Пятница, 18-07-20, 02:01

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [271]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [34]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [184]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [175]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [77]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [21]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [49]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [121]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [70]
ТАРИХ [14]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [46]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [30]
МУРОЖААТНОМАЛАР [21]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [34]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [9]
ЙИҒИЛИШЛАР [11]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [10]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [131]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [24]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [72]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [16]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [10]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [176]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [72]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Июль » 1 » ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА МУРОЖААТНОМА
11:05
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА МУРОЖААТНОМА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА МУРОЖААТНОМА

Муҳтарам Президент жаноблари! Биз, бугунги кунда дунёнинг турли бурчагига тариқдек сочилиб кетган ҳамда мамлакат ичкарисида фаолият юритаётган фуқаролик жамияти вакиллари, Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ғояларига тамал тошини қўйган, демократия, сўз ва фикр эркинлиги, қийноқларга қарши курашиш бўйича барчамизнинг устозимиз санал машҳур ҳуқуқ ҳимоячиси, мухолифат арбоби, Ўзбекистон Республикаси фуқароси Толиб Ёқубов (паспорт бўйича Талиб Якубов)нинг ягона орзуси ва армони бўлмиш, Ўзбекистонга қайтиши масаласини ўз назоратингизга олишни Сиздан сўраш учун мурожаат қилмоқдамиз. Толиб Ёқубовни Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари сохасининг дарғаси сифатида танийдилар ва ҳурмат-эҳтиром кўрсатадилар. Чунки у мамлакатда энг биринчи ташкил этилган ва фаолиятини 2009 йилгача давом эттириб келган “Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти”да йиллар давомида фаолият кўрсатиб келган, узоқ муддат бу ташкилотни бошқариб келган ва бутун умрини адолат, ҳақиқат учун курашга сарфлаган.йри Толиб Ёқубов 1941 йилнинг 15 май куни Жиззахдаги деҳқон Мулла Ёқуб оиласида дунёга келган. У 1963 йилда Низомий номли Тошкент Давлат Педагогика Институти математика факультетини тугатган. 1964 йилдан бошлаб шу факультетда катта лаборант, ассистент, катта ўқитувчи ва доцент лавозимларида ишлаган. Аспирантурани Москва Давлат Педагогика Институти ҳамда Молдавия ССР Фанлар Академияси Математика Институтида ўтаган. 1975 йилда МССР ФА МИнинг илмий кенгашида физика-математика фанлари кандидати (номзоди) диссертациясини ёқлаган. Маориф Вазирлиги тавсиясига кўра 1983 йилда Ўзбекистон ССР педагогика институтлари математика факультетлари студентлари учун мўлжалланган «Математик мантиқ элементлари» номли биринчи китоби, 1996 йилда эса Маориф вазирлиги ва Олий таълим вазирлиги тавсиясига кўра педагогика институтлари ва университетлари математика факультетлари студентлари учун мўлжалланган «Математик мантиқ элементлари» номли иккинчи китоби нашрдан чиққан. Толиб Ёқубов 1992 йилнинг 2 ноябрь куни сиёсий ва ҳуқуқбонлик фаолияти туфайли ишдан ҳайдалган. Толиб ака ҳеч қачон давлатга, конституцион тузумга қарши бирор сўз демаган. Аксинча, бугунги кунда Сизнинг ўзингиз қайта-қайта эътироф этаётганингиздек, мамлакатда инсон ҳуқуқлари қадриятларини оёқ ости қилиб келган коррупционерларга, қонунларни оёқости қилиб келган мансабдорларга, беайб инсонларга узлуксиз қийноқлар қўллаб келган кучишлатар тизимлар мансабдорларига, мустақил ва адолатли судловга қарши жиноятлар содир этиб келаётган судларга қарши ўз сўзини баралла айтиб келди. Толиб Ёқубов нафақат демократик ғоялар тарғиботчиси сифатида танилган, балки бир мусулмон ўлароқ ҳам дунёда, хусусан Ўзбекистонда тинчлик, хотиржамлик бўлиши учун курашини бир дақиқа бўлмасин тўхтатмаган. Муқаддас Қуръони каримнинг Нисо сурасининг 135-оятида: “Эй иймон келтирганлар! Адолат билан туриб Аллоҳ учун гувоҳлик бергувчи бўлинглар! Гарчи ўзингиз, ота-онангиз ва яқинларингизнинг зарарига бўлса ҳам…” дейилган. Ҳа, Толиб Ёқубов керак бўлганида ўз сафдошларининг ғайриинсоний хатти- ҳаракатларига қарши ҳам биринчилардан бўлиб қаршилик кўрсатган, ўз сўзини айта олган. Бунга мисол тариқасида келтириш мумкинки: 2009 йилда Ўзбекистон Мухолифатга қарашли “Понауз” сайтида Ўзбекистондаги мавжуд тузумга қарши курашиш мақсадида террористик ҳаракатлар тарғиботи олиб борилаётган паллада ўша тарғиботни тўхтатиш ва бунингдек террористларнинг тарғиботига ўз матбуотидан майдон бераётган мухолифатчиларни ҳам кескин тарзда қоралаб чиққан. Толиб Ёқубовдан кейин бир қатор фаолларнинг ҳам унинг фикрларини қўллаб қилган чиқишлари ортидан мухолифатчилар ўзларига қарашли сайтда терроризм тарғиботини тўхтатишга мажбур бўлгандилар. Ҳақиқатни нафақат рақибларига, балки ўз сафдошларига ҳам баралла гапиришдан тоймайдиган, уларнинг адашган йўлидан қайтариш учун бор кучи ва иқтидорини сарфлай оладиган бу мард инсоннинг ўз ғояларига садоқат ила курашиши ортидан унинг бутун бошли оиласи қатағонга учради ва ҳуқуқ фаоли Азам Формонов фақатгина Толиб Ёқубовнинг куёви, қизи Озоданинг турмуш ўртоғи, набираларининг отаси эканлиги сабаблигина ғайриқонуний айбловлар билан қамоққа олинди ва йигитлик умрининг 11 йилини “Жаслиқ” дея аталмиш дўзаҳда ўтказди. Толиб Ёқубов куёви Азам Формонов қамоққа олиниши ортидан 2006 йил июль ойида Ўзбекистонни тарк этишга мажбур бўлди. Чунки ўша пайтда Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамиятининг фаолларидан нафақат Азам Формонов қамоққа олинганди, балким бу ташкилотнинг ўндан ортиқ фаоллари қамоқда қолаётгандилар. У Францияда яшаши давомида халқаро ҳуқуқбонлик ташкилотлари кўмагида ўзи бошқарган ташкилотнинг вакиллари Азам Формонов, Ғайбулло Жалилов, Йўлдош Расулов, Меҳринисо Ҳамдамова, Зулхумор Ҳамдамова, Чўян Маматқулов ва бошқа сиёсий маҳкумларнинг озодлиги йўлида кураш олиб борди. Афсуски, Ислом Каримов вафотидан кейин мамлакатда содир бўлаётган ижобий ўзгаришларга, қамоқдаги сиёсий ва диний маҳкумлар озодликка чиқарилаётган бўлишларига қарамасдан “Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари жамияти”нинг беш нафар фаоллари ҳанузгача қамоқда қолмоқдалар. Толиб аканинг ватанга қайтиш орзусини тушуниш қийин эмас – унинг аёли, болалари, кўпсонли неваралари ва қариндош-уруғлари Ўзбекистонда яшашмоқда. У қандли диабетнинг оғир формаси билан касалланган ва инсулинга тобе ҳолатда умр ўтказмоқда. У фарзандлари, набиралари, қизлари меҳрига, дийдорига муҳтожлик сезмоқда. Аслида Францияда Толиб ака билан биргаликда яшаётган ўғли Олимжон, унинг турмуш ўртоғи Зебохон ва 3 нафар қиз набиралари Доно, Аъло ҳамда Холидалар унинг қадр қимматини жойига қўймоқдалар. Унинг катта набираси Доно нафақат француз тилини, балким инглиз, испан, грек тилларини ўрганиб, ушбу тилларда мустақил мулоқот қила олади. Франциядаги набиралари иқболини кўриб яшашдан завқлансада, Ватан соғинчи кексайиб қолган Толиб акани анча қийнаб қўймоқда. Толиб Ёқубовни Ватанга қайтариш учун мамлакат ичкарисида қолган турмуш ўртоғи Турсуной Ёқубова, қизлари Шоира, Дилноза, Озода, Наргиза ҳуқуқ фаоли Азам Формонов ва Ватандаги бошқа сафдошлари ҳам тинимсиз курашмоқдалар. Улар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, мамлакатдаги барча бошқарув органлари мансабдорлари ҳамда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси вакиллари билан мулоқотлар олиб бормоқдалар. Шундай мулоқотлардан маълум бўлишича Толиб Ёқубов Ўзбекистонга қайтиб бора олмас экан, чунки у 2014 йил 16 июнь куни Ислом Каримов имзолаган “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш”га доир ПФ-4624 Фармонга асосан, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан маҳрум этилган экан. Биз ишонамизки қачонки бу ишни Сиз ўз назоратингизга олсангизгина ижобий ҳал бўлади. Чунки Сизнинг Ватанни турли сабабларга кўра тарк этишга мажбур бўлган, вазият сабаб “ватангадолар”га айланган инсонларни Ватанга қайтариш ҳақидаги чақириқларингиз қоғозда ва оғизда қолиб кетишига маъсул идораларда фаолият юритувчи мансабдорлар сабабчи бўлиб қолмоқдалар. Бундай дейишимизга етарлича асосларимиз бор: Масалан, турмуш ўртоғи Толиб акани Ватанга қайтариш масаласида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига қилинган навбатдаги мурожаатларидан бирига Турсуной Ёқубова қуйидагидек жавоб хатини олди. Ушбу хужжатга Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги консуллик бошқармаси бошлиқ ўринбосари Ф.Насриев имзо чеккан бўлиб, унда қуйидагилар баён қилинган: Муҳтарам Шавкат Миромонович! Ислом Каримовнинг вафоти ва Сизнинг Ўзбекистон Республикаси президенти этиб сайланишингиз ортидан бизнинг ўлкамизда эркинлик, озодлик шабодаси эса бошлади. Жуда қисқа муддатдаги мамлакатни бошқариш жараёнингизда дунё ҳамжамияти томонидан сиёсий маҳкумлар дея эътироф этилган йигирмадан ортиқ ҳуқуқ ҳимоячилари, журналистлар, мухолифатчилар озодликка чиқдилар. Шунингдек, адолатсизлик, сиёсий зўравонлик ва қатағон қурбони бўлган ишбилармон, тадбиркорлар, диний айблар билан қамалган бошқа жабрдийдаларнинг бирин-кетин озодликка чиқаётганлари ҳақида кунда кунора интернет нашрлари ва ҳаттоки Ўзбекистон матбуотлари орқали ҳам ўқиб бормоқдамиз. Толиб Ёқубов ўзининг 11 йилдан ортиқ умрини хорижда, ватандан узоқда ўтказди. 15 май куни Толиб Ёқубов ўзини 78 ёшлик таваллуд айёмини нишонлайди. Унинг юрагига азоб берадиган иккита орзу ва армони бор эди. Биринчиси куёви Азам Формоновни тириклик пайтида озодликка чиқишини кўриш бўлса, иккинчиси умрини охирги йилларини ўз Она Ватанида, фарзандлари, яқинлари даврасида, уларнинг меҳр-мухаббатларини туйган ҳолда ўтказиш эди. Толиб аканинг биринчи орзусини сиз рўёбга чиқардингиз, Азам Формонов озодликка чиқди ва бугунги кунда оиласи ва фарзандлари билан эмин-эркин яшамоқда, хавф-хатарга, хавотирларга энди ўрин йўқ унда. Энди Толиб акани иккинчи орзуси ва армонини ҳам айнан унинг таваллуд айёми муносабати билан рўёбга чиқаришингизни Сиздан илтимос қиламиз. Ўз амакиси Ислом Каримов ҳукмронлик қилган замонда 11 йиллик умрини қонунга зид равишда руҳий касалликлар шифохонасида ўтказишга мажбур бўлган жиззахлик журналист Жамшид Каримовни нафақат озодликка чиқариш, балки унинг ўта оғир вазиятидан хабар топгач, уни ва оиласини ўз қарамоғингизга олганлигингиз ҳақида тарқалган хабар барчамизни хурсанд қилди. Сизнинг бу харакатингиз она Ватанидан, яқинларидан жудо бўлган “ватангадолар” юрагига умид, ишонч уруғини қадади. Мана шундайлардан бири Жамшид Каримовнинг устози, жиззахлик Толиб ака Ёқубовдир. Ўзбекистон Республикаси МХХ раиси Рустам Иноятов ташаббусига асосан тайёрланган ва Ислом Каримов томонидан 2014 йилнинг 16 июнь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш”га доир ПФ-4624 Фармони матни билан тўлиқ танишиб чиқиш учун интернет орқали қидирганимизда бу Фармонни кенг жамоатчилик учун матбуотларда, интернетда, Ўзбекисон ҳукумати вебсайтларида чоп қилинмаганига гувоҳ бўлдик. Балки ушбу Фармон ғайриқонуний эканлиги учун ҳам жамоатчиликдан сир сақланаётган бўлса ажабмас. Чунки бу Фармон мамлакат Конституцияси, “Фуқаролик тўғрисида” қонуни, БМТнинг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” ҳамда “Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар ҳақида пакт”ига тамоман зид ҳужжатдир. Айнан шуларни эътиборга олган ҳолда Сиздан: 1) Марҳум Президент Ислом Каримов томонидан 2014 йилнинг 16 июнь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш”га доир ПФ-4624 Фармонини ғайриқонуний деб топишингизни ва уни бекор қилишингизни; 2) Толиб Ёқубов ва унга ўхшаган ўз она Ватанларини тарк этишга мажбур бўлган ва бугунги кунда ана шу ғайриқонуний Фармон натижасида Ўзбекистонга қайтиш йўллари беркитилган инсонларни мамлакатга бемалол қайтишлари учун йўл очиб беришингизни сўраймиз. Айтиш керакки, Толиб Ёқубов Ўзбекистонга қайтиш ниятида бўлган ягона шахс эмас. Чет элларда бу ниятни кўзлаган ва она Ватандаги ижобий ўзгаришларга ўз муносиб ҳиссасини қўшишга тайёр бўлган минглаб ўзбекистонликлар яшамоқда. Улар орасида бугунги кунда мамлакатни иқтисодий, сиёсий ва ижтимоий инқироздан олиб чиқишга ўз муносиб ҳиссасини қўшиши мумкин бўлган етук мутахассислар, турли соҳалар вакиллари бор. Улар орасида кучга тўлган, ўқимишли ва замонавий мутахассисликларни эгаллаган ёшлар ҳам кам эмас. Ўзбекистондан чиқиб кетиш, ўз Ватанини тарк этиш Ислом Каримов даврининг дастлабки йилларида бошланганини ҳисобга олсак, ҳозир чет элларда ўзбекистонликларнинг янги авлоди пайдо бўлди. Бу авлод Ватанга қайтса, бундан Ўзбекистон фақат ютади, асло ютқазмайди. Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримовнинг вафоти ва Сизнинг давлат раҳбари лавозимига сайланишингиз мамлакат тарихида янги саҳифа очди. “Янги саҳифа очилди” деяётганимизнинг маъноси шуки, Ислом Каримов президентлиги даврида ҳукумат томонидан қабул қилинган бир қатор аксилинсоний ва аксилхалқ қонун ва қоидалар Сиз бошқараётган ҳукумат томонидан қайта кўриб чиқилиши, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳукумати тан олган халқаро ҳужжатларга мослаштириш зарурлиги ва шу билан айни пайтда чет элларда яшаётган кўпсонли ўзбекистонликлар ҳаётида кузатилаётган баъзи нохушликларга барҳам бериш лозимлигига диққатингизни қаратишдир. Маълумингиз, Ислом Каримов президентлиги даврида фуқароларнинг икки катта гуруҳи Ўзбекистонни тарк этди. Бири – миллионлаб ўзбекистонликларни иш излаб Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Туркия ва ЕИ давлатларига чиқиб кетишидир. Бундай ҳодиса очарчилик ва, ҳатто, қаҳатчилик, даврида ҳам бўлмаган. Ваҳоланки, ерости ва ерусти бойликлари бўйича дунёда Ўзбекистонга тенглашадиган давлатлар камдан-кам эканлиги маълум. Япония ва Сингапурда ерости ва ерусти бойликлари умуман йўқ. Шундай бўлса-да, иқтисодий ва интеллектуал бойлик бўйича бу икки давлат дунёда энг илғор мамлакатлар сафига киради. Ерости ва ерусти бойликлари беҳисоб бўлган Ўзбекистон раҳбарлари мамлакат иқтисодини халқпарварлик йўналишида ташкил этишган бўлса эди, табиий, ўзбеклар иш излаб чет элларда сарсону саргардон юришмас эди. Ўзбекистонни тарк этганларнинг иккинчи гуруҳи эса мамлакатда сиёсий ва диний мухолифат аъзолари, ҳуқуқбонлик ҳаракати вакиллари, мустақил журналист ва бизнесменларга нисбатан Ислом Каримов олиб борган қатағон сиёсати ўлароқ Европа Иттифоқи давлатлари, АҚШ, Буюкбритания, Канада, Австралия, Норвегия, Швейцария, Туркия каби ўнлаб демократик мамлакатларга сиёсий бошпана излаб чиқиб кетишди ва мазкур давлатларда сиёсий қочқинлар мақомларини олишди. Улар бу давлатларда ҳеч қандай дискриминация (камситиш)га учрамадилар – ўзлари иш топиб оила боқдилар, болалари мактаб, коллеж, лицей ва университетларда ўқишди, ишга яроқсиз ногирон ва қариялар беминнат давлат нафақаси билан таъминландилар. Улар ва уларнинг фарзандлари, набиралари бугунги кунда ушбу ривожланган мамлакатларнинг мактабларида, коллежлари, лицейлари ва ҳаттоки олий ўқув масканларида таълим олмоқдалар. Кўпинча мана шу қочқинларнинг фарзандлари, набиралари иқтидорларига улар яшаётган мамлакатларнинг туб аҳолиси вакиллари тасаннолар айтмоқдалар. Биринчи гуруҳни ташкил этган меҳнат муҳожирлари хориждан Ўзбекистонга пул жўнатиб тургани учун бўлса керак, улар мамлакатдан бемалол чиқиб, бемалол қайтиб келиш имкониятига эга бўлган бўлса, иккинчи гуруҳни ташкил этган, яъни сиёсий бошпана излаб чиқиб кетган ўзбекистонликлар бундай имкониятдан маҳрум этилганлар. Бу маҳрум этиш Ислом Каримовнинг 2014 йил 16 июнда имзо чеккан “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш”га доир ПФ-4624 сонли Фармонига асосан амалга оширилди. Мазкур Фармонга кўра чет элда яшаётган ўзбекистонлик узрли сабабларсиз беш йил ичида Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги Консуллиги ҳисобига турмаса, у Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотадиган бўлибди. Мазкур Фармон бир лаҳзада чет элларга сиёсий бошпана излаб чиқиб кетган ўнминглаб ўзбекистонликларни “беватан” қилди. Табиий савол туғилади: 2014 йил 16 июнда Ислом Каримов томонидан имзоланган ПФ-4624 сонли Фармонда назарда тутилган “фуқароликни йўқотиш” тушунчаси 1992 йил 2 июлда қабул қилинган ва шахсан Ислом Каримов томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролик тўғрисида” қонуни ҳамда 1992 йил 2 мартда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)га тўлақонли аъзо бўлган Ўзбекистон Республикасининг ҳукумати тан олган ва уларни ратификация қилган БМТнинг “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси” (ИҲУД) ва “Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар ҳақида халқаро пакт”и (ФСҲХП) каби халқаро ҳужжатлари моддалари талабларига қай даражада мос келади? Жавоб оддий: Ҳеч қандай! Мана унинг исботи. Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролик тўғрисида” қонуни 1-моддасининг 3-қисмида “Ҳеч ким фуқароликдан ёки фуқароликни ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум қилиниши мумкин эмас” дейилган. Бу қонун матни остида марҳум президент Ислом Каримовнинг имзоси турибди. “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш”га доир 2014 йил 16 июнь кунги ПФ-4624 сонли Фармонни ҳам Ислом Каримов имзолаган. Ислом Каримов ҳуқуқшунос бўлмаган, бироқ унинг атрофида ўнлаб, юзлаб юқори малакали ҳуқуқшунослар фаолият юритиб келганлар. Нега у давлатнинг бир-бирини тамоман инкор этадиган икки ҳужжатини имзолаган? Бу – тасодифми, янглишмовчиликми ёки атайлаб, ёвуз ният билан қилинганми? Бу ҳолат 2014 йил 16 июнда Ислом Каримов имзо чеккан “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш”га доир ПФ-4624 сонли Фармони тамоман ғайриқонуний ҳужжат эканини яққол кўрсатади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролик тўғрисида” қонунининг 7-моддасида “Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг чет элда яшаши Ўзбекистон Республикаси фуқаролигининг тўхтатилишига олиб келмайди” дейилган. 2014 йил 16 июндаги ПФ-4624 сонли Фармон Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ратификация қилган БМТнинг ИҲУД ва ФСҲХП ҳужжатлари талабларига қанчалик мос келишини, тўғрироғи, мос келмаслигини халқаро ҳужжатларнинг ушбу талаблари очиқ-ойдин кўрсатиб турибди: “Ҳар бир инсон ҳар қандай мамлакатдан, шу жумладан ўзининг мамлакатидан чиқиб кетиш ва ўз мамлакатига қайтиб келиш ҳуқуқига эга” [ИҲУД 13-моддасининг 2-чи қисми]; “Ҳеч ким ўзбошимчалик билан ўз фуқаролигидан маҳрум этилиши ёки ўз фуқаролигини ўзгартириш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас” [ИҲУД 15-моддасининг 2-чи қисми]; “Ҳеч ким ўзбошимчалик билан ўз мамлакатига кириш ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин эмас” [ФСҲХП 12-моддасининг 4-қисми]; “Башарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ушбу Қонунда баён этилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса халқаро шартнома қоидалари қўлланилади” [Ўзбекистон Республикаси “Фуқаролик тўғрисида” қонунининг 45-моддаси]. И.Каримов имзолаган ПФ-4624 сонли Фармон ва БМТнинг икки ҳужжати талаблари орасидаги зиддиятлар нафақат мавжудлиги, балки улар ғиж-ғиж эканини кўриш ва тушуниш учун уларни ўқиган одам юрист бўлиши мутлақо шарт эмас. “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”, “Фуқаровий ва сиёсий ҳуқуқлар ҳақида халқаро Пакт” ва Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаролик тўғрисида” қонунининг юқорида келтирилган бир неча моддалари билан жиддий танишган ҳар қандай ақли расо инсон И.Каримов имзолаган ПФ-4624 сонли Фармон бебурд ҳужжат эканини тушуниб етади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 1-моддасида: “Ўзбекистон суверен демократик республика” дейилган. Дунёдаги бирорта ҳақиқий демократик давлат бебурд ҳужжат (қонун, фармон)лар асосида бошқарилмайди. Ўзбекистондан чет элларга чиқиб кетганларнинг аксар кўпчилиги демократик давлатларда умргузаронлик қилмоқдалар. Бу давлатларнинг “Фуқаровий кодекс”ига қарасангиз Ўзбекистон Республикасиинг “Фуқаролик тўғрисида” қонунининг 21-моддаси 1-қисмининг 2-банди каби бебурд иборани кўрмайсиз. Масалан, Франциянинг “Фуқаровий кодекси” бўйича мамлакат фуқароси фақат икки ҳолда: 1) у давлат миллий манфаатларига хавф туғдирса; 2) террористик амалиёт содир этса фуқароликдан маҳрум этилади. Толиб Ёқубов Ўзбекистондалигида на маъмурий ҳуқуқбузарлик кодекси ва на жиноят кодекси моддаси билан айбланган – унинг ҳадиксирайдиган жойи йўқ. Ҳурматли Президент жаноблари! Ҳамюртимиз Толиб ака Ёқубов ҳеч бир тўсиқларсиз Ўзбекистонга қайтишига йўл очиб беришингизни сўраймиз.

Имзо чекувчилар: Толиб Ёқубовнинг сафдошлари, издошлари ҳамда Ўзбекистон фуқаролик жамияти вакиллари номидан:

1. Мўътабар Тожибоева, Собиқ сиёсий маҳкума, мустақил журналист, «Ўтюраклар Клуби» Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш халқаро ташкилоти рахбари, Франция;

2. Улуғбек Бакир, Мустақил журналист, Норвегия;

3. Муҳаммадсолиҳ Абутов, ЎФЖ «Муқобил Ўзбекистон» Мувофиқлаштириш Кенгаши вакили, Сахвий радиоси муҳаррири, ёзувчи, Швеция;

4. Дилором Исҳоқова, Ҳуқуқ ҳимоячиси, шоира, Тошкент шаҳри;

5. Азам Формонов Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Жамияти Сирдарё вилоят бўлими рахбари, Жиззах;

6. Жаҳонгир Муҳаммад, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, «Ўзбекистонлик америкаликлар» ташкилоти раиси, ёзувчи;

7. Галима Бухарбоева, Центр-1 интернет нашри бош муҳаррири, Қозоғистон;

8. Холиқназар Ғаниев, Мухолиф сиёсатчи, ҳуқуқ фаоли, Самарқанд вилояти;

9. Абдулазиз Маҳмудов, Кинорежиссёр, кинодрамматург «Абдулазиз М» киностудиясини таъсисчиси ва бадий рахбари, Тошкент;

10. Камолиддин Раббимов, Сиёсатшунос, ёзувчи, Франция;

11. Моҳира Ортиқова, «Қийноқларсиз ҳаёт учун» Ташаббус гуруҳи асосчиси ва раҳбари, АҚШ;

12. Қаюм Ортиқов, «Қийноқларсиз ҳаёт учун» Ташаббус гуруҳи вакили, АҚШ;

13. Ўктам Пардаев, Ҳуқуқ ҳимоячиси, Жиззах;

14. Жамшид Каримов, Собиқ сиёсий маҳкум, Мустақил журналист, Жиззах;

15. Евгений Дьяконов, Мустақил журналист ва ёзувчи, Норвегия, Тронхейм;

16. Дилмурод Саид, Журналист, ёзувчи, собиқ сиёсий маҳкум, Тошкент;

17. Абдусалом Эргашев, Ҳуқуқ ҳимоячиси, Фарғона;

18. Юсуф Расулов, Мустақил журналист, Швеция;

19. Носир Зокир, Журналист, Наманган;

20. Зоҳиджон Зокиров, Ҳуқуқ фаоли, Наманган;

21. Дилдора Боймуродова, Мустақил журналист, Навоий вилояти;

22. Аъзам Турғунов, Ҳуқуқ фаоли, собиқ сиёсий маҳкум, Тошкент;

23. Рўзибой Азимий, Мустақил журналист, Тошкент;

24. Маъмиржон Азимов, Ҳуқуқ ҳимоячиси, Жиззах;

25. Абдураҳмон Ташанов, Журналист, Тошкент;

26. Гулшан Қораева Ҳуқуқ фаоли, Қашқадарё вилояти;

27. Ёдгор Турлибеков, Собиқ сиёсий маҳкум, ҳуқуқ ҳимоячиси, АҚШ;

28. Насрулло Саййид, Ўзбекистон Парламентининг собиқ депутати, Мухолиф сиёсатчи, Канада;

29. Бахтиёр Шоҳназар, Мустақил журналист, ёзувчи, Торонто, Канада;

30. Васила Иноятова, «Эзгулик» Жамияти рахбари, Тошкент;

31. Аҳмаджон Мадмаров, Ҳуқуқ ҳимоячиси, Марғилон шаҳри;

32. Ғанихон Маматхонов, Ҳуқуқ ҳимоячиси, собиқ сиёсий маҳкум, Фарғона;

33. Нодир Ахатов, Ҳуқуқ ҳимоячиси, Қарши;

34. Абдувоҳид Хайит, Навоийшунос олим, ёзувчи, журналист, Канада, Монреал;

35. Бахтиёр Хасан, Фуқаролик жамияти фаоли, АҚШ;

36. Эркин Мусаев, Ҳарбий, собиқ сиёсий маҳкум, Тошкент;

37. Аиджон Мусаев, Фарзанди озодлиги йўлида толмасдан кураш олиб борган Қаҳрамон ота, Тошкент;

38. Башорат Эшова, Сиёсий қочқин, Швейцария;

39. Қутфиддин Мухитдинов, Мустақил спорт журналисти, Наманган шаҳри;

40. Икром Ёқубов, Edinburg, Буюк Британия;

41. Равшан Шамс, журналист, Тожикистон;

42. Усмон Баратов, Россия Федерациясидан «Ватандош» жамияти раиси;

43. Фарходхон Мухторов, Ҳуқуқ ҳимоячиси, собиқ сиёсий маҳкум, Нидерландия;

44. Абдулла Абдураззоқов, Педагог олим, мухолиф сиёсатчи, Норвегия;

45. Лутфулла Шамсудинов, Сиёсий қочқин, Америка;

46. Матлуба Азаматова, Мустақил журналист, Швеция;

47. Шуҳратжон Аҳмаджонов, инсон ҳуқуқи ҳимоячиси, мустақил журналист ва қочқин, АҚШ, Вашингтон;

48. Ғафур Йўлдошев, мустақил журналист, Канада;

49. Дилсора Фозилова, Социология ва қонуншунослик фанлари кандидати Kelowna, BC. Канада;

50. Руҳиддин Комилов, Ҳуқуқшунос, Тошкент шаҳри;

51. Шуҳрат Ғаниев, Ҳуқуқ ҳимоячиси, Бухоро;

52. Елена Урлаева, Ҳуқуқ ҳимоячиси, Тошкент шаҳри;

53. Дмитрий Тихонов, Ҳуқуқ фаоли, мустақил журналист, Франция, Париж;

54. Дадахон Хасан, Мухолиф сиёсатчи, шоир ва ҳофиз, Тошкент шаҳри;

55. Гулчеҳра Нуриллаева, Шоира, муҳолиф сиёсатчи, Тошкент шаҳри;

56. Маҳбуба Қосимова, Муҳолифатчи, ҳуқуқ фаоли, Тошкент шаҳри;

57. Акмал Рихсиев, Мухолифатчи, Тошкент шаҳри;

58. Холбека Жўраева, Турмуш ўртоғи озодлиги учун чорак аср курашган қаҳрамон аёл Қашқадарё вилояти, Муборак шаҳри;

59. Мамадали Маҳмудов – Эврил Турон, ёзувчи, собиқ сиёсий маҳкум, Тошкент шаҳри;

60. Санжарали Имомов, таниқли драматруг, Тошкент шаҳри;

61. Бахтиёр Исабеков, Филолог олим, Мухолиф сиёсатчи, Тошкент шаҳри;

62. Искандар Худойберганов Ҳуқуқ ҳимоячиси, Тошкент шаҳри;

63. Гулзамон Акбарова, Мустақил журналист, Тошкент шаҳри;

64. Бобур Маликов, Ўзбекистон Олий судининг собиқ раиси, Ўзбекистон Республикаси собиқ Адлия вазири, Ўзбекистоннинг АҚШдаги биринчи фавқулотда ва мухтор элчиси, Вашингтон, АҚШ;

65. Тўлқин Қораев, Мустақил журналист, ҳуқуқ ҳимоячиси, Швеция;

66. Баҳодир Ҳон Туркистон, Бирдамлик Халк Демократик ҳаракатининг раҳбари АҚШ;

67. Мирза Анвар Хамидов, Мухолиф сиёсатчи;

68. Марина Пикулина, «Тинчлик учун 1000 аёл», Халқаро ташкилоти кординатори, Исроил;

69. Баҳодир Намозов, «Виждон тутқунлари қўмитаси» раҳбари, Ҳуқуқ ҳимоячиси, мустақил журналист, Швеция;

70. Самад Мурод, Муҳолиф сиёсатчи, Қашқадарё вилояти;

71. Баҳром Шокиров, Андижонлик сиёсий муҳожир, Швеция;

72. Мирасрори Фарғонй, «Овози тожик» газетаси Фарғона водийси мухбири, Фарғона вилояти;

73. Водик Авакян, Ўзбекистон фуқаролик жамияти фаоли, АҚШ;

74. Абдуқодир Саттор, Тиббиёт фанлари бўйича халқаро миқёсдаги профессор, Андижон шаҳри;

75. Ҳамроқул Асқар, Шоир ва ёзувчи, Тошкент;

76. Ҳамидулло Нурмуҳаммедов, Математика фанлари номзоди, Тошкент шаҳри;

77. Қудрат Саидов, Геолог, муҳолифатчи, Тошкент шаҳри;

78. Ҳусниддин Қутбиддинов, Журналист, сиёсий қочқин, АҚШ, Пенсилвания;

79. Намоз Нормўмин, Мухолиф сиёсатчи, Туркия;

80. Ҳасан Темиров, Сиёсий қочқин, Швеция, Стокгольм.

МИЛЛАТДОШЛАРИ ТАҚДИРИГА БЕФАРҚ БЎЛМАГАН ИНСОНЛАР:

1. Тоҳир Шермурод, Тошкент;

2. Носир Толибхон, Швеция;

3. Равшан Содиқов, Самарқанд;

4. Қобил Тўлашев, Тошкент, Зангиота;

5. Асадулло Икромов , Сурхондарё вилояти, Узун тумани;

6. Азимжон Тўйчиев, Сирдарё вилояти, Боёвут тумани;

7. Хамза Бегматов, Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри;

8. Роҳила Турдиева, Навоий вилояти;

9. Комил Аҳмедов ва унинг оиласи Фарғона вилояти Қўқон шаҳри;

10. Фозил Холбозарович Бухаров, Россия, Ярославл;

11. Гулҳаё Ғуламовна Рахматова, Россия, Ярославл;

12. Юсуф Мухаммад, РФ.Иркутск;

13. Эркин Худойберганов, Сиёсий қочқин, Швеция;

14. Матлуба Худойберганова, Сиёсий қочқин, Швеция;

15. Дилшод Рўзи, Тошкент;

16. Муҳайё Саидова, Навоий вилояти;

17. Дилшода Тангатарова, Навоий вилояти;

18. Баҳром Кариев, Орхус, Дания;

19. Санжарали Имомов, Тошкент;

20. Ойдинисо Алиева, Фарғона;

21. Азимбой Отаниёзов, Қорақалпоғистон Республикаси;

22. Арсланбой Утепов, Қорақалпоғистон Республикаси;

23. Икром Аширов, Тошкент шаҳри;

24. Баҳромжон Одилов, Тошкент шаҳри;

25. Абдураззоқ Самарқандий, Тошкент шаҳри;

26. Солижон Эргашев, Тошкент шаҳри;

27. Саноат Абдурахмонова, Тошкент шаҳри;

28. Замира Пардаева, Жиззах шаҳри;

29. Хулкар Абиқулова, Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани;

30. Жамшид Турдиев, Россия;

31. Фарҳод Абдураҳмонов, Хитой, Тайвань, Шиньчу шаҳри;

32. Аъзам Абдулла Аҳмад ўғли, Татарстан, Қозон шаҳри;

33. Ҳакима Амирхонова, Тошкент;

34. Наргиза Жалолова, Швеция, Столкгольм;

ТОЛИБ ЁҚУБОВНИНГ ОИЛА АЪЗОЛАРИ, ЯҚИНЛАРИ НОМИДАН:

1. Турсуной Ёқубова, Толиб Ёқубовнинг турмуш ўртоғи, Жиззах;

2. Дилноза Маҳмудова, Толиб Ёқубовнинг катта қизи, Жиззах;

3. Озода Ёқубова, Толиб Ёқубовнинг қизи, Жиззах;

4. Мадина Фармонова, Толиб Ёқубовнинг набираси, Жиззах;

5. Озодбек Фармонов, Толиб Ёқубовнинг набираси, Жиззах;

6. Наргиза Ёқубова, Толиб Ёқубовнинг кичик қизи, Жиззах;

7. Илҳом Ўролов, Толиб Ёқубовнинг куёви, Жиззах;

8. Олим Ёқубов, Толиб Ёқубовнинг ўғли, Франция;

9. Зебо Ёқубова, Толиб Ёқубовнинг келини, Франция;

10. Доно Ёқубова, Толиб Ёқубовнинг катта набираси, Франция;

11. Ало Ёқубова, Толиб Ёқубовнинг ўртанча набираси, Франция;

12. Холида Ёқубова, Толиб Ёқубовнинг кичик набираси, Франция;

13. Ғуломжон Сиддиқов, Толиб Ёқубовнинг жияни, Жиззах тумани;

14. Мадаминжон Сиддиқов, Ғуломжон Сиддиқовни ўғли, Жиззах тумани;

15. Нурмуҳаммад Сиддиқов, Ғуломжон Сиддиқовнинг ўғли, Жиззах тумани;

16. Абдурахмон Абдураҳимов, Толиб Ёқубовни жияни, Жиззах вилояти;

17. Феруза Қувондиқова, Толиб Ёқубовни жияни, Жиззах вилояти;

18. Замира Формонова, Азам Формоновнинг опаси, Сирдарё, Гулистон;

19. Аббос Пармонов, Азам Формоновнинг жияни, Сирдарё, Гулистон;

20. Жамшид Фармонов, Азам Формоновнинг жияни, Сирдарё, Гулистон;

21. Мухторали Пармонов, Азам Формоновнинг поччаси, Сирдарё, Гулистон;

22. Абдулла Фармонов, Фарғона вилояти, Бешариқ тумани;

23. Абдуҳамид Фармонов, Фаргона вилояти Бешарик тумани;

24. Мухиддин Фармонов, Фарғона вилояти, Бешариқ тумани;

25. Тўланбой Фармонов, Фарғона вилояти, Бешариқ тумани;

26. Пўлат Сагатов, Толиб Ёқубов маҳалладоши, Жиззах;

27. Рахмонқул Назаров, Жиззах вилояти, Зомин тумани, Даштобод шахарчаси;

28. Орзиқул Ўралов, Толиб Ёқубовнинг қўшниси, Жиззах;

29. Жуманазар Пиримқулов, Жиззах вилояти, Зомин тумани Даштобод шахарчаси;

30. Ғайбулло Жонузоқов, Жиззах вилояти, Зомин тумани Даштобод шахарчаси…

ИЗОҲ: Марҳум Президент Ислом Каримов томонидан 2014 йилнинг 16 июнь куни имзоланган “Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотиш”га доир ПФ-4624 сонли Фармонни ғайриқонуний деб топиш ва уни бекор қилиш, шунингдек Толиб Ёқубовни Ўзбекистонга қайтаришни сўраб қилинган мурожаатномага имзо тўплаш жараёни 20 мартгача давом этади ва тўпланган имзолар билан Тошкентга, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев номига буюртма хат орқали жўнатилади.

Категория: МУРОЖААТНОМАЛАР | Просмотров: 18 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2018
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz