Понедельник, 24-04-29, 17:43

Яхши сўз ва кечириш, ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир.

ҲИМОЯЧИ

ХАЛҚАРО ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ЖАМИЯТИ
O'ZBEKCHA  РУССКИЙ   ENGLISH   SVENSKA    AF SOMALI    العربيه
МАНЗИЛИМИЗ Бош саҳифа Рўйхатдан ўтиш КИРИШ
САЛОМНОМА, Гость · RSS
Б Ў Л И М Л А Р
ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ [284]
ҲУҚУҚ ҲИМОЯЧИЛАРИ ХАЁТИДАН ЛАВХАЛАР [72]
ҲУҚУҚ ХИМОЯЧИЛАРИ ЁЗИШМОҚДА [211]
ИСЛОМ ВА МУСУЛМОНЛАР [183]
ШЕРИЯТ ГУЛШАНИ [85]
СОBРИНДОРЛАР [11]
ЭЪЛОНЛАР [16]
ОЧИҚ ХАТЛАР [24]
БАЁНОТЛАР [21]
МАХБУСЛАР ХАЁТИДАН [51]
МУХОЖИРЛАР ХАЁТИДАН [127]
АДАБИЁТ ВА САНЪАТ [18]
СИЁСАТ [73]
ТАРИХ [15]
ВИДЕОЛАВХАЛАР [27]
ҲИКМАТЛАР ХАЗИНАСИ [2]
ЖУРНАЛИСТЛАР ХАЁТИДАН [49]
АМАЛДОРЛАР ХАЁТИДАН [31]
МУРОЖААТНОМАЛАР [29]
НОРОЗИЛИК НАМОИШЛАРИ [37]
БОЛАЛАР МЕХНАТИ [10]
ХАЛОКАТЛАР [12]
ЙИҒИЛИШЛАР [12]
ТАРИХИЙ ШАХСЛАР [11]
С П О Р Т [13]
ТАБОБАТ ХАЗИНАСИДАН [25]
РАДДИЯЛАР [6]
ТАЗИЯНОМАЛАР [9]
Д У Н Ё Х А Б А Р Л А Р И [139]
Қ И Й Н О Қ Л А Р [25]
АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН [6]
БАХС-МУНОЗАРА-МУХОКАМА [78]
ҒАЙРИДИНЛАР ХАЁТИДАН [0]
ЭШИТТИРИШЛАР [31]
ДИНИЙ МАРУЗАЛАР [15]
СУД, ПРОК, МИЛИЦИЯ [18]
ФАХШ ИШЛАР [16]
ЭКСПЕРТЛАР ХУЛОСАСИ [1]
Қ И Р Ғ И З И С Т О Н [177]
Б Б С Мехмонлари [22]
Қ О З О Ғ И С Т О Н [5]
МАЖБУРИЙ МЕХНАТ [2]
Т О Ж И К И С Т О Н [20]
Р О С С И Я [22]
ЖАЗОГА ХУКМ ҚИЛИНГАН [9]
Ў З Б Е К И С Т О Н [74]
Ш В Е Ц И Я [0]
МУХИДДИН ҚЎҚОНДИЙ ШАХСИЙ САХИФАСИ [4]





АЛЛОҲНИНГ  ГЎЗАЛ  ИСМЛАРИ

ШАЙХ МУХАММАД СОДИҚ МУХАММАД ЮСУФ ХАЗРАТЛАРИНИНГ МАРУЗАЛАРИ

Х А Л Қ И М

Б Е Н А М О З

КАРИМОВНИНГ ХАБАРИ ЙЎҚ

ЎЗБЕКИСТОН БОЛАЛАРИ

ЖАННАТДАГИ КУНДОШИМ

Pepsi ва Coca-Cola ХАРОММИ ?

Би-би-си мехмони Швециялик муҳожир

Е-322 МОДДАСИ

"МХХ билан келишув амалга ошмади"

Фан ҳижобнинг фойдали эканлигини тасдиқлади

"Гуноҳим рўмол ўраганимми?”

Эр - хотин кишининг ярим пири..?

Погон таққан
қиз ўғрилари

ТАШАККУРНОМА

Террорчилик - Ғарб маҳсули

Гегемонлик васвасаси

Ўзбекистонга   қайтган
аëл  қамоққа  олинди


Каримов ғарбни ўйинчоқ қилмоқда

Имомлардан маломатларни кўтариш

АҚШ элчиси Каримовни қизлари хақида айтганлари


 
Главная » 2011 » Февраль » 28 » Суд ислоҳотга муҳтожми?
13:22
Суд ислоҳотга муҳтожми?

Суд ислоҳотга муҳтожми?

Одил судловга оид шингил ҳикоялар!

Руҳиддин Комилов

Кўпчиликнинг аҳволини этиб танг,
Адвокатлар ҳасратидан чиқар чанг.

Адвокатура соҳасида амалга оширилган "ислохотлардан” сўнг "тутдек тўкилиб тирик қолган адвокатларнинг” нима учундир шашти паст. Ранглари эса сўлғин. Қай темада гаплашмайлик натижасиз ишларнинг кўлами кенгайиб бораётганлигига бориб тақаламиз. Барча буни бозор иқтисодиёти билан боғлайди. Уларни назарида ҳамма ерда бозор иқтисодиёти ҳукмрон. Айниқса ҳаммамиз севиб, хурмат қиладиган органларда бу жуда ривожланган…

Апелляция, кассация, назорат инстанцияларини нима кераги бор ахир. Наинки юқори турувчи суд органлари нотариал идорага ўхшаб қўйи суд хужжатларини тасдиқлашдан бошқа нарса қилишмаяпти. Қолаверса апелляция, кассация инстанциясини бир кунда ўнлаб ишларни кўриб чиқиши қанчалик ҳақиқатга мос келади? Бу кўзбўямачиликдан бошқа нарса эмасми? Авваломбор шунча ишни ўрганиб чиқиш, моҳиятига етишга бу инстанцияларнинг жисмоний вақтлари ҳам етишмайдику. Чунки ушбу инстанциялар мавсумий-яъни шу ишларни кўриш даврида шакллантирилса. Қолган пайтларда биринчи босқич суди сифатида бошқа жиноий ишларни кўриб чиқиш билан шуғулланишса. Инсон тақдирига мавсумий нуқтаи назардан ёндошиб бўлармикин?

Балки фақат шу туркумдаги ишларни кўриб чиқувчи горизонталига ҳам, вериткалига мустақил мавсумий эмас, балки доимий ихтисослаштирилган апелляция, кассация, назорат босқичи судларини ташкил қилиш мақсадга мувофиқдир?

Энг қизиғи назорат босқичидаги ишларнинг юритишдаги "теша тегмаган ажойиботларнинг бемаза қовуннинг уруғига ўхшаб болалаб” кетишидадир. Маълумки амалдаги жиноят-процессуал кодекси нормаларига мувофиқ биринчи босқич суди ҳукми ва ажримлари устидан вилоят ва унга тенглаштирилган суд раислари, Олий Суднинг раиси ва унинг ўринбосарлари, ёки шу даражадаги прокурорлар назорат тартибида протест келтириш ҳуқуқига эгадирлар. Минг афсуски амалда назорат боқичида иш юритиш вилоят суди, ёки прокурори даражасидан юқори кўтарилаётгани йўқ.. Яқин ўртада бирон бир шахснинг Олий Суд раиси ёки Бош прокурор қабулига кирганини кўрганим ёки эшитганим йўқ.. Салкам 20 йиллик амалиётим даврида ҳам бунинг ҳеч иложи бўлмаган эди. Наинки уларнинг олдига кириш "сиротнинг қил кўпригидан” ўтишдан ҳам мушкулки, бу исбот талаб қилмайдиган аксиомадир. Сизнинг уларнинг қабулига киришга бўлган "ғайратингизни” қабулхонадаёқ синдиришади-қўйишади. Футбол тўпига ўхшаб у оёқдан бу оёққа тепилганингиз қолади. Улар шикоятингизни, арзингизни айнан сиз устидан шикоят қилган судга, ёки прокурорга почтальондек юборишдан чарчашмайди. Ваҳоланки "Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисидаги” қонуннинг 17-моддасига мувофиқ бу асло мумкин эмас. Мана сизга одилсудлов. Жуда талабчан бўлсангиз, сизни тийиб қўйиш мақсадида билган, билмаган ҳунарларини ишга солишади.

Шундан сўнг нажот излаб бормаган ташкилотингиз, ёзмаган идорангиз қолмайди. Лекин ҳаммаси охир-оқибат дарёлар оролга, ёки денгизга қўйилгандек яна ушбу ташкилотлар "қозонига” қуйилади. Бу "қозондан” эса олдинги олган жавобингиздан нуқта, вергулигача фарқ қилмайдиган масаллиқлар, ёғи қуриган "косангизга” сузилади. Ахир бекорга " мен дардимни кимга айтаман” дея қўшиқ ёзишмаган экан…

Биринчи босқич судида иш юритиш эса ундан ҳам ғаройибдир. Қамоққа олишга ўзи санкция бериб, яна ишни ўзи кўришади. Шундан ҳам кўраберингки берилган санкцияни оқлаш учун иш холатлари қандай бўлишидан қаътий назар, суд айблов ҳукми чиқаришга мажбур. Илгари санкцияни прокурор берганида суднинг айбловни, санкцияни йўққа чиқариб юбориш имконияти озгина бўлсада бор эди. Энди эса ўзининг шаъни учун, қонун учун эмас албатта, айблов ҳукми чиқаришга мажбур. Ўзини сопини ўзидан чиқариш деганлари шу бўлса керакда. Мана "Хабеас корпуснинг” туб моҳияти. Илгари фақат прокурор эҳтиёт чорасини ҳал қилган бўлса, энди прокурор-суриштирувчи-терговчи-суддан иборат консилиум бошини бошига қўйиб, қўлни қўлга бериб касаллик аломатларига диагноз қўйишмоқда. Ўзбегимнинг кенгашли тўй тарқамас деган мақолига оғишмай амал қилишмоқда.

Қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашда маълумки суд тергови ўтказилмайди. Процесс иштирокчилари эшитилади, лекин сўроқ қилинмайди. Эҳтиёт чорасини қўллаш зарурати мавжудлигини асослаб бериш прокурорга юклатилади. Хўш бу холатда эҳтиёт чорасини танлаш учун асос бўлиб нима хизмат қилади? Суд тергови, тортишув принциплари бўлмаса. Дейлик ҳимоя эҳтиёт чораси қўлаш зарурати йўқлигини нималарга суяниб асослаб беради? Ахир эҳтиёт чорасини танлаш учун асос шахснинг айбли қилмиши эмасми? Прокурор шундан келиб чиқиб илтимоснома киритгандан кейин, уни инкор қилиш учун шахсни айбсизлигини исботлаш даркор эмасми? Наинки барча ҳаракатлар айб атрофида айланадику. Шундай экан бу борада вужудга келган юзакичиликка барҳам бериб, инсон ҳуқуқларини тубдан ҳимоя қиладиган нормаларни ҳаётга тадбиқ этиш керакдир.

Эҳтиёт чорасини чексизлиги ҳам энг оғриқли нуқталардан биридир. Амалдаги қонунларга мувофиқ қамоқ тарзидаги эҳтиёт чорасининг муддати бир йилгачадир. Лекин инсонлар бир неча йиллаб ўтиришади. Лекни эҳтиёт чорасининг муддати чиқмайди. Эмишки суд давридаги муддат қамоқ муддатига кирмас экан. Унда суд даврида судланувчилар «санаторий” да ётишар эканда!
Ушбу вазиятда қамоқда ушлаб туриш муддати эга – кесими, нуқта- вергулини жой-жойига қўйиш замон талаби эмасмикин!

Судларнинг ишларни кўриб чиқиш жараёнига қараб бирам маза қиласизки.. Эшик одида эса тумонат одам. Кимдир уни, кимдир буни, кимдир ҳожат излаб "оқ ўйни” қидирган. Лекин миршаблар собитқадам. Ичкарига киритилмасин деган буйруқ бор. "Оқ ўй» ичкаридагилар учун очилади ва ёпилади. Буйруқ берган амалдор ўзгаларни ҳам "ўзи” каби ҳожат билмайдиган "фаришта” деб билса керакда… Шунинг учун қовуғингиз бўш бўлса тувак кўтариб олсангиз зарар қилмайди.

Сизга кўрсатиладиган ғамҳўрликларни эса чеки йўқ.. Тоза ҳаво ва табиатдан баҳраманд бўлишсин дея аёзли қишнинг, жазирама ёзнинг саратони бўладими, қовоқларини уйиб булут ёмғир қуядими, дўл урадими ушбу идорани эшигидан, гуёки "давлат чегарасидек” ўтказишмайди. Бу аксарият ҳуқуқни сақлаш ташкилотларига хос хислатдир. Халқ хизматига узу-кун бел боғлаган бу шоввозлар, ўзларини темир панжара, деворлар, собитқадам миршаблар билан ўраган ҳолда ҳақиқатда халққа ажойиб хизмат кўрсатишади…
Улар шундек "универсаллашиб” кетишяптики бошини кетидан узмай бир вақтнинг ўзида бир қанча ишларни бошлаб, тугатишлари мумкин. Илгари суд ишларини кўришда узлуксизлик принципи бўларди. Суд бир ишни тугатмасдан, иккинчи ишни бошламасди. Ҳозир эса юзта ишни тугатмасдан, юзтасини бошлаш мумкин. Бу эса одилсудлов сифатига қандай таъсир қилаётганлигини "кашф” этилаётган суд хужжатларига қараб хулоса қилаверасиз. . Узлуксизлик принципини мавжудлиги шу нуқтаи назардан фойдадан ҳоли бўлмасди. Бу билан суд харажатларини, инсонларнинг ортиқча сарсон-саргардон бўлишларини анча камайтирган бўлардик. Алалхусус фуқароларнинг оёқ кийимлари ҳам суднинг остонасига қатнаб йиртилмасди.

Судга раддия бериш масаласи ўзининг ажойибтовурлиги билан жуда ажралиб туради. Судга ўзи борасида берилган раддияни рад қилиш ҳуқуқи берилган. Қандай қилиб мутаҳҳам ёки киссавур ўзини шундайлигини, суд эса ўзининг ишдан нохолислигини тан олиши мумкин? Қандай қилиб суд ўзига ўзи баҳо бериши мумкин? Назаримда суднинг ўзига берилган раддияни рад қилиш ҳуқуқини бекор қилиш холислик принципи талабларига мос келар эди.
Прокурорнинг эса жараёнда иштирок этмай, ҳукм чиқаришга бир қадам қолганда айб ўз исботини топган дея отнинг калласидек жазони сўрашини эса изоҳлаб ўтиришнинг ҳожати бўлмаса керак. Бу тортишув принципига прокурорча ёндошувдир. Суд эса бу ёндошувга ўзининг «ўроқдек” тўғри ҳукми билан жавоб бериш билан чекланади холос.

Энг қизиғи одилсудловни амалга оширишнинг энг асосий устунларидан бири бўлмиш ҳимоя институтининг ўзи ҳимояга муҳтож. Бу соҳадаги оламшумил, бутун дунё авдокатларини ҳам ҳавасини келтирадиган ислоҳотлар натижаси ўлароқ маъмурий, суриштирув, тергов, прокуратура ва суд органларидаги хизматларини шон-шараф билан муддатида ёки муддатидан олдин тугатган аксарият шоввозлардан иборат ҳақиқатдан профессионал, мустақил адвокатура таваллуд топди. Бундай профессионал, мустақил адвокатурадаги ислоҳотлар яна ва яна илдиз отиб кетдики кези келганда қора қош, қора мағизли Абдумалик Бобоев ва шунга ўхшаш ўзбекнинг боласини ҳимоя қилиш учун қора қош, қора мағизли ўзбекнинг адвокати топилгани йўқ.!! Адвокатура соҳасидаги ислоҳотлар жуда ва жуда чуқурлашиб кетаётгани сабабли бундай адвокат ҳали бери топилмаса ҳам керак!!!
Ислоҳотлар туфайли адвокатларнинг мақоми ердан осмонгача кўтарилиб халқимизнинг ҳам косаси оқарадиган дориломон кунларда яшашни ўзи қандай бахт. Бирон нарса бўлса ҳуқуқингизни професионал даражада, професионал савияда ҳимоя қила оладиган професионал авдокатлар қамишдан бел боғлаб, милтиқни ўқидек ўқланиб, сизни жон-жахди, бутун вужуди ва борлиғи билан, моддий манфаат нималигини билмай ҳибзи-ҳимоя этишга шай турса. Қандай дориломон кунлар-а!

Бу соҳадаги буюк ислоҳотлар туфайли бугунга келиб "бешикдан беланган” авдокатлар ҳам, узоқ яқин ташкилотлардан "командировкага” юборилган професионал авдокатлар ҳам жараёндан бошқа пайтларда ўзларини қандай қилиб палатадан ҳимоя этишларини куну тун ўйлашгани ўйлашган. Адвокатура соҳасидаги ислохотлар шундай мукаммаллашиб кетдики не не ишларни "белини синдирган” 20-30 йиллик ёки ундан кўпроқ стаж ва малакага эга бўлган адвокатнинг "бели синиб” малакасиз шахсга айланиб, жуда ҳам "малакали” адвокатга стажёр бўлиб унинг чойини ташиш ҳеч гап эмас. Палата эса янгидан янги кашфиётлар билан овора. Адвокатларнинг қандай иш юритиши, қандай хисобот топшириши, қандай тавсифнома ёзиши, қандай стажировка ўташи қўйингки чеки йўқ бу қандайларнинг қанддек бўлиши ҳақида ғамҳўрлик қилгани қилгани. Бу кетишда кўрпада қандак ётишни ҳам ўргатишмаса бўлгани ишқилиб. Мана адвокатларимиз шунақа мустақил. Январдан бошлаб яна уларнинг мустақиллиги кенгайди. Ўз вақтида бадаллар тўланмаса жарима ҳам тўлайдиган бўлишди. Бу бўйича хисоботни киши бошига муносиб равишда топширмаган маъсул шахс бухгалтер ёки шу ташкилотнинг раҳбари интизомий жавобгарликка тортилиши урфга айланди. Адвокатни ёки унинг раҳбарини интизомий жавобгарликка тортишни тушунса бўлади, лекин қандай қилиб бухгалтерни интизомий жавобгарликка тортиш мумкинлигини ўйлавериб кўпларни сочи ҳам тўкилиб кетди. Адвокатларнинг мустақиллиги энига ва бўйига, мазмун ва моҳиятига хажмсиз кенгайаверадиган бўлса, улар "Агар бўлсанг мустақил, ҳақиқатни битта қил” дея хиргойига ўтиб кетишмаса бўлгани. Наинки кўплаб ишлардан бирликдаги битта ҳақиқатни қидириб топиш амри маҳоллигича қолмоқдада.

Ҳеч ким мукамалликка даъво қила олмайди. Наинки қанчалик чуқур кетсанг шунчалик саёзлигинг билиниб бораверади. Бу одилсудлов борасидаги баъзи бир саёз фикрлар эди холос.

www.yangidunyo.com

Категория: АДВОКАТЛАР ХАЁТИДАН | Просмотров: 1316 | Добавил: himoyachi | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Добавлять комментарии могут только зарегистрированные пользователи.
[ Регистрация | Вход ]
Copyright MyCorp © 2024
ҚИДИРИШ

Бесплатный хостинг uCoz