Вторник, 24-04-23, 15:29

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Июнь » 21 » Ўзбекистон, президент Мирзиёев Толибонни гапга кўндира оладими?
20:20
Ўзбекистон, президент Мирзиёев Толибонни гапга кўндира оладими?

Ўзбекистон, президент Мирзиёев Толибонни гапга кўндира оладими?

 21 Июн 2018 Айрим минтақавий таҳлилчиларга кўра, жўғрофий жойлашуви, янги президентининг очиқлик сиёсати ва бой исломий ўтмиши назарда тутилса, Ўзбекистон, амалга ошган тақдирда, ҳатто АҚШ ва Толибон ўртасидаги тинчлик музокараларига ҳам мезбонлик қилиш потенциалига эга давлат бўлади. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги шу ҳафта душанба куни кутилмаганда махсус баёнот билан чиққан, Афғонистон ҳукумати ва Толибон ҳаракатига яна бир бор ўз ҳудудларида юзма-юз музокаралар олиб боришни таклиф қилганди. Афғонистон Толибон ҳаракати қарийб 20 йил, деганда илк бор ўтган ҳафта Афғонистон ҳукуматининг таклифига кўнган, аммо расмий Кобул эълон қилганидек бир ҳафта эмас, Рамазон ойининг сўнгги уч кунида оташкесинга амал қилишга рози бўлган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг баёноти ана шу тарихий оташкесиндан уч кун ўтиб эълон қилинган, унда мезбонлик таклифидан ташқари, расмий Тошкентнинг оташкесин жараёнининг давомий бўлишига оид умидлари ҳам ўрин олганди. Орада айни шу мазмундаги истак афғон ҳукуматининг ўзи томонидан ҳам изҳор этилган, аммо Афғонистон Толибон ҳаракати ўзларининг фақат ана шу уч кунлик оташкесин билан кифояланишларини айтиб, рад жавобини берганди. Сўнгги янгилик манзарасида шуни ҳам таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Афғонистондаги муваққат оташкесин битимига расман муносабатини билдирган илк ва ҳозирча ягона Марказий Осиё давлати ҳам бўлиб турибди. Янги президенти Шавкат Мирзиёев бошчилиги остида Ўзбекистон яқинда афғон можаросига тинч йўл билан ечим топиш саъй-ҳаракатларида янги дипломатик воситачи сифатида халқаро саҳнага чиққан. Афғонистон Толибон ҳаракати вакилларининг иштирокисиз кечган эса-да, расмий Тошкент шу йил бошида Афғонистон масаласига бағишланган олий даражадаги йирик халқаро анжуманга мезбонлик қилган. Ўзбекистон Толибон билан тинчлик музокараларига мезбонлик қилишга тайёр Толибон Тошкент анжумани юзасидан 'бекорга сукут сақламаётган бўлиши мумкин...' Содиқ Сафоев: Тошкент анжумани мақсади - Афғонистондаги тинчлик учун замин яратиш Россия Афғонистон таҳдидини бўрттирмоқдами? Айни шу анжуман якунида президенти Шавкат Мирзиёев мисолида Ўзбекистон илк бор афғон ҳукумати ва Толибонга "мезбонлик" таклифи билан чиққан, расмий Тошкентнинг мазкур ташаббуси ўша пайтда қатор етакчи Ғарб нашрларининг ҳам эътиборларини ўзига тортмай қолмаган. Минтақавий таҳлилчилар эса, бунинг сабабини янги президенти Шавкат Мирзиёевнинг "мамлакати геосиёсий қудрати, аҳамиятини тиклаш, янгилаш", ташқи дунёга имкон қадар очилиш ва буларнинг барчаси воситасида аҳолиси Марказий Осиёда энг каттаси (32 миллион) бўлган, қатор ижтимоий-иқтисодий муаммолар, йилларки, ўз долзарблигини йўқотмай келаётган мамлакатига янги сармоялар жалб этиш истаги билан изоҳлашганди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг айни шу анжумандан уч ойча ўтиб эълон қилинган сўнгги баёноти тафсилотларидан маълум бўлишича, вазирлик Толибон ҳаракатининг айрим юқори мартабали лидерлари билан алоқага чиққан ва мулоқотлар олиб борган. Аммо баёнотда Ўзбекистон томонининг айнан ким билан, қачон, қаерда ва нима хусусда музокаралар олиб боргани тафсилотлари келтирилмаган. Афғонистон Толибон ҳаракати ҳозирча Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг айни баёнотига ўз муносабатини билдирмаган. Ўзбекистондан олинган сўнгги хабарларга кўра, расмий ташриф билан ҳозир Тошкентда бўлиб турган Афғонистон президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ханиф Атмар мамлакати вазирликнинг айни баёнотини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган. Ўзбекистон 90-йиллар охирларида ҳам Афғонистон масаласида худди шунга ўхшаш жиддий дипломатик ташаббус билан ўртага чиққан, халқаро миқёсда анчайин эътироф топган эса-да, расмий Тошкентнинг бу саъй-ҳаракатлари орада деярли бесамар тўхтаб қолган. Март ойидаги Тошкент халқаро анжумани арафасида айрим матбуот нашрларида Ўзбекистоннинг номи Толибон билан бевосита музокаралар билан боғлиқликда тилга олинган хабарлар ҳам пайдо бўлган, аммо улар ўзининг бирор бир расмий тасдиғини топмаганди. Шундай экан, янги президенти Шавкат Мирзиёев бошчилиги остида Ўзбекистоннинг яна бир бор дипломатик воситачи бўлиш уринишлари қанчалик иш беради? Россия ва Хитой каби йирик халқаро ўйинчиларнинг деярли бесамар якун топган дипломатик саъй-ҳаракатлари ортидан расмий Тошкент нега ва айнан бугун бу каби ташаббус билан ўртага чиқаётган бўлиши мумкин? Расмий Тошкент билдиришидаги "Толибон билан мулоқот" амалда нимани англатиши мумкин? Би-би-си Ўзбек Хизмати айни шу саволлар билан Би-би-си Афғон Хизмати муҳаррири Довуд Аъзамийга мурожаат қилди: Довуд Аъзамий: Менимча, бунинг бир нечта сабаби бор. Биринчидан, агар, Афғонистондаги вазият ёмонлашса, бунинг бутун минтақа хавфсизлигига таъсири салбий бўлади. Айниқса, Афғонистонга бевосита қўшни давлатлар назарда тутилса. Шунинг учун ҳам улар ташвишда. Сўнгги йилларда Афғонистон ва Покистонда ИШИД жангари гуруҳининг бош кўтариши эса, бу давлатларнинг хавотирларини янада кучайтирган. Чунки ИШИД деярли барча минтақа давлатларидан ўз жангариларига эга. Улардан кўпчилиги Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон дохил Марказий Осиё мамлакатларидан. Бу давлатлар, шу боис ҳам, ИШИД Афғонистонда илдиз отадиган бўлса, ўз хавфсизликлари ва барқарорликларига таҳдид солиши мумкинлигидан хавотирдалар. Шу боис ҳам, Афғонистонда тинчликнинг қарор топиши уларнинг ўз манфаатларида. Иккинчи сабаби эса, Ўзбекистоннинг янги президенти Шавкат Мирзиёев юритаётган янгича сиёсат билан боғлиқ. Мирзиёев қудратга келиши билан Ўзбекистоннинг сиёсати ўзгарди. Янги президенти ҳам ички ва ҳам ташқи сиёсатда муайян ўзгаришларга қўл урди. Ўзбекистон, айниқса, ташқи сиёсатда фаоллашди. Президент Мирзиёев қўшни, минтақа ва дунёнинг бошқа давлатлари билан интеграция йўлини танлади. Расмий Тошкентнинг Афғонистон билан боғлиқ сўнгги саъй-ҳаракатлари ҳам худди шу нарсанинг далолати бўлади. Ўзбекистон минтақа давлатлари ва бошқа халқаро ўйинчилар билан мулоқот қилмоқчи, мувофиқ сиёсат олиб бормоқчи, ҳамкорлик қилмоқчи. Би-би-си: Демоқчисизки, сўз айнан минтақа хавфсизлиги ҳақида кетганда, Ўзбекистон янги президенти бошчилиги остида, айрим таҳлилчилар айтмоқчи, минтақавий лидерга айланмоқчи? Довуд Аъзамий: Агар, Ўзбекистон кўпроқ интеграция йўлини танласа, икки томонлама савдо-сотиқни кучайтирса, ўзаро алоқаларни яхшиласа, бундан энг аввало ўзи ютади. Бу - қолган томонлар учун ҳам фойдадан холи бўлмайди. Мавзунинг яна бир жиҳати ҳам айнан Ўзбекистоннинг имижи, обрўси билан боғлиқ. Чунки Тошкент ёки Ўзбекистон Афғонистон ҳукумати ва Толибон ҳаракати ўртасидаги тўғридан-тўғри тинчлик музокараларига мезбонлик қилиш истагини билдирган биринчи дунё давлати эмас. Бунгача Туркманистон, Россия, Индонезия, Қатар ҳам худди шундай таклифлар билан чиқишган. Яъни бундай давлатларнинг сони кам эмас. Улардан ҳар бири ўзича бу ташаббусга бошчилик қилмоқчи. Бу жабҳада етакчи бўлмоқчи. Шундай экан, Ўзбекистон ҳам бу масалада муҳим ўрин тутмоқчи, фаол ўйинчи бўлмоқчи. Ўзбекистон шу йил март ойида афғон можаросига бағишланган йирик халқаро анжуманга мезбонлик қилди. Ўша анжуман якунида ҳам Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев худди шундай таклиф билан чиқди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотидагиси эса, расмий Тошкент томонидан илгари сурилаётган иккинчи таклиф бўлади. Яъни, бу - янги президенти бошчилиги остида Ўзбекистоннинг бу жабҳада янада фаоллашиш, ташаббусни ўз қўлига олиш истагининг ифодаси бўлади. Би-би-си: Ўзбекистондан олинган хабарларга кўра, Афғонистон президентининг хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси Муҳаммад Ханиф Атмар ҳозир Тошкентда ва аллақачон Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг бу хусусдаги баёнотини дастаклашларини билдирган. Шундай экан, ўзининг бу каби дипломатик саъй-ҳаракатлари билан расмий Тошкент Афғонистон билан боғлиқ тинчлик жараёнида қанчалик узоққа бора олади? Ўзбекистоннинг уринишлари амалда қанчалик самарали бўлади, ўзини қанчалик оқлайди? Нима кутиш тўғри бўлади? Довуд Аъзамий: Менимча, Ўзбекистон бу каби тинчлик музокаралари учун жуда қулай манзилда жойлашган. Расмий Тошкент, бир томондан, минтақадаги муҳим ўйинчи давлатлардан бири бўлган Россия билан яхши алоқаларга эга. Россия, бундан ташқари, дунёдаги йирик халқаро ўйинчи давлатлардан бири ҳам саналади. Янги Ўзбекистон ҳукумати яқинда Дональд Трамп президентлиги остидаги АҚШ маъмурияти билан ҳам алоқаларини қайта йўлга қўйиб олди. Бундан ташқари, янги президенти Шавкат Мирзиёев қудратга келиши ортидан, Ўзбекистон барча қўшни давлатлар билан алоқаларини яхшилади. Очилди. Марҳум президенти Ислом Каримов бошқаруви даврида эса, бунинг тамом тескариси эди. Расмий Тошкент ўзини минтақа давлатларидан деярли буткул иҳоталаб олганди. Шавкат Мирзиёев эса, имкон қадар интеграцияга киришиш истагида. Бу ерда иш бериши мумкин бўлган бошқа бир жиҳати - Ўзбекистоннинг бой Исломий тарихи, маданияти билан ҳам боғлиқ. Ўзбекистон ўз вақтида Исломий тамаддун марказларидан бири бўлган. Тошкент, Самарқанд, Бухоро каби шаҳарлари Исломий маърифат ўчоқлари саналган. Ўзини исломий гуруҳ сановчи Толибон Ўзбекистоннинг бу каби ўтмишидан, шаҳарларининг Ислом оламида тутган аҳамиятидан яхши хабардор. Тинчлик музокараларига мезбонлик қилиш истагини амалга ошириш учун Ўзбекистон ўзининг ана шу бой ўтмиш меросини ҳам ишга солиши мумкин. Аммо бу масалада энг асосий тўсиқ, барибир, Толибоннинг мавқеи бўлиб қолаверади. Чунки ҳаракат энг аввало Америка билан музокаралар олиб бормоқчи. Толибларнинг наздларида афғон ҳукумати Афғонистондаги хорижий қўшинлар тақдирини ҳал қилиш қудратига эга эмас. Ҳаракатнинг ишонишича, бу масалада якуний сўзни фақат Америка Қўшма Штатлари айта олади. Сўнгги қарорни фақат расмий Вашингтон беради. Шунинг учун ҳам Толибон дастлаб Америка, сўнгра афғон ҳукумати билан музокаралар олиб бормоқчи. Аммо, ҳатто, Америка толиблар билан музокаралар олиб борган тақдирда ҳам, менимча, Ўзбекистон бу йиғин учун потенциал мезбон давлатлардан бири бўла олади. Чунки бу хусусда Россия, АҚШ, Толибон ва Афғонистоннинг бир тўхтамга келишлари осон бўлади. Бу масалада якуний сўзни айтиш толиблар ихтиёрида бўлмайди. Яъни, агар, шу каби музокаралар амалга ошгудек бўлса ҳам, барибир, Ўзбекистон ёки Туркманистон эҳтимолий мезбон давлатлар бўлишади.

Прикрепления: Расм 1
Категория: СИЁСАТ | Просмотров: 486 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz