Среда, 19-01-16, 12:04

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [279]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [68]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [201]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [181]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [80]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [23]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [77]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [16]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [16]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [72]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2019 » Январь » 8 » Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадовга
09:21
Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадовга

Дунё ўзбеклари – ижтимоий сиёсий халқаро интернет газета

Ўзбекистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси Ботиржон Асадовга

Мухтарам элчимиз Ботиржон Закирович жаноби олийлари! Аввало, Сизни ва барча элчихонамиз мулозимларини янги йил билан чин дилдан қутлайман! Янги йил барчамиз, она Ватанимиз, муҳтарам президентимиз, турфа сабаблар боис хориж элларда юрган ватандошларимиз учун янги зафарлар йили бўлсин! Биз ўрганган маълумотлар ва аудиоёзувга кўра Қирғизистон Республикаси Қишлоқ хўжалик министри Нурбек Мурашевнинг яқин одами бўлган Бобир Қурбонбоев томонидан уюштирилган туҳматдан иборат шикоят бўйича Россиянинг Нижневартовск шаҳрида ишлаб юрган Холжигит Қодиров 2018 йил 20 февралдан буён буён қамоқда сақланмоқда. Уни Н.Мурашевнинг закази билан акасидан катта пул учун гаров сифатида ушлаб туришипти. Холжигитнинг акаси Ўктам Қодиров билан телефон орқали суҳбатда Бобир Қурбонбоев унга Н.Мурашев номидан дастлаб 72 000 АҚШ доллори нақд тўлаб, яна 272 000 АҚШ доллари қарзман., деган тилхат берсанг уканг чиқади., деган талаб қўйган. Унинг бу талаби адвокат Ҳасан Маърупов диктафонга ёзиб олган суҳбатда янада очиқ айтилган. Бу 50 минутлик ёзув ҳажми катта бўлгани учун юбориш имкони бўлмади. Лекин, бу аудиодиск Сергели туман прокурори орқали Ўз.Р.Бош прокуратурасига топширилган. Унда Б.Қурбонбоев Андижон божхонаси бошлиғи бўлган қариндошлари ва бошқа танишлари орқали эмин эркин қишлоқ хўжалик маҳсулотлари олиб чиқишини, нақд оборот маблағлари министр Нурбек Мурашевники эканлигини очиқ айтган. Акаси бу пулни топиб бераолмаса Холжигитни Ўзбекистонга экстрадиция қилиб жазолашини таъкидлаган… Қизиғи шундаки, жиноят иши ака ука Ўктам ва Холжигитга қўзғатилган бўлсада Ўктамни бирон марта сўроқ ҳам қилишмаган. Холжигит эса мени алдаб 30 000 АҚШ доллари олди.. дея ариза ёзган Р.Божаев деган шахс билан учрашмаган у аризада қайд этган декабрь ойида Қирғизитонга бормаган?! Холжигитнинг хотини Дилафрўз Усмонованинг сўзига кўра Б.Қурбонбоев унга ҳам биз айтган пулни тўламасаларинг эрингга ёмон бўлади деган. (Д.Усмонованинг телефони: +99890 320 28 80) Мен «Восток дело тонкое» сарлавхали мақоламни РФ президенти В.В.Путиннинг виртуал қабулхонасига ҳам юборганман. Ушбу мақоладаа бу фитна сабаблари баён этилган. Х.Қодировнинг рус адвокати Ал.Селютинга кўра Нижновартовск шаҳар хибсхонсида сақланаётган айбсиз Холжигит Қодировнинг соғлиғи ниҳоятда ёмонлашиб, ўзини ўлдирар даража келган. Мен Нурбек Мурашев билан унинг +996 552 177 071 рақамли телефони орқали гаплашганимда у Бобир Қурбонбоев ( +996 770 171 758) унинг одами эканлигини инкор этмади. Б.Қурбонбоев билан гаплашганимда у Холжигит узоғи билан бир ҳафтада Бишкекга келтирилади., деб очиқ айтди. Қирғиз қардошларимиз фитнаси қурбони Х.Қодиров гаровда, у билан бирга жиноят иши қўзғатилган акаси эса озодликда қирғиз дўстлари билан кайфу сафо қилиб қилиб юриши ҳам шубҳали?! Аудиёзувни эшитиб ўзингиз холис баҳо беринг… Ушбу далилий аъшё бўлмиш аудиоёзувда Бобир Қурбонбоев Ўктам Қодировга Нурбек аканинг ҳар ойлик «доляси» учун 10 000 АҚШ доллари тўлаши шарт эканлигини очиқ айтган. Ушбу аудиоёзув илова этилган мақоламиз Нурбек Мурашевга телеграмм орқали юборилган бўлишига қарамасдан қирғиз қардошларимиз ҳанузгача тегишли хулоса чиқармасдан Холжишгит Қодировнинг оиласидан пул талаб қилишда давом этмоқдалар. Айни пайтда биз, товламачилик кўринишидаги бу қилмишлар муҳтарам президентимиз Ш.Мирзиёевнинг саъйи ҳаракатлари ила барқарорлашган ўзбек қирғиз эллари ўртасидаги тотувликга рахна солишидан ҳам хавотирдамиз. Чунки, айбдорлиги аниқ далиллар асосида исботланмаган Х.Қодировнинг Россия давлати ҳибсхонасида қарийб 11 ойдан буён сақланиши ва Қирғистон Бош прокуратураси унинг экстрадициясини талаб этиши на Ўзбекистон, на Россия, на Қирғизистон Жиноят процессуал кодекслари, на Халқаро Минск Конвенцияси талабларига мувофиқ эмас. Шунга қарамасдан Россия Бош прокуратураси эса ушбу ошкора қонунбузарликни хаспўшлаб, айбсизлиги аён бўлган шахсга нисбатан таъзийқни қўддаб келаётгани ҳам ўта ташвишланарлик ҳол., деб ўйлаймиз. Биз мазкур ишни ўрганиш чоғида интернет тармоқларида ёритилган Қирғизистон Қишлоқ хўжалик министри Нурбек Мурашевнинг зўравонлиги акс этган хабарлар ва видео тасвирларни кўриб бу муҳтарам зотнинг коррупцияга дохил мансабдор эканлигига ҳам амин бўлдик: https://youtu.be/PX4wK2gF3Rs  https://rus.azattyq.org/ 

Ўнгдан учинчи Ўктам Қодиров унинг ёнида Нурбек Мурошев, ўнгдан биринчи Бобир Қурбонбоев Юқорида баён этилганлар муносабати билан Сиздан коррупционер министр Нурбек Мурашев, Бобир Қурбонбоев ва уларнинг ҳамтавоғи Ўктам Қодировлар томонидан ғараз ниятда тузилган жиноий режа асосида ҳибсда ушлаб турилаётган Ўзбекистон давлати фуқороси Холжигит Қодиров ишини ваколатингиз дарожотида ўрганиб, унинг озодликга чиқишида амалий инсонпарварлик ёрдами кўрсатишингизни сўраймиз!

Сизга дўстона саломлар ила – Ҳамроқул Асқар Ёзувчилар уюшмаси аъзоси,

Ўзбекистон Инсон ҳуқуқлари Мустақил ташкилоти мухбири +99899 843 17 58

 03.01.2019 йил – Тошкент шахри.

Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 12 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2019
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz