Четверг, 24-03-28, 10:12

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2014 » Июль » 22 » ЧЎЧҚА СОЛИТЕРИ-ТАЕNIA SOLIUM (чўчқадан юқадиган гижжа)
17:33
ЧЎЧҚА СОЛИТЕРИ-ТАЕNIA SOLIUM (чўчқадан юқадиган гижжа)

ЧЎЧҚА  СОЛИТЕРИ-ТАЕNIA  SOLIUM

(чўчқадан юқадиган гижжа)

(бешинчи мақола)

 

   Чўчқа солитери ҳам, ҳўкиз  солитери каби  одамнинг  ингичка ичагида  паразитлик қилиб ҳаёт кечирувчи  лентасимон чувалчанг ҳисобланади. Чўчқа солитерида  ҳам бош қисми-сколекси, бўйни, етимаган гермафродитик ва етилган проглоттидалардан иборат стробиласи  тафовут қилинади. Чўчқа солитерининг сколекси 1 мм катталикда  бўлиб, 4 дона ёпишғич аъзоси, хартум ва 2 қатор жойлашган илмоқлари бор. Чўчқа солитерида илмоқлар ва хартум бўлганлиги учун уни қуролланган солитер дейилади.

 

Тузилиши:

  Чўчқа солитери стробиласининг узунлиги аксари 1,5-2 метр, баъзан эса 5 метрга ҳам етади. Чўчқа солитери  ҳам, ҳўкиз  солитери каби, ингичка ичакдаги тайёр озуқалар билан эндоосмотик усулда овқатланади. Проглоттидаларнинг сони 600-800 га етади. Етилмаган проглоттидаларда  аввало эркаклик жинсий аъзолари, уруғдон, уруғ йўллари, уруғ отиб берувчи каналлар, сўнгра эса урғочилик жинсий аъзолари, яъни ҳўкиз солитеридагига қарши ўлароқ, 3 бўлакдан иборат тухумдон, тухум йўли, отип, сариқдон, бачадон ва қин тараққий этади.

 

Тухум хужайра:

  Уруғ ва тухум хужайраларининг қўшилиши ҳўкиз солитеридагига ўхшаш. Етилган проглоттидаларда бачадон шохлари кам, 8-12 та бўлади.

   Охирги етилган бўғимлари 1-2 дона бўлиб, узилиб, ахлат билан ташқарига чиқади. Ҳўкиз солитеридан фарқли равишда чўчқа солитерида жинсий клоака проглоттидаларнинг 1 томонига эмас, балки галма-гал ўнг ва чап томонига очилади.

Ташқарига ахлат билан чиққан  бўғимлар аксари оралиқ хўжайин-чўчқа оргшанизмига тушади.  Чўчқа  организмида тухумдан онкосфера чиқади. Онкосферада ҳам  илмоқчалар бўлади. Улар чўчқанинг ичак деворини тешиб ўтиб, қон ва лимфа орқали барча скелет  мускулларига  тарқалади. Онкосферада ҳам илмоқчалар бўлади.Улар чўчқанинг ичак деворини тешиб ўтиб, қон ва лимфа орқали барча  склет  мускулларига  тарқалади. Онкосфера финноз даврига ўтади. У финноз даврини цистицерк шаклга ўтади. Финнади чўчқа гўштини истемол қилган одамга чўчқа   солитери юқади. Баъзан одамлар асосий хўжайин бўлиб қолмасдан, оралиқ хўжайин бўлишлари хам мумкин, яъни одамга тухум ифлос қўллар орқали юқиши мумкин,одам ўқчиганда, қусганда тухум ошқазонга тушиб, қон ва лимфа орқали организмга тарқалиши мумкин. Бу  ҳолатни аутоинвазия дейилади. Баъзи холларда эса онкосфера қон орқали бош мияга, кўзга юракка, ўпкага тарқалиши мумкин. Чўчқа солитерининг тана тузилиши ва алоҳида органлари асосан ҳўкиз солитерига ўхшаш. Чўчқа солитерининг танасида ҳам тери-мускул халтаси бор. Танаси кўп қаватли кутикула билан қопланган. Айланасига ва узунасига йўналган мускуллар бор. Алоҳид тана бўшлиғи чўчқа солитерида ҳам бўлмайди. Чўчқа солитерининг айирув органлари, нерв системаси, нафас олиши хўкиз солитери билан 1 хил типда тузилган.      

   Ҳўкиз солитеридан ва чўчқа солитеридан келиб чиққан касалликларнинг лаборатория диагностикасида аввало бемор ахлатидан мазкур солитериларнинг тухумлари микроскоп билан  топилади, баъзи ҳолларда эса етилган алоҳида проглоттидаларни оддий кўз билан ҳам кўриш мумкин.

 

Эпидемиологияси   

 Тениоз перорал биогельминтоз антропоноздир.Инвазия манбаи ва гижжанинг охирги хўжайини одам хисобланади.Балоғатга етган  гижжа одам ичагида ящайди ва ундан вақти-қакти билан етилган бўлаклар ажралиб, ахлат орқали ташқарига чиқади.Бу бўлакларда гижжа тухумлари бўлади. Бу гижжанинг оралиқ хўжайни асосан уй чўчқалари, камдан-кам ёввойи чўчқалар, итлар, мушуклар ва одамлар бўлиши мумкин. Шу қайд қилинган  хайвонларнинг мускуллари орасидаги бириктирувчи тўқимада тухумлардан личинкалар-цистиперклар  (cvstocercus  cellulosis)  пайдо бўлади. Уларнинг диаметри 7-10 мм. Бу  гижжа одамга асосан яхши пиширилмаган чўчқа гўшти истеъмол қилинганда юқади. Бу гижжа билан касалланиш холлари деярли хамма жойда учраб туради.

 

Патогенези.

Тениаринозга  ўхшаш бўлади. Одам органинзмига гижжа тухумлари (финналар) киргандан 2-2,5 ой ўтгач турли органларда (бош мияда, миокардда, скилет мускулларида, тери ости бириктирувчи тўқимасида) цистицерклар ( личинкалар) ривожланади. Уларнинг диометри 5-8 мм бўлади. Улар бир неча йил давомида халок бўлмай сақланади. Цистицерклар тўқималарнинг сиқилишига, яллиғланишига сабаб бўлади. Ундан  ташқари  бу гижжаларнинг модда алмашинув жараёни ва парчаланиш натижасида хосил бўлган моддалар зарарли таъсир қилади ва аллергияга сабаб бўлади.

 

Клиникаси.

Тениознинг бошланғич давридаги клиник симптомлари  яхши ўрганилмаган. Хроник даврида касалликнинг белгилари тениарихозга  ўхшаб кетади.

  Цистицеркознинг  симптомлари жойлашган жойга қараб  турлича бўлади. Кўпинча бош мия ва кўз цистиперкози учрайди.

  Цистицеркоз хатарли касалликдир.

 

Диагностикаси.

Тениоз диагностикаси худди тениариноздагига ўхшаш.  Цистицеркозда эса  комплемент бириктириш риакцияси, тўғри гемаглютинацияси ва Р.Ф.А қўлланилади (Р.Ф.А қон ва ликвор билан қуйилади). 

Давоси: Цистицерикоз ривожланиш ҳавфи бўлганлиги сабабдан  тенниозни даволашда фенасаль, дихлорофен, трихлрофен ишлатилади. Чунки улар бемор ичагида гижжанинг парчаланишига сабаб бўлади.

  Тенниозда дегельминтизация қилиш учун қирққулоқ препаратлари ишлатилади.

   Цистицеркозда разиквантель  (бильтрицид) қўлланилади. Бу  дори кунига 16,6 мг/ кг ҳисобидан 14 кун  босим берилади, ёки  50 мг/ кг ҳисобидан 10 кун босим берилади. Аллергия реакциясининг профилактикаси учун бу дори билан бирга глюкокортикоидлар  тайинланади.

   Зарурат бўлганда хуругия усули қўлланилади.

  Профилактикаси:Ветеринария хизмати билан ҳамкорликда қатор профилактик чоралар амалга оширилади.

 

 

Фойдаланган адабиётлар:

А.Н.Саттаров “Гижжалар ва ичак паразитлари”

Ж.Х.Хамидов.А.Т.Оқилов  “Умумий биологиядан амалий машғулотлар”

В.М.Мажидов” Юқумли касалликлар”

 

                                                                          Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари                                

                                                                        Абдуқодир Нурмухаммад ўғли  Саттаров

                                                  +998-74-998-5-998                       

 

 

 

Категория: ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН | Просмотров: 1149 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz