Среда, 24-04-24, 12:46

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2014 » Август » 14 » ИЧАК ЛЯМБЛИЯСИ--LAMBLIA INTESTINALIS
01:57
ИЧАК ЛЯМБЛИЯСИ--LAMBLIA INTESTINALIS

                ИЧАК  ЛЯМБЛИЯСИ--LAMBLIA  INTESTINALIS

                                         (саккизинчи мақола)

  Ичак лямблияси ҳам хивчинлилар  синфига кирувчи 1 ҳужайрали организмлар бўлиб, содда ҳайвонлар типига мансубдир. Ичак лямблияси  аксарият , одамнинг  12 бармоқли ичагида, ингичка ичагининг юқори қисмида паразитлик қилиб хаёт кечиради.

 

Тузилиши:

  Ичак лямблиясининг танаси ўртасидан кесилган нокнинг ярим палласига ўхшаб кетади, олдинги қисми кенг тортиб, юмалоқланган  бўлса, орқа қисми вергулсимон эгилгандир.    Ичак лямблияси танасининг узунлиги 10-18 метр. Ташқи  томондан пелликула билан қопланган бўлиб, танасининг ўртасидан таянч ўқ (аксостиль) ўтади, бу ўқ танаси 2 симметрик бўлакка бўлади. Мазкур бўлакларнинг ҳар бирида ядро бўлиб, кариосомаси аниқ кўринади. Ичак лямблияси танасининг олдинги ва юқори қисмида махсус сўрғичли  диски бор, шу диск билан паразит ичакнинг шиллиқ пардасига ёпишади.

 

   Ичак лямблиясининг 8 дона хивчини бўли, мазкур хивчинлар танада симметрик жойлашади. Хивчинлари жуфт ҳолатда паразитнинг  олдинги  томонидан, ва ён бағриларидан чиқади.

  Аксостиль вергулсимон ёки таёқчасимон парабазал танача ётади. Унинг вазифаси ҳалигача аниқланмаган.

  Лямблиялар эндоосмостик усул билан овқатланади.

  Лямблиялар шароит ноқулай бўлганида цистага ўралади.

  Цистанинг узунлиги 10-14 н , эни 7-9н дир.

 

Хивчинлари:

  Ичак лямблияси хивчилилар синфига кирувчи бошқа  турларга нисбатан мураккаб тарзда кўпаяди. Бунда аввал  ядро тенг 2 га  бўлинади, сўнгра сўрувчи диск, блеффаропласт, таянч ўқи 2 га бўлинади. Шундан сўнг паразит танаси кенгайган олд томонидан тенг 2 га  бўлинади,  натижада 2 та лямлия ҳосил бўлади. Бундай бўлиниб кўпайиш  лямблияларнинг вегетатив ҳолида ҳамда циста ҳолатида учрайди.

   Ичак лямблияси одамларда кўп ҳолларда қорин соҳасида  оғриққа сабаб бўлади. Лаборатория  усулида диагноз қўйиш учун махсус зонд воситастда беморнинг 12 бармоқли ичагидан суюқлиқ олиб текширилади.

 

Текширишлар

Лямблияларнинг нафас тузилиши ва уларнинг потологик жараёнидаги  ролини, касалликнинг тарқалаши, давоси, олдини олишни  биринчи бор Ташкентлик олима прафессор Н.А.Дехқонхўжаева муттасил ўрганиб чиққан. Харакатчан формасида  ; жуфт диск бўлиб бунда сурғичсимон хивчин бўлади. Шу хифчинлар ила беморнинг ингичка ичагида ундаги шиллиқ пардага ёпишиб олади. Лямбиялалар соғлом одамнинг меъда-ичак йўлига тушади ва ундан ингичка ичакка ўтиб кўпаяди.Шу холатда беморнинг ингичка ичагини зарарлайди.Ундан сўнг йўғон ичакка ўтиб (бу ер улар учун ноқулай холат бўлиб), ўз харакатини йўқотади. Ана шу ерда у цисталарга айланади. Бу цисталар ташқи мухитга ахлат орқали чиқади ва тупроқда 3 хафтагача, сувда 5 хафтагача сақланиши мумкин.

 

Юқиши

Касаллик лямбиля тушган овқат (айниқса мева ва савзовотлар) ва сув истемол қилганида, шунингдек кир қўл ва рўзғор буюмлари  орқали юқади.

 

 

 

 

Белгилари.

Лямбилаяда қориннинг юқори ва киндик қисми  сохаси оғрийди. Қорин дам бўлади, ғулдирайди, кўнгил айнийди, Беморнинг ич кетиши ёки ич қотиши мумкин (ахлат сариқ, бир оз шилимшиқ, аралаш бўлади.У озиб кетади.

 

Даволаш

Касалликни фақат шифакор врач даволайди. Бемор дари-дармонлардан ташқари, парҳез қилиб, қайнатилган гўшт, кефир, тварог, карам, сабзи, клюква ва б.ни еб, ширинлик ва хамир овқатларни кам истеъмол қилиши лозим.  Тиббиёт дориларидан митранидазол (трихапол, флагил) акрихин ва фуразалидон берилади. Метранидазолни 0,25 дозалик хаб дорини 1 тадан 3 маҳал 7 кун давомида сўнг акрихин 0,1 гр дан 3 маҳал 7 кун давомида истеъмол қилинади. Уларга қўшган холда фуразалидон 0,1 гр дан 4 маҳал 5 кун давомида катталар истеъмол қилади. Ёш болалар дозасини шифокор белгилайди.Бизларнинг “МАЛХАМ” табобат марказимиз ходимлари бир неча йиллардан буён бу иллатни халқ табобат усуллари давомида айниқса ОСИЁ 125 рақамли гиёхлари ила даволаб келмоқдалар (.Муражат учун телефон рақамларимиз +998-74-998-5-998 қўшимча маълумотларни учун марказга мурожат этинг)

 

Олдини олиш:

  Ичак лямблиясининг олдини олиш касалликни  ўз вақтида аниқлаш ва даволашдан иборат. Ичи бузилиб турадиган  болалар лямлия ташувчиликка  текшириб турилади (қ. Инфекция қўзғатувчиларини ташувчанлик). Озиқ-овқат маҳсулотларини озода сақлаш, пашшаларга қарши курашиш зарур. Очиқ сув ҳавзаларида чўмилмаслик,  сувни қайнатмасдан ичмаслик, ювилмаган мева-сабзавотларни емаслик, энг муҳими шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш керак.

 

 

Фойдаланган адабиётлар:

А.Н.Саттаров “Гижжалар ва ичак паразитлари”

Ж.Х.Хамидов.А.Т.Оқилов  “Умумий биологиядан амалий машғулотлар”

В.М.Мажидов” Юқумли касалликлар”

 

                                                                          Малҳам ҳалқ табобат маркази раҳбари                                

                                                                        Абдуқодир Нурмухаммад ўғли  Саттаров

                                                     +998-74-998-5-998                     

 

 

 

Категория: ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН | Просмотров: 1522 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz