Четверг, 24-04-25, 16:14

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Июль » 18 » Адолат туғини тутиб туришда, журналист акамизга бардамлик тилаймиз!
10:31
Адолат туғини тутиб туришда, журналист акамизга бардамлик тилаймиз!

Ўзбекистон, онажон юртим...
Кимларга кунинг қолмоқда..?

Адолат туғини тутиб туришда, журналист акамизга бардамлик тилаймиз!

КаримбердиТурамурод:
Шуҳратжон, ваҳима қилиб юборибсиз-ку? Мен бировга айтманг, деб айтган гапимни дунёга ёйиб юборибсиз. Энди яна ваҳима тарқаб кетади. Яхши бўлмабди.
Тўғри, таҳдидлар бор. Аслида у тўхтаган эмас. Бир йигитни турмадан чиқаришга бел боғлаган эдим, Аллоҳ юзимни ёруғ қилди: кеча суд залидан озод қилинди!
Бир йигит ўғирлик қилган. МХХ ходими “Бир ўзини қамаш менга ҳеч нарса бермайди, буни уюшган гуруҳ содир қилган жиноят” даражасига олиб чиқсам, унвоним ошади, медаль-педаль ҳам оларман”, дея ғайрат қилади, доимгидек. Анови болани уриб-сўкиб, қўрқитиб, ёнида ишлайдиган иккита йигит ҳам шериги бўлгани ҳақида кўрсатма олади. Кейин учала йигитни “зўрлаб”, мен ҳимоя қилаётган 4-йигитга қарши кўрсатма ҳам олиб, уни ҳам турмага тиқади.
МХХ ходими бошида турган терговчилар йигитлардан кўрсатмани қандай олгани ҳақида ёзсам, этларинг жўнжикади.
Бирининг кетига “дубинка” тиқиб, товонига тўхтовсиз “дубинка” билан уришади.
Иккинчиси уйланмаган йигит экан, “Уйланишни орзу ҳам қила олмайдиган қиламиз”, дея совуқда бочкадаги муздек сувга ярим белигача солиб қўйишади, “ҳалигиси”га икки литрлик “Кола”ни осиб қўйишади. “Эркаклигимини ҳис қилмаяпман, − дейди бечора йигит. – Ҳалигим шишиб кетган, грижа бўлиб қолди”.
Учинчисини айтсам, бизнинг терговчилар Гдляннинг шогирди эканига амин бўласиз: Уни ашаддий каллакесар армани ётган камерага киргизишади ва гомосексуалист армани икки кун бу шўрликнинг орқасига...
Учинчи куни менинг ҳимоямдаги йигитга қарши кўрсатмага қўл қўяди. (Бу кетишда ҳомиладор бўлиб қолишдан қўрқади-да...)
Бизнинг талабимиз билан терговчилар билан Жаслиқда ётган маҳбусларни ҳам олиб келтирган судья уларни терговчилар билан юзлаштирди. Ҳаммасини очиқ-ойдин айтиб беришди.
Терговчиларга мен “Бу ишларни Гитлер ҳам қилмаган, ўзимизнинг миллатдан бўла туриб, ўз миллатдошимизнинг кетини арманига тутиб беришга уялмадиларингми?” деган саволларим уларнинг ғашига тегди, албатта. Уларнинг олдинги иккитадан тиши ўсиб чиққанинини аниқ “кўрдим”.
Худога шукур, менинг “Битта адолатли суд қилиб беринг, номингизни Президент ўқийдиган мақолани мен ёзаман”, деганимда “Сиз сўраган адолатли судни қилиб бераман, Самарқанднинг куч ишлатир тизимларидан ҳайиқмайман!” деган судья менинг ҳимоямдаги йигитни суд залидан озод қилди.
Ўша “юзлаштириш”дан кейин қўни-қўшниларимдан мен ҳақимда маълумот йиғадиганлар кўпайиб қолди. “Ҳатто “Малибу”ни қаердан олган деган аҳмоқона саволларни ҳам сўрашибди. Яхши машинани фақат биз минишимиз керак, деб ўйлашади, шекилли?
Мен бу нарсани катта мақола қилиб, ваъдамга мен ҳам вафо қилиб, бу судьянинг номини Президентга ўқитаман. Аммо бунга озроқ вақт керак эди. Нега?
Чунки Жиззах судининг бу қарори ҳимоямдаги йигитни аввал суд қилган, 6,5 йилга “кесиб юборган” судларнинг, инсон қадрини оёқ ости қилиб кўрсатма олган терговчиларнинг ишини БРАК қилди. Тушуниб турибсизки, энди ановиларга чора ҳам кўрилади. Бу Суд тизимида РЕВОЛЮЦИЯ бўлди. Мен иштирок қилган бирор суд олдинги инстанция ҳукмини бекор қилмаган эди. Бу БИРИНЧИСИ бўлди. Аммо, яхши биласизки, мағлуб бўлганлар осонликча жон бермайдилар. Улар Олий Судгача чиқиб, нима бўлса ҳам биринчи ҳукм ўз кучида қолишига эришиш учун БОРИНИ ТИКАДИЛАР. Иш жуда катта бўлиб кетишини, суд тизимидаги ЯРАЛАР очилиб кетишини истамаса, ОЛИЙ СУД ҳам уларнинг илтимосини қондириши, шўрлик жабрдийдани яна турмага қайтариб тиқиши ҲЕЧ ГАП ЭМАС, Суд тизимида бундай МЎЪЖИЗАЛАР рўй бериши оддий ҳол.
Шунинг учун мен ҳали бу ғалаба вақтинча бўлгани учун ошкор қилмай турган эдим. Шуҳрат Барлос сал шошибди.
Бу шошиш менинг зиёнимга бўлиши ҳам мумкин. Энди МАҒЛУБЛАР тезлишиши, жиддийлашиши мумкин.
Шунинг учун ўзим мақолани эълон қилмагунимча, Шуҳрат Барлосдан мана бу постни олиб туришини илтимос қиламан.
Аммо, ҳалиги гап: Каримберди Тўрамуроднинг уйидан наша чиқибди, қурол чиқибди, ўз жонига қасд қилибди, машинаси ёниб кетибди, каби гаплар тарқалса, билингларки, бу қасддан қилинган иш бўлади.
“Яна ҳоким бова ҳақида бирор салбий мақола ёзсангиз, энди сизни “Озодлик” ҳам, “Бибиси” ҳам, “ФБ” ҳам сақлаб қола олмайди”, деган огоҳлантириш – “Сариқ карточкам” борлигини ҳам унутманглар!
Ҳаммага ҳурмат билан Каримберди Тўрамурод, оригинали.

Изох:

Баходир Кадиров Гулзамон опа ва Каримберди ака бу постда ёзилган гаплар миллатимизни химоя қиладиганлар аслида миллатни жарга судраганлигини кўрсатади. Демак, миллатни ичидан чиритадиган ВИРУС тизимнинг хавфи ортда қолмаган, ёнимизда ва мухим лавозимларда ишлашаябди. Шунга кўра уларнинг болалаб кетмаслиги учун адолатпарварлар бирлашиши керак. Хеч бўлмаганда шу жиноятни тўлиқ фош бўлиши учун Киримберди акага камарбаста бўлишимиз керак. Бўлаётган воқеийликлар хақида батафсил маълумот бериб туринглар. Керак бўлса Олий Судга борамиз

Прикрепления: Расм 1
Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 512 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz