Вторник, 24-04-23, 09:29

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Июль » 6 » Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ниҳоят баёнот берди.
15:26
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ниҳоят баёнот берди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ниҳоят баёнот берди.

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳам баёнот берди, аммо... "Санъат Умаров куч тизимларини фош қилди"

Унда "ИИВ раҳбарияти томонидан бундай салбий ҳолатларни аниқлаш, олдини олиш ва ички ишлар органлари сафларини нопок, тасодифан кириб қолган ходимлардан тозалаш мақсадида, доимий равишда кескин чоралар кўриб борилади", дейилади.

Каттақўрғондаги воқеа бўйича ижтимоий тармоқларда ғазабнок муносабатлар аригани йўқ.

"Вазият Ички ишлар вазирлиги ё Танзила Норбоева тахмин қилаётганидан кўра жиддий. Санъат Умаров бегуноҳ аёлни эмас, куч тизимларини "яланғоч" видеога олди ва шарманда қилди. У тизимни фош қилди", дейди давлат матбуотида ишлайдиган журналистлардан бири.

Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев эса "Улар ўғри деб гумон қилинган аёлни эмас, бутун бошли миллатни, халқни, давлатни ечинтирибдилар. Қонунларимизни, оримизни, эркак деган номимизни оёқости қилибдилар… Ҳайф, ҳайф, ҳайф", деб ёзди.

Бошқа бир депутат Қодир Жўраев Каттақўрғондаги ИИВ бўлиб бошлиғи ва прокуратура раҳбарини истеъфога чиқишга даъват қилди.

"Вазият Ички ишлар вазирлиги ё Танзила Норбоева тахмин қилаётганидан кўра жиддий. Санъат Умаров бегуноҳ аёлни эмас, куч тизимларини "яланғоч" видеога олди ва шарманда қилди. У тизимни фош қилди", дейди давлат матбуотида ишлайдиган журналистлардан бири.

Бош вазир ўринбосари ва Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида юз берган ҳодиса учун масъулиятни ИИВ зиммасидан соқит қилишга уринган.

Унинг Фэйсбукда ёзишича, гумондор аёлни ечинтирган ИИБ тезкор вакили ҳаракатларининг "ички ишлар идоралари фаолиятига дахли йўқ".

Ўзбекистон ҳукуматидаги энг юқори мартабали аёлнинг сўзларига кўра, гап "эркак тарбиясининг даражаси" ҳақида кетмоқда.

"Самарқандлик аёл билан бўлган воқеа - бу албатта, ҳеч қайси одоб ва аҳлоқ коидаларига тўғри келмайди. Аввало гап шу «эркак» тарбиясининг даражаси тўғрисида бўлиши керак.

Бу ҳолат мутлақо ички ишлар идоралари фаолиятига дахлдор эмас, аксинча, бу нуфузли вазирлик ўз сафларини нопок, қўпол ходимлардан тозалаяпти.

Республика хотин-қизлар қўмитаси аёллар билан, у қандай хато килиб қўйганидан катьий назар, бундай муносабатда бўлишга мутлақо қарши! Биз барча аёлларимизни ҳимоя қилиш борасида ўз фаолиятимизни олиб бормокдамиз. Хозирги кунда оилада, мехнат жамоасида, куча-куйда аел зўравонлик қурбони бўлса, биз албатта уни ҳимоя қиламиз.

Бу борада ҳар бир туманларимиз ва шаҳарларда аёлларга ёрдам берадиган марказлар ташкил қилинмокда, шу билан бирга зўравонликнинг олдини олишга қаратилган махсус қонун яратилиши устидан ҳам иш олиб борилмоқда.

Мазкур воқеа барча хотин-қизларимизнинг нафратини уйғотди, буни ижтимоий тармоқлардаги қизғин муҳокамалар кўрсатмоқда.

Биз Бош прокуратура томонидан қўзғатилган тергов иши якунларини кутамиз ва шу аёлнинг муаммоси билан албатта шуғулланамиз" (Орфография ўзгартиришсиз берилмоқда).

 
Фото муаллифлик ҳуқуқи Ozodlik

Бош прокуратура вакили Би-бисига ҳодиса юзасидан чора кўришга уларни ижтимоий тармоқлардаги шов-шувлар ундамаганини айтган.

Матбуот хизмати раҳбари Сурайё Раҳмонованинг айтишича, Бош прокуратура ҳодисани матбуотда шов-шув кўтарилишидан аввалроқ ўргана бошлаган.

"Бу ҳақдаги ариза 28 июнда келиб тушган ва шундан кейин процедуралар бошланган", - деб айтди Бош прокуратура вакили Би-би-сига.

Аввалроқ Бош прокуратура Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида ўғирликда гумон қилинган аёлни ечинишга мажбур қилган ИИБ тезкор вакили ушланганини маълум қилганди.

"2018 йил 22 июнь куни фуқаро Н.Т. Самарқанд вилоят ДХХ бошқармасига ариза билан мурожаат қилиб, 03.06.2018 йилда Каттақўрғон шаҳар ИИБ тезкор вакили С.Умаров ва бошқалар уни шаҳар ИИБ биносида ҳақорат қилиб, ечинтиришга мажбур қилишганлигини билдирган.

Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, 03.06.2018 йил соат 10:00 ларда фуқаро Н.Т. Каттақўрғон шаҳрининг «Деҳқон бозори»да бўлган вақтида шаҳар ИИБ ходимлари уни ўғрилик қилганликда гумон қилиб, шаҳар ИИБ маъмурий биносига олиб келишганлиги аниқланган. Шаҳар ИИБ тезкор вакили С.Умаров унга ўғрилик қилиш мақсадида бозорга келганлигини айтиб, уни ҳақорат қилган. Сўнг ИИБ маъмурий биносининг коридорида Н.Т. нинг эгнидаги барча кийимларини ечишга мажбур қилиб, бу ҳолатни ўзи видеотасвирга олган.

2018 йил 4 июль куни Самарқанд вилоят прокуратураси томонидан Каттакўрғон шаҳар ИИБ тезкор вакили С.Умаровга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентда ҳомиладор муслимани "ечинтириб, зўрламоқчи бўлишган"

"Ҳибсхонада зўрланган Райҳон Соатова иши бўйича ДНК текшируви натижасиз"

Тергов даври зўрланганини даъво қилган қиз иши ёпиқлигича қолмоқда

Шунингдек, Каттақўрғон шаҳар ИИБда мазкур ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилмоқда", -дейилади расмий хабарда.

'Илтимос, ундай қилманг!'

Шу йилнинг 3 июнь куни Каттақўрғон туман ИИБ биноси йўлагида содир бўлган ҳодиса ҳақида илк бор чоршанба куни Озодлик радиоси хабар тарқатди.

Озодликнинг Фэйсбук саҳифасида чоп этилган видеотасвирда ўрта ёшлардаги аёл кадр ортидаги эркакнинг таҳдид ва ҳақоратлашлари остида кийимларини бирма-бир ечишга мажбурланади.

Видеода ходимнинг "Еч иштонингни! Еч деяпман сенга, с...й" деган ўшқиришларини эшитиш мумкин.

Қўрқувдан овози қалтираётган ва ечинишдан ҳаё қилаётган аёлнинг "акажон, мен қилмаганман", деган сўзлари ходимни аёлни таҳқирлашдан тўхтатолмайди.

Видеода тасвирга тушмаган бошқа бир аёлнинг "илтимос, ундай қилманг" дея ёлворгани ҳам эшитилган.

ИИБ биносига олиб келинган аёлларнинг бир неча киши экани айтилмоқда.

Аммо таҳқирга дучор қилинган бошқа аёллар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

'Икки боламдан бошқа ҳеч кимим йўқ'

Айни пайтда xabar.uz портали жабрланган аёл - Н.Т.нинг ўзи билан боғланишга муваффақ бўлган.

Хabar.uz нинг иқтибос келтиришича, Каттақўрғондаги қишлоқлардан бирида яшайдиган аёлнинг ёши 31да, турмуш ўртоғи вафот этган.

Муқаддам ўғирлик учун судланганини билдирган аёл " бу одатни ташлагани" ва ҳозирда икки фарзандини боқиш учун "деҳқончилик билан шуғулланиши"ни айтган.

Ҳикоясининг давомида у ҳодисани мана бундай баён қилади:

"Уйга бозорлик қилиш учун борган пайтим бир милиция ходими тўхтатиб, аввал бозордаги кабинетига олиб келди. Кейин икки нафар милиция ходимига қўшиб шаҳар ички ишлар бўлимига жўнатиб юборди. Санъатга ўша ерда рўпара қилишди.

Очиғини айтганда, илгари ёмон йўлга кириб, ўғриликни одат қилганим учун бир неча бор судланганман. Бозордаги милиция ходимларининг мени таниб қолгани ҳам шундан. Лекин анча бўлди, бу одатни ташлаганман, деҳқончилик билан шуғулланаман.

Улар мени ушлаб «мелисахона»га юборганини ҳам бир пайтлар йўл қўйган хатоларимга йўйдим- қайсидир жиноятда мендан шубҳаланаётгандир деб ўйладим.

Шаҳар ички ишлар бўлимига олиб келишгандан сўнг Санъат Умаров менга ҳеч нарсадан ҳеч нарса йўқ "сен ўғрилик қилиб юрибсан», - дея ҳақорат қила бошлади. «Уйда болаларим кутиб ўтирибди, мен ҳеч нарса қилмадим десам ҳам қулоқ солмади.

У видеога олишдан олдин бир-икки марта оёғимга тепди. Шунга қўрқиб қолдим. У кийимларимни ечишга мажбурлаб, ўзи видеога олди. Яланғоч ҳолда бозорга олиб бормоқчи эди, ялиниб-ёлворганимдан кейин навбатчи милицияларнинг олдигача олиб бориб, изимга қайтарди. Кейин соат бешгача ушлаб ўтириб, қўйиб юборди".

Аёл ҳодиса юзасидан ДХХга шикоят аризаси билан мурожаат қилгани ҳақида Бош прокуратура тарқатган маълумотни тасдиқламаган.

Унинг сўзларига кўра, ҳеч кимга шикоят қилмаган, балки вилоят прокуратурага чақирилганидан сўнггина ариза ёзиб берган.

У Каттақўрғонда икки боласидани бўлак ҳеч кими йўқлиги ва болалари учун қўрқишини айтган.

"Менинг Санъат Умаровга ҳеч қандай даъвом йўқ. Чунки Каттақўрғонда икки боламдан бошқа ҳеч кимим йўқ. Булар билан душманлашсам, ўзимга, болаларимга зиён етказишидан қўрқаман. Шунинг учун ҳеч қаерга шикоят ҳам қилганим йўқ.

Вилоят прокуратурасига шикоят қилганим йўқ. Лекин мен танимайдиган бошқа одамлар мурожаат қилишибди. Мени чақириб, воқеа қандай бўлганини тушунтириб беришимни сўрашди. Бўлган воқеаларни ёзиб бердим, бор гап шу", - дея каттақўрғонлик аёлдан иқтибос келтирган xabar.uz нашри.

'Аллоҳ жазоласин!'

Ҳодиса ижтимоий тармоқларда ғазабнок чиқишларга сабаб бўлган.

Фэйсбукда ҳодиса билан боғлиқ #qadrimni_toptama хэштеги трендга чиққан.

Аксар фойдаланувчилар аёлни таҳқирлаган ИИБ ходимини жазолашга ва ИИВ раҳбариятини ҳодиса юзасидан изоҳ беришга чиқарганлар.

Муносабат билдирганлар орасида Ички ишлар вазири ва Самарқанд вилоят ИИБ раҳбарларининг истеъфосини талаб қилганлар ҳам бор.

Айримлар очиқликдаги аёлларга муносабат шундай бўлса, қамоқдаги маҳкумалар, хусусан, диний айблар билан қамалганларга нисбатан қандай муомала қилинаётган экан, деган саволларни қўйишган.

Баъзи фойдаланувчилар Ўзбекистон милицияси учун бу "норма" эканини айтиб, тизимдаги муаммоларга барҳма беришни талаб қилишган.

"ИИБ ва ДХХ соҳаларида эски одамлар ўша ўз эски услубида ишлаётгани ҳақида кўплаб хабарлар бор. Кечаги видео эса бунга далил", деб ёзган Муҳаммад Шакур ўзининг Фэйсбукдаги саҳифасида.

Таниқли футбол шарҳловчиси Хайрулла Ҳамидов ҳодисани "ифлосликнинг энг туби" деб атаган.

"Яшадик ва ифлосликнинг энг тубини ҳам кўрдик, мана. Аллоҳ жазоласин, бошқа гап тополмадим. Зотан бундан катта жазони ҳам топиб беролмаймиз..." деб ёзган шарҳловчи.

"Рўмолни ечтиришни хоҳлаган жамият, кийимни ечтиришга, шир яланғоч қилишга ҳам қодир. Демак, инсонликнинг қизил чизиғига етиб келдик. Уёғи йўлсизлик", дея таассуф билдирган ислом олими ва блогер Мубашшир Аҳмад Фэйсбук саҳифасида.

Блогер Давронбек Тожиалиев эса "Аёлини хўрлаган миллатдан буюк кишилар чиқмаган", деб ёзган.

Ўзбек милициясининг гумондорлар ва маҳбусларга нисбатан зўравонлик, жумладан, жинсий зўравонлик ишлатиш ҳоллари ноодатий эмас.

Ўтмишда инсон ҳақлари ташкилотлари бу билан боғлиқ камида икки ҳолатни ҳужжатлаштирган.

БМТнинг Қийноқлар бўйича махсус маърузачиси Манфред Новак 2010 йилда ўзбек расмийларини мамлакат ҳибсхоналаридаги жинсий зўравонлик даъволарини текширишга чақирган.

Би-би-си ўтган йили пойтахт милицияси диний экстремизмда гумон қилинган тошкентлик Умида Узоқованинг кийимларини ечишга мажбурлагани ва суратга олиб интернетга қўйиб юбориш ҳамда дубинка билан зўрлашни айтиб қўрқитгани ҳақида хабар берганди.

 

Категория: ФАХШ ИШЛАР | Просмотров: 512 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz