"ЖАННАТГА КИРМАЙДИ..." ДЕБ БОШЛАНГАН 9 ҲАДИС
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ўз умматларига жуда ҳам раҳм-шафқатли зот бўлганликлари учун Меҳрибон Раббимиз Аллоҳ таолонинг ваҳйини умматларига мукаммал тарзда етказиб кетганлар. Шу жумладан инсонларни жаннатдан маҳрум этадиган ёмон ишлардан қайта-қайта огоҳлантирганлар. Меҳрибон ота-оналар ўзларининг фарзандлари бахтли ҳаёт кечириб яшашлари учун уларга ёмон ишларга ва ёвуз кимсаларга яқинлашмасликни ўргатишлари лозим бўлгани каби, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам бизни яхши амалларга тарғиб этиш билан бир қаторда ёмон ишлардан қайтарганлар, токи билиб-билмасдан уларга қўл уриб дунё ва охиратда ўзимизга ўзимиз зиён келтириб қўймаслигимиз учун. Қуйидаги сатрларда имом Бухорий ва имом Муслим каби буюк муҳаддис имомларимиз ривоят қилишган "Жаннатга кирмайди..." деган жумла билан бошланган (ёки якун топган) ҳадиси шарифлардан
...
ДАВОМИ »