Вторник, 24-04-23, 14:44

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Июль » 1 » Рўзибой Азимий: Ички ишлар бӯлими бошлиғи фермерни калтаклаш ҳуқуқига эгами?
19:58
Рўзибой Азимий: Ички ишлар бӯлими бошлиғи фермерни калтаклаш ҳуқуқига эгами?

Рўзибой Азимий: Ички ишлар бӯлими бошлиғи фермерни калтаклаш ҳуқуқига эгами?

01.07.2018

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Қарши туманида буғдой режасини бажара олмаган бир неча фермерлар туман ички ишлар бӯлими бошлиғи Жаҳонгир Ражабов томонидан калтакланганига оид хабар тарқалди. Ушбу хабарни ӯқиб тепа сочим тикрайиб кетди. Хабарда ёзилишича, милиция бошлиғи режани бажармаганларни бир саф қилиб турғизиб қӯйиб, икки марта калтаклаган ва улардан қӯшни фермерлардан буғдой сотиб олиб, режани бажаришни талаб қилган. Мавжуд қонун-қоидалардан бехабар, оми, саводсиз, нокас, зӯравон, рекет, гумроҳ ИИБ бошлиғи Жаҳонгир Ражабовнинг жисмоний таҳқирига дуч келганлар орасида “Абдуғафуров Муҳаммад” фермер хӯжалиги раиси, 33 яшар Раҳматулло Хӯжамуродов, ёш фермер Илҳом Остонов, 60 ёшдан ошган фермер Абдужаббор Қоржовов, “Олим-Ойбек-Дилдора” фермер хӯжалиги раиси Баҳриддин Тӯраев, 52 яшар Абдуҳамид Пардаевлар бор. Маълум бӯлишича, номлари тилга олинган фермерларнинг барчаси Жаҳонгир Ражабовдан турли хил даражада калтак еган. Милиция фермерларни ҳокимият биносида, Ҳалима опа исмли, сӯнгра Файзали ака исмли фермерларнинг дала шийпонида уларнинг юзларига, қулоқ тагига икки қӯли билан қулочкашлаб урган, дуч келган жойларига тепкан. Фермер Раҳматулло Хӯжамуродовнинг айтишича, милиция бошлиғи кекса фермер Абдужаббор Қоржововга қараб: “бобой, нега буғдой сотиб олмадинг”, деган савол берган. Бунга жавобан Абдужаббор ака: бир фермер билан гаплашиб қўйганини, у буғдойини ўрса сотиб олажагини ва давлатга режага етмаган 10 тоннани албатта топширажагини билдирган. Бундан ғазабланган бошлиқ отахонни “нега шу пайтгча топширмадинг”, деб чап қӯли билан юзига қаттиқ тарсаки тушириб ерга йиқитган. Бошлиқ ходимларига уни ӯрнидан турғазиб қӯйишини буюрган, аммо ӯрнидан туролмаган кекса фермерни бошлиқ яна дӯппослаган. Кекса фермер шундан бери уйида кўрпа-тўшак қилиб ëтиб қолган. Бу даҳшат! Бундай зӯравонликка, деспотга чидаш қийин. Мишиқи милициянинг бу иши XXI асрга эмас, қулдорлик тузумига хос иш. Замонавий Ӯзбекистонда, “қонун устувор бӯлган демократик жамият”да фермерларнинг келиб-келиб туман ички ишлар бӯлими бошлиғи томонидан калтакланиши, фермерлар ишига қандайдир милиция бошлиғининг бурун суқиши ақл бовар қиладиган иш эмас. Бу Ӯзбекистонимизнинг тараққиётдан орқада қолаётганидан, бугунги тузумнинг зӯравонликка асосланишга янада кучлироқ мослашаётганидан, ҳалқнинг ҳақ-ҳуқуқлари амалдорлар учун бир чақага қиммат матога айланаётганидан, сӯз билан ишда уйғунлик, ҳамоҳанглик йӯқолиб бораёерларимиз энг муҳими ерларимиз ӯз эгаларини тополмаётганидан ва ҳ.к. омиллардан далолат беради. Айтингчи, қайси қонун ҳужжатларимизда фермерларнинг туман ички ишлар бӯлими бошлиғига ҳисобот бериши, ички ишлар бӯлими бошлиғининг эса фермерлардан ҳисобот талаб қилиши ҳақида гап-сӯз бор? Фермерларни калтаклашга милиция ходимига ким ҳуқуқ берган? Милицияга фермерларни савол-жавобдан ӯтказиш топшириғини ким берган? Бу бошқарувнинг қандай усулига киради? Онгли жамият фуқароларига хос ишми? Нега ҳукуматдагилар жойларда шундай кӯргуликлар рӯй бераётганини эшитиб эшитмасликка, кӯриб кӯрмасликка олади? “Аввал ҳокимиятда урди, кейин Ҳалима деганни шийпонига олиб бориб урди, Файзали деганни шийпонига олиб бориб урди. Лекин, биз ҳеч кимга арз қилолмаймиз. Чунки, ҳоким урса милиция бошлиғи, прокурор кӯриб туради, индамайди. Мелиса урса¸ ҳоким қараб туради, индамайди. Қонун ҳимоячилари қонунни ӯзи бузиб турса, дардингни яна кимга айтасан, – дейди бояқуш фермерлар. Бу исён! Бунга шунчаки кӯз юмиб ӯтиб кетиш фожеа! Фожеага нисбатан бефарқ муносабатда бӯлиш эса алал-оқибат шахснинг таназзулга юз тутишигагина олиб келиб қолмасдан, бора-бора айни пайтда жонланаётган диктатурани янада жонлантиришга, ӯзбошимчаликнинг авж нуқтага чиқишига олиб келади. Бундай ишларнинг олдини олиш учун ҳам калтак еган фермерлар юқорига расман шикоят қилиши керак. Агар натижа ижобий томонга ӯзгармаса, у ҳолда бундан кейин кейинги пайтларда кӯп ишлатаётган атамамиздан воз кечсак ҳам бӯлади. Бу атама “президент сиёсатига собатаж” атамаси бӯлиб, уни куч ишлатар тизимлари ва бошқа бошқарув органлари ходимлари томонидан рӯй бераётган ҳар хил салбий воқеа-ҳодисаларга нисбатан унумли қӯллаётирмиз. Бизнингча, юқоридаги “калтак” воқеаси ҳам “собатаж” тамойилларига эмас балки кӯпроқ юқоридагиларнинг буйруғига амал қилинган ҳолда содир этилган. Негаки, бундай ишларга кимдир юқоридан буйруқ бермаса, ӯз-ӯзидан содир бӯлмайди. Вақт — олий ҳакам. Кимлардандир калтак еб яшашимизга нуқта қӯйиш ӯз қӯлимизда. Биз ушбу воқеага Қарши тумани ҳокими Ғайрат Бегалиевнинг муносабатини кутиб қоламиз. Муаллиф: Рӯзибой Азимий

Категория: СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ | Просмотров: 516 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz