Четверг, 18-08-16, 03:36

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [277]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [65]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [179]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [181]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [79]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [48]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [22]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [10]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [134]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [76]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [16]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [14]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [176]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [72]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Август » 2 » Миллий диалог ва глобал ҳамкорлик
23:46
Миллий диалог ва глобал ҳамкорлик
Миллий диалог ва глобал ҳамкорлик
Ўзбекистон мустақил бўлгач, ҳокимиятдан бошқача фикрловчиларни давлатчиликка муаммо ҳосил қилувчи омил, куч, қатлам сифатида кўрди, баҳолади, ва ҳокимият билан ҳамфикр бўлмаганларга қарши кенг қамровли кураш олиб борилди. Ўтган асрнинг 90чи йиллари дунё коммуникация тарихида инқилобий бурилиш палласининг бошланиши ҳисобланади. Лекин янги пайдо бўлган Ўзбекистон ҳокимияти ҳали буни яхши англамас эди. Ўша даврда Ўзбекистон ҳокимияти бошқача фикрловчиларни давлатдан сиқиб чиқариш сиёсатини амалга ошириб бошлади, ва чиқиб кетганлар ҳар доимгидек шу билан йўқ бўлиб кетади, деб йўлади. Лекин, планетамиз остонасида глобализациянинг янги босқичи пишиб етилаётган эди. Тез орада интернет ёйинлади, унгача эса ҳалқаро мустақил радиостанциялар ўзларининг ўзбек хизматлари фаолиятини ташкил қилишди, кучайтиришди. Натижада, давлат ичидан мажбуран чиқариб юборилганлар жисмонан эмас, бу сафар маънан давлатга қайтиб киришди: энди мухолифатнинг, бошқача фикрловчиларнинг ўзбекистон жамиятига ҳеч қандай хавф-хатарларсиз таъсир қилиш, жамоатчилик фикрини шакллантириш, ҳокимият рейтингларини тўлақонли белгилаш, аниқроғи ҳокимиятнинг легитимлик поғоналарини пасайтириб бориш имкониятлари фақат кўпаяётган эди.
            Глобаллашув ўша пайтгача шаклланган сиёсий ўйин қоидаларини тамоман ўзгартириб юборган эди. Чорак аср мобайнида Ўзбекистон олий ҳокимиятининг бошқача фикрловчиларга нисбатан салбий қараши натижасида Ўзбекистон ташқарисида таъсир доираси анча салмоқли бўлган алоҳида шахслар, гуруҳлар пайдо бўлишини тақозо қилди.
            Ўзбекистон давлатининг мухолифат ва ўзгача фикрловчи шахсларга нисбатан сиёсати, уларни маргиналлаштириш, маънавий ва иқтисодий қашшоқлаштиришга қаратилди. Давлат ичкарисидаги инсон ҳуқуқлари фаоллари, мустақил журналистлар, фуқаролик жамияти фаоллари, мухолифатчилар йиллар давомида давлатнинг муттасил босимлари остида яшашди, уларни юқорироқ ижтимоий мақомдаги иш топиши, жамиятда обрўй билан эмин-эркин ҳаракатланиши, ўз фаолиятларини тўсиқларсиз юритишлари имконсиз бўлди. Бир сўз билан айтганда, инсон ҳуқуқлари фаоллари, мустақил журналистлар, мухолифатчилару фуқаролик жамиятининг мустақил фаоллари давлат томонидан маргиналлаштирилди: уларга ва уларни яқинларига келадиган ресурслари чекланган, уларни ижтимоий мақоми салбийлаштирилган, уларнинг малакавий ўсишига тўсиқ қўйилган эди.
            Маълумки, давлат бирор-бир қатламни маргиналлаштирса, алал-оқибат ўша маргинал қатламнинг фаолияти ҳосиласи, албатта давлатга ҳам таъсир қилмай қолмайди. 2005 йилдан бошлаб, айниқса, 2009-10 йилларда Ўзбекистон давлатининг репутацияси шу қадар оғир аҳволга тушиб қолдики, бир вақтлар давлат томонидан маргиналлаштирилган фаоллар, бу сафар давлатдан ўзларининг ўчларини олишаётган эди. Кичик бир мисол, агар эсланса, 2014 йилда, бир неча ўнта фаоллар намойиши натижасида, Ўзбекистон Президентининг Чехия пойтахти Прагага сафари бекор қилинган эди. Ўттиз-қирқта фаолларни намойиш қилиши натижасида, Чехия давлати томонидан ташриф таклифини бекор қилиши – Ўзбекистонга нисбатан катта дипломатик-сиёсий ҳақорат эди. Лекин бу ҳолатни шаклланишида Ўзбекистон давлатининг масъулиятини ҳеч ким инкор қила олмасди. Шу мисол кўрсатадики, бошида давлат фуқаролик жамияти фаолларини маргиналлаштирди, кейинги сафар эса, фуқаролик жамияти фаоллари давлатни ниҳоятда маргинал ҳолатда ҳақорат қилишга эришди.
            Шунингдек, ташқарига чиқиб кетган ўзбекистонлик мухолифатчилар давлатга нисбатан ташқи қудратли давлатларнинг инструменти, босим воситаси сифатида ҳам намоён бўлди. Ўзбекистон Вашингтон билан яқинлашганда, мухолифатчилар Москва вакиллари билан яширинча ёки ошкора учрашишди. Тошкент Москва билан яқинлашганда, мухолифатчилар Вашингтонда чиқишлар қилишди.
            Давлатнинг том маънодаги сиёсий, геосиёсий мустақиллиги ва қудратини ўйлаган миллатнинг ҳолати шундай бўлиши керакки, уни ички сиёсатида қанчалик турфахиллик ва сиёсий рақобат кучли бўлмасин, ташқи дунё кўз ўнгида миллий жипслик, миллий манфаатлар ва давлат суверенитети мутлақ сўзсиз устун бўлиши лозим. Бу ҳолатга эришишдаги асосий ташаббускор, ижрочи ва координатор, табиийки, давлат бўлиши мумкин холос. Чунки, айнан давлат ва унинг раҳбарларини ҳикмат билан иш юритиши жамиятдаги миллий консенсус ва ҳамжиҳатликни таъминлашга имкон беради. Табиий, сиёсатчиларнинг маданияти ҳар хил бўлади, ва кўпинча, мухолиф сиёсатчилар билан келишиш, ҳамкорлик қилиш онсон кечмайди. Лекин сиёсий ва дипломатик маҳорат, давлатчилик кун тартибида турган бу каби ўрта миёна аҳамиятли масалаларни ечишга имконият беради.
            Бугунги кунда Ўзбекистон ташқарисида унчалик кўп сонли бўлмаган, лекин маълум таъсир доирасига эга бўлган шахслар ва гуруҳлар ҳамжамияти мавжуд. Уларни бир қисми секуляр қарашда бўлса, каттагина қисми диний қарашдаги шахслардир. Янги ҳокимият бу шахслар ва гуруҳлар билан мулоқот ўрнатиши, уларнинг эҳтиёжларини ўрганиши, ва давлат барқарорлиги ва жамият тараққиёти учун улар билан ҳамкорлик йўлларини ўйлаб кўриши мақсадга мувофиқ бўлади. Назаримда, давлатдан ташқарига чиқиб кетганларнинг аксарияти Ўзбекистонга бутунлай қайта олмайди. Улар янги вазиятга, ўзлари яшаб турган давлатларга мослашишди. Айни пайтда, ташқаридаги мутлак аксарият ватандошларнинг мақсади – Ўзбекистонда эмин-эркин, фаровон жамиятни кўриш, ўз яқинлари билан яқин алоқада бўлиш, бемалол бориб-келишдир.
Хориждаги ватандошларнинг бу эҳтиёжини қондириш – давлатга ҳеч қандай муаммо туғдирмайди, аксинча, уни легитимлигини оширади, жамиятдаги муаммоларни ҳал қилишда қўшимча восита сифатида иш беради. Лекин, давлат наздида бир қадар хавфли кўринган шахслар билан ҳам алоқа ва ҳамкорлик йўллари изланиши керакки, ҳамкорликдан ташқарида қолган ҳар бир одамни олдида иккинчи йўл қолади – давлатга қаршилик кўрсатиш, у билан яширинча ёки ошкора курашиш, давлатнинг йиқилишидан манфаатдор бўлиш. Дунё бўйлаб тарқалиб кетган ўзбекистонликлар билан диалогдан мақсад – Ўзбекистон атрофида бўлаётган, бўлиши мумкин бўлган барча жараёнларни давлатнинг ичидан туриб бошқарилиши ёки мувофиқлаштиришга эришиш учундир. Бу ҳолатга эришишнинг биринчи шарти – давлатни тинглаш, тушуниш, гаплашиш ва тушунтириш қобилияти юқори бўлишидир.
Хориждаги мухолифатчи шахсларни давлатга/жамиятга таъсир қилиш имкониятлари фақат ошиб боради. Биринчидан, янги пайдо бўлаётган ва ниҳоятда оммалашаётган ижтимоий тармоқлар, мухолифатчиларга жамият билан жуда онсон ва ўта таъсирли алоқалар ўрнатиш имкониятини бераяпди. Масалан, Youtube ва Facebook тармоқлари орқали бугун миллионлаб одамларга ўз қарашларини етказиш мумкин, ҳокимиятни легитимлигини тўлақонли белгилаб бериш мумкин. Фақат ишонтириш қобилияти бўлса кифоя, қолганлари техника ва технологияларни вазифаси. Иккинчидан, мухолифатчилар Ўзбекистон ҳокимиятининг ташқи, айниқса, демократик давлатлар билан алоқаларини мажруҳлантириш имкониятига эга. Демократик ғарб билан алоқалари мажруҳланган Ўзбекистон, геосиёсатда мувозанатни йўқотиши, шарқ ва шимол таъсирига кўпроқ тушиб қолади. Бошқача қилиб айтганда, мухолифат ва мустақил шахслар борасидаги локализм даврида шаклланган сиёсий тафаккур, янги ва шиддатли глобаллашув даврида нафақат эскирди, балки, давлатчилик ва ижтимоий барқарорлик учун хавфли эканлиги ҳам кўриниб турибди.
Ўтган аср давомида кўпгина давлатлардан ҳар хил сабабли, жумладан, сиёсий босимлар сабабли ҳам чиқиб кетиб, бошқа давлатларда қўним топган мухожирлар тажрибаси шуни кўрсатадики, агар давлат ўзининг собиқ ватандошлари билан алоқага қўл чўзса – бундан икки тараф ҳам фақат ютади. Масалан, бир вақтлар Туркиядан ижтимоий муаммолар ва қисман сиёсий тазйиқлар орқали чиқиб кетган турклар, бугун Германияда жуда салоҳиятли жамоага айланган. Умуман, европа турклари бугунги кунда расмий Анқаранинг ғарбга таъсир қилиш инструментларидан биридир. Уни устига, европалик турклар Туркияга нафақат катта сармоялар, маблағлар ва янги технологиялар олиб киришмоқда, балки Туркиянинг ташқи дунёга юмшоқ таъсирини парваришлашдаги энг асосий воситаси сифатида ҳам қолишмоқда.
Ўзбекистон барқарорлигини тўлақонли издан чиқара олувчи, на давлатнинг ичкарисида, на ташқарисида шаклланган гуруҳлар мавжуд эмас. Давлат ичида вазиятни чайқай оладиган омиллар бўлиб туриши – табиий. Лекин, Ўзбекистон барқарорлигига раҳна солувчи ягона асосий омил – бу жамиятнинг йиллар давомида тўпланиб қолган ижтимоий-иқтисодий муаммолари, ўзбекистонликларнинг ҳуқуқий-сиёсий норозиликлари ҳисобланади. Лекин бу ҳам таҳдид эмас, ҳал қилиниши лозим ва мумкин бўлган масала. Айнан сиёсий тизимнинг барқарорлиги, юқори легитимлиги ва самарали ишлаши бу масалани ечишга имкон берувчи омил ҳисобланади.
Демак, янги ҳокимият ҳар қандай мухолиф қарашдаги дунёвий еки диний шахслар ва гуруҳлар билан диалогни йўлга қўйишни, тизимга солишни, уларни Ўзбекистон миллий манфаатлари йўлида ҳамкорликка чорлаши мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун шу яқин йиллардаги қулай муҳит қўлдан бой берилиши керак эмас. Сабаби, агар Ўзбекистон ичкарисида ҳокимиятга бўлган ишонч рейтинглари жиддий пасаядиган бўлса, ташқи дунёдаги асли ўзбекистонликлар билан мулоқотни йўлга қўйишда маънавий тўсиқлар пайдо бўлади. Бу эса, натижада, йиллар ўтиб мухолиф ғоялар, қарашлар, гуруҳларнинг янги, янада тўлқинли қатламларини пайдо бўлишига замин яратиши мумкин.
Бугун Ўзбекистонда нафақат ҳокимият алмашди, балки сиёсат билан шуғилланиб келган авлодлар алмашинуви ҳам юз бераяпди. Шундай қулай вазиятда ҳокимият ҳикмат билан иш тутиб, ташқи дунёдаги ватандошларни назарда тутувчи миллий диалог ва глобал ҳамкорлик йўллари борасида ўйлаб кўриши мақсадга мувофиқ бўлади. Бунинг учун, балки “Ватандошлар билан ҳамкорлик агентлиги” ва ёки шунга ўхшаш давлат муассалари жорий қилиш мақсадга мувофиқдир. Шуниси аниқки, глобаллашган дунёда давлатни маълум сиёсатчилари, институтлари хориждаги ватандошларни давлатга имкон қадар ижобий, хайриҳоҳ холатда ушлаб туриш вазифасини бажариши лозим бўлади. Акс холда, хориждаги ватандошлар ўз холига ташлаб қўйилиши, ватандошлар ва давлат ўртасидаги ишончли алоқалар узилиши – давлат хавфсизлиги ва барқарорлиги учун ўсиб борувчи муаммо бўлишини кўрдик.
Шубҳа йўқки, Ўзбекистонда бошланган “халқ билан мулоқот” сиёсатининг мантиқий давоми – бу дунёнинг барча нуқталаридаги ўзбекистонликлар билан очиқ, самимий ва самарали ҳамкорлик қилишни назарда тутувчи миллий диалогни жорий қилиш заруратидир. Акс холда, халқ билан мулоқот қилиш курси сиёсий, географик ва маънавий чекланган бўлади, янги ҳокимиятни Ўзбекистонни рақобатбардош, минтақавий қудратли ва геосиёсий мустақил давлатга айлантириш каби амбицияли лойиҳаларини, стратегиясини ижро қилишга тўсиқ бўлувчи омилга айланади.
“Ўзбекистон тарихий имкониятлар рўпарасида” силсиласидан.
01-август 2018 йил.
Камолиддин РАББИМОВ, сиёсатшунос,
Париж, Франция.
“Дунё ўзбеклари” редакция почтасидан

 

Прикрепления: Расм 1
Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 15 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2018
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz