ХИМОЯЧИ - Бош сахифа
Суббота, 12-01-28, 20:02

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ ГУВОХНОМА
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [252]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [17]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [165]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [166]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [62]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [15]
ОЧИҚ ХАТЛАР [20]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [43]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [103]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [68]
ТАРИХ [10]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [64]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [44]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [30]
МУРОЖААТНОМАЛАР [11]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [32]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [9]
ХАЛОКАТЛАР [9]
ЙИҒИЛИШЛАР [11]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [10]
С П О Р Т [6]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [15]
РАДДИЯЛАР [5]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [129]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [19]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [5]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [68]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [14]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [6]
ФАХШ ИШЛАР [12]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [171]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [4]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [46]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [17]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 Бош сахифа
1 2 3 ... 88 89 »


بســــم الله
الرحمن الرحيم



Мусулмон Уммати Аллоҳнинг Китобини маҳкам ушлаш, унинг ҳукмларини бажариш ва пайғамбарининг суннатига риоя этиш билан узоқ замонлар азиз ва қудратли бўлиб, халқлар ва миллатларга етакчилик қилиб келди. Қуръон ва Суннатдан четлаша бошлагач эса улар орасида бузилиш юзага келди, халқлар орасига келишмовчилик замони сизиб кирди. Қадимги халқлар ва миллатларнинг бошига тушган фалокат унинг ҳам бошига тушди, заифлашди, хор бўлди. Бу ишлар кофирларнинг ҳийлалари билан амалга оширилди.
Энди Аллоҳдан мадад сўраб бу ишларни ойдинлаштиришга ҳаракат қиламиз.


Мусулмон аскарлари Аллоҳ йўлида жиҳод қилиб, Аллоҳнинг сўзини юксалтириш учун бутун дунё билан беллашиб Европа қалбини янчиб ташлаган, Венгрия, Югославия, Австрия ва Русия атрофларини босиб олган вақтда, кофирлар мусулмонларни енгилмас куч қилиб ушлаб турган сирни билиш учун анч... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 15 | Добавил: himoyachi | Дата: Вчера

Сиёсий латифа!!!
Заковат саволи!
(ИАК даврида)
  Бу шахс Ўзбекистонда туғилган. Миллатини яшириб ўзбек миллатли фуқаро бўлган. Икки юзламачилик билан бўлса ҳам, Президент бўлмоқчи
бўлган! Бевосита, Ўзбекистондаги портлашларга раҳбарлик қилган. Бир қанча китоблари нашрдан чиқарилган.
  Диққат савол: Бу шахс ким?

Тўғри жавоб: М.Солих

( ИАК тахтини топширгандан сўнг)
Тўғри жавоб: И.А.К.


Газимиз йўқ-халқимиз эса қўрқоқ!

      Иқлим шароитининг совуқ келиши, минтақа ҳудудининг  кўпгина қисмларида , газ тақчиллиги  кузатилди.
      Ўзбикистон-марказий Осиёдаги газ қазиб, экспортга чиқарувчи давлатлардан биридир. Шу сабабли, Хитой, Қирғизистон ва Тожикистондаги
му... ДАВОМИ »
Просмотров: 26 | Добавил: himoyachi | Дата: 12-01-22 | Комментарии (0)

Грипп ва шамоллаш ,унинг асоратлари,табобат усулида даволаш
 
Абдуқодир Сатторов,
"Малхам” табобат маркази раҳбари, халқ табиби.

Грипп-умумий интоксикация, харорат кўтарилиши, дармонсизлик, бош айланиши, кўнгил айниши, баъзан қусишва нафас йўллари шиллиқ қаватининг зарарланиши билан кечадиган юқумли касалликдир.

Грипп тарихи

Йилнинг совуқ пайтида ахолини энг кўп қийнайдиган касаллик бу грипп хисобланади.

Грипп сўзи французча "гриппер” сўзидан олинган бўлиб, эгаллаш, тарқалиш деган маъноларни англатади. Грипп азал-азалдан инсониятга тажовуз қилиб келган. Илк касаллик хақида маълумот эрамиздан аввал 412-йилда тиб алломаси Гиппократ томонидан қайт этилган. Бу касаллик вабо, ўлат, ич терлама касалликларикаби ёвуз ва хавфли ҳисобланган. Грипп ўчоқлари 1173-йилда ҳам бутун дунё бўйлаб кузатилган. Тарихий хужжатларда қайд қилинишича биринчи грипп пандэмияси (яъни турли мамлакатларнинг ахолисининг тўсатдан гриппга чалиниши) 1580-йилда со... ДАВОМИ »
Категория: ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН | Просмотров: 18 | Добавил: himoyachi | Дата: 12-01-15

Ўз ҳуқуқини билмаган халқ ҚУЛДИР!

    "Ёшларимиз биздан кўра кучли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт!”
                                                   И.А.Каримов
        ... ДАВОМИ »
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 28 | Добавил: himoyachi | Дата: 12-01-10

Азимжон Асқаров ҳозирча очлик эълон қилмайди

Аскаров қамоқхонада ҳам ижод қилмоқда.
10.01.2012
Шерзод

Қирғизистонда умрбод қамоққа ҳукм қилинган ўзбек миллатига мансуб ҳуқуқ фаоли Азимжон Асқаров очлик эълон қилиш ниятидан қайтди.

Категория: ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР | Просмотров: 23 | Добавил: himoyachi | Дата: 12-01-10

Литвада ўзбекистонлик қочқин асари чоп этилади

Евгений Дьяконовнинг ZONA.UZ блоги. 09.01.2012

Литвада ўзбекистонлик сиёсий қочқин Евгений Дьяконовнинг "ZONA.UZ”, деб номланган китоби чоп этилишга тайёрланмоқда. Муаллифнинг бу китобда Ўзбекистон турмасида маҳбус сифатида бошидан кечирганлари тасвирлаган.

Литванинг "Алма литера” Нашриёт уйи ўзбекистонлик мустақил журналист, Норвегияда сиёсий бошпана олган Евгений Дьяконовнинг Ўзбекистон қамоқларидаги вазиятни тасвир... ДАВОМИ »
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 20 | Добавил: himoyachi | Дата: 12-01-10


Категория: ВИДЕОЛАВХАЛАР | Просмотров: 19 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-12-19

Швецияда ўзбекистонлик муҳожир вафот этди

Швецияда 31 ёшли Мурод Собутов исмли ўзбекистонлик муҳожир қазо қилгани хабар қилинди. Айтилишича, ҳозир марҳумнинг дўстлари уни Швецияда дафн қилиш учун пул йиғишмоқда.

Тошкентлик Мурод Собутов тўққиз кун аввал Стокҳолм шаҳрида ўзи ижарага олган хонадонда жон берган. Унинг юрак хуружидан ўлгани айтилмоқда.

- Мурод акани юраги сал чатоқроқ эди, қон босими доим сакрарди. Ухлаб ётг... ДАВОМИ »

Категория: МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 93 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-12-12

Ҳақиқий ўзгариш

Жамол ибн Умар Яманга қилган охирги сафаридан Вашингтонга 3 октябрда қайтиши биланоқ Яман аҳли
хавфсизлик кенгашининг Ямандаги ҳоким режим ҳақида чиқарадиган қарорини
кутавериб бўйинлари қайишиб қолди! Бу қарор чиқавермагач миллий мажлис деган
нарса 18 октябрдан бошлаб Москва ва Пекинга сафар қилди. Мақсад шу икковининг
мана шу қарор лойиҳаси муаллифи бўлган Британияни қўллаб-қувватлашига ва
Америкага қарши Британия ёнида туришига эришиш эди. Британиянинг Америкага
қарши туриши эса янгилик эмас.


Майдондаги одамларнинг ҳамда Яман аҳлидан катта қисмининг хавфсизлик кенгашининг Ямандаги ҳоким режим
ҳақида чиқарадиган қарорини кутиб туриши уларнинг ўз қўзғолонларини
муваффақиятли тамомига етказиш учун хорижга қанчалик суяниб таяниб қолганига
далолат қилади. Ҳолбуки бу аралашувдан ўта эҳтиёт бўлишлари, бу ютуққа ўз
к... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 31 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-12-06

БОТИР НОРБОЙ: НУСРАТ РАҲМАТНИНГ МУРОЖААТНОМАСИГА ҚЎШИЛАМАН!
ЁЗУВЧИ ВА АДАБИЁТШУНОСНИНГ МУРОЖААТЛАРИ
Н. Рахмат: Президентам Узбекистана и Таджикистана необходимо встретиться
Нусрат РАХМАТ, писатель, Самарканд, nusrat41@mail.ru
Уважаемым президентам Узбекистана Исламу Каримову и Таджикистана Эмомали Рахмону необходимо и немедленно придется встретиться. Ради мира, дружбы, уважения и для будущего своих народов надо забыть все обиды, разочарования и протянуть руки друг другу. Нынешние обстоятельства диктуют необходимость такого доброжелательного шага. Встретившись за круглым столом, они, во-первых, должны обсудить вопрос прекращения информационной войны между двумя странами.
Да, очень важных вопросов накопились немало: проблемы строительства Рогунской ГЭС, отмена визового режима, очистка границ от оставшихся... ДАВОМИ »
Категория: МУРОЖААТНОМАЛАР | Просмотров: 30 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-12-06

Қишлоқ аҳолиси норозилик намойишини ўтказилишларини маьлум қилди.

Ўзбекистон Инсон Ҳуқуқлари Жамиятининг Чироқчи тумани фаоли Нурали Кўлобовнинг хабарига кўра, 15 декабрь кунидан эьтиборан ушбу қишлоқ аҳолиси норозилик намойишини ўтказилишларини маьлум қилди.
Бу борада  юқори ва тегишли инстанцияларга маьлум қилишган.
-"Норозилик акциясида, яьни пикетда 500 яқин қишлоқ аҳолиси қатнашиши кўзда тутилган”-дейди инсон ҳуқуқлари фаоли.
Демак электрэнергия ва газ таьминоти қишлоқ аҳлига етказилмаса, илк намойиш Чироқчи туманида ўтказилади.
"Бир кунда 20 минут свет беришса беришади,беришмаса шуям йўқ”-дейди
Нурали Кўлобов.
Маҳаллий хокимият суньий равишда норозиликлар келтириб чиқишаётгани ҳеч ақлга сиғмайдиган холат.
Агар халқ тинч  ва фаравон ҳаётда яшаса, бу хукуматдан ҳеч ким норози ... ДАВОМИ »
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 39 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-12-06

Мухолифатга алоқадор кўрилиб, Андижонда сўроққа тутилган аёл 'ўз жонига қасд қилди'

Гулсумой Абдужалилова (ўнг томонда) Олмониядаги таҳсилидан Андижонга таътилга қайтган вақти мутассил сўроққа тутилгани айтилмоқда.

Ўзбекистон Халқ Ҳаракати тарқатган хабарга кўра, мухолифатга алоқадорликда гумон қилиниб охирги бир неча ҳафта мобайнида сўроққа тутилган Гулсумой Абдужалилова "ўз жонига қасд қилди".

Яқинларининг айтишларича, Гулсумой Абдужалилва шу йил ноябр ойи бошларида Олмониядаги таҳсил жараёнида... ДАВОМИ »

Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 57 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-12-04

  ОАВ воситалари ҳукумат қўлидаги қўғирчоқ эмас!

        Ўзбекистон ҳукумати мустақилликка эришганига ҳам мана 20 йилдан ошди. Лекин кунлар ўтгани сайин, Ўзбекистон ҳудудида фаолият кўрсатаётган "мустақил” нашрлар ҳукумат қўғирчоғига айланиб бормоқда. Эслатиб ўтиш жоизки, ҳозирги кунда малакат ҳудудида 700 дан ортиқ нашрлар мавжуд ва бу нашрларнинг барчаси олди-қочди мақолалар (жуда саёз ва ҳукумат қарашларини акс эттирувчи мақолалар) орқали саҳифасини тўлдирмоқда. Энг ачинарлиси шундаки, бу газетани ўқийдиган ўз
мухлислари йўқ ва шу сабабдан, ҳукумат бундай газета ва журналларга мажбурий равишда републикада фаолият юритаётган ташкилотларни ва ўқув
юртлари ўқувчи-талабаларини, обуна қилишга мажбур!
 ... ДАВОМИ »
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 52 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-11-20

Бутун дунёдаги инсонларни Россия давлатининг мусулмонларга қарши нақадар ваҳшийлигини танитиб қўйиш учун нидо

Бутун дунёдаги инсонларни Россия давлатининг мусулмонларга қарши нақадар ваҳшийлигини танитиб қўйиш учун нидо

Ҳизбут Таҳрир сиёсий ҳизб бўлиб, мабдаи Исломдир. Россияда ҳам фаолият олиб бораётган ушбу Ҳизб Исломга даъват қилиб, жамиятда мунозара қилиш орқали унинг фикрларини тарқатади ва Ислом талаб қилганидек Исломга даъватини тинч йўл билан олиб боради. Аллоҳ Таоло айтади:

«Динга зўрлаб (киритиш) йўқ»                                               &n... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 90 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-11-13

Хавфсизлик кучлари Ҳизбут Таҳрир фаолини қамоққа олди
Матбуот баёноти
Хавфсизлик кучлари Ҳизбут Таҳрир фаолини қамоққа олди
Жумҳурият гвардияси кучлари 28 октябрда Ямандаги ал-Ҳадидада Ҳизбут Таҳрир аъзоси Умар Солимни қамоққа олди. Солимнинг ҳимоячилари ва унинг шу гвардиядаги кучлари бошқа хавфсизлик кучлари каби ўзларининг Франция фикрлари асосида ёзилган  конституцияларидаги моддалар ва матнларга хилоф иш тутишдан тойишмайди. Чунки улар 3 рақамли моддада сохтакорлик билан шундай деб ёзиб қўйишган: «Исломий шариат барча қонунчиликларнинг манбаидир».
Умарни қамоққа олиб 16 километрдаги полиция бўлимига олиб келишди, сўнгра ал-Ҳадида шаҳридаги қидирув бўлими қамоғига ўтказишди.
Қани айтингчи, Умар Солим Ҳизбут Таҳрир сафида Халифалик давлатини барпо қилиш орқали Исломий ҳаётни қайта бошлаш, мустам... ДАВОМИ »
Категория: ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР | Просмотров: 36 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-11-13

Ийд Қурбон табриги
Алхамду лиллахи роббил оламийн вал оқибани лил муттақий. Вассолати вассаламу ала росулихи Мухаммадин ва ала олихи ва асхабихи ажмаъийн. Аммо баъд ассалому алайкум диндош биродарлар. Бугунги Ийди Қурбон муборак  бўлсин барчаларингизга. Хижратдагиларни мушкулини осон қилсин. Аллох хаммамизни гунохларимизни мағфират қилиб, қиёмат куни ўзи билан дийдорлашишни насиб қилсин. ОМИЙН.

Мухиддин Қурбонов

Халқаро Хуқуқ Химоячилари Жамияти раиси
Категория: ОЧИҚ ХАТЛАР | Просмотров: 40 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-11-06

Ризқни кўпайтирувчи ва камайтирувчи амаллар

Саттаров Абдуқодир Нурмуҳаммад ўғли,
руҳшунос олим, халқ табиби.

Бисмиллохир роҳманир роҳийм!

Пайғамбар салаллоҳу алайҳи васаллам буюрганлар: «Ризқни садақа билан (осмондан) туширинглар!» Яъни муҳтожларга садақа ва эҳсон қилиш ризқу рўзининг зиёда ва фаровон бўлишига боис бўлади.

Эрта тонгда турмоқлик баракали ва хайрли бўлиб, тан-сиҳатлик, яхши кайфият мол-авлод, ризқу-рўз, илму амал ва бошқа неъматларнинг зиёда бўлишига сабаб бўлади. Масалан: қўй йилига битта бола туғади ва қанча кўп сўйилса ҳам, тонгда бедор бўлгани учун ниҳоятда кўпдир. Ит эса йилига тўрттадан туққизтагача туғади, боз устига қўй каби сўйилмайди, тонг пайтида ухлаб қолиши учун баракотдан маҳрум бўлиб, кўпайиб кетмай... ДАВОМИ »
Категория: ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ | Просмотров: 97 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-11-05

Саиджаҳон Равоний
                                       АРУЗ ЛУҒАТИ
Кириш сўзи

Кеийнги пайтларда Интернетда дейсизми, газета ва журналлар
саҳифаларида дейсизми, янги китобларда дейсизми, хаваскорлардан
тортиб, манаман деган таниқли шоирларгача битган, ғазал ва
мухаммасларини ўқиб, аруз вазни аянчли таназзулда эканлигини гувоҳи
бўласиз. Бехато ёзилган биронта ғазал ё мухаммас, ё рубоийни
тополмайсиз. Арузнинг энг "билағонлари”, рамал баҳридан "фоилотун
фоилотун фоилотун фоилун” вазнини чала-чулпа ўрганиб олиб, "ижод”
қиладилар-ки, арузда ўзларини олим санайдилар.

Камина, аруз вазнида деб, талқин берилиб, ғазал ва муҳаммаслар
"сайланма”си, яъни, энг са... ДАВОМИ »
Категория: ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ | Просмотров: 47 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-11-04

Ғафур ЙЎЛДОШЕВ
Ў З Б Е К И С Т О Н Л И К Л А Р   У Ч У Н   Х А Л Қ   Д У Ш М А Н Л А Р И  Р Ў Й Х А Т И
(Дадахон акага мактублар туркумидан)

Ассалому алайкум, Дадахон ака! Тинч-омонмисиз?
Ҳанузгача Сиз билан боғлана олмаган бўлсак-да, хатларим бирор кун етиб борар деган умидда, яна ёзаяпман.

Исёнкор қўшиқларингизни бирида:
"Зулмат зиндонидан чиқмас экан халқ, Мен ҳаргиз чиқмасман қора рўйхатдан...” деб куйлаган эдингиз.

Биринчилардан бўлиб эътироф этганингиздай, мана энди қонхўр диктатор ва унинг хизматчилари "қора рўйхат” тузганини умумжаҳон билади.

"Қора рўйхати”дагилар ҳақиқатни, фақат ҳақиқатни айтгани учунгина айбдор саналган мухолифатчилар ва тинчгина намозини ўқиб юрган одд... ДАВОМИ »
Категория: ОЧИҚ ХАТЛАР | Просмотров: 195 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-10-27

 Диққат қилинг ва эслаб қолинг!
 Президентликка энг лойиқ одам Турсунбой Бакир ўғли келаябди.

     Ҳурматли Қирғизистон ҳалқи! Мамлакатимиз мустақил бўлиб бошимиздан 3 (уч) президент даврини кечирдик:

 А.Акаев – оиласи билан биргаликда бошқариб, СССР давридан қолган ҳалқ бойликларини сотиб, уйларимизда қошиқларимизни ҳам қолдирмай Москвага қочиб қутилди.

 К.Бакиев – оила ва қариндош – уруғлари билан биргаликда бошқариб, пораҳўрлик, коррупция ва миллатчиликни кучайтирди, бизларни қарзларга ва қонга ботириб, у ҳам Минскга қочиб қутилди.

 Р.Отунбаева – бошчилигида эса, тартиб интизом, қонунларга итоат этиш умуман қолмади. Энг аянчлиси, ака – ука бўлиб яшаган икки ҳалқнинг қонларини тўкилишига йўл  қўйилди ва бизлар энг ёмон, аянчли ҳолатга... ДАВОМИ »
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 80 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-10-26

Британ ҳукумати ва ОХҲТ тожикистонлик журналистларни оқлашга чақирмоқда

Ўринбой Усмон иши кескин халқаро танқидларга сабаб бўлди

Оврўпода Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича вакили ва Британия тараққиёт вазири тожикистонлик икки журналистнинг озод этилишини олқишлаб, аммо уларнинг тўлиқ оқланишига чақириб баёнот чиқарганлар.

Би-Би-Сининг Хўжанддаги мухбири Ўринбой Усмон шу йил ёзида ҳибсга олиниб Ҳизби Таҳрирга алоқадорликда айбланганди.

Яна бир маҳаллий журналист - Нури Зиндаги газетаси мухбири Маҳмадюсуф Исмоилов ўтган йили ҳибсга олиниб, унга диний ва миллий адоват, туҳ... ДАВОМИ »
Категория: ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 25 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-10-18

Пахта қурбони комадан чиқди, аммо терговдан дарак йўқ...



Ўзбекистонда пахта теримидан қайтаётганида машина уриб юбориши ортидан қаттиқ жароҳатлар олиб, кома ҳолатига тушган 13 ёшли Баҳодир Пардаев ҳушига келган.

Қарши вилоятидаги Чироқчи туманида яшовчи 7-синф ўқувчиси мия жароҳатланиши ва оёқ-қўллари синиши ортидан уч ҳафтадирки касалхонада беҳуш ётганди.

бу ерга босинг Ҳалокат Чироқчи-Қарши йўлида юз берганди.

Баҳодир аввал Чироқчи туман марказий шифохонасига олиб борилган, бироқ аҳволида ўзгариш бўлмагач, Қашқадарё вилояти шошилинч тез тиббий ёрдам шифохонасига ётқизилганди.

Унинг м... ДАВОМИ »
Категория: БОЛАЛАР МЕХНАТИ | Просмотров: 29 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-10-18

БОЛАЛАРНИНГ МАЖБУРИЙ МЕҲНАТИГА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ АЙБДОРМИ?
«Озодлик» радиосининг 15-октябрдаги эшиттиришида ўз номини ошкор қилмаган бир кимса, болалар меҳнати ҳақида гапираркан, Ўзбекистонда болаларни мажбурий равишда пахта йиғим теримига жалб қилинаётганини табиий ҳол деб атади ва буни ўзбек халқининг миллий қадриятлари билан боғлади. Унинг фикрича, АҚШ сингари демократик давлатларда ҳам болалар меҳнат қилар эмиш. Болаларни ҳеч ким меҳнат қилмасин деяётгани йўқ. Бу ерда гап болаларни меҳнатга мажбурлаш ҳақида кетаяпди. Бу биринчидан. Иккинчидан агар АҚШда ҳам болалар меҳнат қилса,улар ўқишдан ажралмаган ҳолда меҳнат қилади ва меҳнатига яраша ҳақ олади.У ерда давлат сиёсати халқ манфаатларидан келиб чиқиб олиб борилади.Миллий бойлигимиз деб болалар ҳеч қандай ишга мажбур қилинмайди.Болала... ДАВОМИ »
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 35 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-10-18

Ўзбекистонлик фермер ҳамон ҳибсда ушлаб турилибди

Хоразм вилояти Шовот туманида фермер аёл Сафаргул Қурязова қарийб бир ҳафтадан бери ҳибсда ушлаб турилибди.

бу ерга босинг бу ерга босинг 13 октябр куни кечда Шовот тумани ҳокимиятига чақирилган Сафаргул Қурязовани фуқаро кийимидаги ҳуқуқ-тартибот ходимлари олиб кетишган.

Ҳозирда унинг Урганч шаҳридаги Ички ишлар бўлими тергов изоляторида сақланаётгани айтилади. Ҳозиргача фермернинг оила аъзоларига у билан кўришиш рухсати берилмаган.

Фақат Сафаргул Қурязованинг ҳимоячиси унинг олдига кириб чиқишга муваффақ бўлган.

Бундан олдин фермер устидан 219-модда, яъни ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш айблови асосида маҳкама жараёни кечаётган бўлган.

Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ... ДАВОМИ »
Категория: ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА | Просмотров: 30 | Добавил: himoyachi | Дата: 11-10-18

Copyright MyCorp © 2012
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz