Пятница, 24-04-19, 21:20

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Август » 2 » 3 ёшли ўғлини бўғиб ўлдирган онага ҳукм ўқилди
22:29
3 ёшли ўғлини бўғиб ўлдирган онага ҳукм ўқилди

3 ёшли ўғлини бўғиб ўлдирган онага ҳукм ўқилди

Юракларни ларзага келтирган фожиа.

Яқинда ижтимоий тармоқларда Қўқон шаҳрида ўз фарзандини бўғиб ўлдирган она ҳақида тарқалган хабар юракларни ларзага келтирди. Хўш, аслида нима бўлган эди? Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судида мазкур жиноят иши кўриб чиқилиб, судланувчига нисбатан ҳукм ўқилди.
Судланувчи Саидахон Тиллаволдиева 2018 йилнинг 23 март куни ўзаро оилавий келишмовчиликлар сабабли яшаш хонадони Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Маъмуробод қишлоғидан 2015 йилда туғилган вояга етмаган фарзанди билан чиқиб кетиб, 23-25 март кунлари давомида Қўқон шаҳрида бир нечта шахсларнинг уйларида тунаб қолган. 26 март куни ўзига таниш бўлмаган Ж.М билан ўғли Фирдавсбек Иброҳимжоновни олиб, Тошкент шаҳрига ишлаш мақсадида кетади. У ерда қарамоғида вояга етмаган ўғли борлиги сабаб ишга жойлаша олмайди.
Ўғли Фирдавсбек Иброҳимжоновдан қутулиш мақсадида 2018 йил 2 апрель куни Тошкент шаҳридан фарзанди билан Данғара туманида жойлашган автобуслар шоҳбекатига келиб, у ердан Қўқон шаҳрига ҳаракатланувчи 14-йўналишли автобусга ўтириб, соат 16 ларда Данғара туманидан Қўқон шаҳар “Туркистон” кўчаси томонга ҳаракатланиб келади. “Автокемпинг” МЧЖ биносининг рўпарасида автобусдан тушиб қолади. Ўзининг ниятини амалга ошириш мақсадида бинонинг олди ён томонида жойлашган арчаларнинг орқа томонига ўтиб, ўнг қўл бармоқлари билан ожиз аҳволдаги вояга етмаган ўғлини бўйин қисмини қаттиқ бўғиши оқибатида вояга етмаган ўғли Фирдавсбек вафот этган. Ўғлининг мурдасини арча дарахти тагига ташлаб, ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти судининг раиси М.Мирзажонов раислигида кўриб чиқилди. М.Мирзажоновнинг таъкидлашича, судланувчи С.Т. судда айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан пушаймон бўлиб кўрсатув берган. Унга нисбатан жазо тури ва меъёрини белгилашда, содир этган жиноятининг хусусияти, ижтимоий хавфлилик даражаси, жабрланувчи қонуний вакилининг С.Тга нисбатан оғирроқ жазо тайинлаш ҳақидаги талаби, жиноятни ғаразли ва бошқача паст ниятларда содир этгани инобатга олиниб, 15 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
“Аёл мудҳиш жиноятга қўл урди. Хўш, жойлардаги мутасаддилар нега бу жиноятнинг содир бўлиш ҳолатига бефарқ бўлишди? Хотин-қизлар қўмитаси, маҳалла фуқаролар йиғини бу муҳтож аёлга нега ёрдам қўлини чўзмади? Суд томонидан бу жиноятнинг келиб чиқишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф этиш юзасидан Андижон вилояти хотин-қизлар қўмитасига ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Андижон вилояти кенгашига хусусий ажрим чиқарилди”, дейилади ЎзА маълумотида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Саидахон Тиллаволдиева фарзандини нега ўлдирганини айтган эди

 

 

Категория: ХАЛОКАТЛАР | Просмотров: 513 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz