Четверг, 17-09-21, 22:17

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ ГУВОХНОМА
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [253]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [26]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [171]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [170]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [64]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [20]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [45]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [112]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [68]
ТАРИХ [11]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [69]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [45]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [30]
МУРОЖААТНОМАЛАР [12]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [33]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [9]
ЙИҒИЛИШЛАР [11]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [10]
С П О Р Т [6]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [5]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [129]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [19]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [5]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [69]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [26]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [6]
ФАХШ ИШЛАР [14]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [176]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [54]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [17]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2014 » Февраль » 19 » ЮРАК БАРДОШ БЕРОЛМАС БУНГА
22:52
ЮРАК БАРДОШ БЕРОЛМАС БУНГА
ЮРАК БАРДОШ БЕРОЛМАС БУНГА

 10.29.2010

 "Агар Партия мажбуран қабул қилдирган  ёлғонни, ҳамма қабул қилса, агар ҳамма ҳужжатларда
 биргина қўшиқ бўлса, бу ёлғон тарихдан жой олади ва ҳақиқатга  айланади”. Джордж Оруэлл

 Туркистон ўтмишининг қора саҳифаларига битилган, Биринчи, 1990 йил қирғиз ваҳшийларининг
 тинч ўзбекларни қирғини (геноциди) Ўш ва Узган фожиаси деб номланган эди. Тарихнинг энг
 мудҳиш жовонларидан ўрин олаётган, хозир ҳам шаклан бироз ўзгарган ҳолда давом этаётган,
 қирғиз фашистларининг тинч ўзбекларни, Иккинчи қирғинини оммавий қотилликларни, зўравонликларни,
 талон-тарожларни, таъқиблашларни ва таҳқирлашларни кундалик ҳолатга айлантирган жараённи,
 Ўш ва Жалолобод фожиаси деб аталмоқда.

 Риёкорлигининг чеки йўқ, Ўзбекистонни ноқонуний президенти Ислом Каримов, БМТ минбаридан
 туриб ушбу фожиани ҳалқаро тафтиш қилиш керак деди.  Ўтунбаева хукуматининг ўзбекларга қарши
 қилган ва қилаётган жиноий амалиётини ҳомийларидан бўлмиш Каримов, энди  ўзини "тинчликпарвар”,
 "фариштасифат” қилиб кўрсатиш учун, фақат манқуртлар ва аҳмоқлар учун мўлжалланган бошқача
 "булбулий” сайрай бошлади чамаси.

 Худди шу, вақтинча президент Ўтунбаева ва ноқонуний президент Каримов, амалда ўзларининг
 бутун расмий ва норасмий имкониятларини ишга солиб, Ўш ва Жалолобод фожиасининг оловини нима
 сабабдан, ким ёндиргани масаласида ҳақиқатни юзага чиқишига қаршилик қилмоқдалар. Чунки ҳақиқат
 ошкор бўлса, Ўтинбоева ва унинг хукумати аъзолари, Каримов ва унинг югурдаклари, Гаагадаги 
 Ҳалқаро маҳкамага тортилиши ва инсонийликка қарши содир этилган ўта оғир жиноятларни
 режалаштириш, уюштириш ва амалга ошириш учун жавоб беришлари керак бўлади.

 Буни англаган, вақтинча президент ва ноқонуний президент, улкан демократик давлатлар, биринчи
 навбатда АҚШ хукуматини, БМТи раҳбариятини, бошқа ҳалқаро ташкилотлар ва турли матбуот органлари
 вакилларини, ҳеч нарсадан ҳайиқмай, уялмай, ўта виждонсизлик ва беҳаёлик билан, бу фожианинг 
 оловини ўзбеклар ёққан деган, мутлақо ёлғон, туҳмат иддаога ишонтиришга, ҳеч нимани аямай ҳаракат
 қилмоқдалар.

 Бу уринишлар маҳсулини, шу (2013)йил 18 октябда Ҳалқаро Текшириш Қўмитаси раисининг эълон
 қилган ва Ўш ва Жалолобод фожиаси моҳиятига мост келмас, ўта суст қуйидаги:”Бу маҳкама, трибунал
 эмас. Биз фақат содир бўлган воқеаларнинг сабабларини тадқиқ қиламиз”,- деб айтганида [2] ва
 Ҳалқаро Миршаблар гуруҳининг фаолиятини халигачан бошланмаганлигида, хориждаги нуфузли инсон
 ҳуқуқларини ҳимоялаш ташкилоти марузасидаги нотўғри хулосаларида, Қирғизистон ва Ўзбекистон
 оммавий аҳборот воситаларини фаолиятида, мустақил ва мухолиф интернет нашрларида илғаш қийин
 эмас.

 Шунинг учун, Ўш ва Жалолобод фожиасининг оловини ким ёқди, ўзбекларми, уларнинг сардорларими
 ёки қирғизларми, ўтунбаевачиларми деган саволни, бетараф ва холисона таҳлили, муҳокамаcи
 зарурлиги кўринади. Шу кунгача чоп этилган, фожиа иштирокчиларининг берган маълумотлари, 
 хотиралари, интервьюлари, турли-туман мурожаатномалар, талабномалар, билдиришлар, марузалар,
 мақолалар, бу борада маълум хулоса чиқаришга ва ҳақиқатда, ким бу фожиа оловини ёндирганини
 очиқлашга ва нима учун айб жабрланувчи ўзбекларга ағдарилаётганини ёритишга кўмаклашади.

 ҲОКИМИЯТ ВА ФОЖИА

 Тарих сабоқларидан маълум, нацистлар, ҳар доим катта кўламдаги, оммавий ҳажмга эга жиноятларни
 режалаштирганда, унинг амалга оширган қилиб, бошқаларни кўрсатиш ва бу жиноят айбини ўзгаларга
 ағдариш учун важни, сабабни олдиндан тайёрлаганлар. 1924 йил машҳур итальян демократи ва
 миллатвакили, фашизмнинг довюрак муҳолифи Маттеоттини ўлдирилиши, Италияда демократияга барҳам
 берилишига ва Муссолиничи фашистларни ғалабасига олиб келди.

 1933 йил немислар Рейхистагига қўйилган ёнғин, веймар республикаси конституциясининг ҳуқуқий
 кафолатларини барҳам қилиниши ва гитлерчи фашистларни Германияда ўз зулмкор тизимларини ўрнатилиши
 билан якунланди.[3] Қирғиз нацистлари учун эса, шуларга ўхшаш важ, сабаб ролини 14 май 2010 йили,
 собиқ президент Қурбан Бакиев оиласига қарашли уйларни ёндириш ва айбни тинч ўзбекларга тўнкаш
 бўлди. Шуни важ қилиб, ўзбекларга қарши илгарироқ хозирланган Катта Қирғин бизнес режасини амалга
 ошириш бошланди.

 Қирғизистонда сон жиҳатдан иккинчи ўринда турган, бозор иқтисоди шароитида меҳнаткашлиги, удабуронлиги,
 ишбилармончиликни йўлга қўя олгани, тинимсизлиги, бошқалар билан келиша олиши, тежамкорлиги, илмга
 чанқоқлиги, умидворлиги, саховати, умуман инсонпарварлиги ва оила қадриятларини маҳкам тутиши
 оқибатида тобора мавқе, салоҳиёти юксалаётган, ўзбеклар, қирғиз фашистлари тарафидан қирғин гирдобига
 тортилиши, ички ва ташқи сабаблар асосида юзага чиқди. Бу сабабларни ёритишга илгари эълон этилган
 мақоламиз бағишланган.

 Хақиқатда, қирғиз нацизмининг илдизлари чуқурлашиб, тармоқлашиб, кучайиб жамиятни сиёсий,
 ижтимоий, иқтисодий, маданий ва маънавий соҳаларини ўз таъсирига тортди.

 Бешкекда 7 апрель 2010 йил давлат тўнтариши амалга ошиб, Ўтинбоева гуруҳининг тарафдорлари,
 хукуматни марказий биноларини ишғол қилгач, вақтли хукумат тузилгани ва президент Қурбан
 Бакиев ўз амалидан четлатилганлиги ҳақида  декретлар эълон этилди. Қ. Бакиев ўзига яқин
 сафдошлари билан мамлакат жанубида, Жалолобод шаҳри яқинидаги қишлоғига  жўнади. Ва у шу ерда
 биринчи аксилўтинбоевачилар митингини ўтказди.

 Апрель тўнтаришидан кейин, қил устида турган, ўз хокимиятини сақлаб қолиш учун ҳамма нарсага тайёр
 Роза Ўтинбоева, ўзбек жамоасининг лидерларидан бири Қодиржон Ботировга телефон қилиб, ўзбекларни
 вақтли хукуматни қўллашга ундаган. Сўнг эса, ўн иккита ўзбек жамоаси вакилларини қабул қилиб,
 улардан вақтли хукуматни қўллашни илтимос қилган ва янги раҳбарият ҳақиқий "демократия” йўлидан
 боришини ва ўзбеклар муаммоларини ҳал этилишига астойдил кўмаклашишига ваъда берган. 

 Р. Ўтинбоева, конституцияни ислоҳ қилиш қўмитасига учта ўзбек жамоасининг вакиллари ва янги
 сайловларни ўтказиш хукумат қўмитасига битта ўзбеклар вакили киритилиши ҳақида қарор борлигини
 айтган. Яна, Ўтинбоева, ҳар қандай муаммо вужудга келса, у билан боғланиб, масалани ҳал этиш
 мумкинлигини такидлаган. 

 Бу Ўтинбоеванинг ҳатти-ҳаракатлари моҳиятан, ўзбек жамоасидан ёрдам сўраб қилинган ёлвориш бўлган
 дейилса муболаға бўлмаса керак. Чунки ҳақиқатда, ҳали келажаги номаълум бўлган давлат тўнтариши
 соҳиблари ўзбекларни Қурбан Бакиев тарафини олишидан жуда қўрқишган.

 Қирғизистон жанубининг етакчи жамоаси, бир миллиондан зиёд кишини бирлаштирган, шу худуд иқтисодини,
 ишбилармончилигини, илми, маданияти ва инсонпарварлик удимларини ўз елкасида тутиб турган ўзбекларни, 
 қайси тарафнинг ёнини олиши, ҳеч қандай муболағасиз, ҳақиқатда мамлакатни ва ўтинбоевачи фитначиларни
 келажаги учун ҳаёт-маъмот масаласи эди.

 Шундай фитначилар учун ўта қалтис шароит пайтида, апрель тўнтариши хукумати раисининг биринчи
 муовини, ўша кунлар қўлида Роза Ўтинбоевадан кам бўлмаган хокимиятга эга, Азим Бекназаров
 Жалолободга келиб, Қодиржон Ботировни ёнига чорлаб, жанубдаги милиция, маҳсус орган ходимлари 
 Қурбан Бакиев тарафдорлари, уларга ишониб бўлмайди, шунинг учун, ўзбек ва қирғиз ёшларидан
 ҳалқ дружиначиси гуруҳларини тузиш керак ва бу ишга сиз раҳбарлик қилинг деб, ўтинбоевачилар
 хукумати номидан расман таклиф ва илтимос қилган. А.Бекназаров, ҳатто ушбу тузилиши мўлжалланган
 ҳалқ дружиначиси гуруҳлари истиқомат қилиш жойи (казармаси) учун бир меҳмонхонани ажратган.

 Лекин бир неча кундан кейин, бу ҳалқ дружиначиси гуруҳларини ташкил этиш тўғрисидаги, Азим
 Бекназаровнинг ўтинбоевачилар хукумати номидан қилган расмий таклифини, бу Қодиржон Ботиров
 ташаббуси бўлган деб, уни ва ўзбеклар жамоасини айблаш тизимининг ва туҳмат тарғиботининг муҳим
 моддаси сифатида фойдалана бошладилар.

 Бир ой мобайнида бакиевчиларнинг турли-туман фаолликлари, йиғилишлари, митинглари амалга ошди
 ва ниҳоят, улар, 13 май 2010 йил Ўш, Жалолобод ва Боткент шаҳарларидаги вилоят маъмуриятининг
 биноларини ишғол қилди. Бакиевчилар ўтинбоевачи тўнтариш хукуматини тан олмасликларини ва унга
 қарши эканликларини баралла баён этиб, шу биноларда ўз вакилларини тайинлаб, ишга киришдилар.
 Ўтинбоеванинг ўзи ва ёрдамчиларининг илтимосига кўра, 14 май 2010 йил биноларни озод қилишда
 қирғиз вақтли хукумати тарафдорлари билан бирга, ўзбеклар ҳам иштирок этдилар.

 Худди шу кун Жалолобод шаҳридаги вилоят маъмурияти биноси ўзбеклар ва ўтинбоевачи қирғизлар
 тарафидан озод этилгач, бўлиб ўтган митингда Қодиржон Ботиров сўзга чиқиб, янги хукумат ҳамма
 фуқороларга, миллатидан қатъий назар, бир хил муносабатда бўлиши зарурлиги борасида, илдиз отиб
 кетган жиноятчилик, коррупция ва уруғчиликка барҳам бериш кераклиги ҳақида, ўзбекларни хукумат
 ва маъмурият тизимларида сонига нисбатан пропорционал  ўринларга эга бўлишлари кераклиги, бир
 миллатни иккинчисидан устун деб қарашга энди йўл қўймаслик кераклиги, ҳамма фуқаролар учун қонун
 бир бўлиши зарурлиги борасида сўзлаган. У янги хукумат таклифига кўра, ҳалқ дружиначиси гуруҳлари
 ташкил этилиши ва улар тартибни сақлашга ҳуқуқни ҳимоялаш органларига ёрдам беришади деган.

 Ушбу бинони озод этишда иштирок этган қирғизлар бокиевларнинг, атиги йигирматача уйи бор қишлоғи
 Тейитга бориб, улар масаласини узил-кесил ҳал этиш кераклигини таклиф эта бошлаган, шунда Қ.Ботиров,
 у ерда мерганларнинг борлиги эҳтимолдан ҳоли эмас ва қишлоқ миналаштирилган бўлиши мумкин деб
 фуқороларни огоҳлантирган. 

 Бир неча минг қирғизлар ва ўзбеклардан иборот оломон бокиевларнинг қишлоғига етиб борганда, у ерни
 икки юздан зиёд спецназчилар ўраб олганини кўришган. Суюн Умурзоқов Қирғизистон ички ишлар вазирининг
 жанубий худуди бўйича муовини, Қ.Ботировга, ўзини таништирган ва илтимос кишиларингизни бу ердан
 олиб кетинг деган. Жалолабодликлар ичидан бирон киши қишлоқ ичига киритилмаган ва улар орқага
 қайтишаётганда бир-неча уй ёниб кетганини кўришган.

 Демак, ҳақиқатда бокиевларнинг уйларига ўт қўйганлар миллати қирғиз бўлган, Роза Ўтинбоева, Азим
 Бекназаров юборган спецназчилар эканлиги  ойдинлашади. Чунки уларни узоқ муддат Жалолобод вилояти
 маъмурий биносини озод этишга ёрдам бериш учун келади деб кутишган. Вилоят губернатори Бектур
 Асанов, Р.Ўтинбоева ваъда қилаяпти спецназ келади деб, Қ.Ботиров ва бошқаларга бир неча бор
 гапирган.

 Лекин Суюн Умурзоқов бошлиқ спецназчилар фожиавий воқеалар бўлаётган Жалолобод шаҳрига эмас, 
 бокиевларнинг Тейит қишлоғига борганлар  ва Жалолободликларни қишлоқ ичкарисига киритмаганлар. 
 Спецназчилар, жалолободликлар шаҳарга қараб юра бошлаганларида, ўтинбоевачи хокимият соҳиблари
 томонидан берилган буйруққа кўра ушбу қишлоқдаги бакиевлар оиласига тегишли бешта уйни ёндирганлар.

 Бу ўтинбовачи тўнтариш хокимияти соҳибларининг ўзбекларга қарши катта Қирғин бизнес режасини
 мавжуд бўлгани ва бу режани муҳим бўғини, шу бакиевлар уйларини ёндириш сўнг эса айбни ўзбеклар
 жамоасига, уларнинг лидерларига тўнкаш, тизим сифатида уларнинг ташкилотларини хамда ўз ҳақ
 ҳуқуқлари учун курашаётган ўзбекларни оммавий қиришни бошлаш эканлигини тушинмасликни ва
 кўрмасликни иложи йўқ.

 Ўрганилаётган мавзунинг яна бир муҳим жабҳаларидан, Қодиржон Ботировнинг юқорида кўрилган
 нутқидан аксилўзбек жиноий амалиётида ва тарғиботида кенг фойдаланишидир. Бу демократик
 мамлакатлар учун кундалик ҳол бўлган танқидий чиқишни хазм қилолмаган ўтинбоевачи хокимият
 соҳиблари ва уларни оммавий аҳборот воситалари, нутқ муалифига ва ўзбекларга қарши турли-туман,
 юрт қирғизларники эканлигини тан олмас "миллатчи”, "миллий низо ёқувчи” каби айбномалар билан
 қутирган чиябўрилар каби ташландилар.

 Оқибатда, 19 май 2010 йили Жалолобод шаҳри яқинидаги "Телтору” ипподромида қирғиз оломонининг
 митинги бўлиб, ундаги бутун ғазаб ва нафрат ўзбеклар ва уларнинг лидерларидан бири Қ.Ботировга
 қарши қаратилди. "Энг бошидан митинг ташкилотчиларининг ташаббусига кўра, хужумлар жануб
 ўзбекларининг лидери Қодиржон Ботировга қарши қаратилди. Нотиқлар уни миллий низо ёқишда, титул
 элини (яъни қирғиз миллатини) танқид қилганда айбладилар ва хукуматдан уни жавобгарликка тортишни
 талаб қилдилар",- деб ёзди Қози Султонов. Митинг аксилўзбек, фашистик руҳнинг кўтаринки даражасида
 юксалган.

 Митинг қатнашчилари энди, ўзбекларни адабини бериб қўйиш керак, "Ўзбеклар йўқол Қирғизистондан!”,
 "Бегоналар қирғиз еридан йўқолинг!”, "Ўзбекларга, сартларга ўлим! "Қирғизистонда сартларга жой йўқ!”
 ва шунга ўхшаш нацистик шиорларни хитоблаб, Қирғизистон давлат байроғини баланд кўтариб,
 ўзбекларнинг Ҳалқлар Дўстлиги Университетига қараб юришган.
 
 Йўлдаги қирғиз милиция тўсиқлари очилиб, ушбу бир неча минг қирғиз фашистлар оломонини ўтказиб
 юборган. Бу оламон иштирокчилари темир ва арматура таёқлари, кўплаб тошлар билан қуроллангани
 бир-оздан кейин билинган. Митинг пайтида ва ундан кейин ҳам "отлиқлар” (тоғда ва қишлоқда 
 истиқомат қилувчи қирғизлар) ваъда беришган, яқин орада келишади деган, хитоблар кўп айтилган.

 Шу кун "отлиқлар” келишмади. Қирғиз оламони, йўлма-йўл ўзбекларга ва уларга тегишли дўконларга,
 ошхоналарга, ресторанларга  ҳужумлар қилганлар. Ниҳоят Университетга етиб бориб, унга тошлар
 отишган, ҳужумлар қилишган ва сўнг уни ёқишган. Университетнинг кўп қисмини вайронага
 айлантирганлар.

 Бу ваҳший қирғиз фашистларидан бирининг журналистга қараб, "Эй, рус, аралашма, бу бизнинг
 ўзбекларга қарши уришимиз” деб бақириши, нима содир бўлаётганини ва ким бу фожиа оловини
 ёндирганини аниқ номлайди. "Тўқнашув сиёсий кучлар ўртасида эмас, балки ҳалқлар ўртасида
 бошланиб, Жалолобод қирғизлари, Жалолобод ўзбекларини дўпослай бошладилар. Бу шунчаки, Бакиев
 тарафдорларининг аксилинқилобчилигига ўхшамайди.

 Бу даҳшатлироқдир",- деб ёзди ушбу воқеаларнинг бевосита гувоҳи Александр Гришин. Журналистнинг
 иддаосича, митинг ва ҳужум режа заминида амалга оширилганлиги кўзга ташланади.[14] Натижада
 учта ўзбек халок бўлиб, анча бегуноҳ кишилар ярадор бўлди.

 Исмоил Исхаков, ўтинбоевачилар хукуматининг мудофаа вазири ва жануб бўйича маҳсус вакили ва
 унинг кўппаклари верталётлардан воқеалар ривожи қай йўсинда бораётганини кузатганлари ва видео
 суратга ҳам олганлиги маълум.

 Эртаси 20 май 2010 йил, тонгда И. Исхаков, Қ. Ботиров ва бошқа ўзбек жамоаси вакиллари билан 
 Университет биносида учрашган ва унга воқеалар ҳақида батафсил сўзлаб берилган ва қирғиз
 ваҳшийларининг ўқув юртига хужумларини тасвири тушурилган касета ҳам қўйиб берилган. И.Исаков,
 ўзи ва хукумат бу воқеалардан жуда хавотирда эканлигини айтган. У Қ. Ботировга, Р.Ўтинбоева
 ва хукумат аъзолари сиздан маълум муддатга хорижга чиқиб туришингиз мақуллигини билдиришни
 менга топширишди деган.

 Яна И. Исаков, Қ. Ботировни, қисқа муддат хорижда бўласиз, биз бу ерда "тартиб ўрнатамиз”,
 сизга қарши қўйилаётган "турли-туман айблар, даъволар ва ҳовурлари ”пасайгач бемалол қайтиб
 келасиз деб ишонтиришга урунган.

 Мунофиқликни қаранг, 19 май 2010 йил қирғиз фашист оломонининг ваҳший хатти-ҳаракатларини зимдан
 уйиштирганлардан бўлмиш И. Исаков, шу кун амалга ошмай қолган икки нарсадан норизолиги воқеалар
 йўналишидан келиб чиқади. Биринчи, И. Исаковнинг норизолиги, қирғиз "отлиқларини” келиб кўпроқ
 ўзбекларни қириб, катта Қатоғонни бошламаганлиги эди. 

 Иккинчи, И. Исаковнинг жиғибийронлиги эса, Университетга ҳужум бўлаётганидан хабардор бўлиб,
 шу худуд атрофига еғилган 30-40 минг ўзбек жамоасининг, қирғизларни ваҳшийликларига жавобан
 куч ишлатмагани, ўзини инсонпарварлигини, донишмандлигини,  олиҳимматлигини, шерюраклигини,
 ҳақиқатда улуғ миллат эканлигини яна бир бор кўрсатиб, ўзини вазмин, босиқ ва оғир тутиши бўлди.
 [7;8;10;11]

 "Мен, Инсон устиворлиги, ноёб мазмунга эга, тенглик асосига таянишига, ва ноёб моҳиятга эга,
 Озодлик заминида  туришига ишонамен. Мен, ҳар бир шахсдаги инсон ҳуқуқларининг тенглигига
 ишонамен. Мен инсон учун курашамен. Унинг душманларига қарши”, – деган Антуан де сент-Экзюпери.
 Унинг чорлашига, монанд руҳият, жисмият ва амалиёт бизнинг миллатдошларимизда мавжудлиги кўринди.
 
 Ўтинбоевачиларнинг ўта фирибгар жиноятчилар эканликларини, қирғиз фашистлар оломони Бишкек шаҳрида
 тўнтариш амалга ошган, шу йил 7 апрель куни Хукумат Уйини, Бошпрокуратура биносини, Бакиев
 ўғилларини уйларини ва бошқа ўнлаб биноларни талон-тарож қилганлари ва сўнг ёндирганлари борасида
 умуман эсламаслиги, лекин шу хокимият соҳибларини кўрсатмасига асосан қирғиз спецназчилари
 тарафидан Бакиевлар уйига ўт қўйиб, айбни ўзбекларга тўнкашлари яна бир бор ошкор этади.
 
 Бир тасаввур қилинг, 2005 йил март ойи давлат тўнтариши оқибатида хокимиятни Аскар Акаевдан
 тортиб олган, Қурбан Бакиевнинг жанубдаги қирғиз тарафдорлари билан, ўзбеклар ҳам қўлласа ва
 у Жалолободда ёки Ўшда сафдошлари  билан ўз қароргоҳини жорий қилиб, фитначиларни қонундан ташқари
 деб эълон этиб, уларга қарши кураш байроғини кўтарса, Қирғизистон иккига бўлиниб, фуқаролар уриши
 бошланиш хавфи пайдо бўларди. 

 Бу икки хокимиятчилик, қайси оқибатларга олиб келишини башорат қилиш қийин, лекин қонли, мураккаб,
 қалтис шарт-шароит туғилиши мумкинлиги аниқ эди. Демак, моҳиятан ўзбек жамоаси, унинг лидерлари
 ўтинбоевачиларга умид билан қараши ва уларнинг ваъдаларига ишониши оқибатида апрель тўнтаришидан
 сўнг тузилган хукуматни қўллади ва республикани иккига бўлиниши, ҳамда фуқаролар уриши хавфидан
 сақлаб қолди.
 
 Бу билан амалда ўзбек жамоаси, унинг лидерлари, ўтинбоевачиларга хокимиятни сақлаб қолиш ва
 легитимлик, қонунийлик поғонасига ўтиш учун бебаҳо тарихий имконият яратди.[16] Аммо қирғиз
 нацизми ғоялари билан заҳарланган ўтинбоевачи хокимият соҳиблари, ўзбеклардан бир умр миннатдор
 бўлиш ва ҳақиқатда демократия қоидаларига риоя қилиш, яъни берган ваъдаларини амалга ошириш ўрнига,
 маккорлик билан, аксилўзбек оммавий қотилликларни, миллий нафрат, ҳасад, кўролмаслик асосида ва
 текин пул, ер, мол-мулк топиш учун зимдан тайёрладилар.

 Ўтинбоевачи хокимият соҳиблари, шу йил 14 май куни собиқ президент Қурбан Бакиев оиласига
 қарашли уйларни қирғиз спецназчилари томонидан ёндиришни уюштириб, фожиа оловини ёқдилар.
Категория: Қ И Р Ғ И З И С Т О Н | Просмотров: 786 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2017
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz