Четверг, 24-04-25, 19:55

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Июль » 27 » ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ Ш.МИРЗИЁЕВГА
18:04
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ Ш.МИРЗИЁЕВГА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ Ш.МИРЗИЁЕВГА
КАРМАНАЛИК МУСТАҚИЛ ЖУРНАЛИСТ ДИЛДОРА БОЙМУРОДЖОВАДАН
( +998913320697)
                                                                         О Ч И Қ      Х А Т
МУҲТАРАМ ПРЕЗИДЕНТ! БИЗНИНГ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ КАРМАНА ТУМАНИ “КАТТАМАЧИТ” МФЙ РАИСИ К.ЖЎРАЕВ ВА КОТИБАСИ Ж.ТУРДИЕВА ҲАМДА УЛАРНИНГ НОҚОНУНИЙ ҲАРАКАТЛАРИ ЮЗАСИДАН НОРОЗИ БЎЛИБ ЙЎЛЛАЁТГАН МУРОЖААТЛАРИМИЗ ҚОНУНИЙ ТАРТИБДА ЎРГАНИЛМАЙ ТУРИБ УЛАРНИНГ ҲАРАКАТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАБ КЕЛАЁТГАН ВИЛОЯТ ОҚСОҚОЛЛАР КЕНГАШИ РАИСИ Н.ИСОҚОВНИНГ ҲАТТИ-ҲАРАКАТЛАРИ ЮЗАСИДАН ҲАМ РЕСПУБЛИКА ЮҚОРИ ТУРУВЧИ ИДОРАЛАРИ ЖУМЛАДАН БОШ ПРОКУРАТУРА, ОЛИЙ МАЖЛИС СЕНАТИГА ЙЎЛЛАГАН МУРОЖААТЛАРИМИЗ ҚОНУНИЙ ТАРТИБДА ЎРГАНИЛМАЙ ТУРИБ, ҚУРУҚ РАСМИЯТЧИЛИК ВА МУРОЖААТНИ БЕКИТИШ МАҚСАДИДА БИЗ МУРОЖААТЧИЛАРГА НИСБАТАН ҲАР ҚАНДАЙ КУЧ ИШЛАТИШУ ВА КУЧЛИ БОСИМЛАР ИШЛАТИШДАН-ДА ҚАЙТМАСДАН ЗЎРАВОНЛИКЛАР СОДИР ЭТАЁТИР ҲАМКИ БИЗ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИМИЗ ҚОНУНИЙ ТАРТИБДА ЎРГАНИЛМАЙ ВИЛОЯТ ОҚСОҚОЛЛАР КЕНГАШИ РАИСИ Н.ИСОҚОВ ТОМОНИДАН РАИС ВА КОТИБАНИНГ ҲАРАКАТЛАРИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНМОҚДА. БУНДАН НОРОЗИ БЎЛИБ БИЗ ЯНА ҚОНУНИЙ ЎРГАНИШЛАР ТАЛАБ ҚИЛИБ МУРОЖААТ ҚИЛИШДА ДАВОМ ЭТСАК ҲЕЧ БИР МУТАСАДДИ ШУҒУЛЛАНИШНИ ВА ЎРГАНИШНИ ИСТАМАЁТИР. ҲАТТОКИ РЕСПУБЛИКА ОҚСОҚОЛЛАР КЕНГАШИ МАСЪУЛ ХОДИМИ ҲОШИМОВ ҒУЛОМ ИСМЛИ ШАХСГА ҲАМ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ БОҒЛАНИБ МФЙДА ВА ВИЛОЯТ ОҚСОҚОЛЛАР КЕНГАШИ ТОМОНИДАН ҲУҚУҚЛАРИМИЗ ТОПТАЛАЁТГАНИДАН НОРОЗИ БЎЛИБ МУРОЖААТ ҚИЛСАК ҲАМ ВИЛОЯТ ҲАМ РЕСПУБЛИКА МУТАСАДДИЛАРИ ТОМОНИДАН МФЙ РАИСИ К.ЖЎРАЕВ ВА КОТИБА Ж.ТУРДИЕВАЛАРНИНГ НОҚОНУНИЙ ҲАРАКАТЛАРИ ТИШ-ТИРНОҒИ БИЛАН ҲИМОЯЛАНИБ, ФУҚАРОЛАРИНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ЎРГАНИШ ҚОНУНЧИЛИГИДА БЕЛГИЛАНГАН ҲУҚУҚЛАРИМИЗ ТОПТАЛАЁТИР. БУНДАН РУҲЛАНГАН МФЙ РАИСИ К.ЖЎРАЕВ ВА КОТИБА Ж.ТУРДИЕВАЛАР МАҲАЛЛАМИЗ АҲОЛИСИНИ БИР-БИРИГА ГИЖ-ГИЖЛАБ НОТИНЧ ВАЗИЯТЛАРНИ КЕЛТИРИБ ЧИҚАРИБ, АҲОЛИ ЎРТАСИДАГИ ТОТУВЛИККА ПУТУР ЕТКАЗАЁТИР. БИРГИНА ҚОНУНБУЗАР РАИС ВА КОТИБАНИНГ МАНФААТЛАРИНИ ҲИМОЯЛАШНИ ХАЛҚ МАНФААТИДАН УСТУН ҚЎЯЁТГАН МУТАСАДДИЛАРНИНГ МАҚСАДЛАРИ НИМАДА? К.ЖЎРАЕВ ВА Ж.ТУРДИЕВАЛАРДАН МАНФААТДОРЛИГИ БОРМИ? БУ ҲОЛАТЛАРНИ ҚАНДАЙ ИЗОҲЛАЙЛИК? ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИНИ МЕНСИМАСЛИКМИ? МАҲАЛЛАМИЗНИ БОШИДАН САСИТАЁТГАНЛАРНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ МАҲАЛЛА ТИНЧЛИГИДАН ҲАМ МУҲИМ ВАЗИФАМИКАН? НЕГА ҲАҚИҚАТГА ТИК ҚАРАЛМАЁТИР? НЕГА “К.ЖЎРАЕВ ИИБДАН НАФАҚА ЧИҚҚАН, ОРҚАСИ КУЧЛИ СИЗЛАРНИ МУРОЖААТИЙЛА ҲЕЧ ҚАЕРГА ЎТМАЙДИ. БЕҲУДА ОВВОРА БЎЛМАНГЛАР” ДЕЯ БИЗГА ЕТКАЗИЛАЁТГАН ГАП-СЎЗЛАР ҲАҚИҚАТ БЎЛСА? НАҲОТ МУТАСАДДИЛАРИМИЗ ОШНО-ОҒАЙНИГАРЧИЛИК, ТАНИШ-БИЛИШЛИК, ТАЪМАГИРЛИКЛАРГА ЧЕК ҚЎЙИЛИШ ВАҚТИ ЕТИБ КЕЛГАНЛИГИ, МУҲИМИ ХАЛҚ МАНФААТИ ВА ТАЛАБИДАН КЕЛИБ ЧИҚИБ ИШЛАШ КЕРАКЛИГИНИ УНУТГАН БЎЛСАЛАР?
МУҲТАРАМ ПРЕЗИДЕНТ! СИЗДАН ИЛТИМОС, ЮҚОРИДАГИ ҲОЛАТЛАР ЮЗАСИДАН ҚОНУНИЙ ЎРГАНИШЛАР ОЛИБ БОРИЛИБ, БИЗНИНГ МУРОЖААТЛАРИМИЗНИ ҚОНУНИЙ ТАРТИБДА ЎРГАНИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАНИШИДА ҲАМДА МАҲАЛЛАМИЗНИ НОМИНИ БУЛҒАБ СОҒЛОМ МУҲИТНИ БУЗАЁТГАН РАИС К.ЖЎРАЕВ ВА КОТИБА Ж.ТУРДИЕВАЛАРДАН ХАЛОС ЭТИЛИШИДА ҲАМДА УЛАРНИНГ МАНФААТЛАРИНИ ХАЛҚ МАНФААТИДАН УСТУН ҚЎЙИБ ТИШ-ТИРНОҒИ БИЛАН ҲИМОЯЛАЁТГАН МУТАСАДДИЛАРГА НИСБАТАН ТЕГИШЛИ ЧОРА КЎРИЛИШИДА ҲУҚУҚИЙ-АМАЛИЙ КЎМАК БЕРИНГ.
Диққат!!! Қуйидаги малумотларни сақлаб олинг
Мурожаат рақами 92070-s/18
Текшириш коди c1661e53c0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга
Нусхаси: Ўз. Рес. Олий Мажлис сенати раиси номига
Нусхаси: Ўз. Рес. Бош прокурори номига
Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи бир
гуруҳ фуқаролар томонидан Тел: (+998907310151; +9989133206-97)
Ш И К О Я Т А Р И З А
(Мурожаатимизни менсимай қонуний тартибда ўрганмасдан туриб бизнинг ҳуқуқларимизни топтаб мурожаатимизни Ботир исмли ҳайдовчисига бериб юборган вилоят оқсоқоллар кенгаши Маҳалла жамғармаси раиси Исоқовга нисбатан ҳамда хизмат лавозимини суистеъмол қилиб қонунбузарликка йўл қўяётган ва қилган мурожаатларимиз учун бизга руҳий босим ўтиказаётган Каттамачит МФЙ раиси Жўраев Камол ва унинг шериги котиба Ж.Турдиеваларга нисбатан қонуний чора кўрилиб вазифасидан озод этилишини сўраб)
Муҳтарам Президент! Биз “Каттамачит” МФЙда яшовчи бир гуруҳ фуқаролар Каттамачит МФЙимиз раиси К.Жўраев ва котиба Ж.Турдиеваларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари ва хизмат лавозимларини суистеъмол қилгани ҳолда буларнинг ноқонуний ҳаракатлари устидан республика юқори турувчи идораларига қилган мурожаатларимиз учун уйимизгача бостириб кириб турли пўписа ва босимлар ўтказишиб, зўравонликлар содир этишгача боришаётир. Тағин бизнинг шу йилнинг 9 июль куни республика идораларига йўллаган мурожаатимиз вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси Исоқов номига йўналтирилганлигига қарамай 14 июль кунида Исоқов ўз хизмат лавозимини суистеъмол қилгани ҳолда, бизнинг шикоятимизни ҳайдовчиси Ботирга бериб юборган. Ботир эса маҳалла биносига олиб келиб опаси Жамила Турдиева ва Камол Жўраевлар билан ўзаро тил бириктиргани ҳолда, имзо қўйган фуқароларга нисбатан кучли босим ва зўравонлик ўтказишгача бориб етишган. Жумладан Нишонова Санобар Ботир томонидан зўравонликка учраган. Д.Боймуродованинг уйига эса К.Жўраев ва Ж.Турдиевалар бостириб боришиб босим ўтказишга пўписа қилишга уринишган. Аблакулова Азизага нисбатан эса телефон орқали тайзиқ ўтказишиб турли пўписалар қилишган.
Муҳтарам Президент! Мен Муқимова Насиба ушбу маҳаллада узоқ йиллардан бери яшаб келаман. Турмуш ўртоғим Муқимов Ортиқ болаликдан ногирон. 2 нафар фарзандларимизни биргаликда вояга етказиб, ўғлимизни ўйлантирганмиз. Мен бахтсиз ҳодиса сабаб 2017 йилнинг 16 июнида автоаварияга учраб ўнг қўлимнинг суяклари ўта майдаланиб синиб кетди. Махсус жарроҳлик муолажасига муҳтож бўлиб Тошкентга боришга зарур бўлган вақтимда ўта оғир оилавий аҳволга тушиб қолган эдик. Шу боис мажбур бўлиб бир неча бор маҳалла идорасига ҳеч йўқса турмуш ўртоғимга иш топишида ёрдам беринглар кўмак сўраб бордим. Бироқ ҳар сафар маҳалла раиси К.Жўраев устимдан кулиб эрмак қилди. Мен эса охир-оқибат яшаб турган ҳовлимни сотишга мажбур бўлдим.
Мен Аблакулова Азиза ушбу маҳаллада 5 ой маслаҳатчи лавозимида фаолият кўрсатдим. Бироқ раис К.Жўраев ойида 15 кунлаб ичкиликка берилиб йўқолиб кетардида тағин мендан иш талаб қилдиб, ўзининг ўрнига ҳам мени пахта теримига ёппасига жалб қилиб қўйди. Тағин 15 кунлаб ичкиликдан муккасидан кетиб қайтиб келгач, мени котиба Ж.Турдиеванинг ёлғон-яшиқ фитнаю бўҳтонларига ишониб мени ноҳақ камситиб, бажарган ишларимни тан олмай шахсимни ерга уриб камситиб таҳқирларди. Мен ўз вазифамни тўғри ва тўлиқ бажарганлигимни айтиб ҳуқуқимни талаб қилсам К.Жўраев мени ишдан кетишгача мажбур қилди. Мен бошқа бир маҳаллага ишга ўтишга ҳаракат қилганимни эшитгач, К.Жўраев айнан ўша маҳаллага бориб мени оилам ҳақида туҳмату бўҳтон гапларни гапириб иғволар тарқатган. Тағин эндигина МИБ ишга жойлашган турмуш ўртоғимни ҳам ишдан бўшатишга уринишга интилди.
Муҳтарам Президент! Котиба Ж.Турдиева мутлақо бизнинг маҳалламиз ҳудудига яшамайди тағин ҳеч бир жиҳати маҳалламиз аҳолисига ибрат бўларли даражада эмас, бироқ вилоят Оқсоқоллар кенгаши раиси Исоқовнинг ҳайдовчисининг опаси бўлганлиги учунгина Исоқов томонидан тиш-тирноғи билан ҳимоя остига олиниб, унинг барча қонунбузарликлари таъмагирликлари доимо босди-босди қилиб келинмоқда. Бу эса маҳалламиз аҳолиси ўртасида носоғлом муҳитни келтириб чиқаришига сабаб бўлаётир. Муҳтарам Президент! Сиздан илтимос, юқоридаги ҳолатлар юзасидан қонуний ўрганишлар олиб борилиб, маҳалламиз аҳолисини раис К.Жўраев ва котиба Ж.Турдиевалардан халос этилиб, ишдан бўшатишингизни ҳамда 9 июлдаги шикоятимиз қонуний тартибда ўрганилиб, уларнинг қонунбузарликларини қўллаб-қувватлаётган вилоят Маҳалла жамғармаси раиси Исоқовнинг ноқонуний ҳаракатларига нисбатан тегишли чора кўрилишида ҳуқуқий-амалий кўмак беришингизни илтимос қилиб сўраймиз.
Аризамизда 9 июлдаги ариза ва Исоқовнинг ҳайдовчиси Ботир томонидан мааҳалламизда амалга оширилган зўравонлик юзасидан қилинган мурожаат нусхалари илова қилинади.
Боймуродова Д.
Нишонова С.
Тўраев Нормурод
Аблакулова А.
Муқимова Н.
Муқимов О.
Бозорова Раъно Эшқуловна
Холмаматова Муҳаббат
Бозорова Раъно Шариповна 23.07.2018 йил

ДИҚҚАТ МАҲАЛЛАМИЗ ЗЎРАВОНЛИК МАСКАНИГА АЙЛАНДИ! ВИЛОЯТ ВА ТУМАН ҲОКИМЛИКЛАРИНИ УЙҚУДАН УЙҒОТИНГЛАР!
Диққат!!! Қуйидаги малумотларни сақлаб олинг
Мурожаат рақами 91783-s/18
Текшириш коди 48546274af
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИНИ ЎРГАНИШНИНГ ЯНГИЧА УСУЛИНИНГ НОМИ ЗЎРАВОНЛИК КУЧ ИШЛАТИШМИ? МАҲАЛЛА БУЮК КУЧГА АЙЛАНГАНИ ҲАҚИҚАТ БИРОҚ БУ КУЧ ФАҚАТ ЗЎРАВОНЛИКМИ??? ЁХУД ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИНИ ЭНДИ РАҲБАРЛАРНИНГ ҲАЙДОВЧИЛАРИ ЎРГАНИШАДИМИ?
КАРМАНАЛИК МУСТАҚИЛ ЖУРНАЛИСТ ДИЛДОРА БОЙМУРОДОВАНИНГ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИГА
О Ч И Қ М У Р О Ж А А Т И
Муҳтарам Президент! Навоий вилояти Кармана тумани Каттамачит МФЙ раиси Камол Жўраев ва унинг 20 йилдан зиёд ишлаб келаётган котибаси жамила турдиевалар сизнинг номингизга маҳалла маъмуриятининг адолатсизликларидан норози бўлиб шикоят йўллаган фуқароларга дастлаб босиб ўтказиб, ўн нафар фуқаронинг беш нафарини оиласига босиб ўтказиб тўхтатишган бўлса қолган яна беш нафарига зўравонлик содир этишгача боришаётир. бунга эса ўз-ўзидан вилоят ва туман ҳокимликлари ҳамда вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси айбдор! чунки мансабдор мутасаддилар ҳеч қачон оддий халқнинг ёнини олишмайди балки қонунбузар мансабдорларни тиш-тирноғи билан ҳимоялаб келишаётир! шўрлик қора халқнинг дардини эшитиб, ҳуқуқини ҳимоялайдиган мутасаддининг ўзи топилмаётир вилоятимизда. вилоят оқсоқоллар кенгаши раиси маҳалла раиси камол жўраев ва унинг котибаси жамила турдиеванинг кирдикорларидан норози бўлиб биз дастлаб ўн нафар, босимга учраб беш нафарга тушиб қолган фуқароларнинг қуйидаги 9 июль куни йўлланган шикоятимиз вилоятлар оқсоқоллар кенгаши раиси томонидан ҳайдовчиси ботирга яъни котиба жамила турдиеванинг укасининг қўлига бериб юборилган улар эса бу шикоят учун энди қолган беш нафар фуқаролардан айримларини маҳалла биносига қамаб ҳақоратлаб, зўравонлик қилиб куч ишлатишиб, айримларини эса уйига бостириб кириб зўравонлик қилишаётир! мутасаддилар эса зўравонларни манфаатларини тиш-тирноғи билан ҳимоялаб аҳолини талабини йўққа чиқариш билан банд!
муҳтарам президент! халқ сиздан ҳимоя истайди! сиздан илтимос, бу халқ фақат сизники кўринади, унинг ноҳақ топталаётган ҳуқуқларини ҳимояланишини таъминланишида амалий кўмак беринг.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга
Нусхаси: Ўз. Рес. Олий Мажлис сенати раиси номига
Нусхаси: Ўз. Рес. Бош прокурори номига
Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи бир
гуруҳ фуқаролар томонидан Тел: (+998907310151; +9989133206-97)
Ш И К О Я Т А Р И З А
(Мурожаатимизни менсимай қонуний тартибда ўрганмасдан туриб сохта жавоб хати йўллаган Кармана туман ҳокимлиги ва Фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши раҳбариятига ҳамда хизмат лавозимини суистеъмол қилиб қонунбузарликка йўл қўяётган Каттамачит МФЙ раиси Жўраев Камол ва унинг шериги котиба Ж.Турдиеваларга нисбатан қонуний чора кўрилиб вазифасидан озод этилишини сўраб)
Муҳтарам Президент! Биз “Каттамачит” МФЙда яшовчи бир гуруҳ хотин-қизлар шу йилнинг 31 май кунида республика юқори турувчи идораларига маҳалламиз раиси К.Жўраевнинг лавозимига номуносиблиги ва бизнинг ҳуқу қларимизни топтаётганлигидан норози бўлиб қонуний чора кўрилишини сўраб мурожаатлар йўллаган эдик. Бироқ мазкур мурожаатимиз юзасидан ҳеч қандай қонуний ўрганишлар олиб борилмасдан туриб Фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Навоий вилояти кенгашининг 21.06. 2018 йил 07-05/1962 –сонли ва Кармана тумани ҳокимининг 26.06.2018 й. 01-05/1556 сонли жавоб хатига кўра бутунлай ҳеч қаерда йўқ сохта ва ёлғон маълумотлар киритилиб, “Ўрганиб чиқилди” қабилида жавоб хати йўлланилган. Бироқ биз ўнга яқин хотин-қизларни ҳеч биримиз билан ҳеч қандай мутасаддилар суҳбатлашмади, мурожаат юзасидан фикрларимизни ҳам сўрамади.
Муҳтарам Президент! Кенгаш раиси томонидан жавоб хатида киритилган осмондан олинган маълумотлардан
1.“9 июнда мурожаатимиз бўйича йиғилиш ўтказилган эмишу унда орамиздан айрим имзочиларимиз яъни С.Тоғаева, З.Ҳайитова, Н.Муродова, П.Файзуллаева, Р.Атақулова, А.Аблоқулова ва Л.Рустамовалар иштирок этган” дейилган. Бироқ З.Ҳайитова, С.Тоғаева, Р.Атақуловаларнинг таъкидлашича улар ҳам чақирилмаган бунақанги йиғилишдан хабарсиз ҳам ҳаттоки! Қолаверса, маҳалла раиси К.Жўраев хизмат лавозимидан фойдалангани ҳолда С.Тоғаева, З.Ҳайитоваларни қайнотасини чақириб олиб, келинларини назоратга олишларини айтиб огоҳлантирган. Бу эса оилаларни тинчини бузиб ҳуқуқ ва эркинликларини поймол қилиш ҳаракати ҳисобланади.
2. Яна бир ёлғон маълумот: “Имзо қўйган фуқаролардан шикоят ариза тўғрисида сўралганда, фуқаролар П.Файзуллаева ва С.Тоғаевалар С.Нишонова “Сизларни ишга жойлаштираман” деб қўл қўйдирганлиги, лекин улар аризани мазмуни билан танишмаганшликларини С.Нишонова уларни алдаб имзо қўйдирганлигини билдиришган. (билдиргилар илова қилинади)” деб киритилган жавоб хатида. Бироқ ҳеч қандай илова йўқ!
3. Йиғилишда келмади дея таъкидланган ва раис томонидан ИНВАЛИД ДЕБ КАМСИТИЛИБ ҲАҚОРАТ ҚИЛИНГАН! 2 гуруҳ ногирони Д.Боймуродовага К.Жўраев синглиси Умида орқали узлуксиз телефон орқали руҳий босимлар ўтказгану бироқ ҳеч қандай мурожаатни ўрганиш юзасидан на хабар ва на маълумот берилмаган.
Қолаверса, Ўз.Рес.Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли қарорига мувофиқ шартнома асосида жамоатчилик асосида ишга олинганлар сони 17 нафар эмас, балки 10 нафар эканлиги аниқланди(руйхат илова қилинади)деб ёлғон маълумот берилгану ҳеч қандай илова йўқ!
4. Қолаверса, А.Аблоқуловани 8 июнь куни маҳалла раиси К.Жўраев маҳаллага шунчаки чақиртириб “Ҳаммасини Д.Боймуродова уюштиряпти, яқинда ИНВАЛИД ДЕБ ЮБОРГАНИМ УЧУН! Нодира Муродовага ёрдам пули ёзаман деб қайтартирдим, М.Холмаматовани уйига олиб бормаган нарсам қолмади. (Аслида бўлмаган гап!)Хуллас, овозини ўчирдим уларни, сен ҳам қайт барибир бекитиб юбортираман мурожаатни” деган!
5. Маҳалла котибаси Ж.Турдиева ўта қийналиб ишсизликда кун кечираётган фуқаро эру-хотин Азимов Тўлқин ва унинг турмуш ўртоғи Зеболардан бундан бир йил аввал “Ишга жойлаштириб қўяман” деб 600 минг сўм пул талаб қилиб олиб, на ишга жойлаштирган на пулини қайтариб берган.
6. Котиба Ж.Турдиева томонидан 2017 йилнинг 07 ноябрида ҳеч қандай кам таъминланган оилага мос келмайдиган С.Нишонованинг оиласига кўра била туриб сохта кам таъминланганлик Далолатномаси расмийлаштирилиб, ўғли Ш.Раҳмоновни паспорт олиши учун Кармана туман паспорт бўлими тақдим этилган. Айнан шу зайлдаги Далолатнома яна қайта 2018 йилнинг 6 февралида МФЙ раиси К.Жўраев ва котиба Ж.Турдиеваларнинг имзоси билан расмийлаштирилган. МФЙ раиси К.Жўраев томонидан тағин айнан фуқаро С.Нишонова қастдан оиласига аралашиб, тинчини бузиш ҳолатлари унинг жамоатчилик назоратига муҳтож ўғли Ш.Раҳмонов билан ораларини гиж-гижлаб бузиб турли жанжалу низоларни келтириб чиқаришига сабаб бўлиб келаётир.
Муҳтарам Президент! Шу кунгача ҳам маҳалла котибаси Ж.Турдиеванинг бу каби ноқонуний ҳаракатларидан норози бўлиб тинимсиз мурожаатлар йўлланган. Бироқ Ж.Турдиеванинг туғишган укаси (Ботир исмли) узоқ йиллардирки вилоят Оқсоқоллар кенгаши раисининг ҳайдовчиси бўлиб келаётгани боис опасининг ҳар қандай ноқонуний ҳаракатларини беркитиб шикоятларни босди-босди қилиб келаётир. Аслида 20 йилга яқин ишлаб келаётган айнан ана шу котиба шу кунгача бўлган барча раисларни уддабуронлик билан қўлга олиб, ҳалол ишлашига йўл бермай келаётир. К.Жўраев билан ҳам оравларидаги ишқий муносабатлар тўғрисида аҳоли ўртасида турли хил миш-мишлар юради. Бундай ҳолатда МФЙнинг ўрни қадри ва ҳурмати бўладими халқ орасида? Ажабланарлиси нега ҳокимлигу барча мутасаддилар бунақанги эл орасидаги ҳурматсиз раису котибаларни тиш-тирноғи билан ҳимоялашининг мақсади нимада? Биргина инсоф ва виждон билан меҳнат қиламан деб келган икки маслаҳатчи ходимларни ҳам кетма-кет сиғдирмай чиқариб юборишди. Айни пайтда учинчисини ҳам ишдан ҳайдаш арафасида. Нега ҳалол ишлайман деган ходимга маҳаллада жой берилмайдию К.Жўраевга ўхшаган ичкиликка муккасидан кетган, тили ва қалби бузуқ, Ж.Турдиевага ўхшаган таъмагир (уч нафар қизлари билан уйсиз кўчада қолган М.Холмаматовага ҳам таъмагирлик қилган)лар бош бўлиши керак маҳалламизга? Бизнинг аҳолимиз қўй ёки пода эмаски уларга чўпон керак бўлса?
Муҳтарам Президент! Сиздан илтимос, МФЙимизни бунақанги ҳурмати йўқ, на ахлоқи ва на бошқа бирор ҳаракатлари қонунларимиз тугул инсонийлигимизга ҳам тўғри келмайдиган ёлғончи, фрибгар раису котибалардан халос этиб, халққа ибрат ва намуна бўла оладиган кадрлар билан таъминланишида ҳуқуқий-амалий кўмак беринг. Сабр косамиз тўлди ахир! Биз қачонгача қонунбузарларга эргашамиз? Наҳотки маҳалла раҳбарлигига муносиб маънавиятли шахсларимиз йўқ бўлса? Ҳокимлик ва бошқа мутасаддиларимизнинг кўзлари қаерда? Қачонгача буларнинг қонунбузарликларига ҳайрихоҳ бўлишмоқчи яна? Уларнинг ўртасида ўзаро манфаатдорлик бўлса агар бундан нега оддий халқ жабр кўриши керак? Нега бизнинг мурожаатларимизни менсимасдан қонуний тартибда ўрганмай жавоб йўллашаётир?
Юқорида келтирилган барча ваъжларни исботловчи далиллар ва аудиоёзувларгача қўлимизда мавжуд.
Аризада илгариги ўрганилмай туриб жавоб хати йўлланган шикоят ариза нусхаси илова қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга
Нусхаси: Ўз. Рес. Олий Мажлис сенати раиси номига
Нусхаси: Ўз. Рес. Бош прокурори номига
Кармана тумани Каттамачит МФЙда яшовчи
Бир гуруҳ фуқаролартомонидан Тел: (+998907310151)
Ш И К О Я Т А Р И З А
(Каттамачит МФЙ раиси Жўраев Камолга нисбатан қонуний чора кўрилишини сўраб)
Муҳтарам Президент! Биз бир гуруҳ хотин-қизлар “Каттамачит” МФЙда яшовчи бир гуруҳ ишсиз хотин-қизлар Сизнинг 2017 йил 5 октябрдаги 799-сонли қарорингизга мувофиқ бизларни шартнома асосида жамоатчилик ишларига уч ойлик синов муддати билан ишга қабул қилган эди. Бироқ биз жалб қилинган 13 нафар аёллар терим бошидан буён пахта йиғим-теримига жалб қилинган эдик. Биздан эса Каттамачит МФЙ раиси К.Жўраев томонидан 2017 йилнинг 12 октябридан ишга жойлашиш тўғрисида ариза ёздириб олинди. Шундан 8 ноябргача пахта теримига жалб қилиндик. 9-12 ноябрь кунлари эса 4 кун давомида маҳалла ҳудудини ободонлаштириш ишлари билан банд бўлдик. МФЙ раиси томонидан шу куйи уйларингизда бўлиб туринглар зарур бўлсангизлар ўн кундан сўнг чақирамиз, дея раис Жўраев Камол ўзига тегишли бўлган яъни келинлари ва қариндошларини олиб қолиб, биз 7 нафар аёлларга жавоб бериб юборишди. Аммо 23 ноябрдан раисдан яна иш сўраб боришга мажбур бўлдик. Жўраев Камол қўполлик билан бизга ўдағайлаб, ўтир уйинга ҳамманг иш бўлса чақираман, дея бақирди. Сўнгра хабар топсак раис биздан саралаб олиб қолган ўзига тегишли аёлларни ҳовлисига олиб бориб омеҳнат қилдирган экан. 19-декабрь кунида эса бизга пластик карточка орқали ҳар биримизга бир ойлик маош деб 342 минг сўмдан пул ташлаб беришди. Банкдан пул олиш жараёнида ведомостга кўзимиз тушди унда 13 нафар эмас балки 17 нафар ходимларга маош тўланган. Бир нафари мутлақо бизга нотаниш орамизда бўлмаган шахс эди.
Муҳтарам Президент! МФЙ раиси бизни шундан сўнг яна алдади 1-мартдан иш бўлади, чақирамиз уйларингизга ўтиринглар, деб. 2018 йилнинг 12-апрелида эса қўлимизга меҳнат дафтарчамизни тутқазиб, қарор бекор бўлди, ишсиз қолдинглар яна, деди. Бизга тушунарсиз ҳолат меҳнат дафтарчамизга 12-октябрдан ариза олиниб, бизни пахтага жалб қилиб юрган раис томонидан 1-ноябрдан то 1-декабргача бир ой муддатда меҳнат шартномаси тугатилди, дея меҳнат дафтарчамиз қайтариб берилди.Биз ҳуқуқимизни раисдан талаб қилсак, бандлик тугатди, бизга боғлиқ эмас, мени бошимга агитаторлик қилиб йиғилишиб келавермаларинг дея маҳалла биносидан ҳайдаб юборишгача борди қўполлик билан.
Муҳтарам Президент! Мен Нишонова Санобар айнан шу жараёнларда бўлганлигим боис ҳам МФЙ раиси Жўраев Камол менга қастлашиб олиб, балоғат ёшида 2 маротаба махсус мактабда тарбияланиб қайтган 1999 йилда туғилган ўғлим Раҳмонов Шахзодни профилактик назоратга олмай қўйди. Мутлақо тарбияси, жамиятда ўз ўрнини топишида кўмаклашиш тугул бош ҳам қотирмай қўйди. Қайтанга менга “Сен ўгайлик қиляпсан” дея менга ўдағайлаб ўғлимни онгини янада захарламоқда. Наҳотки шу гап раисга хос бўлса? Қолаверса, мен 2011 йилда турмуш ўртоғимнинг аввалги оиласи вафотидан сўнг, ўғлимиз Шахзод Самарқандда махсус мактабда жазо муддатини ўтаётган вақтида оила қуриб келганман. 2014 йилда жазо муддатидан қайтган ўғлимиз яна 2015 йилда Сирдарёдаги ЖИЭМда суд қарори билан олиб кетилди. Ўзим фарзандли бўлмаганлигим боис турмуш ўртоғимнинг ўғлини ўз болам деб бағримга босиб, унинг коллежда ўқиши ва тўрт томонлама шартномасини қонуний бажарилишини таъминлаш бўйича қўлимдан келгунича ёлғиз ўзим ҳаракат қилсаму раис менга кўмаклашиш ўрнида ўғлимни менга нисбатан фикрини бузиб, онгини захарласа? Тағин уйимизда ота-ўғил ўртастда ҳам шу каби катта жанжаллар келиб чиққанида участка нозирига қўнғироқ қилсак-да келмайди. Яқинда бўлган участка нозири ҳам раис айтса бораман, дея келмади. Хуллас, ҳали профилактика назоратида турган ўғлимни МФЙ раиси менга нисбатан шахсий адовати ортидан назоратга олинишини мутлақо таъминламаяпти. Икки маротаба кетма-кет жиноят содир этган ўғлимни тарбиялаб жамиятга қўшиш ва оилалар тинчлигини таъминлаш раиснинг бурчи вазифаси эмасми ахир? Нега Жўраев Камол буни тескарисини бажаряпти? Шахсий адовати лавозимидан устунмикан?
Мен Бозорова Раъно қизим Холмаматова Муҳаббатни уч нафар ҳали вояга етмаган қизлари билан авария ҳолатидаги яроқсиз уйда яшаб қийналаётганидан амалий кўмак сўраб республика идораларига мурожаат қилганимда, МФЙ раиси Жўраев Камол мени “ маҳалла тадбиркорларини жалб қилиб бўлсаям, 2017 йилнинг 1-сентябрида қизингизга 50 дона болор билан 20 дона шифер олдириб бераман. Шу мени зиммамда, мурожаатдан тўхтанг.” онаси тенгги мендек аёлни алдаб ахмоқ қилиб, қизимни на фарзандларига нафақа белгилади ва на моддий ёрдам пули ажратди. Мутлақо кўмак кўрсатмади. Ёрдам сўраб борсанг қўполлик билан чиқариб юборади хонасидан. Қизим уч нафар вояга етмаган қизлари билан хор аҳволда яшамоқда. Раис эса Ласетти русумли машинасида роҳатда! Бу аҳволда бева-бечораларни ҳолидан хабар олиш тугул аҳволини қайдан тушунсин?
Мен Боймуродова Дилдора 2 гуруҳ ногирони ва ёлғиз она сифатида 2 нафар фарзандимни 15 йилдан бери ёлғиз тарбиялайман. Доимий яшаш уйим йўқлигидан акамга тегишли ҳовлида фарзандларим билан қийналиб яшаб келаман. 2011 йилдан ўзим туғилиб ўсган мазкур маҳаллада яшаб келамиз. Шунга қарамай 2017 йилнинг сентябрига қадар на шаҳардан ва на вақтинча яшаб турган маазкур маҳалладан ун ва ёғ маҳсулотларини олмаганмиз. Тинимсиз шикоятларим ортидан 2017 йил сентябридан мазкур маҳалладан берила бошланди. Шу йилнинг апрел ойида ун маҳсулоти тугаб қолганлиги боис ола олмадик ва МФЙ котибаси томонидан май ойида қўшиб берилиши айтилган эди. Бу ҳақда МФЙ раисига маълум қилиб рамазон ойида ифтор қилишим боис қўшимча ун маҳсулоти олишимда амалий кўмак сўраб чиққанимда мени ҳам қўполлик билан ўдағайлаб шахсиятимни ерга уриб “Инвалид бўлганинг учун бермоқчиман сендан қўрққанимдан эмас”, дея ўз-ўзидан бақира кетди. Тағин 21 ёшли ўғлим дўкондан ун олаётганида ҳам кўпчилик аҳоли олдида: “Онанг инвалид бўлгани учун беряпман” дея бақириб 15 кг. қўшимча ун маҳсулоти сотиб олишга рухсат берган. МФЙ раиси ногирон фуқарони инвалидсан, дея ўзига ва фарзандларига кўпни олдига айтиб камситишини қандай тушуниш мумкин?
Муҳтарам Президент! МФЙ раисининг қўполлигини ногирон бўлганлигим учун ўдағайлашига муносиб жавоб қайтара олмаслигим мумкин. Аммо ўғлим тенги қанча маҳалламиз фарзандлари бор ахир. Бир куни жаҳл устида орига тегишларига чидай олмай, фарзандларимизнинг бирортаси МФЙ раисини калтакламаслигига ким кафолат бера олади? Нега раис бунча қутуряпти? Нега аҳолини бир тийинга олмай қўйган? Ўзини ким деб ўйлаяпти у? Ҳукуматимиз томонидан ишониб топширилган вазифани шу йўсинда бажармоқчими? Раис халққа ибрат ва намуна бўлиш ўрнига оёқ остида кўриб муносабатда бўлишини қандай тушуниш мумкин? Наҳотки, ўқимишли педагог аёлларимиз йўқ маҳалламизга бу ўринга муносиб.
Муҳтарам Президент! Биз кўп сонли фуқаролар номидан илтимос қиламизки, МФЙ раиси Жўраев Камолга нисбатан қатъи чора кўрилиши таъминлансин! Бизни камситишга, беҳуда ўдағайлашга ҳеч қандай ҳуқуқи йўқ унинг! Чунки шу кунгача бирорта ҳам раис бунақа муомала қилмаган халқ билан!
Муҳтарам Президент! Сиздан юқоридаги ҳолатлар юзасидан қонуний тартибда ўрганишлар олиб борилиб, МФЙ раиси Жўраев Камолга нисбатан қонуний чора кўрилишида ҳамда бизнинг ноҳақ топталган ҳуқуқларимиз ҳимояланиши таъминланишида ҳуқуқий-амалий кўмак беринг.(Жўраев Камолни раисликка ўтгунича аввалги раисни устидан МХХни одами дея аҳолини гиж-гижлаб шикоятлар ёздиришдан тортиб, кўпгина номуносиб ҳаракатлари хусусида қўлимизда етарли далилларимиз ҳам бор.)

Кармана туман ИИб бошлиғи
подполковниги Э.Э.Дусановга
Каттамачит МФЙ, Чорровот кўчаси
82-уйда яшовчи Нишонова Санобар
томонидан (+998907310151)

АРИЗА
Мен шу йилнинг 14-июль кунида кеч соат 16:18лар чамаси ўзини телефондан Кармана тумани ИИБ маьсул ходими Жўраевман деб таништирган шахснинг шикоятим юзасидан чақирувига биноан унинг олдига кетаётганимда Каттамачит МФЙ котибаси Ж.Турдиева уяли алоқа телефонимга боғланиб: Қаердасиз, уйингизга раис билан келгандик, йўқ экансиз, деди. Мен эса Кармана туман ИИБга кетаётганимни айтганимда, у ортимдан маҳалла раиси К.Жўраевнинг машинасида етиб келиб, мени тез машинага чиқинг, маҳаллага борамиз дея мени раисни машинасига чиқариб МФЙ идорасига олиб келди. К.Жўраев билан Ж.Турдиева менга босим ўтказиб, “Сизга ким пул бериб ёздирди” ҳозир биз билан бир жойга борасиз, аризангизни ўша ерда кўрасиз ва “Жаҳл устида ёзувдим” деб ёзиб берасан дея сиқувга олишди. Мен йўқ, аризам бўйича ўзлари чақирмагунича ҳеч қаерга бормайман аввал аризамни ўзи етиб келсин ўрганишга, менга кўрсатинглар, қолаверса, менга ҳеч ким ҳеч нарса бергани ҳам йўқ, ўргатгани ҳам йўқ деб туриб олгач, котиба Ж.Турдиева “Кейин кеч бўлади, раис билан мени ўртамда ишқий муносабат бор деб ёзганинг ҳаммаёққа тарқаб кетади. Ҳозир ёзиб берасан” деб туриб олди. Мен унайвермагач, телефон орқали мен умуман илгари кўрмаган ва танимаган Ботир исмли укасини чақиртириб “Тез етиб кел, чақиртирдим” деди. Орадан ҳеч вақт ўтмай укаси кириб келиб, ўз-ўзидан мени ҳақоратлай кетди. Онангни фалондай қилай опамни жалаблигини исботлаб берасанми? дея ўшқирди, мен эса ҳаммани тилидаги гапни айтдим. У эса мени уришга интилди. Шунда мен уяли алоқа телефонимдан 102 рақамига телефон қилиб ёрдам сўрамоқчи бўлганимда, Жамилани укаси қўлимдан телефонимни тортиб олди. Қўлида линейкани олиб, онангни фалондай қилай сени ўлдириб юбораман сани дея бўйнимга олиб келди. Шу орада маҳалла раиси Камол эса Жамилани укасини хонадан олиб чиқиб кетди.
Сиздан юқоридаги ҳолат юзасидан қонуний ўрганишлар олиб борилиб, мени хизмат лавозимидан фойдаланиб, маҳалла биносига зўравонлик билан қамаб олиб республика юқори турувчи идораларига йўллаган мурожаатим учун кучли босим ўтказган маҳалла раиси К.Жўраев, котиба Ж.Турдиева ҳамда мени ҳақоратлаб, ўлдириб юбораман деб пўписа қилиб менга нисбатан куч ишлатиб қўлимдан телефонимни тортиб олиб зўравонлик қилган Жамилани укаси Ботирга нисбатан қонуний чора кўришингизни сўрайман.
Нишонова Санобар 14.07.2018 йил

Категория: ОЧИҚ ХАТЛАР | Просмотров: 779 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz