Четверг, 24-04-25, 21:32

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2014 » Август » 4 » ЎЧ
03:52
ЎЧ

                                  ЎЧ

Очилдиев Убайдулла ака Горбачевнинг “қайта қуриш” даврида меҳнаткаш халқнинг кўкрагига ҳам шамол тега бошлаганини биринчилар қаторида сезди. Бу орада “Бирлик” халқ ҳаракати Ўзбекистонда фаолият бошлаганини эшитиб, унинг олийжаноб мақсадларини англагач, озодлик курашига бажону-дил қўшилди.

Бутун ҳаёти меҳнат билан ўтган Убайдулла ака Қўқонда “Бирлик” халқ ҳаракатининг энг фаол аъзоларидан бирига айланди. Академик М.Муҳаммаджонов ва профессор О. Каримов бошчилигида “Озод деҳқонлар” партияси тузилганда Убайдулла ака унга онгли аъзо бўлиб кирди.

Албатта, Убайдулла аканинг сиёсий фаолияти янгиланишга тиш-тирноғи билан қарши турган ҳукуматга ёққан эмас. “Озод деҳқонлар” партиясининг Қўқон шаҳрида ўтажак Қурултойи куни эрталаб соат 5 да миршаблар Убайдулла ака (ва бошқа кўпгина одамлар) ни уйидан олиб кетишиб, Қурултой ўтгунча милицияхонада ушлаб туришди ва Қурултойда қатнашишдан маҳрум этишди. Убайдулла ака ҳозирга қадар “Бирлик” халқ ҳаракати ва “Озод деҳқонлар” партиясига содиқлигича қолди.

Убайдулла аканинг оталари Очилдихўжа Ғофуров ўз даврида исломий илмни мукаммал эгаллаган уламо ва бир пайтнинг ўзида ўз билак кучига ишонган катта деҳқон бўлиб ўтганлар. 1931 йилдан бошлаб совет ҳукумати бу инсонга изчиллик билан тазйиқ ўтказа бориб, дастлаб 4,5 гектар ерини, кейинроқ эса бор мол-мулкини мусодара қилди. Боз устига, 30-нчи қатағон йилларида Убайдулла аканинг амакилари Мадаминхўжа Ғофуров ҳар жума куни ёшларга диний билим берганлари учун узоқ муддатли қамоқ жазоси берилиб сургун қилинган.

Ўзбекистонга демократия учқунлари кириб кела бошлаган йилларда одамлар орасида: “Ҳукумат 30-нчи йилларда тортиб олинган ерларни ўз эгаларига қайтарар эмиш” деган гаплар айланиб қолди. Бу гапларга ишонган Убайдулла ака 1992 йил 6 февралда мамлакат Президенти номига мактуб йўллаб, отасининг тортиб олинган 4,5 гектар ерни қайтиб беришни сўради. Президент девонидан 19 кундан кейин Убайдулла акага хат келади ва унда қуйидаги сўзлар бор эди:

“Ҳурматли Убайдулла Очилдиев! 30-нчи йилларда мусодара қилинган ер, мол-мулкни эгаларига қайтиб бериш ҳақида ҳали қарор чиққан эмас. Лекин сиз колхоз раҳбарияти билан келишган ҳолда ер олиб ишлашингиз мумкин”.

Убайдулла ака хатни колхоз раиси Ибрагимов Юнусжонга олиб бориб кўрсатмасданоқ унинг ўзи ва бригадир бўлиб ишлайдиган отаси Ибрагимов Ўринбойлар Убайдулла аканинг уйига кириб келишади. Колхоз раиси: “Ерлар хусусийлаштирилади, деган гап бор. Шундай бўлса, отангиздан тортиб олинган ўша ерни оласиз, ҳозирча Қоронғулик боғ ўрнида ишлайверинг. Сиз меҳнаткаш одамсиз, сиз удда қилишингизга ишонаман” - деди. Сатҳи салкам 2 гектар бўлган, халқ орасида «Қоронғулик боғ” деб аталиб келинган боғ 1956 йилгача бор бўлиб, куз нам келганлиги учун мачит ва ҳатто одамларнинг уйларида пахта қуритгич (сушилка)лар қурилган ва деярли барча боғлардаги дарахтлар кесилиб, пахта қуритишга ёқиб юборилган, собиқ гўзал боғлар ахлатхоналарга айлантирилган эди.

Турли корхоналар ахлатхонасига айланган “Қоронғулик боғ” беҳисоб ахлати билан Убайдулла акага берилди. Меҳнатга ўрганган Убайдулла ака ўз кучи ва пулига Қоронғулик боғни ахлатдан тозалаб 2000 дан ошиқ терак, 263 туп шафтоли, 191 туп ўрик, 135 туп анор, 60 туп анжир, 30 туп ёнҚоқ, 25 туп хурмо, 20 туп беҳи, 20 туп гилос, 20 туп олча, 15 туп олма, 12 туп жийда, 2 туп олхўри, 1 туп нок, 50 туп тут, 78 туп тол дарахт экди. Мевали дарахтлар бехато мевага кирди. «Қоронғулик боғ” ҳақиқий Ёруғлик боғига айланди.

Қарилигимни ўз кучим ва пулим ҳисобига яратган боғимда ўтказаман, деб ният қилиб юрган Убайдулла аканинг ниятлари пуч бўлиб чиқди. Убайдулла ака советлардан кейин шаклланган ҳукумат олдингисидан шафқатсизроқ, очкўзроқ, инсофсизроқ эканини кеч тушуниб қолди.

1999 йил кузи сиёсий соҳада Ўзбекистон учун ташвишли келди. Қирғизистон тоғларига қуролланган ўзбек мухолифати кириб кела бошлади ва ҳукуматга жиҳод эълон қилди. Ўзбекистон ҳукумати зудлик билан Фарғона водийси, жумладан Қўқонга ҳарбий қисмлар жойлаштира бошлади. Убайдулла ака боғи билан ёнма-ён бўлган поликлиника ва олий ўқув юрти бинолари ҳарбий қисмга берилди. Боғнинг 70 сотих майдони ҳам ҳарбий қисмга олиб берилди. Убайдулла аканинг кўп йиллик меҳнатини ҳеч ким эътиборга олгани ҳам йўқ. Сиёсат инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилишга эмас, балки зўравонликка асосланган мамлакатда бу ҳали ҳалво эди.

Нормал демократик жамиятда инсоннинг шунча йиллик ҳалол меҳнати билан улкан боғ яратганини, бунинг устига у мутлақо ташландиқ ерни қайта ишлаганини, унга ўз ёнидан пул сарфлаганини эътиборга олинади. Бу инсонда ерни эгаллаб туришга рухсати бўлмаган тақдирда ҳам, жамият раҳбарлари унга бу ерни қонун доирасида хусусийлаштириб беради ва ундан жамият фойдасига солиқ олиб туради. Бу - нормал демократик жамиятда содир бўлади, бироқ қаралаётган воқеа Ўзбекистонда, янада аниқроқ айтсак, Қўқонда содир бўлаётганини эсимиздан чиқармаслигимиз керак.

Убайдулла аканинг орқасида суянадиган тоғи йўқ - буни Қўқон шаҳар ҳокимиятида ҳам билишади. Ўзбекистон “демократияси” шароитида орқангда суянадиган тоғинг бўлса, ёки ҳамёнингда пулинг бўлса ...

Қўқон шаҳар ҳокими жаноб А.Хўжаев 2000 йил 1 июнда “Шаҳримизнинг маъмурий чегарасида жойлашган рухсатсиз эгаллаб олинган ер майдонларини қайтариб олиш ва ундаги қурилмаларни кўчириш ҳақида” номли №251 қарор чиқарди. Кўп ўтмай, яъни 14 июнь куни шаҳар ер ресурслари хизмати бошлиғи Э.Камалян Убайдулла акага “... ҳокимнинг ... №251 қарори билан ... рухсатсиз эгаллаб олинган ер майдони қайтариб олинади. ..., акс ҳолда тегишли ҳужжатлар шаҳар халқ судига топширилиб, ЎзР ЖК нинг 229-моддаси билан жиноий жавобгарликка тортилишингиз мумкинлигини огоҳлантирамиз” деган дағдағали хат юборади.

Э.Камалян хати топширилгандан кейин бир кун ўтгач Убайдулла аканинг уйига 11 одам (улар орасида милиция ходимлари ҳам бор эди) кириб келишиб: “Бу боғ ҳокимиятда “кимошди” савдосига қўйилиб сотилди, дарҳол бу ерни бўшатинг, чиқиб кетинг” деб ультиматум қўйишди.

- Боғ “кимошди” савдосида сотилган бўлса, сотилганлик ҳақида ҳужжат кўрсатинг, - деб талаб қилди Убайдулла ака. Келган одамларнинг бирортаси ҳам ҳеч бир ҳужжат кўрсата олмади.

Бу воқеадан олдин шаҳар ҳокими Убайдулла акани чақиртириб: “Ҳарбий қисмга ўтган 70 сотих ерингиздаги дарахтлар учун ҳарбий қисм сизга 139 минг сўм пул тўлаши керак. Шу пулни ҳарбий қисмдан талаб қилиб олинг”- деди. Ҳарбий қисм командири эса: “Боғнинг бу қисмини бизга ҳокимият берган, пулни сизга ҳокимият берсин” деб Убайдулла акани яна ҳокимиятга қайтарди. Убайдулла аканинг сарсонлик кунлари ана шундан бошланди.

Убайдулла акага 139 минг сўм пул тўлаш у ёқда турсин 23 сентябрь куни ҳарбий қисм командирларидан Усмонов бошлиқ 30 нафар аскар Убайдулла аканинг боғнинг ҳарбий қисмга ўтган бўлаги ичидаги уйини бузиб ташлашди.

Ҳокимнинг кими кўп қариндош-уруҚи, ошна-оҚайниси кўп. Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг ҳамма жойларида “эрка” ҳокимлар одамларнинг ерлари, корхоналари, дўконлари, машиналари ва бошқа шахсий ва хусусий мол-мулкларини мусодара қилиб, ўз қариндош-уруғ ва ошна-оғайниларига бериб ёки сотиб юбораётганлари ҳақида мисоллар исталганча. Бундай зўравонлик, муттаҳамлик, очиқдан-очиқ ўғирлик ва инсон ҳуқуқларининг қўпол бузилиши нафақат ҳокимларнинг “эркалигидан”, балки ҳукумат сиёсати шу йўналишда эканлигидан содир бўлмоқда. Бундай бебошликларга “қонуний” тус бериш мақсадида уларни ҳокимлар измидан чиқмайдиган судлар қўли билан қилмоқдалар.

28 ноябрь куни Қўқон шаҳар судьяси О.Ишматов
“Даъвогар Қўқон шаҳар ер ресурслари хизмати бўлимининг жавобгар Очилдиев Убайдуллага нисбатан ўзбошимчалик билан эгаллаб олган ер майдонини бўшатиш ҳақидаги аризаси қаноатлантирилсин.
Очилдиев Убайдуллага Қўқон шаҳар Шарқ мавзеси ҳудудидаги ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 1,94 гектар ер майдонини бўшатиб бериш мажбурияти юклатилсин” деган қарорни қабул қилган бўлса, суд қарорида “Қарордан норози томонлар йигирма кун ичида Қўқон шаҳар суди орқали Фарғона вилоят судига шикоят киритишга ҳақлидирлар” деган банд бўлишига қарамай, бир ҳафтадан кейин, яъни 5 декабоь куни Қўқон шаҳар суди суд ижрочиси А.Умаров Убайдулла ака ва Қўқон шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи, милиция полковниги А.Қундузовга ушбу ОГОҲЛАНТИРИШ ХАТИни топширади:

“1. Қўқон шаҳар А.Навоий кўчаси 168 уйда яшовчи Очилдиев Убайдуллани огоҳлантиради: Агар Сиз Қўқон шаҳар Шарқ мавзесидаги 1,94 гектар ер майдонини ўз хоҳишингиз билан бўшатиб қўймасангиз, суд қарори мажбурий равишда ижро қилинади. Ер бузиш тайинланган кун уйда бўлмаслигингиз суд қарорини бажаришга тўсқинлик қилмайди.
2. Қўқон шаҳар ИИБ бошлиҚи А.Қундузовдан Ер бузиш тайинланган куни милиция ҳудуд нозири ҳамда милиция наряди билан таъминланиши сўралади.
3. Ерни мажбурий равишда бузиш 27.12.2000 куни соат 10.00 га тайинланган бўлиб, Қўқон шаҳар Шарқ мавзесидаги 1,94 гектар ер майдонида бўлиб ўтади”.

Ана шундай. Онангни қози ... са, додингни кимга айтасан?!!!
Афсуски, бу - Ўзбекистоннинг ҳозирги куни.

Баъзан одамларнинг: “Фалон жойда тартибсизликлар бўлибди, тугун жойда тартибсизликлар бўлибди” деганини эшитиб қоламиз. Америкалик, инсон ҳуқуқларини сўнги нафасигача ҳимоя қилган Мартин Лютер Кинг: “Тартибсизликлар - ўз пайтида тингланмаган одамларнинг овозидир” деган гапи маълум ва машҳурдир. Буюк инсоннинг бу фикри устида қўқонлик (ва бошқа) ҳоким ва судьялар бироз ўйлансалар ёмон бўлмас эди.

“Инсон ҳуқуқлари Умумжаҳон Декларацияси”нинг муаллифлари инсон ҳуқуқи улкан сиёсий ва иқтисодий категория эканлигини англаган ҳолда унинг Кириш қисмига:
“Инсон зўравонлик ва мустабидликка қарши охирги чора сифатида исён қилмаслиги учун унинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонун доирасида таъминланиши керак” деган ёзувни киритганлари ҳар бир ҳоким ва судьяни ўйлантириши ҳам керак деб ўйлаймиз.

Убайдулла ака Очилдиев мисолида бир нарса яққол кўзга ташланади. Бундай ҳатти-ҳаракатларни 80-чи йиллар охири ва 90-чи йиллар бошида озодлик ва демократия учун курашган инсонлардан Ўзбекистон ҳукуматининг ЎЧ олиши деб тушуниш мумкин.

Юқори нуфузли раҳбарлар ўз чиқишларида совет давридаги зўравонликларни қоралашадилар. Бу - тўғри. Бироқ 30-чи йилларда Убайдулла аканинг оталари Очилдихўжа Ғофуровнинг ерларини коммунистлар тортиб олгани мустамлака шароитида ажабланарли бўлмаса, 2000-чи йилда эса Убайдулла аканинг боғини мустақил Ўзбекистон ҳокимлари тортиб олаётгани ғоят ажабланарли ҳолдир.

Толиб Ёқубов

Категория: Ў З Б Е К И С Т О Н | Просмотров: 1195 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz