Вторник, 24-04-23, 11:10

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2019 » Январь » 8 » Муфтий Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни хотирлаб
18:14
Муфтий Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни хотирлаб
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфни хотирлаб
Сессия залининг энг ўртасида, оппоқ кийимда – бу олий ва мўҳташам залда бамисоли Хўжайи Хизр ўтирарди. Бу – Муфтий Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратлари эди.

Ислом Каримовни Президент этиб сайлаган сессияда – янги сайланган давлат раҳбари Қурон ва Конститутияга қўл қўйиб, қасамёдга келтириш таклифи ҳам аслида шайх Ҳазратларидан чиққан таклиф эди…

шайх Ҳазратларининг Ислом Каримов қасамёдга келтирилганда у кишининг юзига қараб айтган гаплари – бу залда айтилган сўзларнинг энг таъсирлиси, ёдда қоларли ва унутилмаси бўлди.
Ҳа, Ислом Каримов республика раҳбари бўлиб келган йилларда шайх Ҳазратлари билан жуда яқин ва ишончли, айтиш мумкинки, дўстона муносабатда эканликларини алоҳида таъкидлашни истардим.
Уларнинг бу дўстликларининг илдизи – Ислом ака ҳали Қашқадарё обкомининг биринчи секретари бўлиб ишлаб турган пайтда, муфтий Ҳазратлари билан Москвада – СССР халқ депутатларининг биринчи съездида иштирок этиб юрга кунлардан бошланган эди.
Мен муфтий Ҳазратларини Москвада – СССР халқ депутатлари жойлашган Кремлнинг шундоққина рўпарасидаги “Россия” меҳмонхонасида кўп учратардим. У кишининг кўпинча гоҳ Одил Ёқубов билан, гоҳ Аҳмаджон Мухторов билан, гоҳ Эркин Юсупов билан гурунглашиб туришларини кўрардим.
Лекин адолат ҳаққи ҳурмати – бугун ростини айтишим керак – муфтий Ҳазратлари Қашқадарё обкомининг биринчи секретари Ислом Каримов билан бошқаларга қараганда яқинроқ эдилар.
Ислом ака Ўзбекистоннинг биринчи раҳбари бўлиб сайланганч, бу яқинлик янада мустаҳкамланди ва амалий тус ола бошлади.
Ҳатто бир гал Ислом ака маслаҳати билан шайх Ҳазратларини Горбачев қабул қилганини ҳам биламан. Сўнг Горбачев шайхни ўзининг Афғонистондаги махсус вакилим деб эълон қилган, алоҳида ваколат берган эди.
Ростини айтганда шайх Ҳазратлари ҳам Горбачевнинг ўша топшириқларини қойил билиб бажарган, хусусан, СССРнинг Афғонистонда қолган ҳарбий асирларини озод қилишда жонбозлик кўрсатиб, катта рол ўйнаган эди…
Хуллас, яна бир бор таъкидлаб ўтишни истардим – муфтий Ҳазратларининг ўша пайтда Михаил Горбачевнинг Афғонистондаги махсус вакили этиб тайинланишида Ислом Каримовнинг хизматлари борлигини яхши биламан.
Президент шайх Ҳазратлари билан шу қадар яқин ва яхши алоқада эдики, у киши ҳар бир сессия олдидан Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф билан у ёки бу масалада албатта маслаҳатлашиб олишни одат қилганди.
Айтиш мумкинки, Ислом Каримов бирор бир сессия олдидан шайх билан қайсидир ҳолатда маслаҳатлашмаслиги мумкин эмас эди. Сессиядан олдин ва ё танаффус пайтларида Ислом ака атрофга аланглаб, шайх Ҳазратларини излаб қолардилар. Мен бу ҳолни кўп бор кузатганман.
Яна шу нарса хотирамда қолганки, Шайх Ҳазратлари Шоҳ – яъни Ислом ака олдида ҳамиша ўларини дадил ва мағрур тутарди. Ўша пайтларда ҳам у кишининг феълу атвори ва табиатида хушомадгўйликка мойиллик деярли йўқ эди.
Буни Ислом ака ҳам тўғри қабул қилар, очиқ ойдин, тўғри сўз ва мағрурлиги учун шайхдан мутлақо ранжимасди.
Умуман, ўша пайтдаги – Ислом ака характеридаги ажиб бир ҳолат, оммабоплик ва оддийлик кўпчиликнинг ёдида қолган.
Яна шу нарса ёдимда қолганки, Ислом ака ўшанда кийинишга ва ўзига оро беришга унчалик эътибор бермасди, қизиқмасди, униққан костюмлар кийиб юрарди.
Ўша воқеаларнинг хотирамда нурланиб қолган энг унутилмас ва гўзал таърифи шуки – Ислом ака Девон ҳовлисидаги чойхонада ўтириб ажиб кайфият ва иштаҳа билан шашлик – кабоб ейишни яхши кўрардилар.
Мен бир марта уларни ҳатто шайх Ҳазратлари билан бирга ўтириб, чойхўрлик қилганларини ҳам кўрганман…
Мустақиллик йилларининг дастлабки ташкилий даврида Ислом ака ҳатто шайх Ҳазратларини Президент девонига ишга таклиф қилганлари ҳам кўпчиликка аён бўлса керак.
– Менга диний ва маърифий масалаларда Бош маслаҳатчи бўлинг! – деган эдилар Ислом ака ўшанда шайх Ҳазратларига.
Ислом аканинг: “Ёнимда бўлинг , бирга ишлаймиз!” деган таклифига жавобан шайх Ҳазратлари: “Ислом ака, ман доимо Сизнинг ёнингиздаман. Лекин бир идорада ўтириб ишлашимиз шарт эмас…” деб юксак одоб ва маданият билан жавоб қилган эдилар…
Шунда Ислом ака: “Бўлмаса, менга ўзингиз ишонган шогирдларингиздан бирортасини тавсия қилинг” деганида шайх Ҳазратлари машҳур исломшунос олим Убайдулла Уватов номзодини тавсия қиладилар.
Ўзбекистон илм фан аҳли ва зиёлилари орасида катта обрў эътиборга эга бўлган Убайдулла ака шу тавсия асосида анча йиллар Президент девонидаги масъул лавозимда ишладилар.
Умуман, муфтий Ҳазратлари порлоқ истиқбол тилаб, катта ва ойдин йўлга йўллаган юзлаб дин пешволари, жамият ва сиёсат арбобларини эслашимиз мумкин.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари билан мен Ўзбекистон Олий Кенгаши сессияларида тез тез учрашиб турардим.
Узун бўйли, кўркам йигит эдилар Ҳазрат. Олий Кенгаш сессияларида ҳамиша оқ салла ва оппоқ кийимда қатнашаркан, менинг назаримда ҳукуматнинг мажлислар залида гўё Хўжа Хизр ўтиргандек туюларди.
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф сессия йиғилишларида ҳамиша ноибларнинг диққат марказида турарди. У киши ҳеч қачон бўлар бўлмас гап сўзлар учун минбарга талпинмас, ўзини кўз кўз қилишга умуман қизиқмасди. Ҳолбуки, сессия йиғилишларининг аксарияти тўғридан тўғри эфирга узатилар, халқ депутатларининг фаолиятини халқимиз ўз кўзи билан кузатиб туриш имконияга эга эди.
Шайх Ҳазратларини гоҳ қашқадарёлик депутат Шовриқ Рўзимуродов билан, гоҳ Тойиба Тўлаганова, гоҳ Алижон Қўчқоров, гоҳ Самандар Қўқонов ва Мурод Жўраевлар билан суҳбатлашиб турганини кўриш мумкин эди.
Худди шунингдек у киши ҳукумат мулозимлари билан ҳам худди мухолифат фаоллари каби яқин ва эҳтиромли муносабатда эдилар. Ҳамма Ҳазратни ҳурмат қилар, эҳтиром билдирар, у кишига яқинлигидан қалбида ажиб бир фахр ва ифтихор туярди.
Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳеч қачон на мухолифат ва на ҳукумат тарафида бўлмаган. У киши ҳамма билан бир ва тенг муносабатда эдилар.
У киши доим Оллоҳ тарафида, адолат ва диёнат ҳимоясида эдилар…
Худди кечагидек кўз ўнгимда: Ислом ака ўнг қўлларини Конституция ва Қуронга қўйиб қасамёд қилган эдилар. Залда қарсак садолари янграган, Ўзбекистоннинг кўзга кўринган обрў-эътиборли кишилари сўзга чиқиб, Ислом Каримовни бу юксак ишонч билан муборакбод этган эдилар.
Ана шундай олқиш ва мақтовлар оғушида сархуш ўтирган Президент учун қуёш чарақлаб турган мусаффо осмонда кутилмаганда момоқалдироқ гумбирлагандек бўлди: Олқишлар тугаб, Президент мамнун ўрнидан туриб, икки қўлини кўксига қўйганча ҳаммага таъзим бажо этаркан, бехосдан ҳа, йўқ, бе йўқ, мажлислар залининг қоқ ўртасидан Муфтий Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари минбар томон йўл олади.
Хўжа хизрдек оппоқ кийимлари ўзига ярашган шайх Ҳазратлари айтилган барча табрик ва олқишларга қўшилган ҳолда, ўзига хос оғир ва босиқлик билан Ислом аканинг кўзларига тик қараб, ушбу нутқни ирод этган эдилар:
– Муҳтарам Ислом ака! Мен бу ерда айтилган барча табрик ва тилакларга қарши эмасман. Лекин бугунги муборак кунда Оллоҳнинг бир ўгитини Сизга эслатиб қўйишни ҳам ўзимни бурчим деб биламан. Оллоҳ айтадики, қайси бир шаҳарнинг кўчаларида бирор бир отнинг оёғи ногоҳ бирор тошга қоқилса, бунинг учун биринчи навбатда подшо жавобгар бўлади. Чунки подшо шаҳар кўчаларидаги тошларни тердириб туриш учун Худо олдида масъулдир…
Мен бу залда жуда кўп нутқлар эшитган ва жуда кўп таниқли сиймоларни кўрганман. Ўзим ҳам партия съездларида шу минбардан туриб нутқ ирод этганман. Лекин бугунгидай бетакрор ва ўзига оҳанграбодай тортувчи нутқни ҳали эшитмаган эдим.
Мана, ўттиз йилга яқин вақт бўлаяптики, ундан олдин ҳам, кейин ҳам – бундай тўғри ва одил сўзни раҳбарга қараб ҳали ҳеч ким юзма юз туриб айтолмаган эди.
Муфтининг ушбу кутилмаган “табрик ва огоҳи”дан бутун зал ҳайкалдай қотиб қолгани ҳамон кўз ўнгимда турибди.
Яна шу нарса ёдимдаки, муфтий ушбу сўзларига бир қатор изоҳ ҳам бера бошлади. Яъни, шаҳар деганда Оллоҳ мамлакатни назарда тутиши ва кўчалар деганда – жамият ва бу тошлар ҳақидаги ташбеҳлар ҳам оддий тош эмас, балки инсон тақдирида учраб турадиган маломат ва бўҳтон, бало қазо тошлари экани ҳақида чиройли ва мазмунли изоҳ бера бошлади.
Подшо – жамиятни бало қазолардан сақлаш учун худо олдида жавобгар эканлигини подшонинг кўзига тик қараб изоҳлар экан, ўшанда мени ҳайратлантирган энг унутилмас ҳолат – муфтий бу сўзларни шоҳ олдида ийманиш ёки сесканиш нарида турсин, ҳатто кипригини ҳам қоқмай гапирди…
Бу одамда шунчалар куч ва қудрат, жасорат ва шижоат борлигидан бутун зал унга термулганча маҳлиё бўлиб қолган эди.
Яна бир ажабланарли жойи шундаки, шу пайтгача ҳамду санолардан арслон мисол кўкрак кериб ўтирган Президент муфтийнинг бу огоҳларидан сўнг бир пасда сувга тушган мушукдай мунғайиб қолди.
Мен Ислом акани яхши биладиган одам сифатида шу нарсага амин эдимки, бу мунғайиш вақтинча эди. У рўпарасида турган муфтийни қаеридан ва қандай чанг солишни кузатиб ва кутиб турган арслонга ўхшарди.
Агар арслоннинг ҳамла олдидаги ҳолатини кузатсангиз, у худди шундай бўйни билан ерга ётиб олиб, ўлжасига мунғайиб назар солиб турганини кўриш мумкин. Ислом аканинг ўша куни мунғайиб боқиши ҳам – арслоннинг ўз ўлжасини кузатишига ўхшаб кетарди…
Кўп ўтмай менинг бу кузатишларим ўз исботини топди деб хотирлайди Исмат Хушев.

 

Категория: ТАРИХИЙ ШАХСЛАР | Просмотров: 502 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz