Воскресенье, 25-07-20, 18:50

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2009 » Сентябрь » 14 » ВВС хабари
18:47
ВВС хабари
Ташқаридаги ўзбеклар- узоқдаги яқинлар ва ё ҳижратдаги тақдирлар
 



Ўзбекистон мустақилликка эришар экан, бу хабар хориждаги ўзбеклар тарафидан ҳам қувонч билан кутиб олинганди. Ва Шўро ҳукуматидан ажралиб, мустақил Ўзбекистонга раҳбарликни бошлаган ҳукумат олдида хориждаги ўзбеклар билан муносабатларни тиклаш масаласи ҳам турганди.

Аҳад Андижон ўша пайтлар Туркия ҳукуматида вазир бўлиб ишлаган. У мустақилликнинг илк йилида Каримов билан учрашуви чоғи айни масалани ўртага қўйганини айтади:

-Марказий Осиё давлатлари қозоқлар ҳам, туркманлар ҳам бир нарса қилишди-чет элда яшаган ўз ватандошларини, яъни эски ватандошларини ўз фуқароси қилишга, мамлакатларида уларнинг сонларини орттиришга уринишаяпти ва ҳам чет элда улар тўплаган тажрибаларидан фойдаланиш йўлига кетяпти, дедим. Аммо, Ўзбекистонда ҳали ҳам 1900-йилдан бошлаб чет элга чиққан туркистонликларни ватан хоини, сотқинлар, қочқинлар деб давом беришаяпти, бу тўғри эмас, чунки у мамлакатлардан чиққан одамларнинг ҳаммаси босмачилик ҳаракатига қатнашган, Совет Иттифоқининг бир мустамлакаси сифатида Туркистон бўлмасинлиги учун урушган инсонларнинг болалари... Энди булардан фойдаланиш кераклигини айтдим.

Аммо, Аҳад Андижонга кўра, Каримов жаноблари бу масалага жавоб қайтаришда жуда эҳтиёткорлик қилган:

-"Ҳа, тўғри айтаяпсиз" ҳам демади. Умуман, чет элдаги туркистонликлар билан боғлиқ қарорлар олишини айтди. Аммо, аниқ, "шуни қиламиз, шуни қиламиз" шаклида мушаххас бир нарсалар айтмади.

-Хориждаги ўзбеклар Ўзбекистон учун нима қилиб бера олиши мумкин эди?-деб сўрайман Аҳад Андижондан.

Унга кўра, хориждаги ўзбеклар Ўзбекистонни ташқи дунё билан алоқаларини мустаҳкамлашда муҳим рол ўйнашлари мумкин эди:

-Кўп нарса қилиши мумкин. Биринчидан, Ўзбекистоннинг сиёсий маънода ҳам, иқтисодий маънода ҳам ташқи мамлакатлар билан, дунё билан интеграциясида кўмак беришлари мумкин эди. Арманистондан тортиб, Тожикистонгача чет элдаги кучларидан фойдаланиш йўлига кетишди. Сиёсий идорада ер беришган, иқтисодий маънода уларнинг келиш-кетишларини осонлаштириш учун паспорт беришган ва бу одамлар ҳам ўзлари яшаган мамлакатларидан қилган ишларини у мамлакатларида амалга оширишган. Масалан, ташкилотлар, заводлар ташкил қилишган...

Усмонхўжа
Усмонхўжа: 'Мен Ўзбекистонда иш қилмоқчи бўлиб, 70-80 минг доллар пулимдан ажралдим'

Аммо, суҳбатдошим ҳозир Ўзбекистоннинг ўзида бўлган фуқаролар ташқарига чиқишларининг ўзи амримаҳол бўлиб турган бир пайтда, ташқаридаги ўзбеклар билан алоқаларни тиклаш борасида бирон нарсага умид қилиш мумкин эмаслигини айтади. Ва унга кўра, бунинг салбий оқибатлари мисли кўрилмагандир:

-Инсонларнинг озод бир шаклда кириб-чиқишларига рухсат бермасангиз, пулнинг ўтишига рухсат бермаган бўласиз, технологиянинг ўтишига рухсат бермаган бўласиз, илмнинг, маданиятнинг ўтишига рухсат бермаган бўласиз ва натижада ўз мамлакатингиз чекка бир оролга ўхшаб қолади,- дейди ўзи ҳам хорижда яшовчи ўзбеклардан бири бўлган Аҳад Андижон.

Мен Истанбулга борганимда ана шундай Ўзбекистонни ҳамон асл ватан деб билувчи кўплаб ўзбеклар кўришдим.

Ўзбек ресторани

Истанбулнинг Зайтун бурнида жойлашган ўзбек ресторани асли марғилонлик Усмонхўжага тегишли экан. Ошхона ташқарисиданоқ, Ўзбекистонни билган одам уни ўзбекларга алоқадор эканини англаб олиши қийин эмас, Эшикдан киришда манти, ош, чучвара каби ўзбек таомларининг сурати катта қилиб осиб қўйилган, ойнадан столлар устига ёпилган атлас дастурхонларга кўзингиз тушади. Бу ерда ишловчилар ҳам ўзбеклар экан.

Ичкарига ҳам имкон қадар ўзбекона тус беришга уринилган. Ошхона икки қаватдан иборат, ҳар икки қаватда ҳам атлас нусха чинниларни, Хива, Сармақанду Бухоронинг суратларини кўрасиз. Айниқса, менга атлас ва ўзбекча чинни акс этган сурат ёқди.

-Бу сурат Усмонхўжанинг уйида эди. Ресторанни очганидан сўнг, бу ерга олиб келди,-дейди менга ҳамроҳлик қилаётган Эмин Миндон.

Эмин Миндон Истанбулда болалар шифокори. У ўзини Яссавийлар авлодидан эканларини айтади. Эмин ака, қўшиқ айтиб ҳамроҳлари билан даврани қизитади.

Мен эса, шу пайтда кириб келган Усмонхўжа ака билан суҳбатлашаман. Усмонхўжа аканинг Истанбулнинг қоқ ўртасида "Ўзбек" деб номланган меҳмонхонаси ҳам бор экан:

-Ҳозирги ўша Оқсарой деган жойда уч қаватли бир эски бино экан. Уни ман сотиб олдим. Хастахона қилмоқчи эдик, аммо бўлмади. Кейин ман ўша уч қаватли бинони йиқитиб ташлаб, ўрнига 6-8 қаватли "Ўзбек" меҳмонхонасини қилдим. Ҳозир уни ижарага бериб қўйганман.

Истанбулдаги Ўзбек ресторани


-Ошхонани қачон очдингиз?

-Ошхона бу кўп янги. Тасодифан шу ердан ўтиб кетаётсам, бу ҳам эски бир жой "сотилади" деб ёзиб қўйибди. Дарров телефон қилсам, соҳиби: "Кел, ҳали шу ердаман", деди. Келдим ва гаплашиб, ярим соатнинг ичида сотиб олдик. Кейин, табиий, йиқитдим, бу кўраётган нарсаларингизни ҳаммасини ўзимиз тузатдик ва ресторан ҳолига олиб келдик. "Кўрайлик, қанақа бўлади, яхши бўладими ёки йўқми", деб очдик ошхонани, ёмонмас, ҳозир каттароқ жой ахтараяпмиз.

'Биз бир иш қилишдан аввал 'ака'дан сўраймиз'

Усмонхўжа ака мустақилликка эришилганидан кейин Ўзбекистонга боргани ва у ерда ҳам бирор иш қилиш ниятида имкониятларни ўрганиб кўргани ва аммо бу сайи-ҳаракатлари бефойда бўлганини айтади.

-Мустақиллик бўлганидан кейин икки-уч марта бордим. Ўша ерда ҳам бирон иш қилай деб борсам, қарасам, йўқ, кўп буюрократия бор, қонун йўқ, биласизми, қонун баъзи инсонларнинг қўлида. Ўшалар нима дейишса, шу бўлади. Ўзимизнинг мамлакат бўлгани учун бироз хизмат қилмоқчи эдим. Ниятим шу эди. Сармоям ҳам бор эди. Аммо, қарасам, бўлмайди. Пул беришингиз керак, пул едиришингиз керак!

-Сиз кимлардан суриштирдингиз бу ишларни?

-Ўша ерда ишлайдиган одамлардан, Тошкент ҳокимияти билан гаплашдим. Бирга ўтиргандик, қарасам, катта икки бинони пойдевори ташланган, темирлари кўриняпти...Мен ҳокимият раисидан уларнинг нима эканини суриштирдим. У бу пойдеворлар иккита 30 қаватлик турур-жой қуриш учун ташланганини, аммо пул бўлмагани боис қурилиш ишлари тўхтаб қолганини айтди. Кейин ман: "Сизга бир таклиф берай, шу биноларни ман барпо этайин-да, бирини сизга, яъни ҳокимликка берай, биттаси манга қолса ва ман кимга бўлса сотишимга рухсат берсангиз", дедим. "Кўп яхши гап", деди ҳоким. Кейин ман уйларнинг лойиҳаларини сўраб олдим ва Туркияга келдим. Ўзим тарафимдан ҳам лойиҳа қилдирдим. Ёлғиз шу лойиҳаларни қилиш учун 40 минг тўладим муҳандисга...

-40 минг доллар?

-Табиий. Муҳандис Тошкентга борди-келди, ерларни кўрди, бутун лойиҳаларни тахлади, бир сандиқ ҳужжат бўлди. Ўзим бордим 1-2 марта. Кейин лойиҳаларни Тошкентга, ўша ҳокимлик раисига жўнатиб юбордим. Аммо, кейин телефон қиламан, ҳеч ким телефонимга жавоб бермайди. Охир ўзим Тошкентга бордим. Ҳокимлик раисининг олдига кириб: "Нима бўлди, ман бордим-келдим, бу қадар заҳмат чекдим", дея қўнғироғимга жавоб қайтармагани сабабини суриштирдим. Раис бўлса: "Ака, ман сизнинг олдингизда кўп хижолат бўлиб қолдим. Биз ҳар ишни қилсак, "ака"дан сўрашимиз керак (яъни, Президент Ислом Каримовдан). Зотан, у киши шу йўлдан ҳар куни ўтади ва агар қурилиш бошланса, уни ким қилаётганини сўрардилар. Шунинг учун, биз ўша сиз юборган лойиҳаларни у кишига олиб бордик ва: "Мана шунақа, бир Усмонхўжа бор, у киши мана шу иккита бинони қилмоқчи, мана бу у кишининг лойиҳалари", деб олдиларига қўйдик", деди. Ундан кейин у (Каримов): "Сизлар ўзларингиз нимага қилмаяпсизлар?" деб сўрабдилар. Раис: "Бизнинг пулимиз йўқ, бюджетимиз йўқ", дебди. Шунда у киши лойиҳалари итарибдилар-да: "Қачон ўзларингизнинг пулларингиз бўлса қиласизлар", дебдилар. Раис шундан кейин: "Бизнинг бир қудратимиз йўқки, у кишига эътироз билдирсак", дейди.

-Орада Сиз 40 минг доллар пулингиздан ажралдингиз?

-Орада ман 40 минг эмас, 70-80 минг доллар пул йўқотдим. 40 минг фақат лойиҳалар учун бердим. Муҳандислар борди-келди, ўзим бордим-келдим...Ундан кейин менинг кўнглим совуди...

Усмонхўжа ака Марғилонда қариндошлари борлиги, ҳозирда Ўзбекистонга бориб нафақат бирон иш қилиш, қариндошлари бориб кўришнинг ўзи ҳам катта муаммо эканини айтади:

-Марғилонда бизнинг кимлигимиз ҳаммаси ёзилган. Дадам, аямнинг оти...биз ҳам уларнинг болаларимиз-ку! Ҳозир Ўзбекистонга боролмаймиз. Қандай борамиз? Биров бизни чақириб, "ҳа, Усмонхўжа келсин, ман танийман", десагина бизга виза беришади. Сизни таниган одам бўлмаса, ўзингизнинг мамлакатингизга бора олмайсиз. Биз ҳаммамиз ўзбекмиз, ҳамма жойда ўзимизнинг ўзбеклигимизни исбот қила оламиз. Бизга очиқ бўлиши керак, эркин бориб кела олишимиз керак. Шундай эмасми?

Истанбул, Ўзбек ресторани
'Мен ўзбекча паловни биринчи марта ейишим',-дейди мижозлардан бири

'Ўзбекистонга бориб яшашни кўп истайман, аммо...'

Дастурхонга манти, ош, чучвара тортилади.

-Ошга ўзимнинг зайтунзоримдан олинган ёғдан ишлатилган,- дейди Усмонхўжа ака.

Овқатдан сўнг, кетаётиб мен гапни яна Ўзбекистонга бураман.

-Ўзбекистонда яшаш имконияти туғилса, бориб яшаган бўлармидингиз? -деб сўрайман ҳамроҳларимдан.

Яна Усмонхўжа ака жавоб берадилар:

-Мен Ўзбекистонга бориб яшашни кўп хоҳлайман. Аммо, ҳозирда Ўзбекистонда иқтидорда бўлган ҳукуматнинг давронида ҳеч яшамоқ истамайман. Агар бир демократик, бир озод ўлка бўлса эди, табиий, ўзимизнинг мамлакатимиз бўлгани учун бориб яшардим. Менинг уйим бор Тошкентда, ўша ерда яшаш ниятида олганман. Аммо, ҳозир Ўзбекистон оти мустақил бир давлат-да, менинг назаримда. Одам ўзининг мамлакати бўлганидан кейин жони-дили билан ишлайди. Ўзингизнинг мамлакатингиз, ҳар тарафга борсангиз ўзингизнинг ўзбекларингиз...Бир хизмат қилсангиз ҳам ўша ўзингизнинг мамлакатингизга қиласиз, ўзингизнинг қавмингизга, миллатингизга қиласиз. Аммо, ўша хизматни ҳам қилишга ижозат бермайди ҳозир, диктаторликка асосланган бир давлат...У ерга бориб одам нима қилади?

Просмотров: 1517 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2025
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz