Четверг, 24-03-28, 10:35

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Август » 16 » ЙИҚИЛГАН КУРАШГА ТЎЙМАС, ЁКИ ЕР ЭГАСИЗ - МИ ?
23:00
ЙИҚИЛГАН КУРАШГА ТЎЙМАС, ЁКИ ЕР ЭГАСИЗ - МИ ?

ЙИҚИЛГАН КУРАШГА ТЎЙМАС, ЁКИ ЕР ЭГАСИЗ - МИ ?

Сирдарё вилояти Гулистон тумани “Зарбдор” МФЙ Нурли йўл кўчасида икки қўшни ер талашиб, жабрланувчи фуқаро Рахимов Содиқжон Хасанович ташкилотга мурожаат қилиб, қўшниси томонидан ўзига тегишли ер майдонларини бир қисмини ноқонуний эгаллаб олинганлиги муносабати билан масалага ойдинлик киритилиши ва бузилган хуқуқ ва манфаатларини химоя қилинишини сўраб қилган мурожаатига биноан амалга оширилган ўрганиш ва тахлил қилиш жараёнида қуйидагилар кузатилди:
Тақдим этилган хужжатларга кўра ушбу икки оила узоқ вақт, 1960 йиллардан қўшни бўлиб яшаб келишганлиги, қўшниси, оила бошлиғи Жумабаева Халиманинг ўғли Жумабоев Олим томонидан жабрланувчи Рахимов Содиқжон Хасановичга тегишли ер майдонларининг энига 3 м. узунлиги 80 м. хажмдаги қисмини ўзбошимчалик билан ноқонуний эгаллаб олиши муносабати билан 2014 йилда фуқаро С.Х.Рахимов ўзига тегишли, давлат рўйхатидан ўтказилган ер майдонларини ноқонуний эгаллаб олган шахсдан талаб қилиши натижасида ўрталарида низо келиб чиқган.
Жабрланувчи сифатида Жумабоев Олим ва унинг фарзандларининг мурожаатига биноан мулк эгаси Рахимов Содиқжон ва унинг укаси Рахимов Самиржонлар Гулистон тумани жиноят судининг қарори асосида жиноий жавобгарликга тортилган.
Жиноят ишлари бўйича судининг қароридан сўнг жавобгар Рахимов Содиқжон Хасанович 2015 йилда фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига мурожаат қилиб, Гулистон тумани хокимининг қарорига асосан Гулистон туман “Ермулккадастр” Давлат Корхонаси томонидан давлат рўйхатига олинган кадастр хужжатига асосан хусусий мулкини ноқонуний эгаллаб олган шахсдан қайтарилишини сўраб даъво аризаси билан мурожаат қилган, фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг 2015 йилдаги хал қилув қарорига асосан даъво суд томонидан қаноатлантирилган.
Суднинг хал қилув қароридан норози бўлган қўшниси Жумабоевлар оиласи аппеляция тартибида вилоят судига мурожаат қилган, вилоят судида иш кўрилмай туриб, ишни Ўзбекистон Республикаси Олий судига ўтказишни сўраган.
Мазкур фуқаролик иши Тошкент вилоят суди аппеляция инстанцияси томонидан 2016 йилда 02 августда кўриб чиқилиб, аппеляция шикоятини қаноатлантирилишини рад этилган.
Жавобгар Жумабоев Олим суднинг ажримидан норози бўлиб, Гулистон шахар Маъмурий судига мурожаат қилиб, жавобгар сифатида Гулистон тумани хокимлиги хузуридаги Архитектура ва қурилиш бўлими, туман “Ермулккадастр” ДК ва фуқаро С.Х.Рахимовларга нисбатан туман хокимининг қарори ва кадастр хужжатини хақиқий эмас деб топиш тўғрисида 2017 йилда даъво ариза тақдим этган.
Гулистон шахар Маъмурий суди томонидан иш кўриб чиқилиб, даъво рад қилинган.
Шундан сўнг фуқаро Жумабоев Олим ва унинг қонуний вакили, малакали адвокат Т.Файзуллаев такроран фуқаролик судига даъво ариза тақдим этишган, лекин мазкур фуқаролик иши хам биринчи босқичда, хам аппеляция тартибида, хам Олий судга тақдим этилган назорат тартибидаги аризалар такрор ва такрор қаноатлантиришни рад қилинган.
Ўрганиш ва тахлил қилиш жараёнида аниқланган масаланинг асосий мақсади шундан иборатким:
1. Оила бошлиғи, фуқаро Жумабоева Халимага тегишли турар - жойда яшаб келишларига қарамай, эгаллаб турган ер майдонлари ва унга қурилган иморатлар давлат рўйхатига олинмаган, туман хокимлигидан рўйхатдан ўтмаган ва ушбу турар - жойга нисбатан туман хокими қарори мавжуд эмас, хамда кадастр хужжатлари тайёрланиб давлат рўйхатига олинмаган.
2. Мурожаатга биноан икки қўшнининг ер майдонлари туман хокимлиги мутахассизлари томонидан ўрганиб чиқилганида фуқаро С.Х.Рахимовга қонуний тегишли бўлган турар - жой қурилмалари ва унга ажратилган ер майдонлари кадастр хужжати ва туман хокимининг қарорига асосан 18. 4 кв/м ташкил этиб, туман хокимининг 2014 йил 10 декабрдаги № 1792 - сон қарори, хамда туман “Ермулккадастр” Давлат Корхонасининг 2015 йил январь ойида давлат рўйхатидан ўтказилган хамда қурилган турар - жойи ва ер майдонларига хусусий мулк деб эътироф этилиб, кадастр хужжати берилган.
3. Фуқаро Жумабоева Халима оила аъзолари томонидан эгллат турган ер майдонлари ва унга қурилган иморатларига нисбатан Гулистон туман хокимлигининг қарори мавжуд эмас, хамда туман “Ермулккадастр” Давлат Корхонаси томонидан давлат рўйхатига олинмаган.
Сирдарё вилояти Гулистон тумани Давлат Солиқ Инспекциясининг 2017 йил 14 июнь кунги № 03/10880 - сонли маълумотномасига кўра, фуқаро Жумабоевалар солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган бўлиб,бизнинг маълумотлар базамизда мавжуд ер майдони 0,20 с.т хамда 220 кв.метр қурилиш майдонига махалий солиқ тўловларини тўлаб келмоқда дейилмоқда.
Гулистон туман хокимининг биринчи ўринбосариБ.Салиметовнинг имзоси билан 2017 йил 14 августда № 03 -1501 - сон жавоб хатида: - Гулистон туман хокимлигининг тегишли мутахассислари томонидан жойига чиқиб ўрганилганида,Гулистон тумани “Зарбдор” МФЙ Нурли йўл кўчасида яшовчи Жумабоев Олим ва Жумабоева Халималарга тегишли ер майдони Сирдарё вилоят “Ермулккадастр” ДК Гулистон туман филиали мутахассислари томонидан хатлов ишлари олиб борилганида 0, 4300 га ер майдони мавжудлиги аниқланган. Ўрганиш натижасида юқорида кўрсатилган фуқаронинг кадастр хужжати рўйхатга олинмаганлиги ва давлат рўйхатидан ўтмаганлиги маълум бўлди деган мазмунда баён қилинган.
Шу ўринда савол туғилади:
а) Гулистон туман хокимлиги мутассади рахбарлари фуқаро Жумабоева Халиманинг оиласи томонидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонлари 0,43 га эканлиги тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлсада, Жумабоевалар оиласи ўзбошимчалик билан эгаллаб турган ер майдонининг 20 с.т га махаллий солиқ тўловларини амалга оширган холда, 0.2300 кв. метр хажмдаги ер майдонларини махалий давлат хокимлигидан яшириб келишини олдини олиш чорасини кўрмаган?
б) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ - 2455 - сон Қарорининг 20 - иловасининг 6 - жадвалида шахар ва шахарчалар ер участкаларидан фойдаланганлик учун ер солиғи ставкалари белгиланган бўлиб, 2 - зонага 84.0 сўм, агар ажратилган ер майдони нормативдан ортиқ, яъни 10 сотихдан ортиқ бўлса, нормативдан ортиқ қисмига белгиланган базавий ставканинг 1, 5 баробарида тўланади деб белгиланган.
Фуқаро Жумабоева оиласи ўзбошимчалик билан эгалаб турган ер майдони 0, 43 га бўлиб, шундан 0, 33 га ер майдони, яъни 3300 кв. метр хажмдаги ер майдонига белгиланган норматив бўйича хисобланганида Президент Қароридан кейинги 3 йиллик муддатга 1 247 400 (бир миллион икки юз қирқ етти минг тўрт юз) сўм қийматдаги ер солиғи тўловларини яшириб келмоқда.
Мазкур масалага нега Гулистон туман хокимлиги масъул ходимлари ва туман ДСИ ходимлари панжа орасидан қараб, давлат ғазнасида зиён етказишмоқда?
в) Фуқаро Жумабоева Халима оиласи ўзбошимчалик билан 0,43 ер майдонини ноқонуний эгаллаб туришига қарамай, фуқаро С.Х.Рахимовга қонуний тегишли ер майдонининг энига 3 метр, узунлиги 80 метр, жами 26.40 кв. метрга тенг қисмига даъвогарлик қилиши, йиллаб фуқарога нисбатан судларга аризалар тақдим этиб юришидан мақсад нима?
Фуқаро Жумабоева Халима оиласининг кўзи очлигими, ёки ерга тўймасликдан далолатми?
г) Фуқаро Жумабоева Халима оиласига хизмат қилувчи малакали адвокат Т.Файзуллаев 2015 йилдан уларнинг қонуний вакили сифатида иш юритиб келар экан, албатта барча мурожаатлар, шткоятлар ва даъво аризалар адвокат томонидан тайёрланиши хеч кимга сир эмас, фуқаро Жумабоева Халима оиласи амалдаги қонунларимизни тушунмаслиги мумкин, лекин адвокат Т.Файзуллаев томонидан уларга ўз хуқуқларини тушунтириб, судга эмас, аксинча Гулистон туман хокимлигига мурожаат қилиши лозимлига, аввало эгаллаб турган ер майдонлари ва қурилган иморатларига мулк хуқуқини эътироф этилиши ва давлат рўйхатидан ўтказилиши юзасидан тушунтиришлар берганмикан?
Бундай тушунтиришларни бермган кўринади, акс холда фуқаро Жумабоева Халима оиласи фуқаро С.Х.Рахимовга нисбатан даъво талаблари билан етти марта суднинг турли инстанцияларини босиб ўтмаган бўлар эди.
Қиссадан хисса шуким, тушунишимизча Жумабоева Халима оиласи ва уларнинг қонуний вакили, малакали адвокат Т.Фойзуллаевлар хали - бери судга мурожаат қилишдан чарчашмаса керак.
Шунинг учун айтсалар керакда: - “Йиқилган курашга тўймайди” деб.

Инсон хуқуқлари ва манфаатларини химоя қилиш
ташкилоти директори К.Базарбаев.

 

Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 575 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz