Вторник, 24-04-23, 11:26

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2015 » Апрель » 4 » Янги мусулмон бўлган собиқ кардинал билан суҳбат
14:36
Янги мусулмон бўлган собиқ кардинал билан суҳбат

Янги мусулмон бўлган собиқ кардинал билан суҳбат

Исломга қайтиш 15.07.2012 

У Исломни қабул қилгач, черковга хизмат қилган даврида орттирган мулкларининг ҳаммасини черковга қайтариб берди яъни, 2,4 миллион АҚШ доллари, 320 миллион Судан динори ва икки бино. Марказий Африка черкови олий кенгашининг собиқ бош котиби Ашўка Кўлин Янкў ўзининг тавҳид дини бўлмиш Исломга киргани ҳақида гапириб беради:

Мухбир: Умр бўйи бир динга эътиқод қилган киши уни алмаштириши жуда қийин бўлар экан. Католик черковининг энг олий мансабларига эришган кардинал Янкўни бундай қадам ташлашига нима сабаб бўлди?

Жаноб Ашўка: Ихлос ва сабр билан Ҳақни излаётган одам албатта бир куни уни топади. Динни англаш борасидаги йўлимни Ийсо алайҳиссалом сўзлари билан баён этсам, уни ўлдирмоқчи бўлган яҳудийларга қараб: “Мен сизларга Худодан эшитган ҳақиқатни сўзлаб бердим, холос. Шундай бўлса–да, сизлар мени ўлдирмоқчисизлар” (Юҳанно Инжили, 8:40).

Ийсо алайҳиссалом Аллоҳ таоло тарафидан танланган ва китоб нозил қилинган бир пайғамбар одамдир. Юҳанно Инжилида айтилишича: “Агар Отангиз Худо бўлганида эди, мени яхши кўрган бўлар эдингиз, чунки мен Худодан келиб, энди шу ерда турибман. Мен ўзимча келганим йўқ, мени У юборди” (Юҳанно Инжили 8:40).

Ийсо алайҳиссаломнинг пайғамбар этиб юборилгани ҳақида Лука Инжилида ҳам айтиб ўтилган: “Ҳаммани ваҳима босди. “Орамизда буюк пайғамбар пайдо бўлди, Худо Ўз халқини йўқлаб келди”, – деганларича, Худони олқишлар эдилар” (7:16). Яна: “Исо Қуддусга кириб келганда, бутун шаҳар: “Бу ким бўлди?” – деб ҳаракатга келди. Халойиқ эса: “Бу Жалиланинг Носира шаҳридан бўлган Исо пайғамбар!” – деб таъкидлади” (Матто Инжили, 21: 10-11).

Қуръони карим ҳам бу ақийдани тасдиқлайди, Моида сурасининг 75 оятида: “Масиҳ ибн Марям бир Пайғамбар, холос. Ундан олдин ҳам Пайғамбарлар ўтган”, дейилади.

Мухбир: Демак, Инжиллардаги ишоралар насронийликдан Исломга ўтиш учун кифоя қилади, деб ҳисоблайсизми?

Жаноб Ашўка: Ийсо алайҳисалом сўзларига кўра, унга иймон келтириш унинг фақат пайғамбар эканини тасдиқлаш билан бўлади. Биз бу сўзларни инкор ҳам қилмаймиз ва қарши ҳам бормаймиз. Чунки унинг келишига икки сабаб бор:

Биринчидан, ўз халқига таълим бериш, Аллоҳни танитиш ва Унга ибодат қилдириш. Худони бир деб, ҳамда Унга ўхшаши ва тенги йўқлигини билдириш.

Марк Инжили (12:29)да айтилишича: “Бутун амрларнинг энг муҳими шу: “Тингла, эй Исроил! Раббимиз бўлган Худованд – ягона Худованддир. Раббинг бўлган Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан, бутун онгинг билан ва бутун қувватинг билан севгин”. Мана бу энг муҳим амр”.

Иккинчи амрда: “Ўзгани ўзинг каби севгин”. Булардан буюк амр йўқ”, дейилган (Марк Инжили 12: 31).

Ийсо алайҳиссаломни бутун қалби билан яхши кўрадиганларга мурожаат этмоқчиман: “Наҳотки сизлар, Ийсо алайҳиссалом ўргатган ва Қуръони каримда зикр қилинган Худо ҳақидаги таълимотни сақлашни истамайсиз! Ахир, Қуръони каримда: «Айт: “У Аллоҳ ягонадир. Аллоҳ сомаддир. У туғмаган ва туғилмаган. Ва Унга ҳеч ким тенг бўлмаган» (Ихлос сураси), деб очиқ-ойдин айтиб қўйилган-ку?!

Иккинчидан, Ийсо алайҳиссаломнинг пайғамбарликлари фақат яҳудийлар учун бўлган. Ийсо алайҳиссаломнинг шариатларига бошқа миллатларнинг мутлақо алоқаси йўқ. Бу ҳақда Инжилларда ҳам айтилган эди:

“Исо эса жавоб бериб: – Мен фақат Исроил халқининг адашган қўйлари ҳузуригагина юборилганман, – деди” (Матто Инжили 15:24);

“Исо бу ўн икковини жўнатиб, буйруқ берди: “Мажусийлар йўлига оёқ босманглар ва самарияликларнинг бирон шаҳрига кирманглар” (Матто Инжили 10:5).

Ийсо алайҳисссаломни яхши кўрадиганларга яна бир маротаба мурожаат қиламан: “Эй ҳақиқатни излаётганлар! Худонинг якка-ю ягона эканини қабул қилинглар! Масиҳ Ийсо ибн Марям Аллоҳнинг Пайғамбари, Марямга илқо қилган калимаси, Ундан бўлган руҳ эканига ҳамда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳ таоло томонидан танланган охирзамон Пайғамбари эканига иймон келтиринглар. У зот олиб келган шариатга амал қилинглар. Ана шунда, Аллоҳ таоло сизларга икки баробар ажр-савоб ато қилади. Қуръони каримда: «У (яъни, Қуръон)дан олдин китоб берилганлар унга иймон келтирурлар. Уларга тиловат қилинган чоқда: “Биз унга иймон келтирдик. Албатта, у Роббимиздан келган ҳақдир. Албатта, биз бундан олдин ҳам мусулмон эдик”, дедилар. Ана ўшаларга сабр қилганлари учун ажрлари икки марта берилган. Улар яхшилик ила ёмонликни даф қилурлар ва уларга ризқ қилиб берган нарсаларимиздан нафақа қилурлар», дейилган (Қасос сураси, 52 – 54-оятлар).

Мухбир: Сиз черковни тарк қилишга ният қилганингиздан сўнг нималар бўлди?

Жаноб Ашўка: Исломни қабул қилиш ҳақида қарор қабул қилгач, таътилга чиқиш учун черков идорасига бордим. Менинг таътил маошим юз минг доллар эди. Черков бу пулларни менга ўтказиб бергунича кутишимни илтимос қилишди. Бироқ мен бу пулларга эҳтиёжим йўқлигини айтдим. Қолаверса, черковга хизмат қилиш даврида орттирган мулкларимни ҳам қайтариб бердим (2,4 миллион АҚШ доллари, 320 миллион Судан динори ва иккита бино). Бу улар учун кутилмаган ҳолат эди. Бундан сўнг мен икки кун давомида ўй-фикрлар гирдобига ғарқ бўлдим. Аёлим билан тўрт фарзандим буларнинг ҳаммаси Исломни қабул қилиш истагимдан келиб чиқаётганини яхши тушунишар эди. Мен Исломни қабул қилишга қарор қилганимда улар мени тўлиқ қўллаб-қувватлашди. Шу куннинг ўзидаёқ ҳаммамиз шаҳодат келтириш учун ўзимизга яқин ерда жойлашган “Нур” масжидига қараб йўл олдик. Мен йўқотилган мулкимга афсусланмайман, чунки қирқ йиллик залолатдан сўнг бунинг эвазига иймон ва қалб хотиржамлигига эга бўлдим.

Черков эса, мени ақлдан озиш касалига чалинган, дея ёлғон хабар тарқатди.

Мухбир: Жаноб Ашўка, сиз Исломни қабул қилгач исмингизни нега ўзгартирмадингиз, чунки кўп янги мусулмон бўлаётганлар шундай қилишяпти-да?

Жаноб Ашўка: Мен буни икки сабабга кўра қилмадим:

Биринчидан, асл исм ёмон бўлмаса, Ислом буни гуноҳ деб санамайди. Мусулмон киши иймони учун кўпроқ қайғуриши муҳимроқ.

Иккинчидан, мусулмон бўлмаганлар орасида даъват қилишга имкон бўлиши ва исмим ўзгариши билан уларнинг баъзиларида тушунмовчиликлар бўлмаслиги учун ҳам исмимни ўзгартирмадим. Мен ўзим зулматдан нурга чиққаним каби одамларга ҳақиқатни топишларида ёрдам бермоқчиман, иншоаллоҳ.

Мухбир: Менинг билишимча, сиз наслий кардиналсиз. Бу рутба (унвон) ҳақида гапириб берсангиз?

Жаноб Ашўка: Ҳа, тўғри айтасиз: кардинал ўғли сифатида мен ҳам қайсидир маънода наслий кардиналман. Бу рутбага эришиш учун бир нечта муҳим мансаблардан ўтдим. Бу рутба мусулмонлар тушунчасидаги муфтий унвони билан тенг десак ҳам бўлади.

Ҳар бир руҳоний киши билиши керакки, гуноҳларни одамлар эмас, фақат Аллоҳ таологина авф қилади. Бироқ черковда бунинг акси – руҳоний киши оддий насронийларнинг гуноҳларини авф этади, индулгенция (гуноҳлари авф этилгани ҳақида ҳужжат)лар тарқатади. Ахир бу Аллоҳ таолонинг ҳаққига тажовуз эмасми?

Менинг Исломни танлашимга ҳиссиётларим сабаб бўлмаган. Бунинг замирида турли хил динларнинг асосларини кўп йил давомида ўрганиш меҳнатим ётибди. Бу изланишларим натижасида, Ислом Аллоҳ таоло томонидан инсониятга нозил қилинган энг сўнгги дин эканига ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам охирзамон Пайғамбари эканига ишончим комил бўлди.

Қуръони каримда: “Масиҳ ибн Марям бир Пайғамбар, холос. Ундан олдин ҳам Пайғамбарлар ўтган”, дейилган (Моида сураси, 75-оят).

Мен ҳақ динни таниб, тавҳид йўлига кирган биринчи руҳоний эмасман. Менгача жуда кўп даъватчилар ва юқори лавозимли черков ҳодимлари Исломни қабул қилишган. Масалан, Шарқ католиклари кенгашининг президенти ва ҳоказо...

Ҳозир мен насронийларнинг турли оқим вакиллари билан баҳс қиляпман. Шарқий, ғарбий ва протестант черковлари ҳамда насроний динининг олимлари билан йирик баҳс-мунозарага тайёрланяпман.

Мухбир: Сиз насроний даъват йўналишини исломий даъват йўналишига алмаштирдингиз. Булар орасида нима фарқ бор?

Жаноб Ашўка: Мен олдин насроний даъватчиси сифатида мусулмонларни насроний қилиш вазифам бор эди. Агар бирор мусулмонни насронийликка киритиш иложиси бўлмаса, уни катта гуноҳлар гирдобига киритиб бўлса ҳам Исломдан совитиш керак эди. Мен ўша мусулмоннинг ўз динидан ажралганидан сўнг у жамиятнинг муносиб аъзоси бўладими, йўқми, булар ҳақида ҳеч ўйлаб ҳам ўтирмас эдим. Черков мафкураси одамни фақат насроний қилса бўлди. Маънавий тарафлар эса, иккинчи даражали масала эди.

Исломда эса аксинча, ҳар ким ўз амалини назорат қилиши, гуноҳ ишларга йўл қўймаслиги лозим. Бундан ташқари мусулмон одам ўзининг иймони ва ибодати ҳақида доим қайғуриши керак. Мана шуниси билан исломий даъватнинг асосий фарқи ажралиб туради.

Биз ўзимизнинг шахсий намунамиз билан одамларга динни кўрсатамиз ва ҳеч ҳам уларни динга мажбур қилмаймиз. Агар инсон ўз ихтиёри ва қатъий эътиқоди билан Исломга келмаса, қилган ибодатларининг Аллоҳ таоло учун аҳамияти йўқдир.

Насронийларнинг даъвати эса асосан хайрия ёрдамлари, текин таом улашишлар, пул ва дори-дармон тарқатиш, жамиятнинг ҳимояга мухтож қатлами орасида таълим ишларини йўлга қўйиш асосига қурилган. Одамларни ўзига жалб этиш учун бутун бошли тизимлар мавжуд. Бироқ бунга қарамай, улар ўз ишларида кўзга кўринарли муваффақиятга эриша олмаяптилар.

Насроний динини қабул қилиш эвазига бериладиган ёрдамлардан фарқли ўлароқ, исломий хайрия ташкилотларининг ёрдамлари динидан қатъий назар барча муҳтожларни қамраб олгандир яъни, мусулмонлар муҳтож инсонларга Исломни қабул қилгани учунгина хайрия таомларини улашмайдилар...

“Мужтама” журнали, 1644-сон

Абу Муслим таржимаси

Муҳаррир Абдул Азим Зиёуддин

Ўзгартирилди 15.07.2012

 

Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 1241 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz