Тўғриси, жуда ачиниб кетдим. Наҳот ўзбекларимиз шу ҳолга етиб келган бўлса! Ўрису карисга, туркману қозоққа бориб қулдек ишлашларга кўникиб, этимиз анча қотиб қолган экан. Энди юртдошларимизнинг қирғизлар олдида шундай ҳолатга тушиши одамни жуда маҳзун қилди. Нима қилиш керак? Ким уларнинг ғамини ейди? Қуруқ гапга қорин тўймади ахир! Ўзимизча қирғизларни менсимай, ҳали у, ҳали бу деб, одам ўрнида кўрмаймиз. Ҳолбуки, ватандошларимиз иш истаб уларнинг остонасида қад букиб ўтиришга мажбур бўлмоқда. Булар шунчаки ўйин кулги учун эмас, балки, давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, тирикчилик учун, асосан шу қора қозонни қайтанай деб шундай қилишга мажбур бўлишмоқда. Аллоҳ ҳолимизни ислоҳ қилсин, ризқимизга барака берсин!