Четверг, 24-04-25, 22:59

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2012 » Август » 11 » Ҳуқуқ фаоли ўзбек мардикорини ўлдирганликда айбланмоқда
08:56
Ҳуқуқ фаоли ўзбек мардикорини ўлдирганликда айбланмоқда

Ҳуқуқ фаоли ўзбек мардикорини ўлдирганликда айбланмоқда

Москвада 32 ёшли ўзбекистонлик меҳнат муҳожирини ўлдиришда гумонланаётган Инсон ҳуқуқлари институти ходими Татьяна Кудрявцевага айблов эълон қилинди. Бироқ, уни ҳимоя қилаётган инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ўзбекистонлик мардикор Кудрявцевани зўрлашга уринганида ўзини ҳимоя қилиб, уни пичоқлаб қўйганини айтмоқда.

Россия Тергов қўмитасининг Москва вилояти Солнечногорск туман Тергов бўлими Ўзбекистон фуқаросини ўлдирганликда гумонланаётган Инсон ҳуқуқлари институти вакили 41 ёшли Татьяна Кудрявцевани Россия Жиноят Кодексининг 105-моддаси 1-қисми (қотиллик) бўйича жиноий жавобгарликка тортмоқда.

Шу йилнинг 1 июли куни соат 16:40 ларда Москва вилояти Солнечногорск тумани "Радишчево” темир йўл бекати ёнида Кудрявцевага номаълум шахс ҳужум қилган ва зўрлашга уринган, дейди Озодликка воқеа тафсилотларини гапириб берган россиялик таниқли адвокат Алексей Паршин.


- Бу шахс уни зўрлашга уринган. Уни кучоқлаган, ўпишга ҳаракат қилган ва бутазорга торта бошлаганида аёл қаршилик кўрсатган. Шу пайт Таня ёнида олиб юрган қўзиқорин терганда ишлатиладиган сайёҳлар пичоғи билан ўзини ҳимоя қилиш мақсадида зўравонни бир марта пичоқлаган. Кейинчалик биқинга санчилган пичоқ юракка теккан ва Кудрявцева телефон орқали чақиртирган тез ёрдам машинаси етиб келгунича бу шахснинг жони узилган. Татьяна ўша жойдан ўтиб кетаётган нотаниш эркак ва аёлга ёрдам сўраб мурожаат қилган, лекин улар ҳодиса жойидан кетиб қолган, дея тафсилотларни гапиради адвокат Алексей Паршин.


Туман Тергов қўмитаси қотиллик моддаси асосида жиноий иш қўзғатди. Прокуратура эса, қотиллик атайлаб содир этилганини иддао қилиб, Татьяна Кудрявцевани ҳибсга олиш тўғрисида судга ариза киритди.


6 июл куни Солнечногорск туман суди бу аризани рад этиб, Кудрявцевани шаҳарни тарк этмаслик тилхати асосида қўйиб юборди.


"Прокуратура Кудрявцевага нисбатан зўрлик ишлатилгани, меҳнат муҳожири эканлиги аниқланган шахс унга тан жароҳати етказганини инобатга олишни истамаётир ва суднинг бу қарори юзасидан юқори инстанцияга шикоят қилди”, дея давом этади ҳуқуқ фаолини ҳимоя қилаётган адвокат Паршин.


- Бу шахс ҳақида бизда маълумот озроқ. Унинг Ўзбекистон фуқароси экани маълум, уйланган, чунки унинг хотини жабрланган тараф сифатида суд материалларида келтирилмоқда, темир йўлнинг бошқа станциясида ишлаб юрган. Бу шахс 2 ҳафта олдин айнан шу посёлкада бошқа бир аёлни зўрлашга урингани, лекин ёрдамга келган велосипедчи уни қутқариб қолгани тўғрисида тахминларимиз бор. Эртага бу аёл билан шу масалада учрашамиз, дейди адвокат.


Терговни олиб бораётган ва ўзини Михайлова деб таништирган Солнечногорск туман тергов қўмитаси ходимаси Озодликка ҳозирча мазкур иш юзасидан бирор изоҳ берилмаслиги айтди.


Туман Тергов қўмитасидан олинган қўшимча маълумотларга кўра, ўлдирилган шахс ҳақиқатан 1980 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси, фамилияси Назаров Н. Г., Россия ҳудудида яшаш ва ишлашга расмий рухсатномаси бўлган.


Терговчилар 6 июл куни ўтказилган суд маҳкакмасида бу жиноят тафсилотлари тўғрисида ўзгача фикрга эга эканини маълум қилишган.


Уларнинг тахминича, "Радишчево" темир йўл бекати яқинида қўзиқорин териб юрган Татьяна Кудрявцева Назаров билан учрашиб қолган, улар орасида қандайдир келишмовчилик юзага келган ва Татьяна Назаров Н. Г.га шахсий адовати бўлгани учун унга пичоқ билан ташланган ва ўлдирган".


Москвадаги "Мемориал” инсон ҳуқуқлари ташкилоти 41 ёшли Татьяна Кудрявцевани ўз ҳимоясига олди.


"Мемориал” матбуот маркази раҳбари Юлия Климова ташкилот терговчиларни объектив тафтиш олиб бориш, иш материалларида кўрсатилган суд-тиббий экспертиза хулосаларига ва Солнечногорск туман шифохонаси маълумотномасига эътибор қатариш чақирганини айтади.


"Татьяна Кудрявцева анчадан бери ўзи инсон ҳақлари ҳимояси соҳасида ишлаб келади ва биз уни жуда яхши биламиз”, дейди Юлия Климова.


- У биз билан ҳам баъзан ҳамкорлик қилади, бир нечта нашрларимиз устида иш олиб боради. Қолаверса, у бизнинг кўп йиллик касбдошимиз – компьютер саҳифалаш устаси. Татьянанинг ўзи ҳимояга муҳтож бўлиб қолганида, биз албатта уни ҳимоямизга олишга ҳаракат қилдик. Суд ва терговнинг одиллигига ишониб қоламиз, дейди Юлия Климова.


"Мемориал” вакили Татьяна Кудрявцевага очилган жиноий ишни унинг фаолияти билан боғламаслигини ҳам қўшимча қилди.


Ҳозирда яна бир жамоатчилик ташкилоти – "Право на оружие” ("Қуролга ҳуқуқ”) ҳарақати ҳам Татьяна Кудрявцевани ҳимоя қилиш ниятини билдиргани айтилмоқда: Россияда қўрол-яроқни легаллаштириш учун курашаётган бу ташкилот Кудрявцевага адвокат тайинлашга тайёр эканини маълум қилди.


Терговчилар ўлдирилган ўзбекистонлик муҳожир Назаровнинг хотини ва бир нафар фарзанди бўлганини очиқлашди
Категория: МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1278 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz