Илон
чаққан товуқлар менюда бўлмайди
Хитойдаги тиббиёт масъуллари
атайданг илонга чақдириб, ўлдирилган товуқларлан тайёрланган овқатларни
маън этишган.
Жанубий-ғарбий Хитойдаги қатор
емакхоналарда хўрандаларга таклиф этиладиган бу тансиқ таом кўпчиликнинг
наздида инсон жисмини ортиқча заҳарли моддалардан тозалайди.
Интернетда заҳарли илонга товуқни
чақдираётган емакхона тасвири қўйилиши ортидан, уни кўрганлар ғазабга
келишган.
Товуқни бир неча маротаба илонга
чақдириш саҳнасини кўрган бир томошабин жараённи "жирканчли ва ваҳший",
деб тасвирлайди.
Тиббиёт мулозимлари ҳалича бу таомни
тановул этган бирон хўранда заҳарланмаган эса-да, аммо жониворни бундайин
ғалати усулда "сўйишни" қабул қилиб бўлмаслигини урғулашмоқда.
Хитойдаги емакхоналар азалдан
турли-туман экзотик ва тансиқ таомлари билан ҳам машҳур.
Бу ерда енгил қовурилган суваракни
ҳам, чаён кабобни ҳам таътиб кўриш мумкин.
Баъзида эса жониворлар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш тирик маймун бошини ёриб олинган мия мағзидан овқат пишириш,
кийик ҳомиласидан шўрва тайёрлаш ва ёки ит-мушук гўштини ейишни қоралаб
келишади.
|