Эзгулик” фаоли Мусажон Бобожонов оқланди
2018 йилнинг 17 июль куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг судья Муроджон Мирзажонов раислигида ўтган апелляция судлов ҳайъати мажлиси Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти Андижон вилояти бўлими раиси Мусажон Бобожоновни оқлади.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти ўз фаолининг юқори инстанция суди томонидан барча эпизодлар бўйича оқланганини олқишлайди.
Жамиятимиз фаоли шу йилнинг 26 март куни жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Қува тумани суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 2441-моддаси 2-қисми (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) билан айбдор деб топилиб, 3 йил шартли муддатга озодликдан маҳрум қилинганди.
Мусажон Бобожоновнинг Фарғона вилояти ИИБ томонидан мусодара қилинган компьютеридан қирғизистонлик Абдуллоҳ домланинг “Пайғамбарлар тарихи” номли мажмуаси ва унинг ичидан 24 та аудиофайл, шунингдек, “Жаннатга ошиқлар” номли рисола матни топилган. Мазкур асарлар адабиётшуносликка оид суд экспертизаси томонидан диний фундаментал адабиёт сифатида баҳоланганди.
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти
|