Четверг, 24-04-25, 15:55

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Август » 16 » Муминова хожи онадан ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА МУРОЖААТНОМА
22:51
Муминова хожи онадан ШАВКАТ МИРЗИЁЕВГА МУРОЖААТНОМА

Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёевга.

Сирдарё вилояти Сирдарё тумани И.Каримов СИУ
“Истеқбол” МФЙ Юксалиш кўчаси 12 уйда яшовчи,
нафақахўр Муминова хожи онадан

М У Р О Ж А А Т .

Хурматли Шавкат Миромонович.

Мен бир муштипар кайвони Сиздек Мўтаббар Инсонга мурожаат қилар эканман, аввалам бор дуога қўл очиб, хар бир Онаизор ўз фарзандига яхши тилаклар тилаганидаек, оллохдан Сизга соғлик - саломатлик, олиб бораётган сайи - харакатларингизга барака, оилангизга тинчлик, фарзандларингизни орзу хавасини кўринг, дунё тургунча яшанг, оллохнинг назари тушиб, елкангизга улкан масъулиятни олиб, Хур Ўзбекистонимизга бош бўлишдек вазифани бажаришда куни - тун хизмат қилар экансиз хеч қачон бошингиз оғримасин, кўзингиз ёшга ботмасин, Сизга ишонган ХАЛҚИНГИЗ хизматида хеч толиб - чарчаманг, мартабангиз бунданда зиёда бўлсин деб хар доим Сизнинг номингизга дуо қилиб келаман.
Парвардигори олам инсонни бир томчи сувдан яратар экан, туғилмасидан олдин унинг пешонасига бутун қисматини битиб қўяр экан, Хеч ким оллох - таоло яратган қисматини ўзгартира олмайди, шунингдек хеч ким бу ўткинчи дунёга устун хам бўла олмайди ва ўзи билан хеч нимани у дунёга олиб кетолмайди, оллох насиб айласа, қўлимиз очиқ холда ўн метр оқ матога ўралган холда икки метр ерга борамиз.
Лекин кўзимиз очиқлигидачи, хаммаси кам, гўёки дунёни забт этиш, қандай бўлмасин,. халол - харом йўллар билан оч нафсимизни қондириш мақсадида, ўз манфаатимиз йўлида бошқаларни қақшатиш, норизо қилиш мақсадида бўламиз.
Сизнинг номингизга ушбу мурожаатни ёзар эканман, кўз олдимдан бутун ўтмишим бир - бир ўтиб, турмуш ўртоғим билан қилган сайи - харакатларимиз, оилам, болам - чақам деб хаётнинг оғир синовларини бошимиздан ўтказган эканмиз, бировнинг кўнглини оғритиш, ўзгаларнинг хақига хиёнат қилишдек оғир гунохларни содир этганлигимизни хеч эслай олмадим.
Турмуш ўртоғим билан оллох берган фарзандларимизни элга хизмат қиладиган, ўқимишли, ўзганинг хақидан қўрқадиган, фузул инсонлар қаторида тарбиялаб, вояга етказдик.
Фарзандларимнинг отаси пайғамбар ёшида бу дунёни тарк этган экан, бутун хаётини мехнат билан ўтказди, хаттоким нафақага чиққанда хам мендан боғ қолсин деб тўқсон гектар бўз ер майдонида катта боғ яратиб кетди.
Яратган боғларини қайсидир, очопат, кўзини бойлик мойлари босган, ўзидан бошқани ўйламайдиган, бойлик вас - васига қолган, хожи деган улуғ номни ўзига қалқон қилиб, шайтон малайига айланган шахс томонидан зўрлик билан тортиб олиб қўйганида хам бир оғиз ёмон гапирмай, ёш болани парваришлагандек, яратган боғини икки қўллаб шу шахсга топширди.
У ноинсоф, оллохни ўртага қўйиб, турмуш ўртоғим барпо этган боғга бўлган харажаатларни қоплаб беришни ваъда қилган бўлсада, ўз ваъдасига вафо қилмай, харажаатларимизни қоплаб беришдан бош тортди.
Бу хам майли, фарзандим Мўминова Санобар Рахматуллаевна қайнотаси йўлидан бориб, аёл бўлишига қарамай, Мирзаобод туман хокимлиги захирасида бўлган, Оқолтин СИУ худудидаги № 183 - контурдаги 5.9 га бўз ер майдонини туман хокимининг 13 декабрь 2016 йилдаги № 1095 - қарорига асосан “Даста Гуллар Гулшани” номли анорчилик фермер хўжалиги ташкил этиб, ўғлим ва набираларим билан биргаликда куну - тун мехнат қилишиб, ташландиқ холатда бўлган ерни ўзлаштириб, анорзор барпо этишиб, қатор орасига уруғлик беда экган холда, энди оғзи ошга етди деганда, ерга тўймас, очопат, “БЕК КЛАСТЕР” МЧЖ рахбари Улуғбек хожи Сотволдиев ходим (гумашта)лари томонидан техникалари билан кўчат нихоллари ва бедазорни хайдаб, яксон қилиб, шудгорга айлантириб ташлашди.
Фарзандларимга тегишли бўлган, туман хокимининг қарорига асосан 49 йилга берилган ер майдонларини “БЕК КЛАСТЕР” МЧЖ рахбари томонидан олиб қўйилаётганлигини эшитиб, уч кун унинг уйи эшиги тагида ўтириб, тиз чўкиб, оппоқ сочим билан ер супириб, фарзандларимнинг мехнатини инобатга олмаса хамки, анор қўчатларини уволини сўраб, илтимосу илтижо қилдим, лекин ул шахснинг қалбида инсонийлик йўқлиги, виждон, орият деган нарсалардан йироқлиги, мол - дунё вас - васига тушиб, аллақачонлар “шайтон”га қўл бериб, унинг малайига айланиб қолганлигини содир этган хатти - харакатидан кейин тушуниб етдим.
Майли, хеч ким мехнат билан ўлмаган, оллох берган кунимизни бир илож қилиб ўтказармиз, лекин инсоф, диёнат, қадр - қиммат, ғурур, хақ - хуқуқ, бурч, қонун устиворлиги деган тушунчалар қайда қолди ???
Фарзандларим мехнати майли, уларга қўшилиб мехнат қилган олти оиланинг кунлик хаёти қандай кечади, ахир улар хам мехнат қилиш хуқуқидан махрум бўлишдику, уларнинг оиласи нима билан кун кечиради.
Буларни ўрганиб, адолат билан текширадиган ташкилот борми ўзи???
Нафақат туман рахбарлари, хаттоким вилоят рахбарлари хам “Бек кластер” МЧЖ рахбари У.Сотиболдиевнинг содир этаётган хатти - харакатларига кўз юмиб, мурожаатларимизга ўз вақтида жавоб бермай келаётгаликларидан хулоса чиқариб, вилоятимизда адолат, қонун устиворлиги йўқ эканда деган тушунчаларга бормоқдаман.
У.Сотиболдиев рахбарлик қилаётган ташкилотга 24 000 гектар ер майдони ажратилганлигини эшитдим, майли имконияти бўлса 100 000 гектар ер олсин, лекин ер давлатники ку, унинг хар бир қаричи хам хисобли, оддий фуқаро кичик бир томорқасига белгиланган мажбурий солиқ тўловларини ўз вақтида амалга оширмаса дарров махкамага тортилади ва жарима белгиланади, лекин шунча катта ер майдонини эгаллаб турган ташкилот давлат режаси бўйича етиштириши лозим бўлган ер майдонларида экилган пахта ва бошқа экин турлари ўрнини шўра ва юлғун каби ўтлар босиб ётганини текширадиган давлат органлари борми ???
Сўзларим ёлғон бўлса, давлат комиссияси ташкил этилсин, узоқда эмас биздан тортиб олган ер майдонлари атрофини ўрганилсин, хаммаси равшан бўлади, вилоятимизга ташриф буюрганингизда сухбатингизда бўлган ва хар бир экилган пахта майдонида гектарига 60 центнерда миллий бойлигимиз бўлган пахта махсулоти хосилини топширишини ваъда қилган У.Сотиболдиевнинг пахта далаларини бир кўздан кечиришсин, сал кундан кейин пахта эмас, шўра уруғи топширишини келган комиссия ўз кўзи билан кўриб, баён қилганларимга ишонч хосил қилишсин.
Майли хар ким ўз хатти - харакати учун хам қонун олдида, хам оллох олдида ўзи жавоб беради.
“Бек Кластер” МЧЖ рахбарининг содир этган хатти - харакати натижасида фарзандларимнинг қонун билан белгиланган хуқуқлари поймол бўлди, нафақат фарзандларимнинг, улар билан бирга мехнат қилган олти оила аъзоларининг хам хуқуқлари бузилди, уларни бола - чақаси оч - нахор қолишига сабабчи бўлишди, бола - чақани боқиш учун гадой бўлиб, эртага бошқа давлатларга иш излаб кетишга мажбур қилишди.
“Бек кластер” МЧЖ рахбари кимнингдир эркатойидир, лекин бизлар хам шу Она Юртда туғилиб, яшаб, мехнат қилар экамиз, демакким Сизнинг халқингизмиз, кимлар томонидан хуқуқларимиз помол бўлишига, халқ орасида бой - камбағал тоифасига ажралиб кетишимизга шу Юртнинг Отаси сифатида йўл қўймайсиз деб ўйлайман ва вилоятимиз миқёсидан бузилган хуқуқларимиз тикланиши жараёнида давлат ташкилотлари амалга ошира олмаган холатларни шахсан Ўзингиз назоратга олиб, хуқуқларимиз химоя қилиниши ва тикланишида химоя қилишингизга ишонч ва умид билан шахсан Сизга мурожаат қилишга мажбур бўлдим.
Битган сўзларимда кўнглингизни ранжитадиган жумлалар бўлса олдиндан узр сўрайман, фарзандларимнинг кўзларига боқиб, ичидан эзилиши, қилган мехнатига ачинаётганлигини кузатар эканман, уларнинг хаётига бефарқ қараб тураолмай, ушбу мактубни Сизга йўлладим.

Сизга оллохдан узоқ умр, соғлик - саломатлик, олиб бораётган улкан ишларингизга омад, оилангизга бахт саодат тилаб қолувчи фуқаронгиз Қорасоч хожи она Мўминова.

 

Категория: МУРОЖААТНОМАЛАР | Просмотров: 566 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz