Среда, 24-04-24, 03:31

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Июль » 6 » Мирзиёев Остонада нималарни кўзлаяпти?
14:36
Мирзиёев Остонада нималарни кўзлаяпти?

Мирзиёев Остонада нималарни кўзлаяпти?

Қозоғистонда шу кунларда бутун минтақада тенги йўқ янги халқаро молиявий марказ иш бошлади.

Остона халқаро молиявий марказининг расмий очилиш маросимида шахсан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этди.

Минтақавий таҳлилчиларга кўра, "беқиёс" марказнинг бутун минтақа, шу жумладан, Ўзбекистон учун ҳам фойдаси озмунча бўлмайди.

Президент Нурсултон Назарбоевнинг айтишича, пойтахт Остонада очилган янги халқаро молиявий марказ Қозоғистоннинг ўзини дунёнинг иқтисоди ривожланган 30 давлати қаторига олиб чиқишга хизмат қилади.

Ўзи эса, барча МДҲ давлатлари, бутун Ғарбий ва Жанубий Осиё минтақасини қамраши мумкин бўлган бир марказга айланади.

Минтақа учун илк бор молиявий бозорга кириш имкониятини яратади, бунақаси эса, шу пайтгача бўлмагани айтилади.

Қозоғистон ва Ўзбекистон ягона ахборот майдони яратади

Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшма автомобил ишлаб чиқариши мумкин

Ўзбекистон Россия ва АҚШ ўртасида манёвр қила оладими ёки Шимолий Таъминот Тармоғининг аҳамияти нимада?

Ўзбекистон Қозоғистон билан стратегик ҳамкорлик битимини ратификация қилди

Қозоғистондан етакчи иқтисодий таҳлилчи Сапарбой Жубаевнинг айтишича, янги марказ Ўзбекистон мисолида қолган минтақа давлатларининг тараққиёти учун ҳам озмунча аҳамиятга эга бўлмайди.

Жумладан, Ўзбекистонда энергетика соҳасини хусусийлаштириш, туризмнинг янада гуллаб-яшнашига ёрдам беради ва умуман бутун минтақанинг ривожланишига хизмат қилади.

Остона халқаро молиявий маркази инглиз қонунчилиги бўйича иш юритувчи минтақадаги биринчи ва ҳозирча ягона марказ бўлади.

Қонуний мақомининг ҳимояси эса, мамлакат конституциясида кўзда тутилган бўлади.

Унинг мижозлари бир қатор имтиёзларга эга бўлишади, энг аввало 50 йилга солиқдан озод этилишади.

Шунингдек, улар учун молиявий операциялар, виза ва меҳнат тартиб-қоидалари ҳам соддалаштирилган тартибда бўлади.

Қозоғистонга кўра, марказ ўзларининг янги глобал муаммоларга қарши жавобларидан бири бўлади.

Мамлакат иқтисодини жадаллик ва изчиллик билан ривожлантириш йўлида қўйилган муҳим қадамлардан бири ҳам бўлади.

Янги халқаро молиявий марказнинг 5 июль кунги тантанали очилиш маросими Остона Молиявий Кунлари анжуманининг энг муҳим тадбирига айланган.

Бугун - 6 июль эса, Қозоғистонда Остона куни сифатида нишонланиши баробарида президент Нурсултон Назарбоевнинг таваллуд куни ҳам саналади.

Қозоғистонни 1990 йилдан буён бошқариб келаётган Назарбоев бугун 78 ёшга киради.

Қўшнилар ва алоқаларАйрим таҳлилчиларга кўра, ўзаро алоқаларини янада кучайтирадиган бўлишса, Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиёдаги сув, энергия ва хавфсизлик билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишда ҳам катта таъсирга эга бўлишади.

Бундан ташқари, Оролбўйидаги экологик ҳалокат, диний экстремизм, гиёҳванд моддалар контрабандаси ва уюшган жиноятчилик хавфи ҳам бу икки давлатни бирдек ўйлантириши шарт бўлган муаммолар сирасида тилга олинади.

Ҳозирда марҳум президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистонда чорак асрдан ортиқроқ давом этган бошқаруви даврида эса, ўзаро муносабатларда ҳамкорликдан кўра, шахсий амбициялар кўпроқ роль ўйнаб келган.

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дипломатик алоқалар 1992 йилда ўрнатилган.

Айрим маълумотларга таянилса, Қозоғистон Ўзбекистоннинг учинчи йирик савдо ҳамкори ҳисобланади.

Қозоғистон, яна шунингдек, Россиядан кейин ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари энг кўп йўл солаётган иккинчи давлат саналади.

У ерда ўн минглаб ўзбекистонликларнинг меҳнат муҳожирлигида банд эканликлари айтилади.

Маҳаллий таҳлилчилар эса, яқин ва узоқ хориждаги ўзбекистонлик муҳожирлар юбораётган маблағлар ўтган чорак асрдан ортиқроқ вақт давомида Ўзбекистонда ижтимоий ҳимоя камари вазифасини бажариб келаётган асосий молиявий манбалардан бири эканини айтишади.Ўзбекистон янги президенти Шавкат Мирзиёевнинг ўтган йил март ойида Остонага қилган сафари манзарасида Қозоғистон раҳбари икки давлат ўртасида ҳозирда биронта ҳам ечилмаган муаммо йўқлигини баён қилган.

Назарбоев Мирзиёевни "интиқиб кутганликлари"ни ва икки томонлама муносабатларни ривожлантиришда шахсан унинг ўзига суянишларини айтган.

"Келажак, иқтисодий тараққиёт, маданий-инсонпарварлик соҳаларида биз Ўзбекистоннинг ҳамкорлигига умид қиламиз, бу борада шахсан сизга суянамиз", - дейишгача борган.

Президент Мирзиёев ўзининг Қозоғистонга илк ташрифини "тарихий" деб атаган.

"Биз ҳар доим Қозоғистонни энг яқин, ишончли қўшни сифатида кўрамиз. Бу бизнинг энг биринчи ташрифларимиздан бири экани, бугун Остонада эканлигимиз, кўп нарсадан далолат беради", - деб айтган Ўзбекистон раҳбари.

Бу Мирзиёевнинг 2016 йил декабрида президент этиб сайланиши ортидан, Туркманистондан кейин хорижга қилган иккинчи давлат ташрифи бўлган.

У қўшнилар билан алоқаларни ўз ташқи сиёсатининг устивор йўналиши, деб эълон қилган.

Марҳум Ислом Каримов даврида Ўзбекистоннинг барча қўшнилар билан муносабатлари муаммоли бўлиб келган.

Категория: Ў З Б Е К И С Т О Н | Просмотров: 499 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz