга олинмаган. 


Эзгуликчиларга кўра, Исматулла Аббосов ишини кўриб чиқишда қонунчилик ва процессуал меъёрлар қўпол равишда бузилган.


Аббосовнинг оила аъзолари эса уни бошқа одам ўрнига қамалган, деб ҳисоблайдилар.


Шуларни эътиборга олган ҳолда, "Эзгулик” жамияти Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги қошидаги Жиноий ишлар бўйича Жазони ўташ бош бошқармаси маъмуриятидан Исматулла Аббосов ўлими юзасидан изоҳ беришни сўрамоқда.


Айни пайтда ҳуқуқ фаоллари Ўзбекистондаги Қизил Хоч халқаро қўмитаси вакилатхонаси экспертлари ҳамда Қашқадарё махсус прокуратурасини мазкур иш бўйича текширув ўтказишга чақирган.
Категория: МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1641 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz