Пятница, 24-04-19, 13:19

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Август » 4 » ДИҚҚАТ ШОШИЛИНЧ: БАРЧА ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ КЎМАККА ШОШИЛИНГ!
00:52
ДИҚҚАТ ШОШИЛИНЧ: БАРЧА ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ КЎМАККА ШОШИЛИНГ!

ДИҚҚАТ ШОШИЛИНЧ: БАРЧА ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ КЎМАККА ШОШИЛИНГ!
Карманалик Мухайе Саидованинг айтишича 1979 йилда туғилган турмуш ўртоғи Аброр Хидиров Россия қамоқхонасидан кеча тунда йуқолган! Аброр Хидировга ҳуқуқий кўмакка муҳтож! Айни дамда унинг қаерда ва қай аҳволдалигидан оиласи хавотирда!
Турмуш ўртоғимга кеча 2 -август кечда мен ватсапдан ёздимАброрга кейин шериги жавоб берди: - янга Аброр ака озодликка чикдилар у кишини кеча кечқурун олиб кетишди қаерга десак воляга деб айтишди - деди. Сўнгра мен адвокатлари билан боғландим, адвокатлари биз ҳам излаяпмиз Аброрни ҳеч каерда йўқ СИЗОдан сурасак Бош прократурага сўроққа олиб кетишди деб айтди. Бош прократурага биз сўровнома юбордик деб жавоб беришди. Шундан бери ҳеч қандай дарак йўқ,- дея хабар бермоқда Аброр Хидировнинг рафиқаси Муҳайё Саидова.
Муҳайё Саидова 2016 йилдан бери турмуш ўртоғи Аброр Хидировнинг ноҳақ айбловлар билан қидирувга қўйилганидан норози бўлиб республика юқори турувчи идораларига унга нисбатан адолат қилинишини сўраб мурожаатлар йўллаб келади. Бироқ у кўмак сўрагани сайин 2017 йилнинг 8 августида Россия давлатида меҳнат муҳожирлигида юрган Аброр Хидировни гумондор шахс сифатида қамоққа олишиб мажбурий тартибда депорт қилинишига ҳаракат қилишган. Бир йилдан бери қамоққа сақланиб келинаётган Аброр Хидиров яқин кунларда озодликка чиқиши керак эди. Аммо бир кечада дом-дараксиз йўқолиб қолган.
Аброр Хидировнинг ҳимоячиси Роза Саидовна Магомедованинг телефон рақами: +79232372999
Қуйида унинг мурожаатлари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси МХХ раиси номига
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори га
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати раисига
Нусхаси: Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича
вакли(ОМБУДСМАН) га.
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси ИИВ вазирига
Қизилтепа тумани “Зармитан” ҚФЙ, Работ маҳалласида
яшовчи фуқаролар (ота-она) Хидиров Яраш ва
Ҳамдамова Майсара ҳамда
Кармана тумани Янгиариқ ҚФЙ, Талқоқ МФЙда яшовчи
(рафиқа)Саидова Муҳайёлар томонидан
Тел: (+998913334394)

Ш И К О Я Т А Р И З А

(1979 йилда туғилган ўғлим Хидиров Аброр Ярашевичга нисбатан ноҳақ қўйилган айбловлардан халос этиб уни фарзандлари ва оиласига бағрига қайтишига ҳуқуқий-амалий кўмак бериб, адолат қилишингизни сўраб)
Муҳтарам Президент! Ўғлимиз Хидиров Аброр Ярашевичнинг Навоий вилояти ИИБ ва МХХчилари томонидан қатор йиллардирки аёвсиз топталиб келаётган ҳуқуқларини ҳимояланишини сўраб тинимсиз равишда мурожаатлар йўллаб келмоқдамиз. Айниқса, Сизнинг мамлакатимизда халқпарварлик, адолатпарварлик ва ғамхўрлик билан олиб бораётган сиёсатингизга ишониб ундаги Адолатдан умидвор бўлиб янада кўплаб шикоятлар йўлладик. Аммо бирортасига ҳам адолатли ечим ола олмаяпмиз. Ўғлимизнинг ортидан унга ноҳақ юклатилган қатор ноҳақ бўҳтону айбловлар орқали келиним ва унинг икки нафар ҳали вояга етмаган фарзандлари азият чекишаётир.
1. 7 йилдирки невараларим отасини кўрмай яшайди.
2. Келинимга тинимсиз равишда вилоят ИИБ ходимлари Зоҳид Ўроқов, Баҳром Қурбонов, Кармана туман ИИБ ходими Абдусаломов Достоннинг айтишича, МХХ ходими Сахатов Жасурлар(Навоий шаҳридаги 4-сонли мактабнинг ёнида яшайдиган 85 Д 474 ДА оқ нексияда ) томонидан руҳий босим ва тайзиқлар ўтказилиб келинди.
3. Сизнинг номингизга тинимсиз йўлланган шикоятлар ортидан ўтган 2017 йилнинг ёз фаслида келиним билан невараларимни Россия давлатига ўғлимни кўриб келиши учун қонуний тарт ибда рухсат берилдию аммо МХХ ва ИИБчилар россиялик ИИБчилар билан ўзаро тил бириктиришиб фитна уюштириб, Россияга давлати чегарасидан кириб улгурмасдан аэропортни ўзиданоқ асоссиз равишда мутлақо қонунга зид тартибда “депорт қилиндинглар” сохта ваъж билан 8 соат мажбурий ушлаб турилиб яна мажбурий тартибда Ўзбекистонга қайтариб юборилган.
4. Орадан ҳеч вақт бир ой ўтар-ўтмас эса ўғлимни Россияда тинчгина яшаб ишлаб келаётган уйидан ноҳақ айбловлар билан қўлга олиб ҳанузгача қамоққа сақлаб келишаётир.
5. Юқоридаги ҳолатларнинг руҳий босим ва тайзиқларнинг ортидан келиним саратон хасталигига чалиниб, тўшакда қолиб кетди. Ҳали вояга етмаган невараларим эса на ота ва на она тарбиясидан ҳам маҳрум бир ҳолатда қолаётир.
6. Ўғлимни ортидан Қизилтепа туман ИИБда фаолият юритиб келаётган 1981 йилда туғилган Шаропов Миржонни ҳам сен Аброр Хидировга шериксан, деган сохта айблов билан 2014 йилда вазифасидан ноҳақ озод этишди. Куёвим ишсизликда яшаб келаётир.
Муҳтарам Президент! Юқоридаги ҳолатларнинг барчаси биз кекса ота-оналарни ва бегуноҳ ҳали гўдак бўлган невараларимизни азобга қўяётир. Бутун оиламиз ана шу биргина ўғлимизга қилинаётган адолатсизликлар ортидан азият чекишмоқда. Тўғри, ўғлимизнинг ягона айби чегарадан ўтганида қонунбузарликка йўл қўйгани паспортида бироз камчилиги борлигида эди. Бу ҳолат наҳотки жиноят саналса? Бу ҳолат учун қонунда белгиланган тартибда жарима тўланиши лозим бўлса тўлайлик! Фақат ва фақат унга ноҳақ қўйилган “террорчи, диний-экстремистик гуруҳларга аъзо бўлган!” қабилидаги жавоб хатларида қайтарилаётган ноҳақ айбловлардан халос этинг! Ўтиниб сўраймиз Сиздан ўғлимга адолат қилинг!
Муҳтарам Президент! Сиз биз халқ учун жуда кўп ғамхўрликларни амалга оширмоқдасиз. Аммо қуйи органлар эса ҳали ҳамон ЭСКИ ҲАММОМ ЭСКИ ТОС! Қабилида иш юритишдан бир лаҳза тўхташмаётир. Ўғлимга адолат қилинг. Келиним саратон хасталигидан азоб чекаётир, невараларим эса қаровсиз қолиб кетмоқда. Ўғлимизни бўҳтонлардан қутқариб бағримизга қайтишига ҳуқуқий-амалий кўмак беринг. Наҳотки, икки гўдак невараларим ўғлим келиним бутун бошли бир оиланинг тақдири ҳеч кимни ташвишга солмаса? Наҳотки республика мутасаддилари томонидан адолатли ўрганилмаса ўғлимизни барча иш ҳужжатлари?
Муҳтарам Президент Сиздан ўтиниб сўраймиз ва аризамизга илгари мурожаатларимизни ҳам илова қиламиз амалий кўмак беринг бизларга Адолат қилинг Муҳтарам Президент, Адолат қилинг!

Хидиров Яраш
Ҳамдамова Майсара
Саидова Муҳайё 07.03.2018 йил.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси МХХ раиси номига
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорига
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати раисига
Нусхаси: Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича
вакли(ОМБУДСМАН)га.
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси ИИВ вазирига
Қизилтепа тумани “Зармитан” ҚФЙ, Работ маҳалласида
яшовчи фуқаролар (ота-она) Хидиров Яраш ва
Ҳамдамова Майсара ҳамда
Кармана тумани Янгиариқ ҚФЙ, Талқоқ МФЙда яшовчи
(рафиқа)Саидова Муҳайёлар томонидан
Тел: (+998913334394)
Ш И К О Я Т А Р И З А
Муҳтарам Президент! Сизнинг яқиндагина ноҳақ “қора руйхатга тушиб қолган” ларни саралаш юзасидан адолатли қарор қабул қилиб, амалий ишларни йўлга қўяётганингиздан хабардор бўлиб умид билан Сизга ушбу мурожаатимизни йўлламоқдамиз. Бизнинг фарзандимиз 1979 йилда туғилган Хидиров Аброр Ярашевич 2011 йилнинг ноябрь вилоятда иши юришмай оиласи ва фарзандлари билан яшаш жойи йўқлигидан Россия давлатига ишлаб пул топиш мақсадида чиқиб кетган эди. Аммо келинимнинг “диний экстремизм бўйича қора руйхатга тушиб қолган” акалари ортидан ўғлимизга нисбатан ҳам гумондорлик юклатилди. Сабабким ўғлим биринчи никоҳидаги фарзанди учун тўланиши лозим бўлган алюментдан қарздорлиги гарчанд амалда узилган бўлса-да, ўша даврда ҳали 6 ойгача компьютер назоратидан ўчирилмаганлиги боис, божхона хизматидан фойдаланмаган ҳолда Россия давлатига ўтиб кетганлиги ваъжидан Ўз.Рес.МЖТҚ 223-моддаси бўйича айбланиб, қидирувга берилган. Қолаверса, 2011-12 йилларда Россия давлати билан Ўзбекистон ўртасида “чегарани бузиб ўтди” деган жавобгарлик ҳали қонун ва қарорларимизга киритилмаган эди. Шу боис 2015 йилда вилоятдаги ИИБчилар томонидан фарзандимиз 1979 йилда туғилган Хидиров Аброр Ярашевичга нисбатан ноҳақ айблов қўйилди. Тағин келинимизнинг 1992 йилда туғилган жияни Ашрафов Амриддин ҳам ноҳақ туҳматдан 2014 йилда ҳибсга олиниб, куч ишлатиш зўравонлик билан ноҳақ айбловлар юклатилиши оқибатида ўғлимизга нисбатан ҳам сохта айблов кўрсатмалари олинган. Хуллас, шунинг ваъжидан ўғлимиз ўз ота-онаси, оиласи фарзандлари бағрига қайтиб, Ватанига хизмат қилиб яшаш бахтидан маҳрум бўлиб келаётир.
Муҳтарам Президент! Фарзандимиз ўз меҳнати эвазига яқинда оилам ва фарзандларим билан яшайман, деган яхши ният билан Навоий шаҳридан квартира сотиб олди. Сиздан илтимос, фарзандимиз Хидиров Аброрга нисбатан ноҳақ қўйилган айбловларни олиб ташланишида ҳамда Ватанига қайтиб ўз оиласи бағрига тинчгина меҳнат қилиб яшашига имкон берилишида ҳуқуқий-амалий кўмак беринг. Унинг ҳали вояга етмаган фарзандлари ота меҳрига зор бўлиб улғаймоқда. Шўрлик фарзандлари отасини олдига бориб келиш бахтидан маҳрум қилинган ҳаттоки. Чунки ИИБ ва МХХчилар томонидан бир йилдирки, қонуний рухсатнома берилмай ҳуқуқлари поймол қилиб келинаётир.
Аризамга илгарига мурожаатлар илова қилинади.
Хидиров Яраш
Ҳамдамова Майсара
Саидова Муҳайё 16.06.2017 йил.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевга
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси МХХ раиси номига
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори И.Абдуллаевга
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис сенати раисига
Нусхаси: Ўзбекистон Республикасининг инсон ҳуқуқлари бўйича
вакли(ОМБУДСМАН) У.Муҳаммадиевга.
Нусхаси: Ўзбекистон Республикаси ИИВ А.Аҳмадбоевга
Кармана тумани Янгиариқ ҚФЙ, Талқоқ МФЙда яшовчи
(рафиқа)Саидова Муҳайёлар томонидан
Тел: (+998913334394)
Ш И К О Я Т А Р И З А
Муҳтарам Президент! Сиздан илтимос, мазкур шикоятимни республика назорати остида қонуний тартибда ўрганилиб, қатор йиллардирки адолатсизликка учраб келаётган турмуш ўртоғимнинг фарзандларим ва оиласи бағрига қайтарилишида ҳуқуқий-амалий кўмак беринг! Туҳмату фитналардан қутқаринг бизни! Ёзги таътилда фарзандларим ўз отасини кўриб келиши учун қонуний рухсат берилишини таъминланг! Ахир мен қонунга зид сўров бераётганим йўқ-ку! Қачонгача ҳуқуқларимиз топталишда давом этади? Нега Сизнинг инсон ҳуқуқлари ва халқ манфаати йўлидаги қонун ва қарорларингиз амалда киритилмаяпти? Мансабдорларнинг мақсади “Сизнинг оқилоналик билан юритаётган сиёсатингизни халқнинг кўзига бузиб кўрсатишдан иборатми ё?
Муҳтарам Президент! Сизнинг номингизга такрор-такрор йўллаётганим қуйидаги шикоятларим яна вилоятга ташланиб, қонуний тартибда ўрганилмай, қуруқ фитна бўҳтонларга тўлиқ жавоб хатлари йўлланишда давом этаётир. Ваҳоланки мен айнан вилоят ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ноҳақ бўҳтону туҳматларга қолиб адолатсизликларга учраётганимдан норози бўлиб, аризаларда келтирилган ваъжларимнинг барчаси республика юқори турувчи идоралари назорати остида ўрганилишидан умидвор бўлиб мурожаат қилмоқдаман. Шунга қарамай яна қонунсизлик ҳукм сураётир. Бундай дейишимга асосим яқиндагина Кармана туман прокурори Ш.Х.Каримовнинг 16.06.2017 йил №24/860-17 рақамли жавоб хатида “Ўзбекистон Рес. ЖКнинг 159-моддаси билан қидирувда бўлган турмуш ўртоғи Хидиров Аброр Ярашевичга нисбатан юритилган ҚЙЖ Қизилтепа тумани ИИБда юритилаётганлиги сабабли” қабилидаги асоссиз фикрлар киритиб ўтилган. Шу пайтгача ИИБчилар томонидан менга оғзаки тартибда айнан МХХнинг Жасур, Жамшид, Жўрабек каби исмларга эга ходим томонидан: “турмуш ўртоғингизга 223-модда ва 244-моддалар билан гумондор шахс, мабодо чақириб олсангиз майли 241-моддага алмаштириб бераман” дея таъкидлаб келинаётган эди. Энди эса йўқ жойдан
Ўзбекистон Рес. ЖКнинг 159-моддаси билан қидирувда бўлган деган бўҳтон қаердан қўшилдийкан? Наҳот бу модда “итга ҳам битга ҳам қўлланадиган” ўйинчоқ модда бўлиб қолган бўлса?
Муҳтарам Президент! Қолаверса, ҳар қандай вазиятда ҳам фарзандларим ва менинг МДҲ мамлакатлари сафига кирувчи Россия давлатига қонуний тартибда бориб, бир ой давомида яшаб келиш ҳуқуқимиздан қайси қонунларимиз маҳрум эта олар экан? Ёки турмуш ўртоғимнинг йўқ айби учун мен ва фарзандларим ҳам жазога тортилишимиз керакми? Биргина ўзини шу кунгача давом этаётган ноҳақ айбловлар ортидаги азоблари етмасмикан? Фарзандларим билан мени ҳам тинимсиз яшаб турган уйимизда ҳам тинчлик бермай таъқибу тайзиққа олиб келаётганликлари ва бунинг оқибатида ҳали гўдак фарзандларим кўзида қўрқув ва нафратни шаклланишигача бориб етди-ку ахир! Наҳот бизни ўз юртимизда фитна бўҳтонлардан ҳоли тинч ва осойишта яшашга ҳаққимиз йўқ? Ўзини МХХ ходими деб атаётган уч исмли шахснинг мени оиламни пароканда қилишдан не наф? На фарзандларимни отасини олдига олиб бориб кела оламан ва на турмуш ўртоғимнинг бўҳтонлардан ҳоли бўлиб оиласи бағрига қайтиб яшашига рухсат берилади. Шуми ҳукуматимизда оилани қадрланиши? Фарзандлар тарбиясида масъуллигимиз шу даражага бориб етдими? Нима ҳаққи бор МХХ ходимининг менга нисбатан тинимсиз тайзиқ ўтказишига? “Туркия билан менинг кўз олдимда алоқа қилиб, маълумот олиб берасан” дея шарт қўйишга? Наҳот МХХчиларга қонунбузарлик ва инсон ҳуқуқларини топташ ваколати берилган бўлса?
Муҳтарам Президент! Сиздан илтимос, юқоридаги ҳолатлар юзасидан қонуний ўрганишлар олиб борилиб, менинг қуйидаги қонуний талабларим қондирилишида:
1. Фарзандларим билан июль ойи давомида Россия давлатига қонуний тартибда бориб яшаб келишимизда;
2. Турмуш ўртоғим Хидиров Аброрнинг сохта айбловлардан халос этилиб Ватанига ва ўз оиласи бағрига қайтишида;
Ҳуқуқий-амалий кўмак беришингизни сўрайман. Йўқса, мен БМТнинг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича котибигача ҳуқуқий кўмак сўраб чиқишга мажбур бўламан. Чунки фарзандларим 2011 йилдан бери отасини кўрмай бетобланиб қолишяпти. Она сифатида ортиқ бундай азобларга дош бера олмаяпман.
Муҳтарам Президент! Сиздан илтимос, бизнинг аёвсиз топталиб келинаётган ҳуқуқларимизни ҳимояланишини таъминланг.

Саидова Муҳайё 23.06.2017 йил.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев
ОЗОДЛИК РАДИОСИ ТАҲРИРИЯТИГА!
Ўрта Осиё сиёсий мигерантлар жамиятининг президенти Баҳром Ҳамроевга
“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари
М.Таджибаевага
Кармана тумани Талқоқ МФЙда яшовчи
Муҳайё Саидова томонидан Тел: (+998913334394)

М У Р О Ж А А Т!
К Ў М А К К А Ш О Ш И Л И Н Г! ТУРМУШ ЎРТОҒИМ ХИДИРОВ АБРОРНИ ИИБЧИЛАРНИНГ НОҲАҚ АЙБЛОВЛАР ВА ТУҲМАТУ БЎҲТОНЛАРИДАН ҚУТҚАРИНГ!

Муҳтарам Президент ва Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар раҳбарлари ҳуқуқ ҳимоячилари! Турмуш ўртоғим 1979 йилда туғилган Хидиров Аброр Ярашевични ўзлари томонидан уюштирилиб, туҳмату бўҳтонлардан иборат дело тайёрлаб қўйган ноҳақ айбловларни мажбурлаб уриб бўйнига қўйиш учун мен ва фарзандларим орқали қўлга олишни уддалай олмаган ИИБчилар Россияда тинчгина меҳнат қилиб яшаб турган уйидан тонг сахарда автоматлар билан бостириб кириб қўлга олиб кетишган. Айни пайтда турмуш ўртоғимни Лосиностровской район Изумрдная 30 да ОВДда ушлаб туришибди. Турмуш ўртоғимни Ўзбекистонга бериб юбориши мумкин. Сизлардан илтимос, турмуш ўртоғимни ноҳақ айбловчи фитна уюштирувчи ўзбекистонлик ИИБчилар қўлига топширилишидан ҳимояланишида ҳуқуқий кўмак беринглар.

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев
Ўрта Осиё сиёсий мигерантлар жамиятининг президенти Баҳром Ҳамроевга
“Ўтюраклар клуби” инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилоти раҳбари
М.Таджибаевага
Кармана тумани Талқоқ МФЙда яшовчи
Муҳайё Саидова томонидан Тел: (+998913334394)

Ш И К О Я Т А Р И З А

Муҳтарам Президент ва Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар раҳбарлари! Менинг турмуш ўртоғим 1979 йилда туғилган Хидиров Аброр Ярашевич доимий яшаш учун уй-жойимиз йўқлиги боис 2011 йилда ноябрь ойида Россия давлатига ишлаб пул топиб келиб уй сотиб олиш ва иши юришмай қолганлиги ортидан қарзга ботиб қолганлигимиз ва уни узиш мақсадида кетган эди. Унинг ягона айби биринчи оиласидан туғилган 2 нафар фарзанди учун алюмент тўлаб юрганида эди. Шунга қарамай турмуш ўртоғим биринчи оиласи билан ўзаро келишган ҳолда, никоҳлари даврида биргаликда яшаб юрган Навоий шаҳридаги 2 хонали квартирасини фарзандларига ташлаб чиқиб кетганлиги боис, ўз ихтиёри билан алюментдан воз кечган. Шу боисдан турмуш ўртоғимнинг биринчи оиласи билан ўртасида ҳеч қандай қарздорлиги қолмаган эди. Бу ҳақда ёзма розилик хати ҳам бор эди. Шундай бўлишига қарамай, турмуш ўртоғимни аэропортдан “қарздорлигинг бор, алюмент тўлар экансан” деб қайтарган. Шу боис у ортга қайтиб, департаментдан қарздорлиги йўқ, деган маълумотнома олса-да, компьютердан чиқарилмаган. Аммо ён-атрофимиздагилардан ҳам қарздорлигимиз кўп бўлганлиги боис, иложсизликдан божхона ходимларининг кўмаги орқали Россияга чиқиб кетган эди. Шу куйи тинчгина яшаб ишлаб келаётир. Орада унинг олдига мен бориб келдим. 1992 йилда туғилган жияним Амриддин Ашропов ҳам бориб бироз вақт оила қуриш арафасида ишлаб келди. Шу орада ИИБ чилар томонидан 2014 йилнинг 8-августида тонг сахар 6.00да тўсатдан жиянимнинг уйига бостириб келиб, фитна уюштириш йўли билан тинтув ўтказишиб, дастлаб ҳеч бир асоссиз 15 суткага қамоққа олишди. Шу 15 кун ичида эса жиянимни аёвсиз калтаклашиб, оёғини тагига дубинкалар билан тинимсиз калтаклаб, ўзлари тўқиб бичган бўҳтон қоғозларга куч ишлатиш йўли билан имзо қўйдириб олишган. Аслида жияним оёғидан туғма нуқсони бор бир оёғи калта бўлганлиги боис 2 маротаба операция бўлган эди. Тағин турмуш ўртоғим Аброр Хидировга қарши кўрсатма беришга ҳам мажбурлашган. Шу куйи турмуш ўртоғим ИББчилар томонидан қидирувга қўйилди. Жияним эса 8 йилга ноҳақ айбловлар билан жазога тортилиб кетди. Орадан йиллар ўтдики, мен турмуш ўртоғим фарзандларини бирор марта ҳам кўрмаган.
Муҳтарам Президент ва Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар раҳбарлари!
Мен йиллар давомида Россияда яшовчи турмуш ўртоғимни олдига фарзандларимни олиб бориб келиш учун қонуний рухсатнома олиш мақсадида йиллар давомида мурожаат қилиб сарсон бўлдим. Ҳаттоки ўтган йили ИИБчилар томонидан паспортларимиз тортиб олиб қўйилган эди. Узоқ овворагарчиликдан сўнг охири шу йилнинг июль ойида фарзандларим билан Россияга бориб келиш учун қонуний рухсатнома олишга эришган эдик. 2017 йилнинг 26 июль куни 11.30да Бухоро аэропортидан қонуний тартибда Ўзбекистондан чиқиб, тўғри Москванинг Домодедова аэропортига қўндик. Аэропортда паспортларимизни текширишдан ўтказиш учун қўлимиздан олган ходим томонидан қўлимизга қайтарилмай, фарзандларимиз билан махсус хонага олиб кирилдик-да ноқонуний тартибда сўроққа тутилдик: “Кимни олдига келяпсан? Нима мақсадда келяпсан? Турмуш ўртоғингни чақир шу ерга келсин шунда сизларни қўйиб юборамиз. Ўзбекистондан бизга махсус топшириқ бор” қабилида ҳеч бири ўз шахсини таништирмай ноқонуний тартибда 8 соат давомида мажбуран ушлаб туришди. Қўлимдан телефонимгача тортиб олиб қўйишиб: “Фақат эринга телефон қилиб чақирсанг мумкин. Бошқа ҳеч ким билан боғланишинг мумкин эмас.” дейишга нима ҳаққи бор эди уларнинг. Сўнгра эса “Паспортингда камчилик бор экан, турмуш ўртоғингни чақиртир, шу ерга келиб сани рафиқам деб тан олса, қўйиб юборамиз” дейишга ўтди. Қолаверса, биринчи фарзандларимни паспортини текширувдан ўтказаётганида уларникига “кирди” деган муҳр босилиб, меники охирида бўлгани боис паспортимга кирди муҳри босилмади. Мен қолиб қандай фарзандларим кириши мумкин? Ҳали чегарадан кириб улгурмай мен қандай қонунбузарликка йўл қўйишим мумкин ахир? Бу орада совуқда фарзандларим оч-наҳор қийналиб, ўғлим иситмалай бошлади. 2 маротаба тез ёрдам чақирилиб, тиббий ёрдам кўрсатишди. Узоқ олиб ўтиришгач ҳам мен турмуш ўртоғимни чақиришни истамадим чунки бу ерда ИИБчиларнинг турмуш ўртоғимга қарши олдиндан тузиб қўйилган фитнаси борлигини сездим. Чунки улар “Фарзандларини ташлаб кетавер, отаси келиб биздан олиб кетади. Сан депорт қилиндинг фақат” деган таклиф ҳам берди. Охири ҳеч бир асоссиз сабаби бизга айтилмай, яширин тарзда “Депорт қилиндинг” деган оғзаки тартидаги ноҳақ айблов билан паспортларимизни ўз-ўзидан Ўзбекистонга учадиган самолётга билет билан қўлимизга бериб, самолётга чиқиш олдидан қўлимизга тутқазишиб, “учала паспортимизни ҳам олдим, деб имзо қўйиб бер” деб қоғоз тутишди. Мен эса ўқишга улгурмай имзо қўйдим. Қолаверса, рус тилида ёзилганлиги боис тушуна олмасдим ўқиганим билан.
Муҳтарам Президент ва Халқаро ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар раҳбарлари! Юқоридаги ҳолатларнинг барчасида менинг ва фарзандларимнинг ҳуқуқларимиз асоссиз равишда топталди. Мени ростдан депорт қилишган бўлса нима сабабдан? Қаерда қоидабузарликка йўл қўйдим? Қайси айбим учун? Қани айбим судда кўрилгани? Суд қарори қани? каби саволларимга кимдан ва қаердан аниқ жавоб олишим мумкин? Биз она болалар шу қадар хавфли жиноятчимидикки ҳаттоки олдимизга ёлланган ҳимоячимиз киритилмади? Текширувдан ўтишяпти ҳозир қўйиб юборамиз, дея уни ҳам алдашиб, бизни яширин тарзда “Фақатгина эринг келса қўйиб юборамиз” деб гаровга ушлаб туришга нима ҳаққи бор эди уларнинг? Наҳотки Россия давлатида ҳам демократия бўлмаса, инсон ҳуқуқлари аёвсиз топталса? Сизлардан илтимос, менинг ва фарзандларимнинг ноқонуний тартибда топталган ҳуқуқларимизни ҳимояланишини таъминланишида ҳуқуқий-амалий кўмак беринг.
Диққат!!! Қуйидаги маълумотларни сақлаб олинг:
Мурожаат рақами:
191981-s/17
Мурожаат ҳолатини текшириш коди:
175f2e63e3

Саидова Муҳайё Ашраповна 28.07.2017 йил.

 

Категория: ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ | Просмотров: 548 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz