Рўза тутишда ихтиёр эркинлиги кимда бўлиши керак?
Муқаддас Рамазон ойида рўза тутиш-тутмаслик ҳар бир мусулмоннинг ўз ихтиёрида бўлиши керакми ёки йўқлиги масаласи Марокашда
зиддиятларга сабаб бўлмоқда экан.
Марокашда
барча мусулмонлар ўз жисмоний ва жинсий майлларини тийишлари керак
бўлган ойда одамларнинг кўз ўнгиларида таом еганликлари учун 15 киши
қамоқ жазоларига ҳукм ҳам этилишган.
Бироқ
Диний масалалар бўйича мухбиримизнинг хабар беришича, рўза
тартиб-қоидаларига ўзгартириш киритиш йўлида кураш олиб бораётганлар ўз
аҳдларидан қайтадиган кўринишмайди.
Марокашда амалда бўлган қонунларга мувофиқ, Рамазон ойида кўча-кўйда овқат танаввул қилган мусулмонлар жаримага тортилишади
ёки олти ойлик қамоқ жазосига ҳукм этиладилар.
Бироқ буларнинг барчаси фуқароларнинг шахсий эркинликлари йўлида кураш олиб бораётган бир гуруҳ ёш марокашликларни ўз аҳдларидан
қайтаролмайдиган кўринади.
Улар мусулмонлар учун фарз саналувчи рўзага норозилик сифатида оммавий зиёфат ҳам беришган.
Гуруҳ ўзига мойилларни йиғиш учун Facebook каби интернет мулоқот саҳифаларидан ҳам фойдаланмоқда экан.
Уларнинг даъво қилишларича, интернет мусулмон жамоаларида муҳокама этиш тақиқланган мавзуларни очиқ мубоҳаса этишга имконият
яратади.
Гуруҳ нимани истайди?
Гуруҳ ўз кампанияси доирасида мусулмонларга тутаётган рўзаларини ўзлари истаган пайтда очиш эркинлиги берилишига оид хос чақириқ
билан ҳам чиқишган.
Уларнинг даъво қилишларича, Марокаш исломий тамойилларни жорий этиш масаласига изчил амал қилувчи давлат эмас. Гуруҳ бунга
мисол қилиб беш вақт намозини адо этмаганларга бирор бир чора кўрилмаслигини келтиради.
Гуруҳнинг саъй-ҳаракатлари мамлакат ичкарисида жуда кучли акс-садоларга сабаб бўлган.
Марокаш Уламолар кенгашининг аъзоларидан бирига кўра, гуруҳ аъзолари, "Исломнинг муқаддас йиллик фарзларидан бирини йўқ қилишга
уриниб, қонунбузарлик уруғларини қадашмоқда".
Агар соғлиқлари имкон берса, ҳар бир мусулмоннинг Рамазон ойида рўза тутиши фарз деб саналади.
Бироқ бунга итоат этилишини қандай назорат этиш масаласида аксарият мусулмонлар истиқомат қилувчи давлатларнинг тартиб-қоидалари
бир-биридан фарқ қилади.
Айниқса, Марокашда рўза масаласига жуда қаттиқ қаралади
|