Пятница, 24-04-19, 22:03

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2018 » Декабрь » 15 » ВАТАНДОШЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАКЛИФ ЭТИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНАДИ!!!
02:46
ВАТАНДОШЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАКЛИФ ЭТИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНАДИ!!!

ВАТАНДОШЛАРНИ ЎЗБЕКИСТОНГА ТАКЛИФ ЭТИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНАДИ!!!

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги “Хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар билан ҳамкорлик соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсатини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3982-сонли қарорини амалга ошириш ҳақида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжат билан хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар, уларнинг оила аъзоларига Ўзбекистон Республикасига кўп маротабали ҳамда узоқ муддатли кириш визаларини расмийлаштириш ва уларни ички ишлар органларида вақтинча прописка қилиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланиши мумкин.

Низомга кўра, қуйидагилар:

Ўзбекистон ҳудудидан ташқарида доимо истиқомат қиладиган ёки таълим олиш, меҳнат фаолияти билан шуғулланиш, оилавий сабаблар ва бошқа шароитлардан келиб чиқиб вақтинчалик чет элда юрган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;

хорижга чиққан ва чет эл фуқаролигини олган, Ватанига маънавий ва маданий нуқтаи назардан мансубликни ҳис қилган ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан маданий-гуманитар, ижтимоий-иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантиришга ҳаракат қилаётган Ўзбекистондан чиқиб кетган шахслар ва уларнинг авлодлари;

этник, тил ва маданий-тарихий нуқтаи назардан ўзини ўзбеклар ёки қорақалпоқлар сифатида идентификация қилган ҳамда Ўзбекистон билан ҳар томонлама алоқада бўлиш хоҳишида бўлган хорижда истиқомат қилаётган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар хорижда истиқомат қилаётган ватандошлар ҳисобланади.

Ватандошларнинг оила аъзосига унинг турмуш ўртоғи, ўз оиласига эга бўлмаган ҳамда вояга етмаган фарзандлари киради. Уларни таклиф қилувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Ўзбекистонда доимий истиқомат қилувчи тўғри шажара бўйича биринчи ва иккинчи даражали қариндошлари киради.

Ватандошларни Ўзбекистон Республикасига таклиф қилувчи доимий истиқомат жойидаги ИИО МваФРБга мурожаат этиб қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

икки нусхада белгиланган шаклдаги ариза-анкета;

таклиф қилувчининг паспорти (нусхаси олиниб, асли қайтариб берилади);

ватандошларнинг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати нусхаси;

таклиф қилувчининг ватандошлар билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тузилганлиги ва туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар, нусхаси олиниб, асли қайтариб берилади);

таклиф қилувчининг 3,5х4,5 ҳажмли 2 дона фотосурати;

давлат божи тўланганлиги ҳақида квитанция.

Ватандошлар чет эл фуқароларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлишларини белгилаб берувчи меъёрий ҳуқуқий ҳужжатлар асосида республикага келишлари, кетишлари ва бўлишлари лозим.

Ватандошлар ўз хоҳишларига кўра меҳмонхона, санаторий, даволаниш муассасалари ва хусусий хонадонларда вақтинча пропискадан ўтиб яшашлари мумкин.

Хусусий хонадонда яшаш истагини билдирган ватандошларни вақтинча пропискадан ўтказиш учун уларни таклиф қилган (қабул қиладиган) фуқаролар, ўзлари турган жойдаги ИИО М ва ФРБга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

белгиланган шаклдаги ариза;

ватандошларнинг миллий паспорти ёки ҳаракатланиш ҳужжати, Ўзбекистон Республикасига кириш визаси (Ўзбекистон Республикаси билан визасиз тизим ўрнатилган МДҲга аъзо давлатлар бундан мустасно);

таклиф қилувчининг ватандошлар билан қариндошлик даражасини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тузилганлиги, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномалар ёки уларнинг ўрнини босувчи ҳужжатлар нусхаси олиниб асли қайтариб берилади);

уй-жой мулкдори (мулкдорлари)нинг вақтинча турар жой майдони бериш тўғрисидаги аризаси (розилиги) ёхуд нотариал тасдиқланган аризаси (розилиги), агар шахсан ўзи бериш имкони мавжуд бўлмаса;

давлат божи тўланганлиги тўғрисидаги квитанция.

М ва ФРБ вақтинча пропискага топширилган ватандошларнинг ҳужжатлари ҳақиқийлигини, амал қилиш муддатини, ўз вақтида топширилганлигини, ватандошларнинг аризасидаги биографик ва виза маълумотларни тўғри ёзилганлигини текшириши лозим.

Барча текширувлар тугаганидан сўнг, икки иш кунида МваФРБ 2 йилгача муддатга вақтинча пропискани расмийлаштиради. Бунда вақтинча прописка муддати миллий паспорт, ҳаракатланиш ҳужжати ва виза муддатидан ортиқ бўлмаслиги лозим.

Ватандошлар Ўзбекистон Республикасининг барча қонун ва қоидаларига риоя этишлари шарт.

Ватандошлар яшаш манзилларини ўзгартирсалар бир иш кунидан кечикмай ҳудудий ИИО МваФРБга вақтинча пропискани ўзгартириш учун мурожаат этишлари лозим (меҳмонхона ва санаторий, даволаниш муассасаларига кўчиб ўтиш бундан мустасно).

Ватандошлар Ўзбекистон Республикасида қолишга қонуний асослари бўлмаса бўлиш муддатлари тугагунча республика ҳудудидан чиқиб кетишлари лозим.

Ватандошлар қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланишлари, таълим олишлари ва доимий яшашга қолишлари мумкин.

Ватандошлар меҳнат фаолияти билан шуғулланиш ва таълим олиш учун ўрнатилган тартибда рухсат олсалар, республика ҳудудидан чиқиб кетмаган ҳолда МваФРБ орқали визаларини шунга мувофиқ ўзгартиришлари мумкин.

Ватандошлар Ўзбекистон Республика ҳудудида миллий паспортлари ёки ҳаракатланиш ҳужжатларини турли сабабларга кўра алмаштирсалар, амал қилиш муддати тугамаган эски паспортларидаги виза ва вақтинча прописка МваФРБ томонидан ўрнатилган тартибда янгисига ўтказиб берилиши мумкин.

Категория: БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА | Просмотров: 449 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz