Четверг, 24-04-25, 05:48

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2017 » Декабрь » 19 » Мирзиёев: "Қийноқ қўллашга ўрганган кўнгил, ўлганда қолади"
23:44
Мирзиёев: "Қийноқ қўллашга ўрганган кўнгил, ўлганда қолади"

Мирзиёев: "Қийноқ қўллашга ўрганган кўнгил, ўлганда қолади"

10 Декабр 2017

Президент Мирзиёев қийноқларга қарши фармонни қабул қилиш осон бўлмаганини айтди. У қийноқларга қарши фармон ҳаммага ҳам ёқмаслигини билдирган. Давлат раҳбарининг таъкидлашича, суд тизим соҳасида қарорлар қабул қилиш билан аҳвол дарров ўнгланиб қолмайди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 25 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида суд-тергов давомида қийноқ қўллаш ҳолатларига алоҳида эътибор қаратган.

Мирзиёевга кўра, суд-тергов амалиётида далилларни тўплаш ва баҳолашда қонунийлик ва холисликни таъминлашга тўсқинлик қиладиган ҳолатлар тўлиқ бартараф этилмаган.

Президент тергов давомида қийноқ қўллашни бартараф этишга қаратилган "Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармон халқ талаби бўлгани учун қабул қилинганини айтган.

Фармонга кўра, қийноққа солиш, ҳимояга бўлган ҳуқуқни бузиш, инсонни алдаш ва тергов жараёнида бошқа ноқонуний усулларни қўллаш ман этилади.

"Бу кичкина масала эмас. Фармонни қабул қилиш осон бўлмади. Нимага десангиз, ўрганган ҳунар, ўлганда қолади, деган, кечирасизлар, нақл бор. Қўполроқ бўлса ҳам. Бу фармон ҳаммага ёқмайди. Лекин мен ўйлайман, йиллар ўтади, замонлар ўтади халқимизга ёқади. Нимага десангиз, биз эркин, ошкора жамият қурмоқчимиз. Дунёқарашимизни ўзгартирмоқчимиз. Ана шуларни инобатга олиб, бу нарсаларни жой-жойига қўядиган вақт келди", деган Мирзиёев.

Президент шу билан бирга қарор ва фармонлар чиқиши билан бу соҳада аҳвол ўнгланиб қолмаслигини таъкидлаган. Қарорларнинг бажарилиши учун ҳамма ҳаракат қилиши кераклигини айтган.

"Мен нимага куйиб-пишиб гапиряпман. Қарор чиқдию ҳамма нарса бўлади, деб ўйламанглар. Йўқ. Қарор чиқиб ҳамма нарса бўлса, биласизларми қаерларга етган бўлардик? Қарор чиқиб, қарор бажарилмаяпти. Қарор чиқиб назорат бўлмаяпти. Қарор чиқиб, ҳаммамиз бефарқ бўлиб юрибмиз. Айниқса шу масалаларда. Суд ким? Суд халқ тайинлаган, кафолатни менга халқ берди. Мен ўз кафолатимдан фойдаланиб уларга ишонч қиляпман. Мен уларга қонунни буз деганим йўқ. Порахўрлик қил, деганим йўқ. Одамга беш йилнинг ўрнига 25 йил бер, деб ҳеч ким айтгани йўқ унга. Лекин жамиятимизда бундай иллатлар бор. Ҳали давом этяпти. Бу адолатни жойига қўйиш учун ҳаммамиз биргаликда курашиши вақти соати келди".

Янги фармонга кўра, далилларни сохталаштириш бўйича алоҳида жиноий жавобгарлик жорий қилинган. Президентнинг айтишича, олдин далилларни сохталаштириш бўйича модда бўлмаган ва хоҳлаган нарсани сохталаштираверишган.

Эндиликда адвокатлар далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлади. Бу далиллар суд идоралари томонидан мажбурий текширилиши ва баҳоланиши керак.

"Олдин судя деган катталар адвокатларни писанд қилмасди. Энди мажбур қонун бор", деган Мирзиёев.

Ўтган ҳафта Мирзиёв "Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари кафолатларини кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонни имзолаган.

Унга мувофиқ, қийноқ ва руҳий босимлар остида олинган далиллардан жиноят ишлари бўйича далил сифатида фойдаланишга йўл қўйилмайди.

Аммо Ўзбекистон қонунчилигида қийноқ қўллаш бунга қадар ҳам тақиқланган, 2003 йилда "Қийноқларга қарши кураш миллий дастури" ҳам қабул қилинганди.

2012 йилда президент Каримов қийноқларни тақиқловчи махсус қонунга ҳам имзо чеккан.

"Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида"ги қонун орадан бир йил ўтиб, 2013 йил охиридан кучга кирганди.

Аммо ҳуқуқ фаолларига кўра, амалда вазият ўзгаришсиз қолган.

Тергов ҳибсхоналарида қийноқлар қўлланаётгани ҳақидаги хабарлар шу кеча-кундузда ҳам келишда давом этмоқда.

Ўтмишда қийноқ натижасида ўнлаб маҳбусларнинг вафот этиш ҳоллари қайд этилган, аммо қийноқ қўллаганлар жазога тортилмаган

Категория: Ў З Б Е К И С Т О Н | Просмотров: 478 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz