Четверг, 24-03-28, 13:18

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2012 » Август » 11 » Жиззахлик инсон ҳуқуқи фаоли ОВИРни судга берди
08:23
Жиззахлик инсон ҳуқуқи фаоли ОВИРни судга берди

Жиззахлик инсон ҳуқуқи фаоли ОВИРни судга берди

Жиззахлик инсон ҳуқуқи фаоли Ўктам Пардаев Жиззах вилояти Хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғини судга берди. 34 ёшли инсон ҳуқуқи ҳимоячиси саккиз ойдан буён хорижга чиқиш визаси ололмаяпти.


Садриддин Ашур
Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилотининг Жиззах вилоят булими раиси 34 ёшли Ўктам Пардаевнинг Озодлик радиосига айтишича, у ўтган йилнинг декабр ойидан буён Ўзбекистондан хорижга чиқиш визасини ололмаяпти:

- 2011 йилнинг 15 декабрида ҳужжатларни тўғирлаб, тўловларни амалга ошириб Жиззха вилояти хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасига топширган эдим. Лекин шу кунгача чиқиш визаси бермаяпти. Сабабини тушунтириб беринг деб хат билан ҳам чиқдим, прокуратурага ҳам чиқдим, лекин ҳеч қандай натижа бўлмаяпти,- дейди Ўктам Пардаев.


Инсон ҳуқуқи фаолига кўра, расмий мурожаатлардан ҳеч қандай натижа бўлмагач, у Жиззах вилояти хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси бошлиғи Даврон Норчаев устидан Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туман судига шикоят қилган:


- Энди буни қаранг. Суд бу ишни роса чўзди. Ҳар сафар бориб даъво қилганимдан кейин менга рад жавоби берди. Рад жавоби ёзилган ажримда ёзилишича, бу судга таалуқли иш эмас эмиш. Бу прокуратурага ва бошқарманинг юқорисида турадиган органларгагина бериш мумкин, деган жавобни беришибди. Бу суднинг ваколатига кирмайди экан,- дейди Ўктам Пардаев.


Инсон ҳуқуқи ҳимоячиси энди бу ажрим юзасидан норозилик билдириб, Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах вилояти судига 8 август куни шикоят аризаси ёзганлигини айтади.


Озодлик нима сабабдан Ўктам Пардаевга чиқиш визаси берилмаётганига муносабат олиш мақсадида Жиззах вилояти хорижга чиқиш-кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси билан боғланди. Бироқ бошқарма ходими Озодлик номини эшитиши билан телефон гўшагини қўйиб қўйди.


Асли касби мусиқашунос бўлган Ўктам Пардаев 2005 йилдан буён Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилотининг Жиззах вилоят булими раиси вазифасида ишлаб келади. У вилоятдаги болалар меҳнати билан боғлиқ вазиятни мониторинг қилиб боради.
Категория: ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР | Просмотров: 1342 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz