Мирзиёевга хатлари иш бермаган адвокат Трампга мурожаат қилди
Ўзбекистонлик таниқли адвокат Руҳиддин Комилов, ўзининг Президент Шавкат Мирзиёевга йўллаган хатлари жавобсиз қолганини айтиб, АҚШ Президентига очиқ мактуб йўллади. 2009 йилда лицензиясидан маҳрум қилинган Комилов Ўзбекистондаги қатор инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари, мухолиф сиёсатчилар ва журналистларни адвокат сифатида ҳимоя қилган. У ҳимоя қилган одамлар орасида Швециядан бошпана олган ва хозирда Халкаро Хукук Химоячилари Жамияти раиси Мухиддин Курбонов, Елена Урлаева, Саиджаҳон Зайнобиддинов, Дилмурод Муҳиддинов, Акбарали Орипов, Ҳамдам Сулаймонов, Мусажон Бобожонов, Холиқназар Ғаниев, Исроилжон Холдоров, Мўътабар
...
ДАВОМИ »
|
Суд ислоҳотга муҳтожми?
February 26th, 2011
Одил судловга оид шингил ҳикоялар!
Руҳиддин Комилов
Кўпчиликнинг аҳволини этиб танг,
Адвокатлар ҳасратидан чиқар чанг.
Адвокатура соҳасида амалга оширилган "ислохотлардан” сўнг "тутдек
тўкилиб тирик қолган адвокатларнинг” нима учундир шашти паст. Ранглари
эса сўлғин. Қай темада гаплашмайлик натижасиз ишларнинг кўлами кенгайиб
бораётганлигига бориб тақаламиз. Бар
...
ДАВОМИ »
|
Руҳиддин Комилов: Жамиятнинг қон томирлари – қонунлардир
ёки ўзбек миллий давлатчилигига хавф туғдирувчи ички ва ташқи омиллар тўғрисида баъзи бир фикрлар.
Ер деб аталмиш курраи-заминимизда биз билган ва билмаган жуда кўп сир
ва синоатлар мавжудки, инсон унинг тагига етиб боришга қанчалик ҳаракат
қилмасин у жумбоқлигича қолаверади. Инсон бу жумбоқларни ечиш, ўзи яшаб
нафас олаётган жамиятнинг тартибли ҳаракатини таъминлаш мақсадида
қонунлар кашф этиб уни ҳаётга тадбиқ қилади. Қонунлар эса ўз моҳиятига
кўра турлича бўлади. Табиат ва кишилик жамияти қонунлари шулар
жумласидандир. Масалан, мажозий тил билан айтганда «ерни одам ютиб
тўймаслиги» табиат қонуни бўлса, инсонни шунга қарамай, ушбу табиат
қонунини инкор қилган ҳолда бойликка, мансабга, шон-шуҳратга тўйишга
интилиши, шунингдек,
...
ДАВОМИ »
|
Мели Қобилов
оила аъзоларини ҳимоя қилиш имкониятдан бутунлай маҳрум этилди
23.02.2010 Аввалги хабарларимизда жиззахлик ҳуқуқ ҳимоячиси ва вилоятдаги "Жаҳонгир”
адвокатлик фирмаси директори Мели Қобиловнинг хонадонидан 4 нафар шахс
жавобгарликка тортилгани, унинг ўзи Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 238-моддаси
2-қисми (Ёлғон гувоҳлик беришга мажбурлаш) билан айбланаётгани ҳақида айтгандик.
Унинг адвокатлик лицензияси ҳам тўхтатилиб, маҳкамаларда фарзандларини адвокат
сифатида ҳимоя қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилганини таъкидлагандик.
Бугун
жиноят ишлари бўйича Жиззах вилоят суди (судья Ш. Ҳикматов) унга Жиззах шаҳар
"Кўтарма” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан айбланувчиларни жамоатчи
...
ДАВОМИ »
|
Адвокат суст бўлса, қози ...
Мустақил кузатувчилар¸ Тожикистондаги суд жараëнларида ҳам адвокатнинг
хўжакўрсинга қатнашиши¸ уларда ҳукмга таъсир қилиш салоҳияти йўқлигини
айтиб келадилар.
...
ДАВОМИ »
|
Мустақил адвокатлар имтиҳондан
йиқилган
Тошкентда ўтказилган малака имтиҳонидан таниқли адвокатлар Руҳиддин Комилов билан Рустам Тўлагановнинг ўта олмаганлари эълон қилинган.
Ўзбекистондаги кўплаб мухолифат фаоллари, инсон ҳуқуқи ҳимоячилари, мустақил журналист ва диний-сиёсий айблов қўйилган
...
ДАВОМИ »
|
|