Среда, 24-04-24, 06:58

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2014 » Август » 14 » ЭХИНОКОКК
01:52
ЭХИНОКОКК

                                  ЭХИНОКОКК (ҳайвонлардан юқадиган гижжа)

                                             (еттиинчи мақола)

Эхинококк ҳам ясси чувалчанглар типининг лентасимон чувалганглар синфига масуб бўлиб, шу синфнинг бошқа вакилларидан ўзининг тузулиўи ва тарақиёти билан  фарқ қилинади.Эхинококк ўз тарақиётида личинка  даврини махсус пуфак ичида жойлашган. Қизлик пуфакчалар тарзида ўтказади. Булар донадор шаклда бўлади.

 

Тузулиши:  

Эхинококкнинг  етилган лентасимон шакли итлар, бўрилар, тулкилар ва  баъзан мушукларниг етилган лентасимон шаклининг узунлиги 2-6 мм атрофида бўлиб, бошқалардан шу билан ҳам  фарқ қилади. Эхинококкнинг финноз даври эса , аксинча, олмадек, боланинг бошидек, баъзан ҳаддан ташқари катта-16-20 кг гача бўлади. Эхинококк танаси ҳам лентасимон бошқа ясси чувалчанглардаги каби, сколекс, етилган гермафродитик ва етилган  проглоттидалардан  иборат. Эхинококкнинг  сколексида 4 дона ёпишғич мослама, хартум, ниҳоят хартумида 2 қатор жойлашган  илмоқлари бор. Сколексидан  сўнг ҳаммаси бўлиб 3та ёки 4та проглоттидалар жойлашган бўлиб, буларнинг олдинги қисмлари етилмаган, орқа  қисмлари етилган бўлади.

  Охирги-етилган   проглоттида  бошқа проглоттидалардан узун бўлади. Эни эса 0,5-0,6 мм.  Етилган проглоттидаларда қисқа-қисқа шохланган бачадон бор. Бачадон эса уруғланган тухумлар билан тўлган ва бўлади. Эхинококкнинг  лентасимон шаклидаги органлар ва аъзолар: ҳазм, айирув органлари, нерв  системаси ва нафас олиш органлари ҳўкиз солитеридагидек тузилган.

  Эхинококкнинг оталанган тухумли етилган  проглоттидаси асосий хўжайин- итлар, бўрилар ва тулкиларнинг ингичка ичагидан ахлат билан ташқарига чиқади. Ташқи муҳитда сувда, ўтга, ерга тушиши натижасида қорамолга, от, чўчқа ва бошқа ҳойвонлар ҳамда одамга ўтади.

 

Юқиши:

Асосий хўжайинланинг ануси атрофи ифлосланади, уларнинг ифлос ерга ётиши, ағанаши натижасида терисининг жуни ҳам ифлосланган бўлади. Бинобарин мазкур ҳайвонларни овлаш, терисини шилиш, жасадини ёришда касалликнинг юқиш    ҳавфи янади ортади. Эхинококкнинг етилган тухумлари юқоридаги усуллар билан ёки  сув, кўкатларни истеъмол қилиш натижасида оралиқхўжайинлар-одам, туёқли  хайвонлар, қорамоллар организмига  ўтади ва финноз даврини  мазкур организмларда  кечиради. Одамларга  бу касаллик аксарият итлар билан контактда бўлиш  (уларни сийпалаш,  уларни уй жиҳозларига яқинлаштириш ва бошқалар) натижасида юқади.

 

 Оралиқ  хўжайиннинг ошқозон-ичак  системасига  тушган  тухумларнинг  устида  пардаси эриб кетади. Бунинг  натижасида личинканинг бошланғич шакли-онкофера чиқади. Онкосфера  эса ичак эпителиал қаватини ёриб  ўтади ва қон, лимфа суюқликлари орқали  ички  органларга, аввало жигар, ўпка, баъзан юрак кўмик ва орқа мияга ҳам ўтиши мумкин. Бу  органларда  онкосфера етила  бошлайди ва  алоҳида пуфакка ўралган ҳолда  ўсади. Пуфак ичида  эхинококк личинкаси тараққий этади ва бош қисми ичкарига қайрилган илмоқчали шакллар ҳосил бўла бошлайди.

 

Эхинококк пуфаги жуда  секин ўсиши  билан характерланади. Аввало  личинкадан 1 дона  пуфак хосил бўлади. Бу пуфакнинг девори 2 қаватдан иборат. Ташқи қавати хитин қабилида бўлиб, қатлам-қатлам ҳолда,  ички  қавати эса  паренхиматик  тарзда тузилган, бу қават  этли қават ҳам дейилади. Мазкур  қаватнинг  ичи  сарғимтир рангли суюқлик билан тўлган бўлади. Пуфакнинг ўсиш (герминатив) қавати ҳисобига ташқи, экзоген ва ички –эдоген қизлик  пуфаклари ҳосил бўлади.  Бу пуфакчаларнинг

ичида эса яна қизлик (набира) пуфакчалар ҳосил бўла  бошлайди. Кўпчилик ҳолларда бу  пуфакчалар  эхинококк пуфагининг ички сатҳига қараб ўсади. Эхинококк кўпинча жигарда,ўпка ва буйракда, камдан кам холларда кўмик-илик ва бош мия ,баъзан ичак деворларида учраши мумкин.

 

 Эхинакокк пуфаги қайси органда тараққий этаётган бўлса,ўша органнинг роли ва хизматига қараб ҳар-хил белгилар пайдо қилади,кўпчилик холларда шу органнинг кичраеб қолишига олиб келади,унинг функциясига путур етказади.Эхинакокк пуфагининг ёрилиб кетиши хаёт учун хафлидир.

 

Асосий ҳўжайинлари 

 Эхинакоккларни асосий хўжайинлари асосан дайди итлар, чия бўрилар, тулкилар, бўрилар  ва бошқаларга  касаллик хайвонларнинг ўлимтигидан, хусусан ички аъзолари; жигар, ўпка, буйрак ва талоқларидан ўтади, личинкалар уларнинг ингичка ичагида вояга етади.

 

   Эхинакокк касаллиги- эхинококкоз дейилади. Эхинакоккни аниқлашнинг (диагностикасининг) 1 неча методлари бор.

 

    Аввало кушхоналарда сўйилган ҳайвонлардан олиниб, сўйилган ҳайвонлардан олиниб, суюлтирилган (кучсизлантирилган) махсус эхинококк суюқлиғи оз миқдорда бемор билагининг териси орасига юборилади. Кацони реакцияси деб шунга айтилади. Агар бемор организмида  эхинококк бўлса, организм сезувчанлигининг ўзгариб қолганлиги туфайли 1 неча минутдан сўнг тери тангачадек қизариб чиқади.

 

  Бундан ташқари билак венасидан қон олиб, комплементни боғлаш реакцияси (РСК) қўйилади. Бу реакцияни Вейнберг 1 чи қўллаган. Булардан  ташқари беморнинг қонини текшириш алоҳида аҳамиятга эга. Қоннинг шаклли элементларида бир қадар ўзгариш, яъни  эозинофилия ҳолати учрайди.Ўпка, суяк  эхинококкозларини эса ренген ёрдамида ҳам аниқлаш мумкин.

 

Касалликни тарқалиши:

  Касалликнинг тарқалишида санитария-гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, айниқса ветеринария муассасаларида, гўшт комбинатларида эхинококк касаллигига учраган ҳайвонларнинг аниқланмай қолиши, уларнинг  ички аъзоларини  итларга ташлаш ҳоллари, итлар ва бошқа ҳайвонларга яқин юриш касаллик юқишига олиб келади.

 

Этиологияси:

Бу касалликни  Echinococcus grandulosis деб аталадиган гижжанинг личинкасини қўзғатади. Бу личинка 1 камерали пуфакдан  (Echinococcus unilocularis)  иборат бўлиб, унинг диаметри  1дан 50 мм гача боради. Пуфакнинг девори  2 қават  пардадан иборат. Ҳар 1 та пуфакчада суюқлик ва 100 га  яқин гижжа болачаси бўлади.

 

Эпидемилогияси.

Эхинакоккоз перронал зооноз  биогельминтоздир. Бу гижжанинг охирги хўжайни ва инвазия манбаи уй итлари, бўри, бўрсиқ ва шу каби ҳайвонлардир.

  Қора молллар, эчкилар, от, эшаклар ва одам гижжанинг оралиқ хўжайнидир. Бу гижжа одамга кучуклар, қўйлар билан контактда бўлиши натижасида юқади. Бу ҳайвонларнинг териси, жунида жуда кўп миқдорда гижжа тухумлари бўлади.    Эхинакоккоз пиширилмаган сабзавот, хўл мевалар истеъмол қилиш оқибатида ҳам юқади. Ўрта Осиё республикаларида, Сибирда учраб туради.

 

Патогенези ва патанатомияси:

Оғиз орқали ошқозон ва ичакка тушган гижжа тухумидан ажраб чиққан онкосфера ичак деворидан ўтиб, қонга тушади ва қон орқали жигарга боради. Жигарда  онкосфераларининг кўпчилиги ушланиб қолади, ва фақат 1 қисмигинаси қон орқали бошқа органларга (ўпка, бош мия, буйрак, юрак ва бошқалар) етиб боради. Бу органларда секин аста личинка-эхинакокк ривожланади. Эхинакокк 5-6 ойдан сўнг 2-40-мм гача катталашади. Ўпкада жойлашган эхинакокк  20-25 см гача катта бўлиши мумкин. 5-6 ойдан сўнг личинка фиброз капсула билан қопланади. Эхинакокк  жойлашган органда эшилиш натижасида  турли симптомлар пайда бўлади. Баъзан  эхинакокк халок бўлиши ва иккиламчи инфекция кириш натижасида абсцесс ривожланиши мумкин. Касалликнинг ривожланишида паразитдаги модда алмашинув натижасида хосил бўладиган меъдда бўлитларга нисбатан сенсибилизация холати юз беради. Баъзан эхинакокк пуфагининг  ёрилиши натижасида анафилактик шок содир бўлади. 2 чи томондан, ёрилган пуфакдан чиққан болача паразитлар организмга тарқалади ва бошқа органларда  эхинакокклар ривожланади.

 

Клиникаси:

Бу касаллик симптомлари секин аста ривожланади. Одатда гижжа юққандан сўнг 1 неча йил ўтгач 1 чи симптомлар пайдо бўлади. Фақат баъзи беморлардагтна тинка қуриш, бош оғриғи, эшаккеми тошиши, вақти-вақти билан  харорат кўтарилиши кузатилади. Жигар эхинакоккокози энг кўп учрайди. 3та стадияси ажратилади: 1-латент даври  гижжа  юққандан то 1 чи симптомлар  пайдо  бўлгунга  қадар давом этади. 2 чи даври-касаллик симптомлари пайдо бўлиши билан бошланади. Беморнинг иштаҳаси  йўқолади,  тинкаси қурийди, боши оғрийди, озиб кетади, субфебрил ҳарорат бўлади. Баъзан баданда  аллергик тошмалар  тошади ва қичашади.булардан ташқари қорин оғрийди,  ўнг қобирға  остида оғирлик сезилади, беморнинг кўнгли айниб қайт қилади, ичи бузилади.  Жигар катталашади, ушлаганда қаттиқ туюлади. Асосан унинг ўнг бўлаги катталашади. Эхинакокк  пуфаги жигарнинг олди ва пастида дойлашган бўлса, пальпация қилинганда қўлга илинади. Юмалоқ, катта ва эластик  ўсма аниқланади. 3-даври. Бу давр  турли  асоратлар ривожланиши билан характерланади. Улар қуйидагилар:а) эхинакокк  пуфаги йиринглаб, жигар абцесси ривожланади, абцесси ёрилиб, қорин бўшлиғига, плевра бўшлиғига, ошқозонга, ичакка, бронхга тушади; б) яллиғланмаган  эхинакокк пкқаги ёрилиши натижасида қатор аллергик реакцилар пайдо бўлади. Баъзан шок  юз бераши мумкин. Пуфак ёрилганда  эхинакоккоз бошқа  органларга хам тарқалади; в)  эхинакокк пуфаги  v. porta  ни ва  v.  cava  infeerior ни сиқиб қўяди. Натижада  шу ҳолатга  хос қатор симптомлар  ташқарисидаги ўт йўлларини қисиб қўяди ва обтурацион сариқлик  пайдо бўлади. Гемограммада эозинофилия ва ЭЧТ нинг тезлашгани аниқланади.

Давоси Бизларнинг “малҳам”табобат маркази ходимлари ўзларини бир неча йиллик тажрибаларига асосланиб асосан тиббиёт дори дармонларидан Мебиндазол,ёки вермокс препаратлари берилади.Катталашган холда жаррохлик усулида даволанади. Бунинг учун ўзларимизни жаррохимиз бор.Янги пайдо бўлган пайтда Осиё125 ва қўшимча гиёх дори дармонларимиз бор.Муржат учун телефон;998-90-987-9-987.

 

Фойдаланган адабиётлар:

А.Н.Саттаров “Гижжалар ва ичак паразитлари”

Ж.Х.Хамидов.А.Т.Оқилов  “Умумий биологиядан амалий машғулотлар”

В.М.Мажидов” Юқумли касалликлар”

 Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари                                

Абдуқодир Нурмухаммад ўғли  Саттаров +998-90-987-9-987                     

 

 

Категория: ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН | Просмотров: 1506 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz