Пятница, 24-04-19, 22:58

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Август » 13 » ИСРОФ ҲАРОМДИР
14:06
ИСРОФ ҲАРОМДИР

ИСРОФ ҲАРОМДИР

Аввал ҳам ёзгандим: Туркияда ҳар куни 100 миллионга яқин нон пиширилади, шундан тахминан 10 миллиони ахлатга отилар экан. (hurriyet.com.tr/…/gunde-12-milyon-ekmek-cope-gidiyor-406742…) Ҳар ахлат қутисининг ёнига алоҳида замонавий халталарни кўрасиз, уларга нон солинган бўлади. Бу ҳам ҳозирги маданиятнинг бир кўриниши, яъни нон барибир отилади, аммо умумий ахлатга қўшиб эмас, алоҳида халтачада. Бу нонларни ким олиб кетади, тўғриси билмайман...

Туркиянинг нон исрофидан зарари бир йилда 1,5 Миллиард доллар экан. Дунёдачи? Ушбу хабарда (dunya.com/kose-yazisi/lutfen-israf-etmeyelim/342843) айтилишича дунёда бир йилда 12 миллиард (ҳолбуки дунё аҳолиси сони 7,5 миллиард) инсонга етадиган таом пиширилар экан. Бундан 1,3 миллиард тонна овқат исроф қилинар экан. Дунёда 850 миллион киши доимий оч, ҳар йили очликдан 10 миллион киши ўлар экан. Булардан 6 миллиони болалар экан...

Инсоннинг виждони қийналади буларни ўргангандан кейин. Ўзимчи, деб ўйласиз. Исрофни ҳамма томонда ва соҳада кўриш мумкин: Вақт исрофи, озиқ овқат исрофи, сув исрофи, кийим кечак исрофи, электроник жиҳозлар исрофи...

Яқинда беш олти йил кийган кийимларини бир халтачага солиб, ахлат қутисининг олдига қўйдим. Киймай қолган кўйлакларим, икки кастюм шимим, икки ботинкам...Яъни, кийилса бўладиган нарсаларим. Туркияда шундай нарсаларни тўплаш билан куни ўтадиган инсонлар ҳам бор. Эртасига қарасам кимдир олиб кетибди қўйган нарсаларимни...

Ҳозир анча уриниб қолган 1 та этигим (бу йил янгисини олмасам бўлмайди), 2 та ёзги туфлим, 1 та спорт крассовкам, 4 та қишки ва 8 та ёзги пайпоғим, 4 та ёзги ва 2 та қишки кўйлагим, 8 та майкам, 3 та костюм шимим (биттаси янги), 2 ёзги ва 3 қишки шимим, икки пальтом (биттаси янги), 1 та баҳор ва кузда киядиган курткам, 3 та уйда киядиган ёзлик ва қишлик иштоним, 4 та қишда киядиган шапкам бор экан...Бу ташаганимдан қолганлари. Кўпми, озми? Менимча етарли. Бир танишим айтди бир оғайнимнинг 24 оёқ кийими бор, деб. Бу кўп албатта, жуда кўп...

Уйларимиз керакли кераксиз нарсалар билан тўлиб кетган. Менимча ҳамма ўзининг нарсаларини кўздан кечириши (нималарим борлигини шунинг учун ёздим) лозим ва ортиқча нарсаларни эҳтиёжи бўлганларга бериши керак. Албатта, маданий йўл билан. Яхшиси яқинларга бериш керак, акалар укаларга, опалар сингилларга ва бошқа эҳтиёжи бўлган танишларга...

"(Эй, инсонлар! Аллоҳ сизга ҳалол қилган таомлардан) Енгизлар ичингизлар ва исроф қилмангизлар. Аллоҳ исроф қилгувчиларни севмайди" (Аъроф сураси, 31 оят)

Намоз НОРМЎМИН
04.08.2018

 

Прикрепления: Расм 1
Категория: Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И | Просмотров: 539 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz